Ответов: 9
|
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
05.05.2015 [ID: 3232] Иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятлар томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга қандай тўловлар амалга оширилади?
Показать ответ
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чикарувчилари сифатида ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланади. Иссиқхоналар ҳам жамоат иморатлари қаторига киришини ва жамият эгаллаган ер майдонида жамоат иморатлари ва ҳовлилари билан банд бўлган ерлар бўйича баҳолаш 2,0 коэффициентини қўллаган ҳолда амалга оширилишини эслатиб ўтамиз (2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли Президент Қарорига асосан). Ягона ер солиғи тўловчилари учун қуйидаги солиқ турлари сақланиб қолинади:
2013 йил 25 декабрда қабул килинган ЎРҚ-359-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни томонидан Солиқ Кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан 2014 йилнинг 1 январидан ягона ер солиғи тўловчилари давлат мақсадли жамғармалариларига (Пенсия, Йўл ва Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармалари) мажбурий ажратмаларни тўлашмайди. Ягона ер солиғи тўловчилари ягона ер солиғи тўлаш татбиқ этилган фаолият тури бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчиси мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини ёки қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт (2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 363-моддаси 8 қисми). Бундан ташқари, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб ноалкогол маҳсулот ишлаб чикарувчилар ишлаб чикариш ва бошка мақсадда фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашади (2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунга асосан киритилган Солиқ кодексининг 349-моддаси олтинчи хатбошиси, 2014 йил 4 декабрдаги ПФ-2270-сонли Президент Фармонига 14-илова). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаручилари томонидан ер ижарага берилган тақдирда ижарага берувчи учун ижарага берилган ер бўйича ягона ер солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолинади.
Показать ответ
Солиқ кодексининг 192 моддасига асосан бир неча даромад манбаига эга ходим (жисмоний шахс) ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай ўзи яшаб турган жойдаги ДСИ (давлат солиқ инспекцияси)га жами даромадлари суммаси тўғрисида декларацияни тақдим қилиши шарт. Даромадларига асосий бўлмаган иш жойи бўйича тўлов манбаида энг юқори ставкада солиқ солинган жисмоний шахслар декларацияни ихтиёрий равишда тақдим қилишади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи йил бошидан ўсиб борувчи якун билан имтиёзлар чегирилган ҳолда ҳисобланади. Мазкур вазиятда ходимнинг жами даромадлари суммаси 12 000 000 сўмни ((500 000*12)+(500 000*12)) ташкил қилади. Декларацияни тўлдиришда ходим ДСИга асосий ва асосий бўлмаган иш жойларида тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномани ойлар бўйича ҳисобланган даромадлар расшифровкаси билан тақдим қилиши шарт. Сизнинг вазиятингизда, ходим асосий бўлмаган иш жойида даромад солиғини энг юқори ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза бермаган, шунинг учун даромадлари тўғрисидаги декларацияни ДСИга тақдим этган, деб фараз қилайлик. Асосий иш жойи бўйича даромадлар ва ушлаб қолинган солиқлар декларациянинг I бўлими 1-банди жадвалида акс эттирилади. Асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромадлар ва ушлаб қолинган солиқлар декларациянинг I бўлими 2-банди жадвалида кўрсатилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг йиллик суммаси ҳисоб-китоби декларациянинг III бўлимида, солиқ тўловчи тўлдирадиган графада амалга оширилади. 1 сатр. Жами йиллик даромад аниқланади: 6 000 000+6 000 000=12 000 000 сўм. 2 сатр. Жами даромаддан чегирмаларнинг суммаси ҳисоблаб чиқилади. Мазкур мисолда чегирмалар йўқ. 3 сатр. Солиқ солинадиган база аниқланади (1 сатр.-2 сатр.): 12 000 000-0=12 000 000 сўм. 4 сатр. Даромад солиғи суммаси 2014 йилнинг декабрь ойи учун йил бошидан ўсиб борувчи якун билан шкала бўйича ҳисоблаб чиқарилади: солиқ солинадиган даромаддан (12 000 000 сум) 2014 йил учун солиқ суммаси: 1 355 080,50+(12 000 000-11 532 600)х22%=1 457 908,50 сўмни ташкил қилади. ШЖБПҲга ажратмалар суммаси: 12 000 000х1%=120 000 сўмни ташкил қилади. Бюджетга тўланадиган ҳисобланган даромад солиғи (ШЖБПҲни чегирган ҳолда): 1 457 908,50-120 000=1 337 908,50 сўм. 5 сатр. Берилган маълумотнома бўйича тўланган (ушланган) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси: 432 472,50+(6 000 000-5 766 300)х16%=469 864,50 сўм. 2 иш жойи учун жами - 939 729 cўм. шу жумладан: ШЖБПҲ – 120 000 сўм (60 000+60 000), Бюджетга тўланган даромад солиғи суммаси– 819 729 сўм (939 729-120 000). 6 сатр. Бюджетга қўшимча тўланадиган даромад солиғи суммаси: 1 337 908,50-819 729=518 179 сўмни ташкил қилади. ШЖБПҲ бўйича тафовутлар йўқ. Декларациянинг III бўлимидаги жадвални ҳам солиқ инспектори тўлдиради. Агар декларант ва солиқ инспектори томонидан кўрсатилган суммалар ўртасида тафовут бўлса, у ҳолда солиқ инспектори маълумотлари ҳисоб-китоб учун қабул қилинади. Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари декларациялари бўйича ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўланадиган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнига қадар тўлашлари шарт (Солиқ кодексининг 193-моддаси). Жисмоний шахс бюджетга қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини мустақил равишда тўлар экан, ушбу сумма асосий иш жойи ва асосий бўлмаган иш жойларининг солиқ ҳисоб-китобларида ва бухгалтерия ҳисоботларида акс этмайди.
Показать ответ
Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-бандининг 2-қисмига кўра юридик шахс - иш берувчидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар кўзда тутилган. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига кўра жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда солиқ солинмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 4-банди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон Қарорининг 9-бандига кўра қишлоқ жойларда "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчиларга, шунингдек мазкур кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)нинг солиққа тортиладиган даромадларига қуйидаги даромадлари кирмайди: солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммаси; хўжалик субъекти — иш берувчидан уй-жой сотиб олиш учун олинган маблағ. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомда (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарорига 1-ИЛОВА) қуйидаги тушунча қўлланилган: якка тартибдаги қурувчи — қишлоқ жойларда яшайдиган, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган (расмийлаштирган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси. 20.05.2015 [ID: 3273] Корхона балансида бўлган автомобилга техник хизмат кўрсатиш ўтказилганда ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
Показать ответ
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида корхонанинг бундай харажатлари солиқ солиш базасини (ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ) аниқлашга таъсир қилмайди. Солиқ солишнинг умумий белгиланган тизимида фойда солиғи даромадларнинг ҳисобланган суммасидан чегириладиган харажатларни айириш йўли билан аниқланадиган солиқ солинадиган фойдадан ҳисоблаб чиқарилади. Барча харажатлар, жумладан солиқ тўловчининг технологик, транспорт, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган ёқилғи (СКнинг 142-моддаси 4-банди) учун моддий харажатлар ҳамда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни иш ҳолатида сақлаш бўйича (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ҳамда капитал таъмирлаш харажатлари) бошқа харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади (СКнинг 145-моддаси 2-банди). Шундай қилиб, мазкур харажатларни амалга оширганда, агар автомобиль корхонанинг хўжалик ёки ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилса, солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Показать ответ
Корхонангиз “Махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги” Низомга асосан (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 12 мартдаги 26, 25, 2013-12-сон қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 2013 йил 12 апрелда 2451-сон билан рўйхатга олинган Низом) барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатилган тартибда тўлайди. Бунда ягона солиқ тўловини тушумдан транспорт воситалари учун сиқилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда тўлайди. Махсус инвестиция устама ҳақи — миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланадиган, табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига сотиладиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўйиладиган устама бўлиб, ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базадан чегирилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига 10-2-иловага асосан пластик карталар қўлланган ҳолда тушган тушум ҳажми бўйича ўрнатилган ставкалар 5 фоизга камайтирилади. Агар корхонангизда Ягона солиқ тўловини ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорида тўлаш тартиби қўлланилса, Сиз Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низом) амал қилишингиз лозим бўлади. Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан (яъни кадастр ҳужжати расмийлаштирилган пайтдан эътиборан) кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади (Низомнинг 5-банди).
Показать ответ
1. СКнинг 178-моддаси олтинчи бандига асосан ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, ипак қурти, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киради. Агар бундай даромадлар СКнинг 179-моддаси 12-бандида кўрсатиб ўтилган шартларга жавоб берса, яъни солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасидан етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган такдирда, солиқ солишдан озод этилади. Сизнинг вазиятингизда жисмоний шахслар чорвачилик маҳсулотларини нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида қайта сотиш билан шуғулланади, бу эса моҳиятан улгуржи савдо ҳисобланади. Улгуржи савдо билан шуғулланишга фақат тегишли лицензияга эга юридик шахсларга рухсат этилади. Агар патентга эга бўлсалар, жисмоний шахслар фақат чакана савдо билан, жумладан хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига асосан деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эгалар (ЎзР ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова). СКнинг 184-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар зиммасига юклатилади. Жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солинадиган бошқа даромадлари жумласига: мулкий ва бошқа даромадлар ҳам киради. Тўлов манбаида солиқ солиш солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ агентлари томонидан амалга оширилади. 2. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, даромад тўловчи солиқ агентлари ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлашлари шарт. Ўтган йилларда аниқланган ва юзага келган солиқ бўйича тўланмай қолган сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўз вақтида ушлаб қолмаган тўлов манбаида тўланади. Бунда корхона жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўтган йиллар учун қайта ҳисоб-китобни топшириши ва мустақил равишда пеняни ҳисоблаб чиқариши лозим. Солиқ бўйича кам тўланган сумма қайси солиқ даврида аниқланганлигидан қатъи назар, корхона тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан кам тўланган суммага нисбатан 0,033 фоиз миқдорида ҳар бир куни учун, тўлов куни ҳам шунга киради, пеня тўлаши керак бўлади (СКнинг 120-моддасига асосан).
Показать ответ
Ходим кам таъминланганлиги сабабли ва боласини даволатиш мақсадида моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаат қилган. Бундай ҳолатлар мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар сифатида қаралади ва Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига асосан, юқорида баён қилинган ҳолатлар бўйича тўланадиган моддий ёрдам суммасига нисбатан солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 баравари доирасида жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ солинмайди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, моддий ёрдам тўлаш бўйича қарор моддий ёрдамга муҳтож ходимнинг аризасига биноан корхона раҳбари томонидан қабул қилинади ва буйруқ билан расмийлаштирилади. |