Ответов: 130
|
Ответы эксперта. Налоговый учет
15.10.2021 [ID: 20580] Можем ли мы выставлять счет-фактуру датой начала отпуска интернет-трафика, т.е. первого числа каждого месяца?
Показать ответ
На вопрос отвечает начальник отдела методологии косвенных налогов и таможенных платежей Министерства финансов Баходир БОЙКОБИЛОВ. Счет-фактура – документ, удостоверяющий фактическую отгрузку товаров или оказание услуг и их стоимость, оформляемый продавцом товаров (услуг) по строго установленному образцу (формату), обязанным его предоставлять в соответствии с НК. Счет-фактура применяется в целях учета налогооблагаемого оборота по налогу на добавленную стоимость и реализации (п.2 прил. №2 к ПКМ №489 от 14.08.2020 г.). Интернет-трафик предоставляется пользователям на непрерывной основе. При реализации услуг на постоянной (непрерывной) основе счет-фактура выставляется один раз на весь объем оказанных в данном месяце услуг на последнее число календарного месяца. При этом счет-фактура выписывается последней датой месяца реализации услуг и предоставляется до 10 числа месяца, следующего за месяцем реализации (п.6 прил. №2 к ПКМ № 489 от 14.08.2020 г.). Таким образом, вы не вправе выставлять счет-фактуру первого числа каждого месяца, то есть до оказания услуг пользователям. Счет-фактуру нужно выписывать последней датой месяца реализации услуг. При этом счет на предварительную оплату услуг не является счетом-фактурой. 09.03.2023 [ID: 24343] Предоставьте, пожалуйста, информацию о подоходном налоге и социальном налоге для лиц, работающих по договорам ГПХ.
Показать ответ
Выплаты физическим лицам (исполнителям) по заключенным договорам гражданско-правового характера относятся к доходам в виде оплаты труда (ч. 2 ст. 371 НК). Такие доходы облагаются НДФЛ у источника выплаты дохода (ст. 387 НК). Ставка налога составляет 12 % (ст. 381, 382 НК). Доходы в виде оплаты труда являются объектом обложения социальным налогом (ст. 403 НК). Дополнительная информация по теме: https://vopros.norma.uz/question/16431; https://vopros.norma.uz/question/10797; https://vopros.norma.uz/question/17700; https://vopros.norma.uz/question/18054; https://vopros.norma.uz/question/18361; 09.03.2023 [ID: 24346] 1. Нелеквид товарларни ҳисобдан чиқариш учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш зарур бўлади?
2. Кераксиз ТМЗ ҳисобдан чиқарилганда корхона учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Показать ответ
1. Сиз ТМБни, уларнинг сақлаш муддати тугагач, яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш)натижасида ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгасиз (4-сон БҲМСнинг 58-б.). Фараз қиламиз, қайд этилган ТМБнинг таркибида, уларни масалан, металломга сотиш мумкин бўлган таркибий қисмлардан иборат. Сиз ҳисобдан чиқаришни, корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқланган тартибига биноан расмийлаштиришингиз мумкин. Бунда қуйидаги ҳужжатларнинг тайёрланишини тавсия этамиз: – инвентаризация комиссиясининг қарори: тугатилиши лозим бўлган ҳақиқатда мавжуд ТМБнинг сони ва тугатишнинг сабаблари тўғрисида; – тугатиш комиссиясининг қарорига асосан ҳисобдан чиқариш тўғрисида директорнинг буйруғи; – тугатиш усули кўрсатилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси (металломга сотилган, ёки жисмонан эскирган, ёки шаҳар чиқиндихонасига олиб кетилган, ёки ходимларга сотилган ва бошқалар). Далолатнома камида учта ходимлардан иборат бўлган комиссия томонидан имзоланиши лозим. Фараз қиламизки, қайд этилган ТМБ, корхона мол-мулки қийматининг 25 %дан ортиқ бўлмаган қийматини ташкил этади («Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 44-м.) ва корхонанинг маъмурияти мустақил равишда ўша тугатиш тўғрисидаги қарор асосида – агар корхонанинг уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, таъсисчининг тегишли қарорини олиши шарт эмас. 2. Фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган ТМБ тугатилганда, ҚҚСни ҳисоблаш зарурати юзага келмайди, чунки бунда мулк ҳуқуқини топшириш (реализация қилиш) факти мавжуд эмас (СК 239-м.). Бунда зарарлар ҳосил бўлади. Ушбу зарарлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 34-б.). Эслатиб ўтамиз! Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) молиявий жарима солинишига олиб келадиган, солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўлиб ҳисобланади (СК 223-м.). Солиқ мажбуриятлари бўйича даъво қилиш муддати – 5 йил (СК 88-м.). 09.03.2023 [ID: 24347] ҚҚС ставкалари орасидаги фарқни нима қилиш лозим? Масалан, ҳисобга олинган солиқ суммасини тузатиш учун?
Показать ответ
Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича улар харид қилинган вақтда ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритишга СК 269-моддаси 1-қисмида белгиланган ҳолатларда йўл қўйилади. Бундай ҳолатлар рўйхати ёпиқ. 2023 йил 1 январдан корхона товарлар (хизматлар) сотишда 12 %лик ставка бўйича ҚҚС тўлайди. Бунда ставка пасайтирилиши туфайли аввал ҳисобга олинган ҚҚС солиғи суммасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. 09.03.2023 [ID: 24348] Корхона 20.04.2021 й. ПФ-6208-сон Фармонга мувофиқ, корхонада 6 ойдан кўп ишлаб, бўшаган ходимлар учун аввал тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эгами?
Показать ответ
2021 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга иш берувчилар томонидан (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва устав фондининг (сармоясининг) 50 ва ундан кўп фоизини давлат улуши ташкил этган юридик шахслардан ташқари) 25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтарилади. Бунда ижтимоий солиқ суммаси ёш ишчиларнинг еттинчи ойдан бошлаб тўхтовсиз олти ой давомида меҳнат фаолиятини юритиши шарти билан қайтарилади (20.04.2021 й. ПФ-6208-сон 1-б. “а” к.б.). Корхонада 6 ойдан кўп ишлаган, сўнгра бўшаган ходимлар бўйича ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тақиқланмаган. Корхона улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 09.03.2023 [ID: 24351] Ушбу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Моддий жавобгар шахслар томонидан камомад суммасини қоплаш тартиби қандай бўлади?
Показать ответ
Саволга Молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаментининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БЎЙҚОБИЛОВ жавоб беради. ҚҚСга қандай тузатиш киритиш керак Олдин сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича олдин ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммаларига, улар бузилган ёки табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ йўқолган тақдирда (фавқулодда ҳолатларда товарлар бузилган ёки йўқолган ҳоллар бундан мустасно) тузатиш киритилиши лозим (СК 269-м.). Шунинг учун, етишмаётган захиралар бўйича илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммаларига сиз тузатиш киритишингиз (ҳисобга қабул қилинганини "бекор қилиш") керак. ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси товар-моддий бойликларнинг баланс қийматини оширишга тааллуқли бўлади ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар таркибига киритилади (СК 269-м. 7-қ.). Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш товар моддий бойликларнинг камомади аниқланган солиқ даврида амалга оширилади (СК 269-м. 9-қ.). Етказилган зарарни қандай қоплаш керак Етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уни ундириш тартиби Меҳнат кодексининг 204–207-моддаларида назарда тутилган. Аниқ ходимлар томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, иш берувчи етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун текшириш ўтказиши шарт, бунинг учун комиссия тузилади. Иш берувчига етказилган зарар миқдори бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида ҳақиқий йўқотишлар бўйича аниқланади. Айбдор ходим томонидан етказилган зарар миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаган ҳолларда ундириш иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилади, бу зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай амалга оширилиши мумкин. Агар ходимдан ундирилиши керак бўлган етказилган зарар миқдори унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошган бўлса ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ой вақт ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади. Товар-моддий захираларнинг камомадини ҳисобга олиш тартиби Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади (6.04.2004 й. АВ руйхат рақами 1334.). Buxgalter.uz тавсия қилади: Ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга қандай тузатиш киритилади https://buxgalter.uz/publish/doc/text187186_kak_skorrektirovat_nds_otnosimyy_v_zachet11 Ходимдан зарар қандай ундирилади https://buxgalter.uz/publish/doc/text155739_procedura_vzyskaniya_ushcherba 09.03.2023 [ID: 24352] Бу конференция иштирокчилари учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланадими?
Буни ЖШДС ҳисоб-китобида қандай акс эттириш керак?
Ваколатхона ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга даромад солиғини тўлаши мумкинми?
Показать ответ
Ваколатхона чет эл компанияси номидан иш олиб боради ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг манфаатларини ифодалаш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширади. Одатда булар -реклама тадбирлари, маркетинг тадқиқотлари, товарларни (хизматларни) етказиб бериш бозорини кенгайтириш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича музокаралардир. Ушбу тадбирлар тижорат фаолияти ҳисобланмайди. Ваколатхона жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (СК 386-м. 1-қ. 4-б.) ва фойда солиғи (СК 352-м. 4-б.) бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Сизнинг вазиятингизда, эҳтимолий бўлган солиқ мажбуриятларини тўғри акс эттириш учун, биринчи навбатда, вазиятга тўғри таъриф бериш керак - бундай ўтказма ЖШДС бўйича солиққа тортиш объектига киритиладими ёки йўқми? Буюмларни топшириш реклама акцияси бўлиши мумкин ёки вакиллик харажатлари бўлиши мумкин. Солиқ агентининг вакиллик харажатлари, шунингдек моддий бойликларни тадбир иштирокчиларига тарқатиш иштирокчиларнинг - жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди (СК 369-м. 2-қ. 5 ва 14-б.). Агар мол-мулкни топшириш реклама акциялари ("Реклама тўғрисида"ги Қонун, 07.06.2022 й. ЎРҚ-776-сон) ва вакиллик харажатлари (23.10.2010 й. 410-сон ВМҚга 1-сон илова. 35-б.) мезонларига жавоб бермаса, унда бундай ўтказма олувчи - жисмоний шахс учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Ваколатхона солиқ агенти сифатида солиқни тўлов манбаида ушлаб қолиб мустақил равишда тўлаши мумкин (СК 387-м.). Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда бундай даромад тўланишини тўғри акс эттириш учун сиз олувчиларнинг ЖШШИРни олишингиз керак. Агар бундай маълумотни олиш ваколатхона сиёсатига тўғри келмаса, сиз давлат солиқ хизмати органларига сўров юборишингиз керак бўлади. Бундай ҳолатда солиқ агенти (ваколатхона) ўз мажбуриятларини бажариши мумкин бўлади. Режаларингизни амалга оширишни бошлашдан аввал “Реклама тўғрисида”ги Қонун (07.06.2022 й. ЎРҚ-776) ва 23.10.2000 йилдаги 410-сон ВМҚга 1-сон илованинг қоидалари билан ҳам танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз. 09.03.2023 [ID: 24354] Мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш мумкин?
Қолдиқ қиймат бўйича маълумотномани қандай тўлдириш ва нима қилиш мумкин?
Показать ответ
2022 йил 1 январгача тўлиқ амортизация қилинган бинолар учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база ушбу объектнинг қайта баҳоланган (бозор) қиймати эди. 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонун билан ушбу меъёр бошқа меъёр билан алмаштирилди. Амалдаги қоидаларга кўра, солиқ солинадиган база (шу жумладан, ноль қолдиқ қийматга эга объектлар бўйича) 1 кв.м. учун мутлақ кўрсаткичда белгиланган минимал қийматдан кам бўлиши мумкин эмас (29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон, 1-м. 52-б., СК 412-м. 1-қ. 1-б.). Батафсил бу ерда ўқинг: 10.03.2023 [ID: 24356] Даромад солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда аъзолик бадаллари харажатларнинг қайси тоифасига киритилиши керак – чегириб ташланадиган ёки чегириб ташланмайдиган?
Показать ответ
Солиқ кодексида нотижорат ва халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилган, бадалларни тўлаш қонунчиликда назарда тутилган ва (ёки) ушбу бадалларни тўлаган солиқ тўловчилар томонидан фаолиятни амалга оширишнинг шарти ёхуд мазкур ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар ўз фаолиятини юритиши учун зарур хизматлар тақдим этишнинг шарти бўлган ҳоллар мустасно (СК 317-м. 29-б.). Экспертнинг фикрига кўра, АҚШ Савдо палатасига аъзолик бадалларини тўлаш Солиқ кодексининг 317-модда 29-бандида кўрсатилган алоҳида ҳолат саналмайди ва бу харажатларни чегириб ташланадиган деб ҳисоблаш мумкин эмас. 10.03.2023 [ID: 24360] Ушбу ҳолатда қайси МХИКни танлаш лозим? ЭҲФда нотўғри МХИК кўрсатилиши қандай оқибатларга олиб келади?
Показать ответ
Сиз tasnif.soliq.uz. сайти орқали керакли МХИК кодини мустақил тарзда топишингиз мумкин. Агар мос келадиган МХИК кодини топа олмасангиз, сайтда тасдиқланган шакл бўйича талабнома қолдиришингиз мумкин. tasnif.soliq.uz. даги таснифлагичнинг жорий ҳолатига мос келмайдиган, хато кўрсатилган ёки умуман кўрсатилмаган МХИК кодлари қуйидагиларга сабаб бўлади:
Бундан ташқари, ЭҲФ ёки назорат касса техникаси чекларида харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёки фаолият хусусияти ва фаолият олиб бораётган турига мос келмайдиган МХИК акс этиши ЭҲФда ёхуд назорат касса техникаси чекларида кўрсатилган, сотилган товарлар (хизматлар) қийматининг 1% миқдорида жаримага тортилади (СК-223-м. 5-қ.). 10.03.2023 [ID: 24361] Каковы налоговые последствия для сторон в этом случае? Какой документ оформляется?
Показать ответ
– Когда банк списывает задолженность своего клиента перед ним, то у физического лица возникает доход в виде материальной выгоды (п. 5 ч. 1 ст. 376 НК). Доход в виде материальной выгоды облагается налогом у налогового агента (ст. 387 НК). В случае неудержания суммы налога с физического лица налоговый агент обязан перечислить неудержанную сумму и пеню в бюджет в соответствии с Налоговым кодексом (ч. 3 ст. 386 НК). Если банк платит налог за свой счет, то прощенный долг он должен считать как 88 % от дохода, а оставшиеся 12 % уплатить в бюджет в виде НДФЛ (п. 6 ч. 1 ст. 376 НК). Отказ от долга клиента оформляется приказом управляющего. 10.03.2023 [ID: 24364] ИМ-42 бўйича тўланган барча ҚҚСни ҳисобга олишга қайтариш учун нима қилишимиз керак?
Показать ответ
Даврий божхона тўловлари товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг 5 % миқдорида чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилади. Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари ушбу товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммаси ҳисобига ўтказилади (БК 66-м). Божхона Кодексининг 66-моддасидан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилиш мумкин: ИМ-40 БЮД да ҚҚС суммаси акс эттирилиши керак.Шунга кўра, ИМ-40 БЮД бўйича ҳисобланган ҚҚС харидлар реестрида акс эттирилиши керак.
Ўйлайманки, солиқ органлари базасига импорт учун ҳисобланган ҚҚС тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ИМ-40 бўйича ишончли БЮДни киритиш талаби билан божхона органига доимий равишда мурожаат қилиш керак. 10.03.2023 [ID: 24366] Как предприятие учитывает НДС при оприходовании топлива?
Показать ответ
– Существует Положение о служебных командировках на территории Республики Узбекистан (утв. ПКМ № 424 от 2.08.2022 г.). Правила Положения носят рекомендательный характер в отношении всех организаций и субъектов предпринимательства, за исключением бюджетных организаций, государственных целевых фондов, иных фондов, созданных в установленном порядке, которым выделяются средства из бюджетов бюджетной системы, юридических лиц, государственная доля которых в уставном фонде (уставном капитале) составляет 50 % и более (п. 1 Положения № 424). Оно не предусматривает возмещение суммы топлива, залитого в служебный автомобиль во время командировки. Если это установлено локальными документами предприятия, сумма топлива, залитого в служебный автомобиль работником за свой счет во время командировки, может быть возмещена. При этом сумма покупки возмещается с учетом НДС. Покупателем топлива в данной ситуации является работник, а не предприятие. Поскольку топливо приобретается физическим лицом, АЗС выдает чек онлайн-ККМ физическому лицу, предприятие не может учесть в нем сумму НДС. Если бы топливо покупалось по корпоративной пластиковой карте предприятия, можно было бы учесть сумму НДС в чеке онлайн-ККМ (ч. 1 ст. 266 НК). Помните и о налоговых последствиях при возмещении работнику расходов на топливо. 10.03.2023 [ID: 24372] Агар нақд тушум НКМга ўз вақтида киритилмаган бўлса, вазиятни қандай тузатиш мумкин?
Показать ответ
ҚҚС тўловчилари товарларни (хизматларни) бепул ўтказиш ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма эканлигини ҳисобга олишлари керак (СК 239-м. 1, 2-қ.). Бундай ўтказмалар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳолатлар бундан мустасно (СК 239-м. 3-қ.). Товарларни (хизматларни) реализация қилишда сотувчи харидорга ЭҲФни ёки касса чекини тақдим этиши шарт (СК 47-м.), ҳаттоки товар (хизмат) бепул ўтказилган бўлса ҳам. Агар ноябрда корхона ўзининг август ойи учун ЭҲФ чиқариш ёки нақд пул чекини бериш мажбуриятини бажармаганлигини аниқласа, у бу хатони мустақил тарзда тузатиш ҳуқуқига эга (СК 21-м. 1-қ. 7-хатбоши). Ушбу хатони савдо айланмасини августда эмас, ноябрда амалга оширилган деб кўрсатиш йўли билан тузатиш нотўғри. Бу тушумни кейинги даврга ўтказиш йўли билан тушумни камайтириш бўлади (СК 223-м. 3-қ. 10-хатбоши). СКда кўрсатилганидек, ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт (СК 83-м. 1-қ.). Юқоридагилардан келиб чиқиб:
Эслатиб ўтамиз! Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашга оид мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади (СК 21-м. 5-қ.).
Показать ответ
Чет эллик жисмоний шахс билан тузилган шартнома бўйича хизматларни импорт қилишда жамиятда солиқ агенти сифатида ЖШДС ушлаб қолиш ва уни бюджетга ўтказиш бўйича мажбурият пайдо бўлади (СК 364-м., СК 388-м.). Агар чет эллик Ўзбекистонга келиб, мустақил равишда ЖШШИР олишни режалаштирмаётган бўлса, у Ўзбекистондаги вакилига ишончнома расмийлаштириши ва юбориши керак. Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Радмила Каримованинг мақоласида ўқинг: Чет элликларни масофадан қандай ёллаш керак Чет эллик норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олган даромадлари иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСга тортилади (СК 400-м.). Чет эллик норезидент жисмоний шахслар ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайди. Уларнинг Ўзбекистон резидентларига хизмат кўрсатишдан олган даромадлари ҚҚСга тортилмайди (СК 237-м.). Батафсил қуйида кўрсатилган мақолада ўқинг: Мавзу бўйича қўшимча мақола: 10.03.2023 [ID: 24375] 2022 йилдан ЭҲФга қўшимча минус кўрсаткичли ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак?
Показать ответ
СКнинг 257-м. 1-қисмида кўрсатилган ҳолларда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилади. Агар 2022 йилда амалга оширилган товарларни (хизматларни) сотиш бўйича қўшимча ЭҲФ расмийлаштириш зарур бўлса, 15 % ҚҚС ставкани танлаш учун кўрсатилган қиймат салбий мазмунга эга бўлиши керак. 10.03.2023 [ID: 24376] Ушбу тўловлар Солиқ кодексининг қайси моддасига мувофиқ малакаланади?
Показать ответ
Ишламайдиган пенсионерларга солиқ агенти томонидан тўланадиган тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (СК 377-м. 11-б.) Бундай даромадлар солиқ агентида ЖШДСга тортилади (СК 387-м. 1-қ. 4-қ.). Улар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. 10.03.2023 [ID: 24377] В каком месяце предприятие-субподрядчик оформит ЭСФ на свою работу?
Показать ответ
Ваше предприятие является генеральным подрядчиком и несет полную ответственность перед заказчиком за выполненные работы. А субподрядчики заключают договор с генподрядчиком и сдают выполненную работу генподрядчику, а не заказчику. Взаимоотношения осуществляются на основании договора, заключенного между сторонами. При реализации товаров (услуг) юридические лица и индивидуальные предприниматели обязаны выставлять покупателям этих товаров (услуг) счета-фактуры (ч. 1 ст. 47 НК). Если иные сроки не предусмотрены условиями договора, субподрядчик вправе оформить ЭСФ как только передаст генподрядчику выполненную работу. По долгосрочным контрактам с длительным (более одного налогового отчетного периода по НДС, т.е. более 1 года) технологическим циклом, если условиями заключенных долгосрочных контрактов не предусмотрена ежемесячная сдача услуг, датой совершения оборота является последний день каждого календарного месяца (ч. 7 ст. 242 НК). В этом случае ЭСФ оформляется в последний день каждого месяца. 12.03.2023 [ID: 24390] Должно ли в этой ситуации юридическое лицо также платить земельный налог?
Показать ответ
– Да, в этой ситуации юридическое лицо также должно платить земельный налог. Налог по земельным участкам, занятым под объектами недвижимого имущества нежилого назначения, расположенными в многоквартирных домах, исчисляется исходя из площади объекта недвижимого имущества нежилого назначения, деленной на количество этажей (ч. 6 ст. 431 НК). 13.03.2023 [ID: 24400] Направляется ли ЭСФ организации-покупателю при реализации товара?
Показать ответ
– При реализации товара ЭСФ предварительно должен быть подписан материально ответственным лицом, которому ранее была выдана доверенность. Поэтому ЭСФ отправляется на его ПИНФЛ. Когда физическое лицо подписывает его, ЭСФ появляется в кабинете организации-покупателя. Даже если вы отправите ЭСФ напрямую организации-покупателю, продавец ничего не потеряет. В такой ситуации покупатель должен выяснить, действительно ли товар поступил на склад, прежде чем бухгалтерия организации утвердит ЭСФ. Если ЭСФ сначала подписывается материально ответственным лицом, которому выдана доверенность, а затем появляется в кабинете предприятия, такая последовательность указывает на факт поступления товара и бухгалтерия не обязана рассматривать приобретенный товар. При покупке услуг доверенность не выдается. При этом ЭСФ отправляется непосредственно организации-покупателю. |