Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Бепул бериш ҳолатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, реализация бўйича айланма сифатида қаралмайди.

Товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади (СК 239-м. 3-қ.):

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни юритиш мақсадида амалга оширилган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этиш учун ҳеч бўлмаган битта шартга риоя этилса, товарларни бериш ҚҚСсиз амалга оширилади.

Бироқ бу корхонада ҚҚС солинадиган айланма ва ҳисобга олиш мақсадида ҚҚСдан озод этилган айланма вужудга келишини англатмайди.

Амалга оширганда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш лозим бўлган ҚҚС солишдан озод этиладиган айланмалар СКнинг 243-246-моддаларида кўрсатилган (СК 268-м. 1-қ.). Товар намуналарини реклама мақсадларида бериш ҚҚСдан озод этилган «имтиёзли» айланмаларга киритилмайди.

ҚҚС ҳисоб-китобига фақат реализация қилиш бўйича айланма, шу жумладан ҚҚСдан озод этилган айланма киритилади. Товар намуналарини реклама мақсадларида бериш айланма ҳисобланмайди, бундай бериш ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

Показать ответ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чарм ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҚҚС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

Чарм, мўйна, қоракўл хом ашёсини қайта ишловчи ташкилотларга тақдим этилган алоҳида имтиёз ва преференциялар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  03.05.2018 йилдаги ПҚ-3696-сон “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида танишиш мумкин.

Показать ответ

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 732-моддаси). Товарга бўлган мол-мулк ҳуқуқи берилаётганлиги сабабли, мазкур операция фойда солиғи солиш мақсадида реализация қилиш деб тан олинади. Реализация қилишдан олган тушум берилаётган товарларнинг ҚҚС ва акциз солиғини чегириб ташлагандан сўнг қийматидан келиб чиқиб аниқланади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми).

Қарз шартномалари бўйича товарларни бериш ҚҚС солинадиган айланма бўлиб ҳисобланади (СКнинг 239-моддаси 1-қисми 1-банди) Солиқ солинадиган айланма берилаётган материалларнинг ҚҚСни киритмаган ҳолдаги қиймати асосида аниқланади (СКнинг 248-моддаси).

ҚҚС тўловчиси бўлган қарз берувчи томонидан ҚҚС тўловчиси бўлмагана жисмоний шахсга товарлар берилганда ҚҚС ўрнатилган тартибда ҳисобланади. Бироқ, материалларни қайтариб бераётганда қарз берувчи ҚҚСни ҳисобга ололмайди, зеро ҚҚС тўловчиси бўлмаган қарз олувчи ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира ололмайди

Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СКнинг 248-моддаси 4-қисми). Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли.

Солиқ солиш мақсадида қарз маблағларидан фоизсиз фойдаланишдан даромадларни аниқлаш бўйича меъёр фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ тўлайдиган тадбиркорлик субъектларига таалуқлидир. Мазкур норма жисмоний шахсларга жисмоний шахсларга тадбиқ этилмайди, шу сабабли уларда солиқ мажбуриятлари вужудга келмайди.

Бунда қарздорни давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахс сифатида эътироф этилиши таваккалчилиги мавжуд. 

Показать ответ

1. Ҳа, ҚҚС ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-"Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри" иловасида дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактура кўрсатилиши лозим. Бундай бериш асосий воситаларни реализация қилиш ҳисобланади ва товарларни реализация қилиш бўйича айланмага киритилади (СКнинг 239-моддаси 1-қисми 1-банди).

 2. Жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) ҚҚС тўловчилар ҳисобланмайди (СКнинг 237-моддаси). Бинобарин, устав фондини асосий воситалар билан тўлдирадиган муассис уларни ҚҚС билан бера олмайди.

Показать ответ

Ҳа, бевосита кўчар мулк ҳисобланган фармацевтика воситалари билан боғлиқ хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатиладиган бўлса, ҚҚС солиш мақсадида реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 2-б).

Показать ответ

Харидорларга реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) берган солиқ тўловчи солиқ базасини бундай чегирмалар (тижорат бонуслари) чегириб ташланган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СКнинг 248-моддаси 2-қисми). Ушбу чегирмалар ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилмайди.

Реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадан сўнг (товарлар юклаб жўнатилгандан сўнг) чегирма тақдим этилганда, корхонада ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш амалга оширилади (СКнинг 257-моддаси).

Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

2) кўрсат илган хизматлардан воз кечилганда;

3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;

4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда. Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар (чегирма)  бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.

Бунда илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базаси камайтирилади, башарти чегирмалар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин. Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига тузатиш киритишда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида илгари ўзи ҳисобга олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади (кўпайтиради ёки камайтиради). 

Показать ответ

Омонатчининг хорижий валютадаги депозит ҳисобварағи бўйича банкдан олган фоизларга СКнинг 244-моддаси 1-қисми 7-бандига мувофиқ ҚҚС солинмайди.

«Кредитларни, заёмларни пул шаклида ва қимматли қоғозлар билан бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга беришга ҚҚС солишдан озод этилади»

Фуқаролик кодексига мувофиқ:

– банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 759-моддаси 1-қисми);

- қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 732-моддаси 1-қисми). Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФКнинг 734-моддаси 1-қисми).

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки:

«Солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак» (СКнинг 14-моддаси 1-қисми).

Хулоса

Солиқ солиш мақсадларида банк омонати шартномасига қарз шартномаси сифатида қаралади. хорижий валютадаги депозит ҳисобварағи бўйича мижозга фоизларни тўлаш билан банк ҳақиқатда молиявий қарз тақдим этганлик учун унга даромад тўлаши ҳақида келишади.

Показать ответ

Дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилган (СКнинг 243-моддаси 1-қисми 13-банди).

Тиббий буюмларнинг тасдиқланган рўйхати мавжуд (АВда 12.07.2016йилда 2809-сон билан рўхатдан ўтган буйруққа илова). Агар маҳсулотингиз мазкур рўйхатга киритилган бўлса, у ҳолда ҚҚС бўйича кўрсатилган имтиёзни қўллашингиз мумкин. Масалан, тиббиёт термометри ушбу рўйхатга киритилган ва шу сабабли ҚҚСсиз реализация қилинади.

Показать ответ

Фойда солиғи

Солиқ оқибатлари мазкур харажатларини қандай мақсадларда амалга оширганлигингизга ва уларни қандай расмийлаштирганингизга боғлиқ бўлади.

Чегириб ташланадиган ва чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхати очиқ бўлиб ҳисобланади.

Солиқ кодексида 2020 йилдан бошлаб даромад олиш билан боғлиқ асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлари фойда солиғиги ҳисоблашда солиқ базасидан чегирилиб ташланиши белгилаб қўйилган.

Асосланган харажатлар деганда, башарти ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келадиган ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Шундай қилиб, агар корхона кофе, чой, шакар ва шу кабилар учун қилинган чиқимларни иқтисодий жиҳатдан асослантириб бера олса, уларни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида ҳисобга олиши мумкин. Масалан, вакиллик харажатларини чегириб ташланадиган харажатларга олиб бориш мумкин.

Даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, улар чегириб ташланмайдиган бўлиб ҳисобланади (СКнинг 317-моддаси 18-банди). Масалан, ходимларнинг дам олишини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар учун қилинган харажатлар.

ҚҚС

Агар мазкур харажатлар фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган сифатида акс эттирилган бўлса, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олиш мумкин эмас.

Солиқ Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлари чегириб ташланмайдиган ва шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланишга мўлжалланган харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (СКнинг 267-моддаси 1-қисми 7-банди).

Агар корхона чой ва кофега қилинган чиқимларни вакиллик харажатлари сифатида акс эттирса, у ҳолда улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (СКнинг 267-моддаси 1-қисми 5-банди)

Товарга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш ҚҚС бўйича айланма бўлиб ҳисобланади (СКнинг 239-моддаси). Ушбу ҳолда кофе, чой, шакар ва шу кабилардан мазкур корхонанинг ўзида фойдаланилиб, бошқа тарафга берилмайди, шу сабабли уларни ҳисобдан чиқариш ҚҚС ҳисоблашда айланма бўлиб ҳисобланмайди.

Показать ответ

Йўқ. 2019 йилдан фарқли равишда, 2020 йилда харид қиймати солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. ҚҚС бўйича солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади (СКнинг 248-моддаси).

Показать ответ

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланган, норезидентлардан олинган импорт қилинган хизматлар бўйича Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидагиларда бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси кўрсатилади:

ҚҚС ҳисоб-китобига 3-"Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси" иловасида 010-"Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ҳисоблаш учун қўлланиладиган олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси" сатрда;

ҚҚС ҳисоб-китобига 4-"Олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри" иловасида.

Шу билан бирга, алоҳида ҳисоботни ҳам тақдим этишингиз лозим, у Хорижлик шахслар томонидан реализация қилинган товарларни (хизматларни) оладиган солиқ агентлари (ҚҚС тўловчилар) тўғрисидаги маълумотларни ҳамда Хорижлик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобидан иборат бўлиши керак.

Показать ответ

Мол-мулкни молиявий ижарага (шу жумладан лизингга) бериш – бу реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланмадир (СКнинг 239-моддаси 1-қисми 3-банди). 2020 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ базаси барча даврий ижара (лизинг) тўловлари суммаси (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз ҳисобидаги даромади чегириб ташланган ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади (СКнинг 249-моддаси).

СКнинг 246-моддаси бўйича импорт қилишда ҚҚСдан озод этилган, олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар молиявий ижарага (лизингга) берилганда солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади (СКнинг 249-моддаси 3-қисми).

Айланма амалга оширилган сана бўлиб ижара (лизинг) шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) тасарруфига берилган сана ҳисобланади (СКнинг 242-моддаси 8-қисми). Молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун харид қилинган объектлар бўйича ҚҚС чегирилиб ташланади (СКнинг 266-моддаси)

Агар сиз келтирган ҳолатда олиб кирилаётганда ҚҚСдан озод этиладиган технологик бўлмаган импорт қилинадиган ускуна эмас, балки бошқа объект берилаётган бўлса, у ҳолда уни лизингга бериш санаси ҳолатига ҚҚС лизинг объекти қиймати – 81 300 минг сўмдан ҳисоблаб чиқарилади (24 150 минг сўм +57 150 минг сўм). Бунда корхона объектни харид қилиш пайтида тўлаган ҚҚСни (10 500 минг сўмни) ва бошқа харажатлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлганда улар бўйича ҳисобга олиши мумкин (масалан, агар 800 минг сўмлик харажатлар ҚҚС билан бирга амалга оширилганда).

Маржа бу лизинг берувчининг ҚҚСдан озод қилинган фоизли даромадидир (СКнинг 244-моддаси 1-қисми 8-банди).

Показать ответ

 Қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти 2022 йилнинг 1 июлига қадар ҚҚС ва акциз солиғидан озод этилган (18.05.2019 йилдаги ПФ-5721-сон Фармоннинг 5-банди).

Солиқ кодексига мувофиқ ҳам заргарлик буюмларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилади (СК 243-м. 18-б.).

Корхонангизда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсат берувчи ҳужжатлар бўлган тақдирдагина заргарлик буюмларини реализация қилиш бўйича айланма Солиқ кодексига асосан ҚҚС солишдан озод этилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар билан чакана савдони белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси чакана савдо ҳуқуқи учун берадиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини мажбурий тарзда олган ҳолда амалга оширади. Ўз ишингизда Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова) "Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш хусусиятлари" бўлимига риоя қилишингиз керак бўлади.

Показать ответ

Ҳа, юзага келади. Ишончли бошқарувчи ("В" корхонаси) солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки тўлиқҳажмда бажармаган бўлса, уларни бажариш мажбурияти наф олувчига ("А" корхонасига) юклатилади.

Ишончли бошқарувчи ишончли бошқарув шартномаси тузилган санадан эътиборан ишончли бошқариш шартномаси бўйича солиқ мажбуриятларини бажаради (СК 93-м. 1-қ.).

"А" корхонаси мол-мулк ишончли бошқарувга топширилиши муносабати билан ўзида юзага келадиган солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажаради, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

- солиқ мажбуриятларини бажариш ишончли бошқарувчи - "В" корхонасига юклатилмаган бўлса;

- мол-мулк Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган ишончли бошқарувчига ишончли бошқаришга топширилган тақдирда.

 Эътибор беринг!

ҚҚС бўйича мажбуриятлар бошқа шахсга ўтказилмайди (СК 93-м. 2-қ.).

 Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ операцияларни амалга оширишда ишончли бошқарувчи зиммасига ҚҚС тўловчининг мажбуриятлари юклатилади.

Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишда ишончли бошқарувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиши шарт.

Солиқ солиниши лозим бўлган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш учун олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқни ҳисобга олиш имконияти, башарти сотувчилар томонидан ушбу шахсга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлса, ишончли бошқарувчига берилади (СК 275-м.).

Ишончли бошқарувчи - "В" корхонаси солиқ солиш объектларининг ва (ёки) солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ҳисобини ишончли бошқарувни таъсис этувчининг (наф олувчининг) манфаатларида амалга ошириладиган ишончли бошқарув фаолияти бўйича ва бошқа фаолият бўйича алоҳида-алоҳида юритиши шарт (СК 93-м. 3-қ.).

Ишончли бошқарувни таъсис этувчи (наф олувчи) учун солиқ мажбуриятини бажариш, шунингдек солиқ ҳисоботини ва молиявий ҳисоботни тузиш ҳамда тақдим этиш бўйича мажбуриятни бажариш ишончли бошқарувчига юклатилган бўлса, бундай солиқ мажбуриятини бажариш ишончли бошқарувчи ҳисобланувчи шахс номидан СКнинг Махсус қисмида белгиланган тартибда амалга оширилади (СК 93-м. 4-қ.).

Ишончли бошқарувчи солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки тўлиқ ҳажмда бажармаган бўлса, уларни бажариш мажбурияти наф олувчига юклатилади.

Показать ответ

Мазкур операция фойда солиғини солиш мақсадида реализация қилиш ва ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этилади.

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м.). Товарга мулк ҳуқуқининг ўтиши содир бўлаётгани туфайли мазкур операция фойда солиғини солиш мақсадида реализация қилиш деб эътироф этилади. Реализация қилишдан тушум ҚҚС ва акциз солиғини чегириб ташлаган ҳолда берилаётган товарлар қийматидан келиб чиқиб аниқланади (СК 297-м. 2-қ.).

Товарларни қарз шартномаси бўйича бериш ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). Солиқ солинадиган айланма ҚҚСни ҳисобга киритмаган ҳолда берилаётган материалларнинг қиймати асосида аниқланади (СК 248-м.).

Қарз берувчи бўлмиш ҚҚС тўловчиси томонидан ҚҚС тўловчиси бўлмаган жисмоний шахсга товарлар берилганда белгиланган тартибда солиқҳисобланади. Бироқ материаллар қайтарилганда қарз берувчи ҚҚСни ҳисобга ололмайди, сабаби ҚҚС тўловчиси бўлмаган қарз олувчи ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди.

Бунда агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақлидирлар (СК 248-м. 4-қ.). Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли.

Солиқ солиш мақсадида қарз маблағларидан фоизсиз фойдаланишдан кўрилган даромадларни аниқлаш бўйича норма тадбиркорлик субъектлари - фойда солиғи ва айланмадан солиқни тўловчиларга тааллуқлидир. Мазкур норманинг жисмоний шахсларга алоқаси йўқ, шунинг учун қарз олувчида солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

Лекин уни рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс сифатида эътироф этиш хатарлари ҳам мавжуд.

 

Показать ответ

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҚҚС тўловчиси бўла туриб, реализация қилишда солиқ солинадиган айланма бўйича ҚҚСни ҳисоблаши ва уни ҳисобварақ-фактурада алоҳида ажратиб кўрсатиши лозим (СКнинг 239-моддаси).

Маҳсулот харидори (келажакдаги экспорт қилувчи), ҚҚС тўловчиси бўла туриб, қабул қилиб олинган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура асосида ҚҚСни харид пайтида ҳисобга олади. Бундан ташқари, кирим қилинаётган ҚҚСни ҳисобга олиш учун олинаётган товарлар солиқ солинадиган айланмани амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиши лозим.

Ноль даражали ҚҚС ставкаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар реализация қилинганда ҳам қўлланилади (СКнинг 260-моддаси 1-қисми 1-банди).  Ноль даражали ҚҚС ставкасини қўллаш учун экспорт қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (СКнинг 261-моддаси 1-қисми):

1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

2) товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;

3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.

*Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида ҚҚСни ҳисобга олиш учун ишлаб чиқарувчидан чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма керак бўлади.

Показать ответ

Молия вaзирлиги, Ўзбeкистон Рeспубликaси Соғлиқни сaқлaш вaзирининг 2020 йил 20 мaртдaги “Тиббий буюмлaр рўйxaтигa ўзгaртириш киритиш тўғрисидa”ги 114-сонли буйруғигa билaн юз ниқоблaри Тиббий буюмлaр рўйxaтидaн чиқaрилиши муносaбaти билaн, юз ниқоблaрини олиб кириш, ишлaб чиқaриш, тaйёрлaш вa рeaлизaция қилишдa солиққa тортиш бўйичa қуйидaгилaрни мaълум қилaди*:

«Юз ниқоблaри Тиббий буюмлaр рўйxaтидaн чиқaрилиши солиққa тортиш мaсaлaси билaн боғлиқ бўлмaгaнлиги, улaрни ишлaб чиқaриш ҳaжмини кўпaйтириш кўзлaнгaнлигини учун мaзкур буюмлaр Тиббий буюмлaр сифaтидa тaърифлaниб, Ўзбeкистон Рeспубликaси Солиқ кодeксининг 243-моддaсигa мувофиқ қўшилгaн қиймaт солиғидaн озод этилaди.

Юз ниқоблaрини бeпул бeриш иқтисодий жиҳaтдaн ўзини оқлaйдигaн ҳолaт ҳисоблaниб, ушбу aйлaнмa қўшилгaн қиймaт солиғидaн озод этилaди.» (*https://www.mf.uz/uz/home/o-ministerstve/press-sluzhba/minfin-news/4931.html)

Показать ответ

Ҳа, импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилган ускуна ЎзР ҳудудида 15%лик ставкадаги ҚҚС билан бирга реализация қилиниши лозим (СКнинг 239-моддаси).

СКнинг 246-моддасига мувофиқ маълум бир товарларни ЎзР ҳудудига  олиб киришда ҚҚС имтиёзлари тақдим этилиши мумкин.  Бундай товарларнинг рўйхати қарор билан тасдиқланган (АВда 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатга олинган).

Маълум бир турдаги товарлар ва хизматларни реализация қилишда СКнинг 243-245-моддаларига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Мазкур рўйхатга импорт қилишда имтиёз қўлланиладиган ускуналар киритилмаган, шу сабабли уларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади.

Показать ответ

2019 йилда асосий воситалар бўйича ҳисобга олинмаган ҚҚСни 2020 йилда бир йўла ҳисобга қабул қилиш мумкин.

2019 йилда асосий воситалар бўйича ҚҚС 12 ой (кўчмас мулк объектлари бўйича - 36 ой) мобайнида тенг улушларда ҳисобга қабул қилинган (2007 йилги таҳрирдаги СК 218-м.).

2020 йил 1 январдан бошлаб ушбу тартибга ўзгартириш киритилди: солиқ тўловчиларга сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҚҚС суммасини бир йўла ҳисобга қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилди. Солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмалар мавжуд бўлса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган солиқ суммаси ҳисобга олиш учун қабул қилинади (янги таҳрирдаги СК 266-м. 3-қ., 268-м. 1-қ.).

Шу тариқа, 2019 йилда асосий воситалар бўйича ҚҚС суммасининг бир қисмини ҳисобга қабул қилган солиқ тўловчилар қолган суммани 2020 йил январда бир йўла ҳисобга олишга ҳақли.

Бунда янги таҳрирдаги СК 266-моддасида белгиланган ҳисобга олиш шартларига риоя этилиши лозим. Асосий воситалар, шу жумладан 2019 йилда сотиб олинган асосий воситалар ушбу талабларга мувофиқ келмаса, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (янги таҳрирдаги СК 267-м.).

ҚҚСни ҳисобга олишда жорий солиқ даври нисбатини сақлаш лозим. 2020 йилда айланманинг 100%и ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланса, 2020 йил 1 январга қолган кирувчи ҚҚСнинг тўлиқ суммасини ҳисобга киритинг.

2019 йилда сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 3-"Ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби" илованинг 0122-сатрида акс эттиринг (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Тавсиялар

Корхонада солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати (СҲС) ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Унда, хусусан, ҚҚСни ҳисобга олишнинг танланган усули акс эттирилади (янги таҳрирдаги СК 77-м. 1-қ. 4-б.). Шу боис, 2020 йил бошида корхонада солиқ солинмайдиган айланма мавжуд эмаслигига ва уларни олишни назарда тутмаётганингизга қарамай, солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида кирувчи ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг қуйидаги: алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усулларидан бирини акс эттиришни тавсия этамиз (янги таҳрирдаги СК 268-м. 2-қ.).

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги СКга янги норма киритилган - енгил автомобилларни ва моторли воситаларнинг бошқа турларини сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (янги таҳрирдаги СК 267-м. 2-қ.). Шу сабабли СҲСда ушбу воситалар бўйича солиқни ҳисобга олиш асосларига алоҳида эътибор бериш лозим.

Показать ответ

Норезидент билан операциялардаги солиқлар контрагент офшор ҳудудда жойлашганлиги ёки жойлашмаганлигидан қатъи назар бир хил тартибда ҳисобланади ва тўланади.

Хизматларни кўрсатиш бўйича ҚҚС ҳисоблаш мақсадида солиқ солиш уларни реализация қилиш жойидан келиб чиққан ҳолда (СКнинг 241-моддаси), фойда солиғи бўйича эса - норезидентнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган ёки солинмайдиган даромад туридан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СКнинг 50-боби). Солиқлар бўйича аниқ бир оқибатларни, шу жумладан ҚҚСни ҳисобга олиш бўйича оқибатларни контракт шартлари ва предметидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш мумкин.

Офшор ҳудуддан бўлган норезидентлар билан операцияларда қандай фарқлар мавжудлиги ҳақида қуйидаги мақолани ўқиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9502.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика