Ответов: 316
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет. Аудит 2014-2017
Показать ответ

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича эркин муомаладаги валютага (ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) харид қилишига истисно тариқасида рухсат берилган (ВМнинг 25.03.2004й. 141-сонли қарори  5-банди). Ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилган (Президентнинг 28.03.2011й. ПҚ-1512-сонли қарори, 29.09.2017й ПФ-5197-сонли фармони).

Президентнинг 14.12.2017й. ПФ-5285-сонли фармонига асосан "Узбекенгилсаноат" АЖ тугатилиши ва "Узтекстилпром" ассоциацияси ташкил этилиши белгиланган бўлсада, юқоридаги имтиёзлар бекор қилинмаган. Шунинг учун ушбу имтиёзлардан “Узбекенгилсаноат" АЖ корхоналари илгаридек фойдаланиши мумкин.

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу фармодан келиб чиқадиган қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар қиритиш белгиланган (ПФ-5285-сонли фармоннинг 17-банди). Бу дегани яқин кунларда юқоридаги қонун хужжатларига аниқликлар киритилади.

 

Показать ответ

ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолинади (СКнинг 149-моддаси).

Тегишинча марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни олиб бораётган ЯСТ тўловчи пудратчи - қурилиш ташкилоти – ЯСТ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда солиқ идорасига тақдим этишлари ва ушбу солиқ турларини бюджетга тўлашлари лозим.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика