Ответов: 9
|
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ
1. Солиқ кодекси 350-моддасининг бешинчи қисмига кўра тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхоналар томонидан товарларни реализация қилишга савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиш мажбурияти бундай ташкилотларда тайёрлов фаолияти билан бир қаторда улгуржи савдо фаолияти ҳам амалга оширилган тақдирда юзага келади. Сизнинг мисолингизда, агар корхонада тайёрлов фаолияти билан бир қаторда улгуржи ёки чакана савдо ҳам амалга оширилса, у ҳолда Сиз алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз (СКнинг 353-моддаси) ва ягона солиқ тўловини солиқ солиш объекти ва солиқ ставкаларидан (2015 йил учун солиқ ставкалари Президентнинг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарори билан тасдиқланган) келиб чиққан ҳолда ҳисоблашингиз керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорининг 5-бандида назарда тутилган “ўтказилган ҳар бир савдо операциясидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўлаши” тушунчаси тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхоналарга тегишли эмас. 2. Амалдаги қонунчиликда “тайёрлов фаолияти” тушунчасига хос аниқ тушунча ёки изоҳни учратиш қийин. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги” Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорига 1-илова) орқали мазкур тушунча ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Демак, юқорида кўрсатилган Низомда мавжуд ахборотдан келиб чиқиб шуни англаш мумкинки, тайёрлов ташкилоти деганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан, шунингдек аҳолидан улар томонидан етиштирилган ўсимлик ва чорвачиликка оид қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи ҳамда улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида қайта ишлаш корхоналари учун тайёрлаш, сақлаш ва сотишни амалга оширувчи субъектлар тушунилади. ЎзР халқ хўжалиги тармоқлари Умумдавлат таснифлагичи таърифига кўра тайёрлов ташкилотларига: тайёрлов (йўналишли, пристан, чуқур) пунктлари, бўлимлар, сотиш ва узатиш базалари, элеваторлар, уруғни тозалайдиган ва донни қуритиш корхоналари ва пунктлари, ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотлари тайёрлаш идоралари ва бошқалар киради. Таъминот ташкилотларига: соф таъминот ёки кўпроқ таъминот функциясига эга базалар, омборлар, дўкон-салонлар, идора ва бўлимлар киради. Сизнинг ҳолатда Х-корхонаси ҳақиқатан ҳам тайёрлов фаолияти билан шуғулланаётганлигини аниқлаш мушкул. Фаолият турини аниқлаш кўпинча хўжалик субъектлари ўртасида тузиладиган шартномаларнинг мазмуни ва предметига боғлиқ. |