Ответов: 118
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Для принятия компьютерной и офисной техники от физического лица необходимо заключить с ним договор о безвозмездной передачи имущества. Получения фиксируется актом прием передачи безвозмездно передаваемого имущества.

Рыночную стоимость имущества лучше указать в договоре (ст.135 Налогового кодекса) и в пункте “сумма к оплате…” установить “без оплаты”.

Для учета безвозмездно полученного имущества предназначен счет 8530 "Безвозмездно полученное имущество".

Безвозмездно полученное имущество отражается по кредиту счета 8530 "Безвозмездно полученное имущество" в корреспонденции со счетами учета имущества. Стоимость безвозмездно полученного имущества облагается налогом и в целях налогообложения включается в совокупный доход. Порядок налогообложения безвозмездно полученного имущества регулируется налоговым законодательством (п.354 прил.2 к НСБУ №21). 

Показать ответ

В вашем случае нет необходимости в содержании гаража.

Автомобильные средства юридических лиц могут хранятся в:

- в местах хранения автомототранспортных средств, расположенные на земельных участках, отведенных организациям, на которых за хранение автомототранспортных средств плата не взимается;

- на автостоянках юридических лиц, которые оказывают услуги по хранению автомототранспортных средств (Положение о порядке организации и эксплуатации мест по постоянному и временному хранению автомототранспортных средств, утв. ПКМ от 31.07.2013 г. N 213).

Показать ответ

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) (Сизнинг ҳолатингизда “Б” МЧЖнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек Қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади (“Банк сири тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м.) (кейинчалик - Қонун).

Жамият таъсисчиси унинг иштирокчиси ҳам ҳисобланади. Шундай экан, у ҳам қонун ҳужжатларида ўзига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақли. Чунончи, у жамият иштирокчиси сифатида қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга (Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м. 1-қ. 3-хатб.).

Бинобарин. агар жамият иштирокчиси Қонун ҳужжатлари билан ўзига берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда жамиятдан унинг фаолиятига оид маълумотларни сўрар экан, жамият шундай маълумотларни иштирокчига тақдим этиши керак.

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар жамият номидан иш кўрувчи унинг раҳбарига ёки у вакил қилган бошқа шахсларга берилишини ҳисобга олсак, таъсисчининг (иштирокчининг) банкдан бундай маълумотларни мустақил сўрашга ҳақли эмас.

Показать ответ

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми, икки бола учун - учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин (Оила кодексининг 99-м. 1-қ.).

Алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин (Оила кодексининг 140-м. 2.қ.).

Шунингдек, алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ундирув суднинг қарорига биноан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганда тўланадиган ижтимоий суғурта нафақаларига ва ишсизлик нафақаларига қаратилиши мумкин (“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 68-м).

 

Показать ответ

Йўқ, мумкин эмас.

Товарларнинг фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида сотилиши улгуржи савдо мезонларига тўғри келади (26.11.2002 йилдаги ВМКга Илованинг 2-б. 3-хатб, кейинги матнда - Низом).

Улгуржи савдо билан эса, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланишлари мумкин (Низомнинг 3-б).

Сиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга (шунингдек, банк пластик картаси орқали) сотишингиз керак.

Показать ответ

2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон Президент қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловада (ташкилотингиз ушбу рўйхатга мавжуд) кўрсатилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот, энг аввало, пахта ёғи, шрот, шелуха, хўжалик совуни, атир совун, маргарин маҳсулотлари ва глицерин мажбурий тартибда фақат товар-хом ашё биржаси орқали сотилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ, ЎзР Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4023-сон қарорига мувофиқ ПҚ-3479-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган.

Киритилган ўзгартиришлар мазмунидан келиб чиқадики, кучини йўқотган 1-иловадаги корхоналарнинг юқоридаги маҳсулотларни хом ашё биржаси орқали сотиш мажбурияти ўз-ўзидан бекор бўлмоқда.

Шунга кўра, фикримизча сиз ўз маҳсулотингизни тўғридан-тўғри экспорт контрактларини тузиш орқали сотишингиз мумкин.

Одатда, экспорт контрактлари экспорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини мониторинг қилиш, махсус турдаги товарларни ва ташқи савдо ҳисоботини ҳисобга олишни тартибга солиш мақсадида ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши керак. (ВМнинг 2017 йил 21 декабрдаги 1006-сон қарорига илованингнинг 4-б), (кейинчалик - Низом).

Бироқ, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил қилинган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (лицензияланадиган махсус турдаги товарларни экспорт қилишдан ташқари) етказиб бериш учун экспорт контрактлари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилмайди (Низом нинг 5-б. 3-хатб.).

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари экспорт контракти тузмасдан ва товарлар, ишлар (хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари воситасида товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга оширишга ҳақлидир, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлар бундан мустасно (Низомнинг 2-б. 2-хатб). 

Показать ответ

Йўқ, нафақа миқдорини ошириш керак эмас. 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сон Президент Фармонига биноан 2013 йил 1 январдан бошлаб нафақани ҳисоблаш учун жорий йилнинг бошида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг миқдори қўлланилади (илгари нафақа қайси ойга ҳисобланса, шу ойда амалда бўлган энг кам иш ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган).

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб энг кам иш ҳақининг миқдори ошган бўлишига қарамай, нафақани ҳисоблашда бу акс эттирилмайди ва у олдин тўланиб келган миқдорда тўланаверади.

2019 йил 1 январдан бошлаб болани икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа миқдори ҳар йили қатъий белгиланган суммада бўлади, 2019 йил учун нафақалар миқдори 406 000 сўмни ташкил этади (2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон Президент қарорига 25-илова).

Показать ответ

Шўъба корхонаси ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади (ФКнинг 39-м.). Бош корхонанинг бухгалтери эса, шўъба корхонасининг штатида ҳисобда турмаслиги сабабли, корхона уни жавобгар қила олмайди. Борди-ю бухгалтернинг айби бўлган тақдирда, қонун олдида жавобгар бўлади.

Показать ответ

Йўқ, якка тартибдаги тадбиркорда бундай ҳуқуқ йўқ.

Фаолиятга лицензия олиш тартибининг бекор қилинганлиги, шундай фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ҳуқуқини беради холос.

Улгуржи савдо билан фақат юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланишлари мумкин (26.11.2002 йилдаги ВМКга Илованинг 3).

Якка тартибдаги тадбиркор аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга (шунингдек, банк пластик картаси орқали) сотиши мумкин.

 

Показать ответ

Бизнингча, Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 1-илова) талаблари ташкилотингизга нисбатан татбиқ этилмаслиги керак.

Устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил қилувчи таъсисчи томонидан МЧЖ устав фондининг шакллантирилганлиги уни бюджет ташкилоти ёки давлат унитар корхонасига айлантирмайди.

Демак, банк (таъсисчи) юристларининг талаблари асоссиздир.

МЧЖга тегишли бошқа мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни сотиш ҳам оммавий савдо орқали амалга оширилиши мажбурий эмас, агар МЧЖ таъсисчисининг қарори билан шундай тартибда сотиш белгиланган бўлмаса.

https://vopros.norma.uz/question/5118

Показать ответ

Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларига кирмайди.

Фақатгина ушбу фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларидан (кейинги ўринларда - Қоидалар) (ВМнинг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига 2-илова) келиб чиқадиган талабларга риоя этишга мажбур.

Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликларни сотиш тартиби ва шартлари ҳам мазкур Қоидалар билан тартибга солинади.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар фақат алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари асосида сотилади. Рухсатнома эса, Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига илова) талабларига биноан берилади.

Показать ответ

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади (ФК 47-м. 2-қ.).

Филиал ўзини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланади ҳамда у тасдиқлаган низом асосида иш олиб боради. Филиалнинг раҳбари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФК 47-м. 3-қ.).

Одатда, корхона ва филиал ўртасидаги муносабатлар қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:

- филиал тўғрисидаги низом;

- филиал раҳбарининг номига ишончнома.

Ушбу ҳужжатларда, хусусан, филиал раҳбарининг меҳнат муносабатларига оид ваколатлари (шу жумладан, филиалга бухгалтер ва бошқа ходимларни мустақил равишда ёки корхона директори билан келишган ҳолда ишга қабул қилиш) кўрсатиб ўтилади.

Бундан ташқари, таъсисчи (таъсисчилар)нинг қарори/директорнинг буйруғи билан тасдиқланган бошқа ҳужжатларда ҳам корхона ва филиал ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари ўз аксини топиши мумкин.

Филиал алоҳида балансга ажратилган ёки ажратилмаган ҳолда тузилиши мумкин. Филиал алоҳида балансга ажратилган тақдирда ўзи жойлашган жойда солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади.

Зарур бўлганда филиалнинг муҳр ва штамплари тайёрланиши, банкда ҳисоб рақами очилиши мумкин.

Показать ответ

Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси).

Шундан келиб чиқиб, корхона таъсис ҳужжатларига ташкилий-ҳуқуқий шакл ва фаолият турларига оид ўзгартиришларни киритиш шарт эмас.

Шу билан бирга, 06.11.2018 йилдаги ПҚ-4005-сон Президент қарорининг 12-бандига кўра, янгидан ташкил этиладиган сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш лойиҳаларига ер участкалари қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

- фақатгина интенсив усул ва ресурс тежамкор технологиялар қўлланганда;

- сув билан кафолатли таъминлаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатига салбий таъсири йўқлиги бўйича Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаси бўлганда.

Корхонангизга “ғишт ишлаб чиқариш” лойиҳаси учун ажратилган ер участкасида балиқчилик билан шуғулланмоқчилигингиз (ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш) тўғрисида ҳокимиятга ариза билан мурожаат қилишни ва расмий жавоб олишни тавсия қиламиз.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика