Ответов: 5578
Ответы эксперта. Налоговый учет - 2019
Показать ответ
  1. Корхона жисмоний шахсга фоизсиз қарз шартномаси асосида пул бериб, кейин уни қайтариб олади. Иккала тарафда ҳам даромад вужудга келмайди, демак, солиқ оқибатлари ҳам келиб чиқмайди. МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст фоизларда қарз беришда ҳам томонлар учун солиқ оқибатлари мавжуд эмас.

Агар қарз олувчи юридик шахс бўлганида, унда СК 299-моддасига мувофиқ фойда солиғига тортиладиган даромад келиб чиқар эди. Бу норма жисмоний шахсларга тааллуқли эмас.

  1. Агар жисмоний шахс юридик шахсга фоизсиз қарз берса, юридик шахсда қарз олиш санасидаги қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромад аниқланади. Агар қарз фоизли бўлсаю, фоизи МБ қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлса, у ҳолда қарз олувчи юридик шахсда ушбу фоизлар асосида ҳисобланган фарқ суммаси даромад деб тан олинади (СК 299-м. 4-қ.).

Ушбу даромад фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 463-м. 1-қ.). Даромад фақат солиқ солиш мақсадидагина аниқланади, бухгалтерия ҳисобида тан олинмайди, ҳеч қандай бухгалтерия ўтказмалари берилмайди.

Показать ответ

2019 йилда товарлар таннархидан паст нархларда реализация қилинган тақдирда, ҚҚС солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база уларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади (2007 йил таҳриридаги СК 204-моддаси 2-қисми).

Бироқ 2019 йилнинг 1 октябрига қадар ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод эди (2007 йил таҳриридаги СК 208-моддаси 28-банди). Ушбу имтиёз 2019 йил 1 октябрдан бекор қилинди (Президентнинг 27.06.2019 йилдаги №ПФ-5755 сонли фармони 3-банди). Ўзи етиштирган қишлок хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш обороти 2019 йил 1 октябрдан эътиборан ҚҚСга тортила бошлаган. Шу сабабли корхонангиз 2019 йилнинг октябрь-декабрь даврида таннархидан арзон сотилган ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича таннарх ва реализация қилиш нархи орасидаги фарқдангина ҚҚС тўлаши керак.

Ушбу фарқ суммасидан ҳисобланган ҚҚС корхона харажатларига олиб борилади. Солиқ қонунчилигининг ушбу талабини бажариш мақсадида корхона харажатларига олиб бориладиган бюджетга тўланадиган солиқ суммалари 2019 йилда фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар таркибига киритилган (2007 йил таҳриридаги СК 145-моддаси 21-банди).

Показать ответ

Корхона 2020 йил 1 январдан ҚҚС тўлашга ўтиши керак  бўлса-ю, лекин шунга қарамай айланмадан солиқ тўлаб юрган бўлса, солиқ органи корхонага ушбу даврдаги фаолиятдан ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаб тўлатади. Корхонага Солиқ кодексининг 219-моддасига асосан, корхона мансабдор шахсларига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига мувофиқ жарималар солинади.

Ушбу вазиятни тўғирлаш учун корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб амалга оширган фаолияти бўйича ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаб тўлаши ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозим. Лекин у даврда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси бўлмаганлиги сабабли кирувчи ҚҚСни ҳисобга ололмайди.

ҚҚС тўловчиси бўлмаган шахс ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш санасида ўз балансида мавжуд бўлган ТМЗлар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини СК 266-моддаси 1-қисмида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси СК 266-моддаси 6-қисмида баён этилган тартибда амалга оширилади (СКнинг 266-моддаси 5,6-қисмлари).  

Показать ответ

Йўқ, корхона 2019 йилда Қозоғистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсга рефрижиратор вагонларни ижарага бериб даромад олган бўлса, ушбу айланма ноль даражали ҚҚС солиш обороти ҳисобланмаган.

Корхона томонидан 2019 йилда қозоғистонлик юридик шахсга рефрижиратор вагонларни ижарага бериш хизматлар экспорти ҳисобланган (2007 йил таҳриридаги СК 22-моддаси).

2019 йилда қуйидаги айланмаларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинган (2007 йил таҳриридаги СК 212-217-моддалари):

  • товарларни экспорт қилиш;
  • чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиши учун товар (иш, хизмат) реализация қилиш;
  • "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар;
  • халқаро йўналишда ташишлар;
  • аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар.

Хизматларни экспорт қилиш бўйича айланмага ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинмаган.

Показать ответ

Корхона томонидан 2019 йилда қозоғистонлик юридик шахсга рефрижиратор вагонларни ижарага бериш хизматлар экспорти ҳисобланган (2007 йил таҳриридаги СК 22-моддаси).

2019 йилда кўчар мулк Ўзбекистон ҳудудида ижарага берилса, бундай хизмат кўрсатиш жойи Ўзбекистон  Республикаси деб тан олинган ва бундай айланмага ҚҚС солинган (2007 йил таҳриридаги СК 202-моддаси 3-қисми 4-банди). Корхонангиз рефрижираторларни  Қозоғистон ҳудудида фойдаланишга ижарага берганлиги сабабли, хизматларни кўрсатиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмаган. Шу сабабли бундай айланмага 2019 йилда ҚҚС солинмаган.

Показать ответ

2018 йил 4 майдаги ПҚ-3695-сонли қарорнинг 5-бандида айтилишича лойиҳани амалга ошириш доирасида буюртмачи, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи ва субпудрат ташкилотлари томонидан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва ускуналар ҚҚСдан озод этилган. Бунда ушбу меъёрнинг амал қилиш муддати белгиланмаган. Агар маҳсулотингизни харид қилмоқчи бўлаётган корхона ПҚ-3695-сонли қарордаги лойиҳа доирасида буюртмачи, бош лойиҳа ёки пудрат ташкилоти бўлса, маҳсулотингизни ҚҚСсиз сотишингиз мумкин.

Показать ответ

Корхона фаолияти 2021 йил апрель ойидан бошлаб ҚҚСдан озод этилган бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-иловаси 0601-сатригагина ўзгариш киритилмайди. Бу сатрда ҚҚСдан озод қилинган айланма эмас, балки илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига киритиладиган тузатишлар акс эттирилади. ҚҚСдан озод қилинган айланмаларни ушбу сатрда кўрсатсангиз ҳисоб-китоб яна нотўғри тақдим этилган бўлиб қолади.

Корхона 2021 йилнинг апрель-сентябрь даври мобайнида ҚҚСни 15% ставкада қўллаб, уни харидор ва буюртмачиларга тақдим этилган ЭҲФларда  акс эттириб келган. Ҳозирда фаолият ҚҚСдан озод қилинганлиги сабабли ҳисоботни қайта топшириш учун авваламбор ЭҲФларни тўғри тақдим этиш керак. Бунинг учун аввал харидорларга берилган ЭҲФларни бекор қилиб, ўрнига ҚҚСсиз ЭҲФ тақдим этилади (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-иловадаги Низомнинг 44-46-бандлари). Лекин ўтган даврлар билан ЭҲФ шакллантиришнинг имконияти техник жиҳатдан мавжуд эмас.

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод қилинганида ушбу имтиёзни қўллаш корхонанинг ҳуқуқи эмас, балки мажбуриятидир (СК 75-м. 6-қ.). Корхона техник сабабларга кўра апрель-сентябрь ойлари учун тузатилган ЭҲФ тақдим эта олмаслиги сабабли ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топшира олмайди, бунинг натижасида ўз мажбуриятини бажара олмайди. Солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятингизни бажариш мақсадида 2021 йил апрель-сентябрь ойлари учун тузатилган ЭҲФ шакллантириб харидорларга жўнатиш имкониятини беришни сўраб ДСҚга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

Агар 2021 йил апрель ойидан аввал харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олинган бўлса, ҳамда ушбу товарлардан (хизматлардан) 2021 йил апрель-сентябрь ойларидаги ҚҚСда озод қилинган айланма мақсадларда фойдаланилган бўлса, ушбу ҚҚС ҳисобга олинганлигига тузатиш киритилиши керак. Айнан шундай тузатишлар ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-иловаси 0601-сатрида акс эттирилади.

Показать ответ

Солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилганлиги сабабли аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиш ҳолатлари бўйича ушбу солиқ тўловчида камерал солиқ текшируви ўтказилади. Бунда, камерал солиқ текширувини ўтказиш, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида бошланади (АВда 29.05.2020 йилда рўйхатга олинган қарорга иловадаги Низомнинг 5-банди).

Демак, корхонангиз тўланган ҚҚС суммасини камайтирувчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этган. Агар камерал текширув натижаларига кўра аниқлаштирилган ҳисобот қабул қилиниши тўғрисида ижобий хулоса берилган бўлса, ДСҚнинг 1198 рақамига қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритишингизни маслаҳат берамиз.

Шунингдек, телеграмм мессенжерида Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ва бошқа ҳар қандай манфаатдор шахслар билан конструктив мулоқот қилиш мақсадида ташкил этилган «Тадбиркор ва Солиқчи» гуруҳи мавжуд. Шу гуруҳда ҳам ДСҚга мурожаат қилишингиз мумкин. Гуруҳга ҳавола: https://t.me/joinchat/S_GGvORsqm-UVTxO

Показать ответ

Корхона 2021 йил 1 майга қадар ўсимлик ёғини сотиб олганида ҚҚС суммасини ҳисобга олган. 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар ўсимлик ёғини реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, 1 май кунига ўсимлик ёғи қолдиқлари бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш лозим эди (СК 269-м. 1-қ. 1-б.).

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган ўсимлик ёғининг қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади (СК 269-м. 3-қ.).

Бунда тузатиш киритилган ҚҚС суммаси ва солиқ базаси ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601 «Товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланиш бўйича» сатрида акс эттирилади. Шунда ушбу суммалар автоматик тарзда 3-илованинг 060 «Илгари ҳисобга олинган солиқ суммаларига киритиладиган тузатиш суммаси» сатрида акс этади ҳамда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини камайтиради.

Ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатишлар киритиш бундай ҳолатлар юзага келган солиқ даврида, яъни, 2021 йилнинг май ойида амалга оширилиши керак эди (СК 269-м. 9-қ.). Агар корхона шу вақтга қадар тузатиш киритмаган бўлса, 2021 йил май ойидан ҳозирги кунга қадар аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиши лозим.

ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0132-сатридан бунинг акси бўлган вазиятда, яъни, илгари ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасига тузатиш киритишда фойдаланилади.

Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича Солиқ кодекснинг 267-моддаси биринчи қисми 1-4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси келгусида улар ҚҚС солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади) (СК 269-м. 2-қ.). Шундай тузатиш амалга оширилганида, тузатилаётган суммалар 3-илованинг 0132-сатрида акс эттирилади. Натижада ушбу суммалар автоматик тарзда 3-илованинг 013-сатрида акс этади ва ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини оширади.

Показать ответ

1.Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда ва фақат ушбу ўзгартиришлар тааллуқли бўлган қисмида солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўзгартиришлар қилишга йўл қўйилади (СК 77-м. 5-қ.). 2021 йил 1 майдан эътиборан ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солиш шартларига ўзгариш киритилди. Яъни, бундай айланма 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ҚҚСдан озод этилди (СК 483-м. 3-қ.).

Ушбу масала бўйича турли фикрлар мавжуд.

1-эксперт фикри:

Эксперт фикрига кўра, корхона 2021 йил 1 майдан эътиборан ҚҚСни ҳисобга олиш усулини ўзгартиришга ҳақли бўлган. Солиқ органининг талаби нотўғри.

2-эксперт фикри:

Экспертнинг фикрича, СКнинг 77-моддаси 5-қисмига асосан, қачонки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда, бундай ўзгариш натижасида солиқ тўловчи ўзининг солиқ ҳисоби сиёсатининг шу ўзгаришга тегишли қисмини ўзгартириши керак бўлса. Масалан, йил бошида Солиқ кодексига асосан АВга амортизация ҳисоблашнинг энг юқори ставкаси 10 фоизни ташкил қилган. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида АВга 9 фоиз ставкада амортизация ҳисобланиши белгиланган. Йил ўртасида Солиқ кодексига ўзгариш киритилиб, амортизациянинг энг юқори ставкаси 8 фоизга туширилган. Солиқ тўловчи СКга киритилган шу ўзгариш натижасида ўзининг ҳисоб сиёсатида амортизация ставкасини 8 фоиздан кўп бўлмаган ставкада белгилаши лозим. Бундай ўзгаришга йўл қўйилади. Лекин ҚҚС бўйича имтиёз қўллаш натижасида кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш усулини солиқ тўловчи ўзгартиришига йўл қўйилмайди, чунки СКдаги бундай ўзгаришнинг ҚҚСни ҳисобга олиш усулига таъсири йўқ.

2.Корхона 2021 йил 1 майга қадар ўсимлик ёғини сотиб олганида ҚҚС суммасини ҳисобга олган. 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар ўсимлик ёғини реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, 1 май кунига ўсимлик ёғи қолдиқлари бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш лозим эди (СК 269-м. 1-қ. 1-б.).

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган ўсимлик ёғининг қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади (СК 269-м. 3-қ.). Бунинг учун ушбу товар қолдиқлари бўйича инвентарлаш ўтказилиши лозим эди. Ўсимлик ёғи қолдиқларига тегишли аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммалари ушбу ўсимлик ёғининг таннархига ёки фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатларга олиб борилиши лозим эди (СК 269-м. 7-қ.).

Бундай тузатишни ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириш тартиби билан бу ерда танишинг: https://vopros.norma.uz/question/20833.

Показать ответ

СК 267-моддаси 2-қисми 1-бандида бундай дейилган:

«Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:

1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини;»

Корхонангиз лойиҳа-смета ишлари билан шуғулланар экан. Айнан «амалга оширилаётган фаолият тури» деган иборага қарайдиган бўлсак, корхона автомобилдан фақат шу фаолиятни амалга оширишда фойдалансагина, у бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли ва аксинча, корхона маъмурияти автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланса ҳам уни харид қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга ололмайди, деган хулоса келиб чиқади.

Шу билан бирга, ДСҚнинг 2020 йил 4 августдаги 17/2-23761-сон хати мавжуд. Унга асосан, агар енгил автомобиллардан корхона раҳбари, ишчилари ёки учинчи шахслар шахсий мақсадларда фойдаланса, сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди. Сотиб олинган енгил автомобиллардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланилса, солиқ суммасини ҳисобга олиш мумкин. Бунда енгил автомобиллардан фойдаланишнинг айнан амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.

Показать ответ

2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади (СК 483-м. 9-қ.).

ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан фойдаланиш мажбурий (СК 75-м. 6-қ.).

Реализация қилиш бўйича айланмалари ҚҚСдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш учун сотиб олинган товар ва хизматлар бўйича мол етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 3-б.). Шу сабабли ем маҳсулотлари бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга ололмайсиз.

Показать ответ

Объектлар қурилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (СК 242-моддаси 7-қисми).

Шу сабабдан технологик жараён тўлиқ якунланган ёки якунланмаганлигидан катъий назар, бажарувчи амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ҳар ойнинг охирги санаси билан буюртмачига ЭҲФ тақдим этиб бориши керак. ЭҲФда кўрсатилган ишлар ҳажми ҚҚС солиш базаси, ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси шу ой учун товарларни (хизматларни) реализация қилишдан ҳисобланган ҚҚС ҳисобланади.

Показать ответ

Налогоплательщик, обнаруживший в ранее представленной им налоговой отчетности недостоверные или неполные сведения и (или) ошибки, приведшие к занижению (изменению) исчисленной суммы налога, обязан внести в эту налоговую отчетность необходимые исправления и представить в налоговый орган уточненную налоговую отчетность (ч. 1 ст. 83 НК).

Если обстоятельства, указанные в части 1 статьи 83 НК, не привели к занижению исчисленной суммы налога, налогоплательщик вправе внести в ранее представленную им налоговую отчетность необходимые исправления и представить в налоговый орган уточненную налоговую отчетность. При этом уточненная налоговая отчетность, представленная после истечения установленного срока ее представления, не считается представленной с нарушением срока (ч. 3 ст. 83 НК).

То есть, когда ваше предприятие берет в зачет суммы НДС, которые ранее не были зачтены и представляет уточненную налоговую отчетность, сумма НДС к уплате уменьшается. Предприятие вправе представить такую уточняющую налоговую отчетность.

Рекомендуем обратиться в налоговый орган за реализацией своих прав, установленных Налоговым кодексом.

Также вы можете обжаловать действия налоговых органов, обратившись в вышестоящий налоговый орган или в суд. Это осуществляется в соответствии с главой 30 НК.

Показать ответ

Если речь идет об отдельной реализации готовых блюд и других видов еды в столовой организации, то это облагается НДС и налогом на прибыль, поскольку является отдельным видом деятельности.

Возможно, речь идет о питании учащихся в рамках образовательных услуг по договору на обучение. Логично, что дети, находясь с утра до вечера в стенах школы, не могут голодать, они должны питаться. НОУ заключают договоры с родителями учащихся именно на услуги по образованию, ЭСФ или чеки онлайн-ККМ оформляются на образовательные услуги. Стоимость питания не выделяется ни в договорах, ни в ЭСФ. Стоимость образовательных услуг формируется на основании калькуляции, у них есть себестоимость, в которую в том числе закладываются расходы на питание учащихся. При этом НОУ реализуют услуги в сфере образования, которые освобождены от НДС и применяют нулевую ставку налога на прибыль (п. 10 ч. 1 ст. 243, п. 4 ч. 1 ст. 337 НК). Для применения нулевой ставки налога на прибыль НОУ должно соответствовать условиям юрлица, осуществляющего деятельность в социальной сфере согласно статье 59 НК.

Также НОУ вправе не применять нулевую ставку налога на прибыль, а использовать временную целевую налоговую льготу в соответствии с частями 64 и 65 статьи 483 НК.

Показать ответ

Предприятие вправе самостоятельно определять цену реализации товара и продавать его по цене, согласованной с покупателем (ст. 8 Закона «О гарантиях свободы предпринимательской деятельности»).

Однако НДС и налог на прибыль в любом случае следует уплачивать исходя из рыночной стоимости. Потому что:

- если предприятие продаст автомобиль по цене ниже рыночной стоимости, налоговые органы вправе скорректировать налоговую базу исходя из рыночной стоимости (ч. 4 ст. 248 НК);

- доход, полученный в результате корректировки налоговой базы, исходя из рыночной стоимости автомобиля в случаях и в порядке, установленных частью 4 статьи 248 НК, включается в состав совокупного дохода при определении налоговой базы по налогу на прибыль (п. 25-1 ч. 3 ст. 297 НК).

 

Читайте по теме: https://buxgalter.uz/question/31684

 

Показать ответ

НДС

Объектом налогообложения НДС является оборот по реализации товаров (услуг), местом реализации которых признается Республика Узбекистан (п. 1 ч. 1 ст. 238 НК). Место реализации услуг в целях налогообложения НДС определяется в соответствии со статьей 241 НК.

Если слуги по размещению рекламы на телевидении и (или) радио, в средствах массовой информации и в других формах осуществляются на территории Республики Узбекистан, Узбекистан является местом их реализации и возникает обязательство по уплате НДС (п. 9 ч. 3 ст. 241 НК). Ставка налога – 12% (ч. 1 ст. 258 НК). Оформляется односторонний ЭСФ по типу «экспорт услуг на территории Узбекистана».

Если продвижение бренда и товаров осуществляется иными способами, место реализации услуг определяется исходя из места регистрации их покупателя. Поскольку покупатель является юрлицом Казахстана, Узбекистан не является местом реализации услуг, налоговых последствий по НДС нет (чч. 1–2 ст. 241 НК). Оформляется односторонний ЭСФ по типу «экспорт услуг за территорией Узбекистана». Входящие НДС по товарам и услугам, относящиеся к данным услугам, принимаются в зачет в соответствии с главой 37 НК. В целях зачета налога оказание таких услуг приравнивается к облагаемому  обороту (ч. 5 ст. 266 НК).

Налог на прибыль

При определении налоговой базы по налогу на прибыль:

  • · доход от реализации услуг включается в состав совокупного дохода (п. 1 ч. 3 ст. 297 НК);
  • · экономически оправданные и документально подтвержденные расходы вычитаются (чч. 1–5 ст. 305 НК).
Показать ответ

Вазиятдан келиб чиққан ҳолда корхона 2025 йилнинг март ойида бино таъсисчи томонидан УФга улуш сифатига киритилган вақтда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган, шу сабабли кирувчи ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаган. Корхона 2025 йилнинг май ойида ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиб, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олган.

Агар вазият шундай бўлса, ҚҚСга ўтиш санасида корхонада мавжуд бўлган ва бу санадан олдинги охирги 12 ой ичида олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммалари ҳисобга олинади. Асосий воситалар бўйича ҚҚС эса уларнинг ҚКС суммасини ўз ичига олган баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади (СК 266-м. 9-қ.).

Бу солиқ органларининг my3.soliq.uz сайтидаги юридик шахс кабинетида «Барча хизматлар» бўлимидаги «Электрон ҳужжат айланиши» кичик бўлимига киритилган «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатиш киритиш» хизмати орқали амалга оширилади.

Показать ответ

Налоговые последствия для семейного предприятия

Передача материалов участникам семейного предприятия является их реализацией. (п.2 ч.2 ст.355, п.1 ч.1 ст. 132, ст.133 в редак.2007 г.). В нем сумма дохода определяется как положительная разница между ценой реализации материалов и их себестоимостью.

В случае выбытия материалов по цене ниже себестоимости у предприятия не возникает доход. Следовательно, для предприятия налоговых последствий по ЕНП нет.

Обратите внимание! Существует риск, что к передаче материалов по цене ниже себестоимости может быть применена норма по определению выручки от реализации товаров ниже себестоимости. При этом выручкой является их себестоимость.

Тем не менее, так как доход от выбытия материалов определяется в соответствии с законодательством о бухгалтерском учете, сумма дохода в этом случае будет равна нулю. И налоговых последствий по ЕНП не возникнет.

Налоговые последствия для участников семейного предприятия

Остающаяся в распоряжении участников семейного предприятия сумма прибыли после уплаты налогов и других обязательных платежей не облагается НДФЛ (п.6 ст.179 НК в редак.2007 г.). При получении материалов ниже себестоимости в счет суммы прибыли после уплаты налогов и других обязательных платежей налоговые последствия также  не возникают.

Показать ответ

Корхонангиз ускунани текинга олган вақтда ЯСТ тўловчиси бўлган. Шу сабабли 2020 йилда фойда солиғи бўйича эмас, 2019 йилда ЯСТ бўйича солиқ оқибати вужудга келган. Бунда ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодексидан келиб чиқади. Саволингизга жавобни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/11486 .

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика