Ответов: 548
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

1. ННТ томонидан аъзолик бадаллари ҳисобига олинган ва нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган асосий воситалар амортизация қилинмайди (СК 306-м. 2-қ. 10-б.). Мазкур норма фойда солиғини солиш мақсадида белгиланган.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш   учун қуйидагилар  амортизация  қилинмайди:

а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

б) маҳсулдор чорва моллари;

в) ахборот-кутубхона фонди;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;

д) музей ашёлари;

е) моддий маданий мерос объектлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди).

Яъни ННТ бухгалтерия ҳисобида 5-сон БҲМСнинг 35-бандида санаб ўтилганлардан ташқари, барча АВлар бўйича амортизация ҳисоблайди.

ННТнинг устав фаолиятида фойдаланиладиган АВ амортизация харажатлари мақсадли маблағлар ҳисобидан амалга оширилади ва улар молиявий натижаларни шакллантиришда, шунингдек фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда иштирок этмайди. Операция қуйидаги бухгалтерия проводкалари орқали акс эттирилади:

Дт 8830-"Аъзолик бадаллари"

Кт 0200-"Аъзолик бадаллари ҳисобидан харид қилинган ёки аъзолик бадали сифатида олинган асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар".

 2. Ҳа. корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ҳисоб сиёсатидан ташқари, СКнинг 77-моддасига мувофиқ солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини ҳам ишлаб чиқиши шарт. Унда солиқ солишга доир ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатлари акс эттирилиши лозим.

Показать ответ

Божхона кодексининг 13-моддасига биноан товарлар бўлиб ҳисобланган дори препаратларини (намуналарини) эркин муомалага чиқариш фақат уларни "Эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимига расмийлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Бу шундай режимки, унда божхона ҳудудига олиб кирилган товар уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолади (БКнинг 55-моддаси).

Божхона тўловлари тўланган ва иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган тақдирда товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилади ва божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар мақомини олади (БКнинг 56-моддаси).

"Эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур (Рўйхат, ВМнинг 20.07.2015 йилдаги қарори билан тасдиқланган):

q божхона юк декларациясини, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

q транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно;

q товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).

 

Маълумот учун. Товарлар уларнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда юридик шахслар учун ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар учун қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда декларацияланади, товарлар ташқи савдо контрактлари (шартномалари, келишувлари) бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида олиб ўтилаётган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно (БКнинг 260-моддаси).

 

Эслатиб ўтиш жоизки, фармацевтика маҳсулотларини (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) ва тиббий мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотларни (ТИФ ТНнинг 9018 товар позицияси) келгусида реализация қилиш учун "Эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида олиб кирувчи ташкилотлар уларни БЮДда декларациялашда мажбурий тартибда савдо номларини, халқаро патентланмаган номларини, моделларини, техник тавсифларини, дори-дармонларни чиқариш шаклларини, дозасини, ишлаб чиқарувчисини ва ишлаб чиқарилган давлатни кўрсатадилар. Бунда, агар битта БЮДда юқорида кўрсатилган параметрлардан, ҳаттоки биттаси бўйича фарқ қилувчи товарлар расмийлаштирилаётган бўлса, у ҳолда улар турли хил товарлар сифатида алоҳида декларацияланади (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 8-банди 2-хатбошиси).

Мурожаатингизга қараганда, сизни дори препаратларининг намуналарини олиб киришда имтиёзларга тааллуқли масалалар қизиқтиради. Ушбу тоифадаги товарлар бўйича алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Бироқ барча товарлар учун имтиёзли шартларда олиб келишнинг қоидалари бор.

 

 

Божхона тўловларини тўлаш бўйича

имтиёзлар ҳақида

 

Ташқи савдо сиёсатини амалга ошираётганда илгари тўланган божхона божини қайтариш, божхона божи ставкасини пасайтириш ва божхона божини тўлашдан озод этиш тарзида тариф имтиёзлари берилишига йўл қўйилади. Божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари бериладиган товарларнинг рўйхати БКнинг 297-моддасида келтирилган. Унда дори препаратлари мавжуд эмас.

Тариф преференциялари божхона божларини тўлашдан озод этиш, улар ставкаларини камайтириш ёки муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни божхона ҳудудига преференциал олиб киришда квоталар белгилаш тарзида берилади (БКнинг 300-моддаси).

Эркин савдо ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги келишувга биноан ЎзР билан эркин савдо ҳудудини ташкил этган давлатларда ишлаб чиқарилган ва уларнинг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди (Рўйхат, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари ЎзР савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар қўлланилади. Божхона органига товарнинг келиб чиқиши тўғрисида белгиланган намунадаги сертификатни тақдим этган ҳолда ушбу преференцияларни олиш мумкиндир.

Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари икки баравар оширилади (БКнинг 300-моддаси).

 

Маълумот учун. Юридик шахслар томонидан олиб кириладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварини ва ундан кам миқдорни ташкил этадиган товарлар божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлашдан озод этилади (БК 299-моддасининг 8-банди).

Показать ответ

Декларант ёки божхона брокери ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра декларацияни тўлдириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмаганда тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси (ТББЮД) товарни идентификациялаш имконияти бўлиши шарти билан берилиши мумкин.

ТББЮДга, агар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида алоҳида маълумотларни тақдим этиш учун бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, ушбу декларация божхона органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан 60 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда етишмаган маълумотларни ва лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларациясини тақдим этиш ҳақидаги ёзма мажбурият илова қилинади (БКнинг 269-моддаси).

ТББЮД қўлланилган ҳолда декларациялашда божхона органларининг зиммасига қонун ҳужжатларининг қайси талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлса, ўша талаблар ва шартлар қўлланилади. Улар, шу жумладан, лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларацияси дастлаб берилганидаги каби божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини ҳам текширадилар.

Тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси БК 22-моддаси 2-қисмининг "в""д" ва "е" бандларида кўрсатилган ҳолларда қуйидаги товарларга берилиши мумкин:

в) божхона тўловлари шартли божхона қийматини аниқлаш асосида тўланган;

д) зарур ҳужжатлар (бундан мувофиқлик сертификати ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаган;

е) божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган.

"Д" бандда кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан, уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади. Мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса, ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади (БКнинг 22-моддаси).

Тегишли равишда, бошқа икки ҳолатда ("в" ва "е" бандлар) товарларни бошқа усулда сотиш ёки учинчи шахсларга бериш тақиқланмайди.

 

Маълумот учун. Илгари шартли чиқариладиган товарлардан фойдаланиш масалалари Эркин муомалага чиқариш божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳужжат ДБҚнинг қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган (АВ томонидан 18.04.2016 йилда 1404-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Показать ответ

Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон қарори билан «Тахиятош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланган. Белгиланганки, мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида чет эл компаниялари ва уларнинг субпудрат ташкилотлари консорциуми ўз фаолиятини доимий муассаса орқали юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахслар томонидан тўланиши лозим бўлган барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган (ПҚ-3264-сон 7-банди). Имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга бўлган ҳиссаси ҳисобланади.

Бу шуни англатадики, мазкур лойиҳа доирасида фаолияти юритаётган доимий муассасалар учун валюта моддаларини қайта баҳолаш солиқ оқибатларига олиб келмайди.

Доимий муассаса орқали фаолиятини ошираётган ЎзР нерезидентига бухгалтерия ҳисобини БҲМСга мувофиқ юритиш бўйича мажбурият юкланмайди. Доимий муассаса бухгалтерия ҳисобини ўзининг хоҳишига қараб юритиши мумкин.

Шундай қилиб, агар доимий муассаса ЎзР БҲМС бўйича ҳисоб юритса, хорижий валютада акс эттирилган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби 22-сон БҲМСда белгиланган. 22-сон БҲМСга мувофиқ доимий муассасанинг ҳисоб-китоб ҳисобварағида (5210 «Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари» ҳисобварағи) ҳар ойда қайта баҳоланиши лозим. Агар доимий муассасада хорижий валютада тўланиши лозим бўлган мажбуриятлари ёки олиниши лозим дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу моддалар қайта баҳоланади.

Баланснинг валюта моддаларига эга хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва хўжалик операцияларини содир этиш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.

Қуйидагилар қайта баҳоланиши шарт:

а) кассадаги ва банк ҳисобварақларидаги валюта маблағлари;

б) тўланиши ёки олиниши чет эл валютасида белгиланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредитлар ва қарзлар, пул эквивалентлари ва бошқа активлар ва мажбуриятлар.

8890 ҳисобварағида мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби юритилади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 363-банди). Мазкур ҳисобварақ валюта ҳисобварағи ҳисобланмайди, шу сабабли мазкур ҳисобварақдаги маблағлар мазкур ҳисобварақ бўйича айланма (мисол учун бош бошқармадан пул маблағлар олиш) амалга оширилган сана ҳолатига Марказий банкнинг курси бўйича сўмда акс эттирилади. Бу дегани, 8890 ҳисобварағи кейинчалик қайта баҳоланмайди.

Баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолашдан вужудга келган курсдаги фарқ молиявий хўжалик фаолият натижаларига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида мос равишда акс эттирилади:

а) курсдаги ижобий фарқ – 9540 “Валюта курсидаги фарқлардан даромадлар” ҳисобварағи кредитида;

б) курсдаги салбий фарқ – 9620 “Валюта курсидаги фарқлардан кўрилган зарарлар” ҳисобварағи дебетида.

Курсдаги фарқларни ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттириши мисоллари қуйида келтирилган

https://vopros.norma.uz/question/8206

https://vopros.norma.uz/question/9427

https://vopros.norma.uz/question/8825

Показать ответ

Ҳукумат томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш юзасидан қатор қарорлар қабул қилинди (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармон, ВМнинг 23.03.2020 йилдаги 176-сон қарори). Жумладан:

- 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;

- мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилмоқда;

- 2020 йил 1 октябргача ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади;

- 2020 йил 1 октябргача вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.

Шундай қилиб, агар Сизнинг ҳолатингиз юқорида қайд этилган чора-тадбирларга тўғри келмаса, Сиз корхонангизда вужудга келган мураккаб вазият сабабли тўловлар муддатини кечиктиришни сўраб ДСИ ва МИБга ёзма мурожаат қилишингиз мумкин.

Показать ответ

Йўқ, шартнома расмийлаштириш шарт эмас.

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб корпоратив карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар олди-сотди шартномаларини тузмасдан, бироқ ҳисоб-фактура бериш орқали амалга оширилади (30.10.2018йилдаги ПФ-5564-сон Фармон 1-банди “в”-кичик банди).

Корпоратив картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, уларга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг «тўланди» муҳри қўйилган тўлов ҳужжатлари, шунингдек, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар, инвойс (ҳисоб-фактура) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади (АВда 18.04.2005йилда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 9-банди).

Показать ответ

Сизнинг корхонанингиз газ компрессорларини харид қилиш учун, шунингдек қўшимча АЁҚШ сотиб олиш учун банкдан кредитлар олган.

Квалификацияланган активни харид қилиш учун олинган кредит бўйича фоизлар капитализация қилинади (АВда 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатга олинган “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби” 24-сон БҲМСнинг 12-20-бандлари).

Квалификацияланган актив — белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив (24-сон БҲМСнинг 3-банди). Шу сабабли кўпинча квалификацияланган активлар сифатида қурилиш объектлари тан олинади, бироқ бу фақат улар тан олинади дегани эмас.

АЁҚШ учун газ компрессорларини ўрнатиш ва уларни ишлатишга тайёрлаш, шунингдек қўшимча равишда сотиб олинган АЁҚШни ишлатишга тайёрлаш салмоқли вақт талаб этса, у ҳолда улар квалификацияланган активлар бўлиб ҳисобланади ва мазкур кредитлар бўйича фоизларни харид қийматига қўшиш орқали улар капитализация қилинади. Акс ҳолда, улар фоизлар бўйича харажатлар бўлиб ҳисобланади.

Показать ответ

Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисобот барча мақбул БҲМСларни қўлланиш асосида тузиладиган тарзда ташкил этилиши керак.

4-сон “Товар-моддий захиралар” БҲМС қайд этадики, товар-моддий захиралар актив сифатида тан олинади, агар: уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса (8-банди “в” кичик банди). Мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси асосида белгиланади. Шундай қилиб, ҳисоб сиёсатида импорт қилининаётган активларни БЮД-40 режим бўйича кирим қилиниши санасини кўрсатиш нотўғри ҳисобланади, зеро  шартнома шартлари бўйича мулк ҳуқуқи ўтишининг бошқа санаси белгиланган бўлиши мумкин.

Импорт қилинадиган товарларини балансда актив сифатида акс эттиришда мўлжал олиш мақсадида мулк ҳуқуқининг ўтиши санаси тўғрисида қуйидаги мақолаларда танишиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/12926

https://vopros.norma.uz/question/11198

https://vopros.norma.uz/question/2288

Показать ответ

1. Асосий воситалар таркибида корхона мулкига топширилган ер участкалари ҳисобга олинади (5-сон БҲМСнинг 4-банди). Ер участкаси фойдаланишга берилганлиги ва корхонада унга нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли, у асосий воситалар таркибида ҳисобга олинмайди.

Участкани асосий воситалар таркибида хусусийлаштириш натижалари бўйича ҳисобга олиш зарур.

2. Корхона балансига мулкка эгалик, хўжалик юритуви ёки тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида корхонага тегишли бўлган асосий воситалар киритилади (5-сон БҲМСнинг 7-банди).

Мазкур ҳуқуқлар асосида биноларни олаётганингизда 0120 “Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар” ҳисобварағининг дебети бўйича уларни асосий воситалар таркибига киритинг. Бепул олаётганингизда уларни 8530 “Текинга олинган мулк” ҳисобварағи кредити бўйича акс эттиринг.

Агар бинолардан фойдаланилмаса ва бузилишга мўлжалланган бўлса, улар асосий воситалар сифатида акс эттирилмайди. Бунда уларни ликвидация қилиш пайтида олинган ва фойдаланиш учун яроқли бўлган материаллар 1000 “Материаллар” гуруҳининг тегишли ҳисобварақлари бўйича кирим қилинади.

Показать ответ

Йўқ, мумкин эмас. Президентнинг 07.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорининг 2-банди қайд этадики:

«Белгилансинки:

солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), шатакчи автомобиллар, шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик энг юқори амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади;».

Яъни ПҚ-4353-сон қарор кўрсатилган амортизация нормасини қўллашни ёки уни рад этишни танлаш ҳуқуқини бермайди. Корхона солиқ солиш мақсадида мазкур амортизация нормасини қўллаши шарт.

Бунда солиқ солиш мақсадида белгиланган амортизация нормасидан фарқ қилиши мумкин бўлган ва сизнинг ҳисоб сиёсатингизда қайд этилган амортизация нормаларини бухгалтерия ҳисобида қўлласангиз бўлади.

Показать ответ

Солиқ тўловчи солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш (ҳисоблаб ёзиш) усули бўйича миллий валютада юритади (СК 78-м.). Солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади (СК 76-м. 2-қ.).

Саволингиздан маълум бўлишича, 2019 йилда ўтказилган хронометраж кузатуви натижаларига кўра, қўшимча солиқлар ҳисобланган. Суд қарорига биноан хронометраж натижалари тасдиқланган.

Вазият шундай бўлган тақдирда, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда қўшимча ҳисобланган солиқларни 2019 йил учун солиқ ҳисоботида акс эттириш керак бўлади (СК 83-м.). Сизнинг ҳолатда солиқларни ҳисоблаш (2019 йил учун хронометражнинг натижалари бўйича солиқларни қўшимча ҳисоблаш) учун асос бўлиб солиқ органининг қарори ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботни қайта топшириш керак эмас, қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини 2020 йил учун молиявий ҳисоботда акс эттириш мумкин.

Қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини молиявий ҳисоботда акс эттириш уларнинг катталигидан келиб чиқади.

Агар сумма катта бўлмаса, қўшимча ҳисобланган солиқлар 2020 йилнинг жорий даври фаолиятининг молиявий натижаларига киритилади.

Сумма кўп миқдорда бўлганда эса у йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш орқали ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади (Қоидаларнинг 15-банди, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Хатоларнинг муҳимлиги (қўшимча ҳисобланган суммаларнинг катта-кичиклиги) мезони корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланади.

Показать ответ

Бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган операцияларни қуйидагича акс эттириш мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Сумма, минг сўм

 

дебет

 

кредит

 

Терминал бўйича тушум келиб тушди

 

5710-"Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)"

 

9020-"Товарларни реализация қилишдан даромадлар"

 

10 000

 

Банкнинг воситачилик ҳақи ушлабқолинди - 0,2%

 

9430-"Бошқа операция ҳаракатлари"

 

5710-"Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)"

 

20

 

Банк кўчирмаси бўйича тушум келиб тушди

 

5110-"Ҳисоб-китоб счёти"

 

5710-"Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)"

 

9 980

 

 

 

Показать ответ

1.Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага доир жорий қарздорлик ҳақидаги ахборот 6710-"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш" счёти кредити бўйича акс эттирилади (Йўриқноманинг 285-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

 2. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси жисмоний шахснинг жами даромади таркибига кирмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.). Тегишли равишда, у жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича солиқҳисоботида акс эттирилмайди (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Показать ответ

 Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади:

 -ҳар йили - микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган ташкилотлар томонидан;

-3 йилда бир маротаба - микрофирма ва кичик корхоналар томонидан (Низомнинг 2-банди, АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Корхонанинг кичик бизнес субъектларига (микрофирмага) мансублигини аниқлаш учун Давлат статистика қўмитасига ёзма равишда мурожаат қилишингиз керак. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида асосий воситаларни қайта баҳолашнинг даврийлиги ва қўлланиладиган услублар ёзилган бўлиши лозим.

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан, йил давомида келиб тушган асосий фондлар бўйича эса - ҳисобга олиш қийматидан амалга оширилади (Низомнинг 4-банди).

Асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати ташкилотнинг хоҳишига қараб қайта баҳолашни ўтказиш даврида 1 январга шаклланган, баҳоланаётганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича алоҳида объектлар қийматини бевосита ҳисоблаш йўли (бевосита қайта баҳолаш усули) билан ёки асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индексларини қўллаган ҳолда айрим объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш йўли (матн давомида - "индекс усули") билан аниқланади (Низомнинг 5-банди).

Шу тариқа, агар корхона кичик бизнес субъектларига мансуб бўлса ёки у микрофирма бўлган тақдирда, асосий воситалар 3 йилда бир марта 3 йил учун бирваракайига, яъни 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига ўтказилади. Агар корхона кичик бизнес субъектига кирмаса, қайта баҳолаш ҳар йили 2018 йилнинг, 2019 йилнинг ва 2020 йилнинг 1 январига ўтказилади.

Показать ответ

- Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланиши пайтигача қилинган харажатлар амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади (СК 311-м.). Уларга қуйидаги харажатлар киради:

- геологик жиҳатдан ўрганиш;

-разведка қилиш;

- фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари;

-баҳолаш;

- конни ободонлаштириш;

-имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусни тўлашга;

СКга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган бошқа харажатлар.

Чиқимлар белгиланган нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади.

Тўпланган харажатлар (амортизация қилинадиган актив қиймати) фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланган пайтдан эътиборан корхонанинг жами даромадидан амортизация ажратмалари тарзида чегириб ташланади.

Амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси, корхонанинг хоҳишига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда у амортизация қилинадиган актив қийматининг 15%идан ортиқ бўлмаслиги керак.

Показать ответ

Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган қуйидаги чиқимлар асосланган ҳисобланади (СК 305-м. 4-қ.):

- даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

- тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

-қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Маҳсулотнинг белгиланган стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, уни сертификатлаштириш асосланган ҳисобланади, сабаби бу қонун ҳужжатларининг талабларидан келиб чиқади.

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида асосланган ҳисобланади. Нормативлардан ортиқча харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 8-б.).

Молиявий-иқтисодий даврий нашрларга обуна ҳам иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳисобланади, чунки улар бизнесни тўғри юритишга ёрдам беради, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасида хатоларни камайтиради.

Келгуси даврлар харажатлари жорий ҳисобот даврида амалга оширилади, бироқ келгуси ҳисобот даврларига тегишли бўлади. Улар жорий харажатларга тенг миқдорларда белгиланган муддат ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки сонига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади (21-сон БҲМС, 2-илова, III бўлим).

Бундай харажатларга хизмат обунаси, суғурта, ижарага харажатлар ва узоқ муддатли хизматларга олдиндан тўлов билан боғлиқ бошқа харажатлар киради.

Келгуси даврлар харажатларини жорий харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқариш СКда назарда тутилган солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисобга олиш тартибига зид эмас. Асосийси, улар асосланган ва ҳужжат билан тасдиқланган бўлсин.

 

Показать ответ

Кўрсатилган амортизация ставкаси, агар мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида ўзгача қоида белгиланган бўлмаса, қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб қўлланилади.

Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорида унинг кучга кириш санаси келтирилган банд мавжуд эмас. Қарор манбаларда қуйидаги саналарда эълон қилинган:

- Қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz) - 8.06.2019 йил;

- "Халқ сўзи" газетаси - 8.06.2019 йил;

- "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - 10.06.2019 йил, 23-сон, 431-модда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг кучга кириш санаси кўрсатилмаган тақдирда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддаси).

Шу тариқа, ПҚ-4353-сон қарор 8.06.2019 йилдан кучга кирган.

Энг юқори амортизация нормасини (10 фоиз) 2019 йил 8 июндан бошлаб қўллай оласиз, деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

Инвентарлаш натижалари бўйича инвентарлаш комиссияси навлар аралашиб кетишини ҳисобга киритиш тўғрисидаги таклифни бериши мумкин.

Товарлар навлари аралашиб кетиши - бошқа турдаги товарлар етишмаётган бир вақтда муайян бир турдаги товарнинг ортиб кетиши.

Навлар аралашиб кетиши юзага келишига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

-маҳсулот келиб тушганда нотўғри кирим қилинган;

- товарни беришда хатоликларга йўл қўйилган;

-етарлича назорат қилинмаган;

- товар харидорга чиқарилаётганда хато ҳаракатлар;

-маҳсулот маркировкаси қоидабузарликлар билан амалга оширилган;

- ходимларнинг совуққон хатти-ҳаракатлари.

Инвентарлашни ўтказиш ва хатоликларни топиш куни навлар аралашиб кетиши санаси деб қабул қилинади. Инвентарлашнинг натижалари бўйича комиссия қайта навларга ажратишни ҳисобга киритиш тўғрисидаги таклифни бериш ҳуқуқига эгадир (19-сон БҲМСнинг 2.9-банди, АВ томонидан 2.11.1999 йилдаги 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Навлар аралашиб кетиши натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига фақат қуйидаги ҳолларда истисно тарзида йўл қўйилиши мумкин:

-биргина текширилаётган давр учун;

- биргина текширилаётган шахсда;

- биргина номдаги товар-моддий бойликларга нисбатан;

- ишончли шахс рухсатига кўра айнан бир хил миқдорларда.

Йўл қўйилган навлар аралашиб кетиши тўғрисида моддий жавобгар шахслар батафсил тушунтириш тақдим этадилар.

Раҳбар комиссиянинг киритган таклифини, моддий жавобгар шахсларнинг тушунтиришларини кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Қарор ижобий бўлган тақдирда унинг номидан навлар аралашиб кетишини ҳисобга киритиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Буйруқда қуйидаги ахборот бўлиши лозим:

-инвентарлаш ўтказиш санаси ва уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг рақами;

- товар-моддий бойликларнинг аниқланган ортиқча чиқиши ва камомадларининг миқдори (ҳар бир позиция бўйича);

- қайта навларга ажратиш юзага келишининг сабаблари;

- аниқланган тақдирда - қайта навларга ажратиш юзага келишида айбдор деб эътироф этилганлар шахслар тўғрисида маълумотлар;

- инвентарлаш ўтказиш давомида аниқланган ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисоб-китобини ўтказиш бўйича бош бухгалтерга фармойиш бериш;

- жавобгар шахсларга маъмурий таъсир чоралари (19-сон БҲМСнинг 2.10-банди).

Бухгалтерия мазкур буйруқ асосида ўзаро ҳисоб-китобни ўтказиш орқали ҳар бир тур/номдаги ТМЗнинг қолдиғи бўйича тегишли ўзгаришларни киритади.

 

1. Камомад суммаси ортиқча чиқишлардан кўп бўлган тақдирда:

а) зарар суммаси буйруқда кўрсатилган моддий жавобгар шахс томонидан қопланади, корхонада харажат юзага келмайди;

б) буйруқда зарар суммаси моддий жавобгар шахс томонидан қопланиши кўрсатилмаган бўлса, у корхонанинг зарарларига ҳисобдан чиқарилади. Бунда мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайди (СК 317-м. 34-б.)

 

2. Ортиқча чиқишлар суммаси камомаддан кўп бўлган тақдирда - бухгалтерия ҳисобида инвентарлаш ўтказиш натижалари бўйича аниқланган операцион фаолиятдан олинган бошқа даромадлар акс эттирилади (Йўриқноманинг 401402-бандлари, 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Мазкур даромад фойда солиғини солиш мақсадида ялпи даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 11-б.).

 

Показать ответ

Корхона ўзига ҳисобварақ-фактура ёзиши керак эмас. Янги бино бўйича харажатлар 0810-"Тугалланмаган қурилиш" счётида капиталлаштирилади. Бино фойдаланишга топширилгандан кейин корхона қуйидаги проводкани амалга оширади: 0120-"Бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари" счётининг дебети - 0810-"Тугалланмаган қурилиш" счётининг кредити.

Қурилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. Агар меҳмонхона биносининг қурилишида фойдаланилган етказиб берувчилардан олинган материаллар, инвентарь ва бошқа ТМЗ ва хизматларга ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС ажратиб кўрсатилган бўлса, корхона уни СК 266-моддаси нормаларига мувофиқ ҳисобга олади.

Объект фойдаланишга топширилаётганда корхонада ҚҚС ҳисоблаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди (СК 239-м. 4-қ. 4-б.).

Показать ответ

ТМЗларни беришда электрон ишончномани ёзиб бериш керак.

Ишончномани тақдим этиш ТМЗларни сотувчидан харид қилувчига улар ўртасидаги тузилган шартномага асосан беришда асос бўлиб ҳисобланади (АВда 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 4-банди). Сотувчи томонидан ишончноманинг берилиши ва харидор томонидан унинг тасдиқланиши товарлар берилишининг тасдиғи бўлиб ҳисобланади. Электрон ҳисобварақ-фактура эса товарларни реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади (ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илова 2-банди).

Шундай қилиб, мижоз томонидан электрон ҳисобварақ фактура расмийлаштирилишидан қатъи назар ТМЗларни беришда электрон ишончномани расмийлаштириш лозим. ЭҲФнинг айрим тизимларида ишончнома шакли ҳисобварақ-фактуранинг таркибида мавжуд бўлиб, уларни алоҳида ёзиш зарурияти йўқ. 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика