Ответов: 4187
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет. Аудит 2014-2017
Показать ответ

Все юридические лица, в том числе ННО, должны иметь учетную политику в целях налогообложения. Учетная политика в целях налогообложения определяется налогоплательщиком самостоятельно (ч.1 ст.77 НК).

Учетная политика в целях налогообложения должна быть утверждена (ст.77 НК):

- для действующих предприятий – до 1 января года, в котором она будет применяться;

- для вновь созданных предприятий – в течение первого отчетного периода после создания.

У ННО в течение года могут возникнуть обязательства по уплате налога на прибыль и (или) НДС. Налоговый кодекс не предусматривает утверждение учетной политики в целях налогообложения, если у действующего предприятия в течение года возникают обязательства по уплате налогов. Поэтому, по мнению эксперта, ННО, не осуществляющее предпринимательскую деятельность, также должно иметь учетную политику в целях налогообложения.

Показать ответ

Бир корхона шартнома асосида бошка корхонадан товарни харид қилар экан, бунда ўзининг вакилини ушбу товарни олиб келиш учун жўнатади ёки сотувчи корхона харидорнинг вакилига товарни олиб келиб топширади. Сотувчи корхона харидор номини айтиб товар олгани келган исталган жисмоний шахсга товарни бериб юборавермайди ёки сотувчи ташкилот харидорнинг биносида бўлган исталган жисмоний шахсга ўз товарини ташлаб кетавермайди. Харидор корхона сотувчидан товар-моддий захиралар олиш учун ўз вакилига ёзма ишончнома беради (АВда 2020 йил 30 июнда 3259-сон билан рўйхатга олинган 4-сонли БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»нинг 93-банди).

Ишончнома асосида товарни олаётган шахс ушбу товар ишончномани берган корхонага етиб бориши учун масъул бўлади. Сотувчи корхона эса ишончномани кўриб, харидор айнан шу шахсни ундан товарни олиб кетиш учун жўнатганлигига ишонч ҳосил қилади. Ишончномада уни берган харидор корхона номи, реквизитлари, ишончнома берилган шахснинг ФИШ, паспорт маълумотлари, хизмат лавозими кўрсатилган бўлади.

Товарларни реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт (СК 47-моддаси 1-қисми). Сотувчи томонидан харидорга ҳисобварақ-фактура берилганлиги товар харидорга реализация қилинганлигини англатади. Товар эса ишончнома берилган шахсгагина берилади. Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-иловада келтирилган. Ҳисобварақ-фактуранинг пастки ўнг тарафида ишончнома асосида товарни олган шахс имзоси, ФИШ, ишончноманинг санаси ва рақами ёзилиши белгиланган.

Яъни аввал харидор ўз вакилига ёзма ишончнома беради. Сотувчи харидор томонидан ишончнома берилган шахсга ушбу ишончнома асосида товарни топширади. Сўнгра ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва харидорнинг ишончнома берилган вакили товарни олганлигини тасдиқловчи имзони ҳисобварақ-фактурага қўяди, шунингдек, унинг ФИШ ва ишончнома реквизитлари ёзилади.

Ишончнома ва ҳисобварақ-фактура электрон кўринишда расмийлаштирилганида ҳам тартиб шундай: аввал сотувчи харидорнинг вакилига товарни олиш учун электрон ишончнома берилганлигига ишонч ҳосил қилади, сўнгра унга товарни бериб, электрон ҳисоб-варақ фактурани расмийлаштиради.

Показать ответ

1.Кафолат муддати давомида бузилган ускуналар ўрнига импорт қилиб олиб келинган ускуналар дилер корхонанинг бухгалтерия ҳисобида балансдан ташқари 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» счётининг дебетига кирим қилинади ҳамда ўрнатилгач, ушбу счётнинг кредитига чиқим қилинади.

Божхона тўловлари, ҚҚС ва ускуна импорти билан боғлиқ бошқа харажатлар чет эл корхонаси томонидан қоплаб берилмаса, корхона харажатларига олиб борилади ва қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Божхона тўловлари, декларант хизмати ва бошқалар ҳисобланиши

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»,

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Ускунани импорт қилишдаги ҚҚС, декларант хизматидаги ҚҚС ва импорт билан боғлиқ бошқа харажатлардаги ҚҚС акс эттирилди

4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»,

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


2.Агар харидор томонидан сотиб олинадиган ускуна корхонангиз номига импорт қилинса, у ҳолда корхонангиз дилер сифатида иштирок этганлиги сабабли, харидор сизнинг корхонангизга пул тўлаб беради, корхонангиз бу пулни конвертация қилиб чет эллик корхонага тўлаб беради. Бунда корхонангиз учун солиқ оқибатлари йўқ.

Корхонангиз чет эллик корхонадан хизмати эвазига ҳақ олганида даромад кўради. Ушбу хизматни кўрсатиш жойи Ўзбекистон деб тан олинади ва шу сабабли ҚҚС солинади (СК 241-моддаси 3-қисми 2-банди, СК 238-моддаси 1-қисми 1-банди). ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига олувчи воситачилик ҳақи ҳисобланади (СК 250-моддаси 1-қисми 1-банди). Солиқ ставкаси - 15% (СК 258-моддаси 1-қисми).

ҚҚСни ҳисобга олмагандаги воситачилик ҳақи суммаси корхона даромади ҳисобланади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига киритилади (СК 297-моддаси 3-қисми 1-банди).

Показать ответ

Сизнинг ID 18968 саволда келтирилган вазиятингизга қараганда, корхонангизга берилган субсидиялар даромадга киритиладиган субсидиялардир (10-сон БҲМС «Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар» 5-банди). Бундай субсидиялар давлат томонидан қоплаб берилган даврда 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитига ёпилиб балансдан чиқарилади (10-сон БҲМС 7 – 15 -бандлари).

Показать ответ

1.Шўъба корхонадаги улушни олди-сотди шартномаси бекор қилинган, улуш қайтариб олинган. Корхонангиз зарар кўраётгани йўқ. Аксинча, 2 млрд.сўмли бўнакни харидорга қайтармаганлиги сабабли фойда кўрмоқда.

2.Улуш сотилиши тўғрисидаги шартнома бекор қилинганида аввал амалга оширилган ўтказмалар сторно  ўтказмалар билан тузатилади. 2 млрд.сўм миқдоридаги бўнак харидорга қайтарилмаганлиги сабабли бу сумма 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида акс эттирилади.

Корхона 2019 йилда улушни сотганида ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаб тўлаган бўлса, 2020 йилда шартнома бекор қилинганида ушбу солиқларни корректировка қилади (СК 257-моддаси 1-қисми 1-банди, СК 332-моддаси 2-қисми 1-банди).

2 млрд.сўм миқдоридаги бўнакни даромадга олганлиги сабабли, фойда солиғини базасини ҳисоблашда бу суммани жами даромадлар таркибига киритиши лозим (СК 297-моддаси 3-қисми 12-банди).

Показать ответ

1.Банк аккредитиви 5510 «Аккредитивлар» счётида ҳисобга олинади. Агар йил якунига ёпилмаган бўлса, шу счётда кўрсатилади.

2.Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлардаги, шу жумладан, 5510 счётидаги чет эл валютасидаги суммалар ҳам, қайта баҳоланади (22-сон БҲМС 15-банди «а» кичик банди).

Қайта баҳолаш ҳар ойнинг охирги кунига ва МБ курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига амалга оширилади (22-сон БҲМС 14-банди «а» кичик банди).

Показать ответ

Маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар ушбу сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир (СК 242-моддаси 1-қисми).

Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-моддаси 2-қисми).

Ҳисобварақ-фактура, айрим истиснолардан ташқари, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади (ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илованинг 4-банди).

Юқорида келтирилган мисолда ЭҲФ 2020 йил 4 январда, яъни ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган санада ҳисобга олишини керак.

Показать ответ

2. Ваше предприятие намерено заниматься посреднической деятельностью и получать за это комиссионное вознаграждение.

Комиссионное вознаграждение облагается НДС. Налоговая база определяется в размере его комиссионного вознаграждения, включающего налог (п.1 ч.1 ст.250 НК).

Сумма комиссионного вознаграждения за минусом НДС включается в состав совокупного дохода при исчислении налоговой базы по налогу на прибыль (п.1 ч.3 ст.297 НК).

Плательщики налога с оборота облагают налогом сумму комиссионного вознаграждения. Ставка налога составляет 25% (п.5 ст.467 НК).

Показать ответ

Предприятие, выплачивая дивиденды учредителю, как налоговый агент должно удержать налог с доходов в виде дивидендов и уплатить в бюджет (ст.343, п.1 ч.1 ст.351, п.2 ст.375, п.3 ч.1 ст.387 НК).

Передача товаров в счет дивидендов признается их реализацией (ч.1 ст.46 НК).

Если предприятие уплачивает налог с оборота, передача товара в счет дивидендов является объектом налогообложения этим налогом (п.2 ч.3 ст.463 НК).

Если предприятие уплачивает общеустановленные налоги:

- доход от передачи товаров в счет дивидендов включается в налоговую базу по налогу на прибыль (п.1 ч.3 ст.297 НК);

- передача товаров в счет дивидендов является оборотом, облагаемым НДС (п.5 ч.4 ст.239 НК).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика