Ответов: 176
|
Ответы эксперта. Государственный контроль
Показать ответ
Қўшилган қиймат солиғини қоплаш билан боғлиқ бўлган камерал солиқ текшируви қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан солиқ органи томонидан ўтказилади. Бунда аризада кўрсатиб ўтилган солиқ даври бўйича қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши юзасидан аввал солиқ аудити ўтказилган бўлса, қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. ВМнинг 07.01.2021 йилдаги 1-сон қарорига биноан, қўшилган қиймат солиғини қоплаш билан боғлиқ бўлган камерал солиқ текшируви ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом асосида белгиланади (ВМнинг 07.01.2021 йилдаги 1-сон қарорига 2-илованинг 6-б 3-хат.). ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 1-илованинг 20-бандида камерал солиқ текширувини ўтказиш даврида солиқ органи зарур ҳужжатлар ва мавжуд товар-моддий бойликлари қолдиғини кўздан кечириш, зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда инвентаризациядан ўтказиш, Солиқ кодексининг 145, 146 ва 147-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш, ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳамда учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги баён қилинган, лекин Солиқ кодексида айнан қайси ҳужжатлар талаб қилиб олиниши санаб ўтилмаган. Фикримизча, солиқ органлари томонидан талаб қилиб олинадиган ҳужжатларнинг тахминий рўйхати Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида келтирилган солиқ суммасини қоплашни рад этишга сабаб бўлувчи ҳолатларнинг аксини тасдиқловчи ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкин. 13.01.2026 [ID: 34206] Допустим ли перевод долга бюджетной организации на физлицо?
Показать ответ
По мнению эксперта, перевод долга бюджетной организации на физическое лицо является недопустимым. Обязательства по договорам аренды, заключенным бюджетной организацией, являются юридическими обязательствами, возникшими на основании договора, и подлежат исполнению как финансовые обязательства путём перечисления денежных средств через органы Казначейства. В силу статьи 32 Бюджетного кодекса такие обязательства принимаются и исполняются исключительно в пределах бюджетных ассигнований и в рамках казначейского контроля. Бюджетное законодательство не предусматривает возможности замены должника по юридическим или финансовым обязательствам бюджетной организации на третье лицо, не являющееся участником бюджетных правоотношений. Перевод долга на физическое лицо фактически выводит обязательство из бюджетного процесса и противоречит императивным нормам Бюджетного кодекса. 07.04.2026 [ID: 35351] Ушбу ҳаракатлар қонунийми? Участка солиқ инспекторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? Тадбиркор давлат органи вакилларини корхонага киритмаслик ҳуқуқига эгами?
Показать ответ
Участка солиқ инспекторлари ёки бошқа давлат органлари вакилларидан ташкил топган «ишчи гуруҳлар»нинг тадбиркорлик фаолиятига «танишув» ёки «маълумот йиғиш» мақсадида ташриф буюриши ноқонуний ҳисобланади. Ҳар қандай текширув, шу жумладан ахборот йиғиш билан боғлиқ ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори ва 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт, деб ҳисоблаймиз. 1. Текширувларнинг қонунийлигини таъминлаш учун «Ягона давлат назорати» тизимида уларни рўйхатга олиш зарур. 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар (ҳатто тезкор олдини олиш мақсадида бўлса ҳам) «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида мажбурий тартибда рўйхатга олиниши ва Бизнес-омбудсман хабардор қилиниши шарт (2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармоннинг 4-б., 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорнинг 2-б. 2-х.). Мазкур тизимда рўйхатга олинмаган ҳар қандай текширув ноқонуний ҳисобланади. Текширув натижалари унинг якунланган кунидан эътиборан 3 иш куни ичида мазкур тизимга киритилиши шарт (2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорнинг 2-б.). Назорат қилувчи органларнинг барча текширувлари, камерал солиқ текширувидан ташқари, хавфни таҳлил қилиш тизими натижалари асосида, тадбиркор томонидан қонунбузилиш содир этилиши хавфи даражасига қараб тайинланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-м. 1–3-қ.). 2025 йил 1 январдан бошлаб «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражалар бўйича таснифланади (2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармоннинг 4-б. 4-х.). Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди (2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармоннинг 5-б. 2-х.). Хавф даражаси ўрта ва юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида эса профилактика тадбирлари ўтказилиши ёки текширув ўтказилиши мумкин (2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармоннинг 5-б. 3-х.). Назорат қилувчи органлар текширув бошланишидан камида 10 иш куни олдин тадбиркорни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бундан Давлат меҳнат инспекцияси текширувлари ҳамда солиқ базасини яшириш ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувлари мустасно. Солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида эса солиқ органи камида 30 календарь кун олдин тадбиркорга ёзма хабар юбориши керак (2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорнинг 3-б. «а» к.б. 2-х., «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-м. 10-қ.). Молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бўлмаган текширувлар 10 календарь кундан, сайёр солиқ текшируви эса 10 иш кунидан ошмаслиги керак («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-м. 6, 8-қ.). 2. Тадбиркорлик субъекти, агар қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлса, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини ўз ҳудудига текширув ўтказиш учун киритмаслик ҳуқуқига эга (2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорнинг 3-б. «б» к.б.): а) текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмий тартибда расмийлаштирилмаган бўлса; б) текширув «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатга олинмаган ва Бизнес-омбудсман хабардор қилинмаган бўлса; в) текширувчиларда текширув ўтказиш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаса; г) текширувчилар «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»га маълумотларни киритишдан бош тортса. Бундан ташқари, агар участка солиқ инспектори ёки «ишчи гуруҳ» вакиллари «танишув» ёки «маълумот йиғиш» мақсадида ташриф буюрса, тадбиркор улардан «Ягона давлат назорати» тизимидан берилган рўйхатга олиш рақами ва расмий текширув буйруғини талаб қилиши шарт. Агар ушбу ҳужжатлар тақдим этилмаса, уларнинг ҳаракати ноқонуний ҳисобланади ва тадбиркор қандайдир ҳужжатлар тақдим этишга ёки корхона ҳудудига уларни киритишга мажбур эмас. 3. Давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қонунга хилоф қарорлар ёхуд содир этилган ноқонуний ҳаракатлар натижасида тадбиркорга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, давлат томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади. Суд қарорига асосан мазкур зарар айбдор мансабдор шахс зиммасига юклатилиши мумкин («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-м.). Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, яъни текширишлар ўтказиш, фаолиятни ёки банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда ҳисобварақларда пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида ахборот талаб қилиб олиш учун мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик белгиланади (масалан, Жиноят кодекси XIII-1- боби). Зарур бўлган тақдирда тадбиркор Бизнес-омбудсман идорасига 1100 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиши мумкин. |

