Ответов: 621
Ответы эксперта. Гражданско-правовые отношения
Показать ответ

Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори (жумладан алиментлар) солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (ЎзРнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, 29.08.2001 й.№258-II, 65-модда). Яъни, ҳисобланган ойлик иш ҳақидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ва Пенсия фондига суғурта бадали чегирилганидан кейин қолган суммадан 50% миқдорида ушлаб қолинади: (619133 – ЖШДС – ПФ) х 50%.

Қўшимча маълумотни қуйидаги манбада кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/1930?us=gi2n7qprec0tgdh981qpv86e97

https://vopros.norma.uz/question/5100?us=gi2n7qprec0tgdh981qpv86e97

Показать ответ

Норезидентнинг Ўзбекистондан олган даромади доимий муссаса билан боғлиқ бўлмаса, даромад тўловчи корхона норезидетнинг даромадидан СКнинг 155-моддасига мувофиқ солиқ ушлаб қолади.

Фойда солиғи норезидентга даромад тўланган пайтда ушлаб қолинади ва давлат бюдетига ўтказилади. Тўловлар бир неча қисмларга бўлиб тўланса, ҳар бир тўловни амалга ошириш пайтида солиқ суммаси ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказилади. Тўлов амалга оширилган ҳисобот даври тугагандан кейин 25 кундан кечиктирмай солиқ хизмати органига фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириш лозим (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорга 1-илова). Солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда солиқ тўловчиларнинг умумий даромад суммаси ва солиқ даврида улардан ушлаб қолинган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисидаги маълумот солиқ даври тугугнидан кейин 30 кун ичида солиқ хизмати органига топширилади (СКнинг 165-моддаси).

Қўшимча материаллар қуйидаги манбаларда:

https://vopros.norma.uz/question/2675

https://vopros.norma.uz/question/7270

https://vopros.norma.uz/question/10175

https://vopros.norma.uz/question/10949

Норезидендга тўланадиган даромад ва ушлаб қолинадиган солиқ билан боғлиқ бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Операция мазмуни

 Дт

 Кт

 Норезидентга даромад ҳисоблаб ёзиш

 “Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” (0100, 1000, 2000, 9400)

 6010 "Тўланадиган счётлар"

 Фойда солиғи ушлаб қолиш

 6010 "Тўланадиган счётлар"

 6410 "Тўланадиган фойда солиғи

 Норезидентга даромад тўлаш

 6010 "Тўланадиган счётлар"

 5200"Валюта маблағларини ҳисобга олувчи счётлар" (ёки маҳсус счёт)

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика