Ответов: 9
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет. Аудит 2014-2017
Показать ответ

Ҳа, шарт.  Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича Қоидаларнинг (Адлия вазирлигида 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғига 7-илова) 6-бандига кўра “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида кўрсатилган юридик шахслар (акциядорлик жамиятлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг бошқарувчи компаниялари, манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш ҳайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар, маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар, устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар) солиқ органларига аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин 15 кун давомида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай аудиторлик хулосаси нусхасини тақдим этадилар.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, амалда кўпинча “аудиторлик хулосаси” ва “аудиторлик ҳисоботи” тушунчаларини адаштиришади Шунинг учун “аудиторлик хулосаси” ва “аудиторлик ҳисоботи” тушунчаларига (09.12.1992 йилдаги 734-XII-сон “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрири) 18-19 моддаларига биноан) таъриф бериб ўтишни жоиз деб билдик.

Аудиторлик ҳисоботи - аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжатдир. Аудиторлик ҳисоботида аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар мавжуд бўлиши керак.

Мазкур ҳужжат маҳфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас.

Агар аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъект қатнашчилари (акциядорлари) ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текшируви топшириғига биноан ўтказилаётган шахсга ҳам тақдим этилади.

Аудиторлик ҳисоботида кўрсатилган ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Аудиторлик хулосаси  эса молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи cyбъект молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар (молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар сирасига солиқ органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар ҳам киришини эслатиб ўтамиз) учун очиқ бўлган ҳужжат ҳисобланади. Аудиторлик хулосаси аудиторлик ҳисоботи асосида тузилади.

Демак, сизнинг ҳолатингизда, сиз корхонангизнинг йил якуни бўйича аудиторлик хулосаси нусхасини (аудиторлик ҳисоботи эмас) хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтган жойдаги Давлат солиқ хизмати органларига  тақдим қилишингиз шарт.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика