Ответов: 118
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

2. Аввало саволингизда айнан қандай турдаги мол-мулк ҳақида сўз бораётганлигини аниқлаб олсак.

ФКнинг 83-моддасига мувофиқ мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.

ФКнинг 185-моддаси биринчи қисмида сўз кетаётган мол-мулк икки турдаги (кўчар ва кўчмас) мулкни ҳам ўз ичига олади.

Модданинг иккинчи қисмида агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса - рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган.

Ушбу қоида асосан кўчмас мулкка ва транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

ФКнинг 481-моддасида эса кўчмас мулкни сотиш билан боғлиқ битимларда мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши тўғрисида сўз боради.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид муносабатлар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга (кейинги ўринларда - Низом) (ВМнинг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 1-илова) мувофиқ тартибга солинади.

Низомнинг 7-бандига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ва у ҳақда тузилган битимлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Показать ответ

1. Йўқ, солинмайди, бунда мазкур шахснинг даромади ўзининг ўқиши учун олинган кредитни сўндириш учун йўналтирилган бўлиши шарт қилинади.

Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СКнинг 179-моддаси 31-банди).

Юқоридаги банднинг мазмунидан шундай хулоса қилиш мумкинки, агар талаба таълим учун ўзининг шахсий даромадидан пул тўлаётган бўлса, унинг неча ёшга тўлганлиги аҳамият касб этмайди. Ёш бўйича чеклов фақат, таълим суммаси ота-оналар томонидан ўз фарзандлари учун тўланганда қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ томонидан 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда - Низом) 4-бандига асосан жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

- ўз маблағлари;

- жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

- юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

2. Даромад солиғи бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга йўналтириладиган суммаларга нисбатан қўлланилади (Низомнинг 1-банди).

Олий ўқув юрти деганда олий таълимнинг таълим дастурларини (бакалавриат ва магистратура) амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган, ўз Устави ва Олий таълим тўғрисидаги низом асосида фаолият юритувчи юридик шахс тушунилади (Низомнинг 3-банди).

Давлат бошқаруви академиясининг устави ЎзР Президентининг Фармони билан тасдиқланади. Шунинг учун, Олий таълим тўғрисидаги низом Давлат бошқаруви академияси фаолиятига айрим истисно ҳолатларни инобатга олган ҳолда татбиқ этилади.

Давлат тест маркази томонидан берилган маълумотга кўра ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Олий ўқув юртлари қаторига киради.

Давлат бошқаруви академиясининг маълумотида баён қилинишича, унинг амалдаги уставига мувофиқ, Академия давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги давлат таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Шундай экан, унда таҳсил олувчи талабанинг контракт суммасини тўлашга йўналтирилган иш ҳақига даромад солиғи бўйича имтиёзни, яъни юқоридаги низом талабларини қўллаш мумкин деб ҳисоблаймиз.

11.01.2019 [ID: 12567] 1.Корхона томонидан ёшларни касбга йуналтириш, касбий билимларини ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш мақсадида мактаб(коллеж) маъмурияти билан келишган ҳолда иш олиб бориши мумкинми? 2.Ушбу ҳолатда ўкувчи ёшлар меҳнатига ҳақ тўланиш тартиби қандай? 3.Уларнинг иш хакидан ушланадиган солиқларга нисбатан қонунчиликда имтиёзлар кўзда тутилганми? 4.Улар томонидан ясалга махсулотлар сотувидан тушган тушумга ҳам имтиёзлар кўзда тутилганми? 5.Корхона йиллик товар айланмаси 1,0 млрд. сўмгача, 1,0 млрд сўмдан кўп бўлса солиқ солиш қандай бўлади?
Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш мумкин эмас. Бироқ, ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун - улар 15 ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади(МКнинг 77-м.).

Мактаб ўқувчиларининг меҳнатидан (меҳнат шартномаси асосида) фойдаланганда улар учун белгиланган иш вақти нормасига амал қилиш талаб қилинади. Ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати тегишли ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти (16дан18 ёшгача бўлганларга ҳафтасига – 36 соат; 15дан16 ёшгача бўлганларга ҳафтасига – 24 соат) энг кўп муддатининг ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас(МКнинг 242-м.). Шунингдек, 18 ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади (МКнинг 245-м.).

Корхоналарда ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади(МКнинг 243-м. 2-қ.).

Шуни эътиборга олиш ҳам керакки, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади. Шунингдек улар учун белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди(МКнинг 241-м).

Агаркорхонада иш вақтида тез-тез оғир юкларни ташиш ёки кўтаришга тўғри келадиган бўлса, корхонадан қўшимчасига Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом талабларига риоя этиш талаб этилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика