Ответов: 149
Ответы эксперта. Налоговый учет
Показать ответ

1. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси, Фуқаролик кодексининг 479-моддасига асосан, сотувчи квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олишидан иборат. Бундай шартнома фақат ёзма шаклда тузилиши, нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 488-м.).

Агар квартира тайёр ҳолда бўлса, шартнома дарҳол нотариал тасдиқланади ва кейин давлат рўйхатидан ўтказилади. ФК 481-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи харидорга фақат давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўтади. Демак, нотариусда шартнома имзоланиши мулк ҳуқуқини ўтказиш учун етарли эмас, унинг ҳуқуқий оқибати давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юзага келади. Шу пайтдан бошлаб харидор тўлиқ мулкдор ҳисобланади.

2. Бироқ қурилиш жараёнида бўлган ёки ҳали бошланмаган уй-жойларни сотишда амалиётда аввал олди-сотди шартномаси эмас, балки келгусида олди-сотди шартномаси тузиш ва мулк ҳуқуқини ўтказиш мажбурияти тўғрисидаги шартнома (дастлабки шартнома) тузилади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Яъни, унда харидорнинг тўлов мажбуриятлари ва қурилиш тугагандан кейин олди-сотди шартномасини тузиш ва мулк ҳуқуқини расмийлаштириш мажбурияти белгиланади. Бу босқичда нотариал тасдиқлаш шарт эмас, асосий олди-сотди шартномаси қурилиш тугагандан ва харидор шартнома бўйича асосий тўловларни амалга оширгандан кейин нотариусда тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади.

3. Насия тўғрисидаги шартлар

Агар хонадон қурилиб бўлган ва фойдаланишга топширилган бўлса, бу ерда тузиладиган битим тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси ҳисобланади (ФК 479–488-м.). Мазкур шартномада нарх, тўлов тартиби, жумладан бўлиб-бўлиб (насия) тўлаш жадвали албатта кўрсатилиши шарт (ФК 398 ва 485-м.). Шартнома нотариал тасдиқланади ва Давлат реестрида қайд этилади. Бу ҳолатда харидор тўловни бўлиб-бўлиб тўласа ҳам мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унга ўтади.

Агар хонадон қурилиш жараёнида бўлса ёки ҳали қурилиши бошланмаган бўлса, аввал дастлабки шартнома (ФК 354-м.) тузилади. Унинг мазмунида тарафлар кейинчалик асосий олди-сотди шартномасини белгиланган муддатда тузиш мажбуриятини олади. Дастлабки шартномада кўпинча фақат қуйидагилар кўрсатилади: объектнинг тавсифи, баҳоси, қурилиш муддати, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Шу босқичда тўлов жадвали ҳам киритилиши мумкин, лекин у асосан «аванс» ёки «ҳисса, улуш» кўринишида бўлади.

Бироқ мулк ҳуқуқини ўтказиш фақат асосий олди-сотди шартномаси тузилганда ва у нотариал тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилганда амалга оширилади (ФК 481-м.). Шунинг учун тўловларнинг насия жадвали асосий шартномада аниқ ва тўлиқ кўрсатилиши керак бўлади.

Солиқ кодексига кўра, кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (СК 242- м.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика