Ответов: 316
Ответы эксперта. Административная ответственность
07.06.2016 [ID: 6029] Қайд этилган ҳолат тарифига кўра шартнома тузган корхона томонидан 100 фоиз тўлов олдиндан амалга оширилганидан кейин ўлчов воситасини етказиб бермаганлиги учун "МХКМ"ДК корхонасининг шартномавий мажбурияти келиб чиқмаган бўлса, Қайси норматив ҳужжатга асосан кредиторлик қарзи қачон вужудга келади, қачон муддати ўтган кредиторлик қарзи деб ҳисобланади.Шартномага кўра мажбурият келиб чиқмаган бўлса, шартноманинг 2-томони ҳисобланган корхона пул ўтказганилдан кейин кейинги мажбурияти бўлган ўлчаш воситасини етказиб бермаган бўлса, "МХКМ"ДК раҳбарларининг маъмурий жавобгарлиги келиб чиқадими?
Показать ответ

ЎзР Президентининг “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармони 2-бандига мувофиқ, товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб тўқсон кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади. Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжудлигига йўл қўяётган корхона раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан маъмурий ва моддий жавобгарлик чоралари, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилади.

Амалиётда, юқорида кўрсатилган талабларни талқин қилишда корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари кўпинча мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушмаган ёки пудратчилар томонидан хизматлар кўрсатилмаган ёхуд ишлар бажарилмаган  ҳолларда, олдиндан тўлов (бўнак тўлови) амалга оширилган кундан  бошлаб тўқсон кун ўтгандан кейин вужудга келадиган дебиторлик қарзи ҳам муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобланади, деган хато фикрга келишади. Шартноманинг бир тарафида муддати ўтган дебиторлик қарзининг юзага келиши шартноманинг иккинчи тарафида муддати ўтган кредиторлик қарзини вужудга келишига олиб келиши тўғрисида ҳам шундай хато фикр мавжуд.

Бухгалтерия ҳисобида, товар етказиб бериш ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш остида олинган бўнаклар бўйича жорий қарздорлик (кредиторлик қарзи) тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш 6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счётида акс эттирилади. Маҳсулот ва товар етказиб беришда, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда корхона харидорлар ва буюртмачилардан бўнак тўловини (олдиндан тўловни) талаб қилиши мумкин. Бу ҳолатда бўнак харидорлар ва буюртмачилардан келгуси тўловларнинг тушиши кафолати ва ТМБни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши кафолати бўлиб хизмат қилади. Бундай бўнаклар пул маблағларини олган корхона учун маҳсулот ва товарлар етказиб берилгунга, шунингдек иш бажарилгунга ёки хизматлар кўрсатилгунга қадар ёхуд илгари олинган бўнак тўловлари қайтарилгунга қадар мажбуриятлар ҳосил қилади.

Сизнинг ҳолатингизда, олинган бўнаклар (кредиторлик қарзи) бўйича буюртмачилар олдидаги мажбуриятлар пул маблағлари ҳисобвараққа тушганда ва бухгалтерия ҳисобида: счётнинг дебети бўйича 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”; счётнинг кредити бўйича 6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар”да акс эттирилганда вужудга келади.

Қонунчиликда “даъво муддати” деган тушунча мавжуд. ЎзР Фуқаролик кодексининг 154-моддасига мувофиқ, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.

Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.

Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди.

Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлайди.

Сизнинг ҳолатингизда, кредиторда мажбуриятларни бажариш тўғрисидаги талабни тақдим қилиш ҳуқуқи вужудга келадиган хизматлар кўрсатиш муддати тугаган пайтдан бошлаб кредиторлик қарзи муддати ўтган ҳисобланиши мумкин. Яъни, агар сизнинг буюртмачингиз хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ шартномада кўзда тутилган олдиндан тўловни  (бўнакни) амалга ошириб, сертификатлаштириш учун шартномада шартлашилган ускунани (ўлчов приборини) тақдим қилган бўлса, сиз томондан эса хизматлар умуман кўрсатилмаган ёки тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд шартномада ўрнатилган муддатларни бузиб кўрсатилган бўлса.

Шуни инобатга олиш жоизки, кредиторлар томонидан мажбуриятларни бажариш тўғрисидаги талаб тақдим қилинмаган олинган бўнаклар (кредиторлик қарзи) ЎзР ФКнинг 150-моддаси билан кўзда тутилган даъво қилиш муддати ўтгандан кейин  (уч йил) корхона фойдасига ҳисобдан чиқарилади. Ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи юридик шахслар учун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда бошқа даромадлар таркибида солиқ солинадиган базага киритилади ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган солиқ тўловчилар учун ягона солиқ тўловининг солиқ солинадиган базасига киритилади.

Показать ответ

Ҳар бир солиқ тўловчи томонидан тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган ва тўланган солиқ ва мажбурий тўловлар тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ идораларидаги солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида жамланади.

Ҳисобланган солиқлар суммаси солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботлари асосида, бюджетга тўланган солиқлар суммаси эса ваколатли банк томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига автоматик равишда киритилади.

Агарда солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида солиқ ёки мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи юзага келса ва ушбу солиқ карзи суммаси тўлаш муддати тугагунига қадар бюджетга тўлиқ тўланмаса, унда солиқ ҳизмати органи солиқ қарзни солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини кўради (СКнинг 63-моддаси).

Бунда солиқ тўловчининг солиқ қарзи талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағидан, хизмат кўрсатаётган банкка инкассо топшириқномасини тақдим этиш орқали ундирилади. Солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этилади.

Агарда солиқ идораси томонидан ортиқча солиқ суммалари ундирилган бўлса, унда Солиқ кодексининг 56-58-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган солиқ суммалари солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан қайтарилиши лозим. Агар солиқ органи ва солиқ тўловчи ўртасида ушбу масала юзасидан низо келиб чиқса, солиқ тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқларни ундиришни сўраб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.

«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ ўз вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги учун, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда (МЖтКнинг 241-1-241-4, 241-6, 241-8-241-10-моддалари, ЖКнинг 192-1-192-4, 192-6, 192-8, 205-208-моддалари билан) жавобгарликка тортилади.

Сиз солиқ хизматининг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари юзасидан юқори ташкилотга, яъни худудий Давлат солиқ бошқармасига ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ёки судга мурожаат қишингиз мумкин.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика