Ответов: 96
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет. Аудит 2014-2017
Показать ответ

Если по договору о совместной деятельности, по которому вам были перечислены денежные средства (как мы понимаем, оплата за оказанные услуги), вы являетесь Исполнителем, а вторая организация – Заказчиком, а по договору займа вы являетесь Займодавцем, а вторая организация – Заемщиком, то вы не можете произвести взаимозачет по данным договорам.

Согласно статье  343 Гражданского кодекса обязательство прекращается полностью или частично зачетом встречного однородного требования, срок которому наступил либо срок которого не указан или определен моментом востребования.

По общим правилам встречное требование означает, что кредитор по одному обязательству является должником по другому, а должник по первому выступает кредитором по второму обязательству.

В Вашей же ситуации, и в первом, и во втором случае вы являетесь кредитором.

 

Показать ответ

Мазкур ҳолатда товарга мулк ҳуқуқи сотувчидан  (маҳсулот етказиб берувчидан) харидорга ўтадиган пайтга эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблайман. Фуқаролик кодексининг (ФК) 185-моддасига мувофиқ  шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФКнинг 186-моддасига биноан ашёларни олувчига топшириш, шунингдек етказиб бериш мажбуриятини олмаган ҳолда бошқа шахсга берилган ашёларни олувчига жўнатиш учун транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига топшириш ашёларни топшириш ҳисобланади. Ашё олувчининг ёки у кўрсатган шахснинг ихтиёрига амалда тушган пайтдан бошлаб олувчига топширилган ҳисобланади.

Агар шартномада CIP (“Ташиш ва суғурта ҳақи ... гача тўланган) етказиб бериш шарти,  яъни  сотувчи товарни Ўзбекистон Республикаси чегараси ёки божхона омборигача етказиб бериши, божхонада тозалаш бўйича кейинги харажатларни эса харидор амалга ошириши кўзда тутилган бўлса,  шартнома бўйича мажбуриятлар сотувчи томонидан тўлиқ бажарилган ҳамда мулк ҳуқуқи харидорга ўтган деб ҳисоблаш мумкин. Товар ИМ-74 “Божхона омбори”  режимида расмийлаштирилган сана товарга мулк ҳуқуқи харидорга ўтган ва товарни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш санаси ҳисобланади. Сотувчи томондан мажбуриятларнинг бажарилиши шу пайтда тўланган бўнак бўйича маҳсулот етказиб берувчининг дебиторлик қарзи сўнишини билдиради.

Агар шартнома билан божхонада тозалаш маҳсулот етказиб берувчи томонидан амалга ошириладиган DDP (“Бож тўлаган ҳолда  етказиб бериш”) етказиб бериш шарти кўзда тутилган бўлса, иш бошқача тарзда бўлади. Бу ҳолатда товар ИМ-40 “Эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилган пайтдан бошлаб мулк ҳуқуқи харидорга ўтади.  Бу пайтга қадар маҳсулот етказиб берувчида тўланган бўнак бўйича дебиторлик қарзи вужудга келади.

“Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида” Низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) 13-банди билан  белгиланишича, товарларни республикага олиб кириш ва "эркин муомала учун чиқариш" режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда - импорт контрактларида белгиланган муддатлардан;

-бошқа импорт контрактлари бўйича - тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Агар ушбу норма мазмунидан келиб чиқсак, товар ИМ-40 “Эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштириладиган пайтга қадар бухгалтерия ҳисобида дебиторлик қарзи акс эттирилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика