Ответов: 621
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Ўзбек тилида.

Корхона билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида юзага келадиган муносабатлар Фуқарлик кодекси билан тартибга солинади. Бундай ҳолатларда  белгиланган нормаларда Меҳнат кодексига асосан тўланадиган (қоплаб бериладиган) тўловлар қўлланилмайди. Жисмоний шахсга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада назарда тутилган харажатлар қоплаб берилиши қонун ҳужжатларига зид эмас. Лекин бундай тўловлар жимоний шахснинг жами даромади таркибига киритилади ва тўлиқ миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС), суғурта бадали ҳамда ягона ижтимоий тўловга (ЯИТ) тортилади (СКнинг 171, 306 – моддалари). Шу сабабли, жисмоний шахс билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада жисмоний шахсга тўланадиган ҳақ суммасини белгилашда ЖШДС ва мажбурий тўловларнинг таъсирини инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Рус тилида.

Отношения, возникаемые по договору гражданско-правового характера между предприятием и физическим лицом, регулируются положениями Гражданского Кодекса. В таких случаях нормы Трудового Кодекса касатально расходов работников, которые впоследствии будут возмещены работодателем не применяются. Законодательство не запрещает предусмотреть в договоре гражданско-правового характера возмещение расходов связанных с выполнением физическими лицами своих обязанностей по договору. Однако, такие выплаты включаются в совокупный доход физического лица и облагаются подоходным налогом (НДФЛ), страховыми взносами, а также единым социальным платежем (ЕСП) в полном объеме (ст. 171, 306  НК). Поэтому, при определении суммы вознаграждения в договоре гражданско-правового характера целесообразно учесть эффект НДФЛ и обязательных платежей.

Показать ответ

Солиқ оқибатлари.

Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган чет эллик жисмоний шахс ушбу шартнома асосида олган даромади бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) тўловчиси ҳисобланади. Ундан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади. Чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ ушлаб қолишнинг бир қанча ўзига хос хусусиятлар мавжуд, улар СКнинг 168, 182 194 – моддаларида белгиланган.

Чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадига ЖШДС солиш тўғрисида батафсил маълумотни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/6387

https://vopros.norma.uz/question/6636

Показать ответ

МКнинг 142-моддасига биноан, йиллик таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига шу жумладан ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт киради. Ходим таътилда бўлган вақтда унинг иш жойи сақланиб қолади. Шунинг учун мазкур ҳолатда таътил кунларини қайта ҳисоблаб чиқаришда ходим таътилда бўлган вақти ҳам жами иш вақтига киритиб ҳисобланади.

Показать ответ

Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856 сонли Қарорига мувофиқ жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ (ЖШДС) ва ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) бўйича имтиёзларни пилла етиштириш билан шуғулланувчи барча корхоналар қўллашлари мумкин. Яъни, пилла етиштириш билан шуғулланувчи корхонада ишловчи касаначилар даромади ЖШДС солишдан озод этилади, пиллакор-касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар иш ҳақи бўйича ЯИТ тўланмайди.

Умуман олганда, мазкур Қарорда ягона солиқ тўлови (ЯСТ), божхона тўловлари, ЖШДС, ЯИТ бўйича имтиёзлар белгиланган бўлиб, улар ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни  ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча ташкилотлар учун берилган. Қарорда имтиёзларни фақат “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар қўллаши мумкинлиги белгиланмаган.

Пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар даромади бўйича солиқ имтиёзини қўллашга тегишли қўшимча маълумот қуйидаги манбада:

https://vopros.norma.uz/question/8443?us=l1gfdum8ck3kttq0eof2031n14

Показать ответ

Хизмат сафари харажатлари учун ой давомида берилган пулларнинг белгиланган нормалардан ортиқча қисми ЖШДС ҳисоботи 1-иловасининг 2,3,6,7 устунларида улар ҳисоблаб ёзилган ва ходимга ҳақиқатда берилган сана билан кўрсатилади. Бунда нормадан ортиқ берилган суммалар солиқ ва мажбурий тўловлар ушлаб қолинмаган ҳолда ёзилади, тегишинча ҳисобот шаклининг 4 ва 5-устунлари бўш қолади.

Ой охирида ходимга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилганда нормадан ортиқ хизмат сафари пули унинг жами даромадига киритилиб, солиқ ва мажбурий тўловларга тортилади. ЖШДС ҳисоботининг 1- иловасини тўлдиришда иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган сана (яъни ойнинг охирги санси) билан акс эттириладиган маълумотларда, 2 ва 3- устунларда жами ҳисоблаб ёзилган даромад суммаси нормадан ортиқ хизмат сафари пулини чегириб ташлаган ҳолда акс эттирилади, чунки ушбу сумма юқорида кўрсатилан бўлади. Ортиқча тўланган хизмат сафари пулидан ушлаб қолинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган сана (ойнинг охирги санаси) билан жами даромаддан ушлаб қолинган суммалар таркибида 4 ва 5-устунларда акс эттирилади.

Показать ответ

1.Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган тартибда (кейинги ўринлардаТартиб) амалга оширилади.

Агар ходим бир йилда икки марта таътилга чиқадиган бўлса, иккинчи таътил учун тўланадиган ҳақ суммасини ҳисоблаб чиқаришда тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақидан (ёки лавозим маошидан) ошган тўловларга, жумладан, аввалги таътил пули суммасидаги тарифдан ошган қисми ҳам киритилади.

Иккинчи таътил ҳақи суммасини ҳисоблаб чиқаришда иштирок этадиган аввалги таътил пулининг тарифдан ташқари қисмига келсак, уни ҳисоблаб топиш усуллари қонун ҳужжатларида белгиланмаган ва унга бағишланган бирор-бир қонун ҳужжати мавжуд эмас. СБХ газетасининг саволда кўрсатилган сонларида турли экспертларнинг шахсий фикрлари келтирилган. Лекин  фикримизча ҳисоб-китобнинг саволда келтирилган иккинчи варианти тўғри, чунки унда таътил пулидан тарифдан юқори қисмининг ҳақиқатдаги суммаси ажратиб олинади. Ушбу хулосамизни қуйида асослаб беришга ҳаракат қиламиз.

(Саволда келтирилган мисолда ҳисоб-китоб даври 7 ой деб берилган, лекин ҳисоб-китоб 24 кун учун қилинган. Тушунишимизча таътил корхонада 7 ой ишлаган ходимга берилган, ортиқча қисми аванс тариқасида берилган бўлса керак. Таътил ходим корхонада ҳақиқатда ишлаган даврига мутаносиб вақтга берилади. Бундай ҳолда таътил куни 14 кунни ташкил этади (24 / 12 * 7 = 14). Шунинг учун қуйида келтирилган мисолда таътил пулини 14 кунга ҳисоблаб чиқарамиз).

Ходим биринчи марта таътилга чиққанида таътил пули қуйидагича ҳисоблаб чиқарилган:

(2 800 191,8 + 13 092 568,78 / 12) / 25,4 * 14 = 2 144 777,51 сўмтаътил пули

Юқоридаги амални математика қоидаларига биноан очиб ташлаб ёзамиз (яъни қавсларни очиб ташлаймиз):

2 800 191,8 / 25,4 * 14 + 13 092 568,78 / 12 / 25,4 * 14 = 2 144 777,51 сўмтаътил пули.

Бунда:

2 800 191,8 / 25,4 * 14 = 1 543 412,8  –  таътил пулининг тариф қисми;

13 092 568,78 / 12 / 25,4 * 14 = 601 364,71  – таътил пулининг тарифдан юқори қисми.

Кейинги таътил пулини ҳисоблашда (ёки бошқа мақсадда) ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш учун  601 364,71 сўм ҳисоб-китобга киритилади.

2.Огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация пули тўланганда ўртача ойлик иш ҳақи Тартибнинг 5-бандига асосан, охирги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда охирги икки ойлик жами иш ҳақининг суммаси иккига бўлинади. Агар охирги икки ой ичида таътил пули ҳам тўланган бўлса, жами иш ҳақи таркибига таътил пули тўлиқ миқдорда киритилади. Қўшимча маълумотни қуйидаги манбадан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/8989?us=7dluo5b4a1kifovlou3a8cofd2

Шунингдек, қўшимча маълумотларни СБХ 2017 йилдаги 35-сонининг “Амалий бухгалтерия” бўлимида чиққан материалдан олишингиз мумкин.

Показать ответ

Ташкилот раҳбариистисно тариқасида, умумий фойдаланиладиган транспортнинг юриш графиги тўғри келмаган ёки бундай транспорт умуман йўқ бўлган ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, таксиҳақини қоплаб бериш ҳуқуқига эга (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқнома, 10-банди, АВда 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган).

Қопланадиган йўл харажатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Такси хизмати учун ҳақ пластик картадан тўлов терминали орқали тўланган тақдирдагина таксист терминал квитанциясини беради. Лекин нақд пулда ҳисоб-китоб қилинган ҳолларда йўловчига чипта ёки квитанция бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Йўл ҳужжатлари йўқ бўлган тақдирда корхона раҳбарига ҳар бир аниқ ҳолат бўйича ходимга йўл харажатларига ҳақ тўлаш масаласини ечиш ҳуқуқи берилади. Хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкинки, корхона такси харажатини ходимга тўлаб берса, бундай харажат асосланган бўлиши керак. Ундан ташқари, корхона раҳбари йўл харажатларини бундай ҳолатларда қоплаб бериш тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда аниқ тасдиқлаб қўйса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Харажатлар ходимга қонун ҳужжатларида кўрсатилган миқдорлар доирасида тўланса, солиқ оқибатлари юзага келмайди (СКнинг 171-моддаси 7-банди, Хизмат сафарлари тўғрисидаги 1268-сонли Йўриқнома, 10-банди).

Меъёрдан ортиқ берилган сумма ходимнинг жами даромадига киритилиб, ЖШДСга (СКнинг 174-моддаси 13-банди), шунингдек ЯИТ ва мажбурий суғурта бадалига тортилади (СКнинг 306, 307-моддалари).

Фойда солиғи тўловчиларида белгиланган нормалардан ортиқча хизмат сафари харажатлари чегирилмайдиган харажатлар таркибига киради ва солиқ солинадиган базага қўшилади (СКнинг 147-моддаси). ЯСТ тўловчиларида ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Қуйида қўшимча материаллар келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/9658?us=u5ek7ltt61f1n0kosjp43roat3

https://vopros.norma.uz/question/4661?us=87mvprv3thrmdn1al1o0mr1pb7

https://vopros.norma.uz/question/5297?us=87mvprv3thrmdn1al1o0mr1pb7

https://vopros.norma.uz/question/7573?us=87mvprv3thrmdn1al1o0mr1pb7

Показать ответ

Хизмат сафарига юбориладиган ходим хизмат сафарига кетишдан олдин хизмат сафари харажатлари  учун аванс тарзида пул маблағи олади. Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч кун мобайнида аванс ҳисоботини ташкилот бухгалтериясига топшириши шарт. Аванс ҳисоботига хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (билетлар, квитанциялар ва ҳ.к.) илова қилинади Вда 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома).

Аванс ҳисоботи бирламчи (ёки бошланғич) бухгалтерия ҳужжати ҳисобланади. Бирламчи ҳужжатларда қонунчиликда белгиланган мажбурий реквизитлар, жумладан, ҳисобдор шахснинг фамилияси, исми, имзоси бўлиши шарт. Унга илова қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар эса ташкилот бухгалтерияси учун бирламчи ҳужжат эмас, балки бирламчи ҳужжатга илова бўлиб хизмат қилади. Бирламчи ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардир. Аванс ҳисоботининг раҳбар томонидан тасдиқланиши шарт ёки шарт эмаслиги ташкилотда жорий этилган тартибга боғлиқ.

Корхонада иш юритиш ва бухгалтерия ҳисоби автоматлаштирилган бўлса, бирламчи ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва тақдим этилиши мумкин. Бирламчи ҳужжатлар электрон шаклда тузиладиган тақдирда, улар бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда ва электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим. Электрон шаклда тузилган бирламчи ҳужжат жавобгар шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Сизнинг ҳолатингизда, аванс ҳисоботини 1С программасида шакллантиришингиз мумкин, лекин уни кейин қоғозга чиқариб, ҳисобдор шахсга имзо қўйдириш лозим. Ёки бўлмаса, агар корхонангизда ҳужжатлар айланиши тўлиқ автоматлаштирилган бўлса, ҳар бир ҳисобдор ёки жавобгар шахс электрон имзога эга бўлиши ва ўзининг номидан программага ҳисоботни киритиб, электрон имзо қўйиши керак бўлади. Қоғозда ёки электрон шаклда тузилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда сақланади.

Юқорида келтирилган тартиб ва қоидалар қуйидаги қонун ҳужжатларида баён этилган, улар билан  батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз:

Показать ответ

Хизмат сафари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар аванс ҳисоботига тенглаштирилмайди. Харажатлар бухгалтерия ҳисобига бирламчи ҳужжатлар асосида киритилади. Одатда хизмат сафари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларда мажбурий реквизитлар мавжуд бўлмайди. Бирламчи ҳужжатларда қандай реквизитлар бўлиши кераклиги “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши” тўғрисидаги Низом 6-бандида (АВда 14.01.2004да 1297-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонуннинг 14-моддасида (ЎзР қонуни 30.08.1996 й. № 279-I) ўқинг.

Ундан ташқари, ҳисобот тўғрилигига ҳисоборт тузган шахс жавобгар бўлишини унутманг. Қоғозбозликни камайтириш ниятингиз бўлса, корхонангизда ҳужжатлар харакатини автоматлаштиришингиз мумкин. Бунда қонунчилик нормаларига риоя қилиш лозим.

Ҳисоботларни раҳбар томонидан тасдиқланиши тартибини ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа амалларни бажариш тартибини ҳар бир корхонанинг ички ҳужжатида белгилаб қўйиш мумкин.

Шунингдек, 12089-саволнинг жавобида келтирилган қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқинг.

Показать ответ

Йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 148-моддаси).

Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи бир йил ишлаганларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга).

Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган.

 “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2015 йил 2 июндаги 22-сонида чиққан “Таътилга чиқишдаги ҳисоб-китоблар” мақоласидаги эксперт материали билан танишиб чиқинг. Ушбу материалдан ўзингизга керакли кўпгина маълумотларни олишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text114970_tatilga_chiqishdagi_hisob-kitoblar?paper=sbx

Шунингдек, қуйида ўхшаш саволларга жавоблар мисоллар билан тушунтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/5512?sid=11206&st=57191&us=oi8k8ma2sac3vo2eeujf14bd17

https://vopros.norma.uz/question/11057?sid=11210&st=57179&us=oi8k8ma2sac3vo2eeujf14bd17

https://vopros.norma.uz/question/11095?sid=11206&st=57203&us=oi8k8ma2sac3vo2eeujf14bd17

Показать ответ

При использовании личного автомобиля работника в служебных целях, законодательством разрешается выплачивать денежную компенсации. Порядок выплаты ежемесячной компенсации за использование личных автомобилей работников для служебных целей (далее Порядок) утвержден Постановлением Кабинета Министров (Приложение №3 к ПКМ №154 от 02.04.1999 г).

Для получения денежной компенсации работники должны представить в бухгалтерию предприятия копию технического паспорта личного автомобиля, заверенную в установленном порядке. Технический паспорт может заверить администрация или отдел кадров предприятия, т.к. Порядком прямо не предусмотрено предоставление нотариально заверенной копии. Денежная компенсация выдается на основании приказа руководителя.

В Порядке установлены предельные нормы компенсации, в зависимости от мощности двигателя. Выплата компенсации выше установленных норм законодательством не запрещается, но это  приводит к определенным налоговым последствиям. Замена выплаты денежной компенсации выдачей топлива законодательством не предусмотрена.

Подробно обо всем читайте в наших публикациях здесь:

https://vopros.norma.uz/question/6813?sid=40627&st=373851&us=n83egb6u1f7oqqcjgg076rd1j7

https://vopros.norma.uz/question/6313?sid=40627&st=373872&us=n83egb6u1f7oqqcjgg076rd1j7

https://vopros.norma.uz/question/7726?sid=40636&st=373974&us=n83egb6u1f7oqqcjgg076rd1j7

https://vopros.norma.uz/question/10894?sid=40636&st=373937&us=n83egb6u1f7oqqcjgg076rd1j7

По вопросу о норме расхода бензина читайте здесь:

https://vopros.norma.uz/question/11008?sid=40650&st=373991&us=n83egb6u1f7oqqcjgg076rd1j7

https://vopros.norma.uz/question/2899?sid=40650&st=373999&us=n83egb6u1f7oqqcjgg076rd1j7

Показать ответ

Фуқаролик ҳуқуқий тусдаги (ФҚТ) шартнома бўйича ишларни бажаришга ёлланган жисмоний шахсларга иш ҳақи ҳисоблаш меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимларга иш ҳақи ҳисоблашдан фарқланмайди.

ФҚТ шартномаси бўйича муносабатлар Фуқаролар Кодекси билан тартибга солинади. Шартномада жисмоний шахс билан келишилган иш ҳақи суммаси белгилаб қўйилиши лозим. Ишлар бажарилганидан кейин далолатнома тузилган ҳолда иш ҳақи ҳисобланади. Уларнинг даромади солиққа тортиш СКга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу жисмоний шахсларга тўланган суммалардан ЖШДС умумбелгиланган тартибда 12 фоизлик ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 172-моддаси, 181-моддаси), шунингдек улар Ягона ижтимоий тўлов солинадиган базага киритилади (СКнинг 306-моддаси).

Показать ответ

Ҳа, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик пайти учун бериладиган нафақадан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик пайти учун бериладиган нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромади деб эътироф этилади (СКнинг 178-моддаси 1-банди). Улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДСга) тортилмайдиган даромадлар таркибига кирмайди (СКнинг 179-180-моддалари). ЯИТга тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Показать ответ

Ташкилотда олти ой ишлаган ходимлар учун  ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб, олдинги 6 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Меҳнат таътили пулини ҳисоблаш ҳамда ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тўғрисида батафсил маълумот олиш учун “Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги” Низомни ўқиб чиқишни тавсия этамиз (АВда 17.03.2018 йилда 2985-сон билан р.о.). Мазкур Низомда таътил пулини ҳисоблаш тартиби шартли мисоллар асосида батафсил тушунтирилган.

Ундан ташқари, ушбу мавзуга тегишли қуйидаги материаллар билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/13169

https://vopros.norma.uz/question/3388

https://vopros.norma.uz/question/11095

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика