Ответов: 70
Ответы эксперта. Трудовой договор
Показать ответ

2011 йил 1 январдан бошлаб ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда қонунчиликка мувофиқ у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан асосланган бекор қилиш учун сабаб бўлиб ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди). Бироқ аниқлаштириб оламизки, бу иш берувчига фақат ҳуқуқ беради, аммо уни барча пенсионер ходимлар билан меҳнат шартномаларини  бекор қилишга мажбур этмайди.

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида пенсия ёшига тўлган ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 102-моддаси биринчи қисмининг 1-банди).  

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга асосан огоҳлантириш огоҳлантириш муддатига мос келадиган пул компенсацияси билан алмаштирилиши мумкин.

Огоҳлантириш муддати мобайнида ходим ҳафтада камида 1 кун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслиги мумкин – бу вақт бошқа иш қидириш учун. Бу муддатга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди.

Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, иш берувчи уларнинг розилигини олиши зарур (МКнинг 101-моддаси).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика