Да, наличие двухлетнего стажа, полученного в период работы на 0,5 ставки, будет достаточным, чтобы соответствовать минимальному требованию для поступления на послевузовское образования.
ДалееЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни нострификацияланади (эквивалентлигини қайд этилади).
ДалееАдлия вазирлиги томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шакли талабаларига олий таълим муассасасининг ўзида ва бошқа ташкилотларда фақат ўқиш вақтидан бўш пайтларда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга рухсат берилади.
ДалееОлий ўқув юртининг бакалавриат ва магистратурасини битиргандан кейин мажбурий уч йил ишлаб бериш тартиби ва шартлари Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом (ИВ, ОЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги ва МАИМВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тартибга солинган.
ДалееДавлат грантлари асосида таълим олган олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга тақсимлаш Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.
ДалееДавлат грантлари асосида таълим олган олий ўқув юртлари битирувчилари тақсимот бўйича Ўзбекистонда камида 3 йил ишлаб беришлари зарур.
ДалееҲа, иш берувчи талабанинг ўқиш вақтидан бўш пайтда унга 8 соатлик иш куни ўрнатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин. Меҳнат қонунчилиги талабаларга иш ва кундузги ўқишни бирга олиб боришни тақиқламайди.
ДалееХодимнинг иш куни режимидаги ўзгаришлар меҳнат дафтарчасига киритилмайди.
ДалееМКнинг 81-моддасига ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидайўриқноманинг 1.1-бандига (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
ДалееИш ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилиши керак деганда раҳбарингиз ҳақ. Сиз билан ўриндош каби меҳнат шартномаси тузиш масаласида эса у хато қиляпти, чунки ўқув юрти сиз учун асосий иш жойи ҳисобланмайди.
Далее