Ответов: 621
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

ТМЗларни харид қилиш нархи ва харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар уларнинг таннархига киритилади (4-сон БҲМС 13-банди):

а) божхона божлари ва йиғимлари;

б) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

в) товар-моддий захиралар улар орқали харид қилинган таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик ҳақи;

г) товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар;

д) товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари. Улар тайёрлаш, юклаш-тушириш ишлари, товар-моддий захираларни барча турдаги транспорт билан уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига ташиш учун тарифлар (фрахт)ни тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан товар-моддий захираларни ташишда хатарларни суғурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади;

е) товар-моддий захираларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Кўтсатилган ҳизматлар учун счёт-фактура АВда 21.01.2019 йил 3126-сон билан рўйхатга олинган тартибда берилади. Мазкур тартибга асосан, счёт-фактура хизматларни реализация қилиш обороти содир этилган санада ёзилади. ҚҚС солинадиган электр энергиясини, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматларни, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизматини, банк операцияларини, шунингдек узлуксиз товарларни етказиб беришни, ишларни бажаришни ва бошқа хизматларни реализация қилишни амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзадилар. Лекин, ТЕХ ПД юқорида кўрсатилган хизматларни кўрсатмайди ва сиз улардан хизмат кўрсатилган куни счёт-фактура ёзиб беришни талаб қилишингиз мумкин. 

Показать ответ

Харидордан қайтган товарлар харидорга сотилган пайтда балансдан чиқарилган қиймат бўйича кирим қилинади. Товарлар қайтиб келган тақдирда корхонанинг фойда солиғи, ҚҚС, ЯСТ солинадиган ялпи тушумига (солиқ солинадиган оборотига) тузатиш киритилади (СКнинг 131-моддаси, 205-моддаси, 357-моддаси). Товар қайтиши қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади. Қўшимча ҳисобварақ-фактура “Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш” тартибининг 1-бобида кўрсатилган қоида асосида расмийлаштирилади (АВда 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатга  олинган).

Бухгалтерия ҳисобида товарлар қайтиши қуйидагича акс эттирилади:

Сотиш қийматига

Дт 9040 Сотилган товарларнинг қайтиши

Кт 6310 Харидорлардан олинган аванслар

Таннарх суммасига

Дт 2910 Товарлар

Кт 9120 Сотилган товарларнинг таннархи

Харидорга қайтарилган аванс суммасига

Дт 6310 Харидорлардан олинган аванслар

Кт 5110 Ҳисоб-китоб счёти

Показать ответ

Давлат корхонасига оператив бошқариш ҳуқуқи билан биркитилган мулк ушбу давлат корхонасининг мулки ҳисобланади ва унинг балансида акс эттирилади (Давлат корхоналари тўғрисида Низом 14-банди, ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига илова).

Бино балансда асосий восита сифатида ҳисобга олинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (21-сон БҲМС):

Корхонанинг устав фонди эълон қилинганда

Дт 4610 Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи

Кт 8330 Пай ва улушлар

Устав фондини шакллантириш учун оператив бошқарувга давлат мулки (бино) берилганда

Дт 0820 Асосий воситаларни харид қилиш (капитал қўйилмалар)

Кт 4610 Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи

Бино эксплуатацияга топширилганда

Дт 0120 Бинолар ва иншоотлар

Кт 0820 Асосий воситаларни харид қилиш (капитал қўйилмалар)

Показать ответ

Давлат мулки оператив бошқарув ҳуқуқида корхонага берилганда ушбу давлат мулкини тасарруф этиш шартлари муассис (ёки давлат томонидан тайинланган ваколатли орган) билан келишилади (Давлат корхоналари тўғрисида Низом 17-банди, ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига илова). Тасарруф этиш ҳуқуқи берилмаган бўлса, демак бино билан қилинадиган айрим ҳаракатларга, масалан, сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ёки шунга ўхшаш бошқа ҳаракатларга нисбатан чекловлар қўйилган бўлади.

Показать ответ

В Положении «О порядке обязательной постановки договоров аренды недвижимого имущества на учет в органах государственной налоговой службы» (рег.МЮ 11.10.2018 г. №3077) предусмотрен только порядок регистрации договоров аренды. В положении не предусмотрен порядок регистрации изменений и дополнений к договору аренды.  

Тем   не  менее   при  изменении  условий  договора, в  том  числе    суммы   арендной  платы, рекомедуем  вам проинфомировать  ГНИ. В случае, если в веб-сайте ГНК не предусмотрена возможность регистрации изменений и дополнений к договору аренды, вы  можете лично  представить заявление в бумажной форме в орган государственной налоговой службы по месту регистрации юридического лица или месту расположения недвижимого имущества (п.10 Положения).

Если  заявление об   изменении  условий  договора в  бумажной  форме  не будет принято  ГНИ, то  придется  расторгнуть действующий  договор, одновременно с этим заключить новый договор, где предусмотрены другие цены, зарегистрировав их в органах налоговой службы в установленном порядке.

Показать ответ

Асосий воситалар (АВ) бўйича қонунда белгиланган иккита ҳолатда амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш мумкин (5-сон БҲМС 32-банди):

  • АВлар Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда консервация қилинган тақдирда.
  • АВларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даврида.
27.02.2019 [ID: 13163] 1) Хорижий Пудрат ташкилотларига контракт асосида буюртмачи номидан тўланган чет эл валютасидаги аванс маблағларнинг бухгалтерия ҳисобини "Ўзбекэнерго" АЖда ва "Навоий ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" УК ҳамда "Тўрақўрғон ИЭС қурилиши дирекцияси" УКларида миллий стандартларга мувофиқ қандай тартибда ҳисобга олиниши лозим бўлади. 2) "Ўзбекэнерго" АЖда амалга оширилаётган лойиҳаларининг ТИА (ТЭО)га кўра лойиҳа доирасида жалб қилинган кредит ва қарз маблағлари учун қурилиш даврида ҳисобланган фоизлар Лойиҳа қийматига киритилган. "Ўзбекэнерго" АЖда "Навоий ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" УК ва "Тўрақўрғон ИЭС қурилиши дирекцияси" УКларининг Пудрат ташкилотларига контракт валютасидаги маблағлари ўтказилганда "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан ҳисобланадиган фоизлар бухгалтерия ҳисобида қандай тартибда ҳисобга олинади.
Показать ответ

Сизнинг ҳолатингизда Буюртмачи, Молиялаштирувчи (тўловчи), Пудратчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилган бўлиши лозим. Шартнома уччала томон орасидаги ўзаро мажбуриятларни бажариш тартиби белгиланади. Бухгалтерия ҳисоби шунга қараб юритилади. Бухгалтерия ҳисоби бўйича аниқ тавсиялар бериш учун Лойиҳа бўйича барча ҳужжатларингиз (шартнома ва бошқа ҳужжатлар) билан танишиб чиқиш лозим, бу эса анча вақт талаб қилади.

Афсуски, сервис хизматимиз коидаларига мувофик, биз бу саволга жавоб бера олмаймиз.

Показать ответ

Расчет и начисление компенсации за неиспользованный отпуск производится в таком же порядке как и отпускных. Для расчета компенсации вы должны определить сумму среднемесячной заработной платы.

Для среднемесячной  заработной платы вы берете оклад на день расчета и увеличиваете на 1/12 суммы других выплат, которые облагались ЕСП(сверх оклада)(Приложение №6 к ПКМ № 133 от 11.03.1997 г. N 133).

Порядок расчета среднего заработка и размера отпускных смортите в Инструкции Минтруда «О порядке определения размера среднего заработка, сохраняемого при ежегодном трудовом отпуске» (МЮ 17.03.2018 г. №2985).

Размер компенсации за 20 лет определяется путем умножения размера среднедневной заработной платы на общее количество неиспользованных дней отпуска.

 Сумма начисленной  компенсации отражается по дебету на счетах учета расходов, а по кредиту на счете 6710 «Расчеты с персоналом по оплате труда».

 

Пример расчета отпускных смотрите здесь:

https://vopros.norma.uz/question/5512

Смотрите публикации по теме:

https://vopros.norma.uz/question/8744?sid=2127&st=397876&us=6r0bjufcso3ql1rne9i9212kh2

https://vopros.norma.uz/question/8569?sid=43221&st=397776&us=6r0bjufcso3ql1rne9i9212kh2

https://vopros.norma.uz/question/11482?sid=16287&st=397793&us=6r0bjufcso3ql1rne9i9212kh2

https://vopros.norma.uz/question/2395?sid=1744&st=397762&us=6r0bjufcso3ql1rne9i9212kh2

https://vopros.norma.uz/question/11223

Показать ответ

Айни ҳолатда касаллик варақаси нотўғри расмийлаштирилган. У 11 январдан очилиши керак эди. Лекин, ходим 10 январда ҳақиқатда ишлаган бўлса, у шу кун учун иш ҳақи олишга ҳақли албатта. Иш вакти хисоби табелида бу кун учун иш соатлари куйилган булади. Корхона раҳбари бу каби масалаларни ҳал қилишга ваколатли шахс бўлиб ҳисобланади. Унинг бўйруғи ёки фармойиши билан муаммони ҳал қилиш мумкин. Бунинг учун ходим вазият қандай бўлгани тўғрисида ёзма тушунтириш берсин. Корхона раҳбари бир фикрга келиб, бухгалтерияга кўрсатма беради. 

Показать ответ

Янги ташкилот очиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  1. Ташкилотни таъсис этиш
  2. Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш
  3. Таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Бунда қуйидаги қонун ҳужжатларидан фойдаланасиз:

  1. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонун (06.12.2001 й. N 310-II);
  2. Хусусий корхоналар тўғрисидаги қонун (11.12.2003 й. N 558-II);
  3. Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун (26.04.1996 й. N 223-I);
  4. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ВМнинг 09.02.2017 йилдаги 66-сон қарори).

Маълумот учун. Республикамизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туманда ЎзР Савдо-саноат палатасининг маслаҳат хизматлари ташкиллаштирилган. Улар туман хокимияти жойлашган жойларда фаолият юритадилар. Шу маслаҳат хизматига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ишлари корхона раҳбари зиммасига юкланган (30.08.1996 йилдаги 279-I сонли қонуннинг 11-моддаси). Корхона давлат рўйхатидан ўтиши билан бухгалтерни ишга олишингиз ёки бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи корхона билан шартнома асосида бухгалтерия ишларини йўлга қўйишингиз мумкин.

Бухгалерия ҳисобини юритишда Солиқ Кодекси (25.12.2007 й. ЎРҚ-136), Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларидан фойдаланасиз.

Показать ответ

Корхона маҳсулотини чиқариш учун ЯТТлардан давал хом ашё олиб, уларга тайёр маҳсулот берсангиз, буни тегишли шартнома билан расмийлаштириш лозим. Хом-ашёни топшириш-қабул қилиш далолатнома билан расмийлаштирилади. Давал хом ашёси баланс счётларида акс эттирилмайди, уларни балансдан ташқари 003 счётида акс эттириш лозим (21-сон БҲМС). Буюртма бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига давал хом ашёнинг қиймати киритилмайди (4-сон БҲМС). Товар буюртмачига берилган пайтда, давал хом ашёси балансдан ташқари счётдан чиқарилади.

Давал хом ашёсидан маҳсулот чиқарилганда у билан боғлиқ солиқ оқибатлари юзага келмайди. Фойда солиғини ёки ЯСТни ҳисоблашда давал хом ашёнинг қиймати иштирок этмайди. Давал хом ашёсидан ишлаб чиқарилган товарлар бўйича ҚҚС ҳисобланганда давал хом ашёсининг қиймати ҚҚС солинадиган базага киритилмайди (СКнинг 204 моддаси).

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ-5564 сон Фармонидага асосан, сиз хом ашёни дўконлардан шартнома тузмасдан, корпоратив пластик карта орқали харид қилишингиз ҳам мумкин. Бунда сотувчидан ҳисобварақ-фактура олишингиз керак бўлади.

Показать ответ

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ходимнинг иш стажидан қатъий назар, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади (АВда 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 48-банди).

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699 сонли Қарорининг 23-бандига биноан, ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган миқдорда қуйидагича тайинланади:

  • ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача ишлаганларга - 75 фоизи миқдорида;
  • ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кўпроқ вақт ишлаганларга - 100 фоизи миқдорида.

Сизнинг ҳолатингизда, ходима аввал ишлаган, сизнинг корхонангизга ишга киришидан аввал меҳнат фаолиятида 5 ой танаффус бўлган (12 ойдан кам). Шуни инобатга олсак, ПҚ-2699 сонли Қарорда белгиланган қоидани сизнинг ҳолатингизда қўллаб бўлмайди, айни ҳолатда ходимага “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 48-бандига (АВда 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган) асосланиб 100 фоиз миқдорда нафақа тайинланиши тўғри бўлади деган фикрдамиз.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси юқорида кўрсатилган Низомнинг 2-параграфида кўрсатилган тартибда ҳисобланади. Шу тартиб билан танишиб чиқинг.

Нафақа ҳисоблашга мисолни қуйидаги манба орқали ўтиб кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/12676

Показать ответ

Корхонадан мулк чиқиб кетишида фойда ёки зарар юзага келиши мумкин. Мулк чиқиб кетишининг молиявий натижаси корхонанинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда бошқа операцион даромад ёки бошқа операцион харажатлар сифатида акс эттирилади. Асосий восита чиқиб кетишидан кўрилган фойда солиқ солинадиган фойдани оширади (СКнинг 133-моддаси), лекин зарар кўрилса, ушбу зарар суммаси сизнинг холатингизда фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (СКнинг 147-моддаси 12-банди).

Устав фондини камайтиришда, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб, қуйидагиларга риоя қилиш лозим, чунки айрим ҳолатларда устав фондини камайтиришга чекловлар бўлиши мумкин:

  • МЧЖларда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 19-моддаси талабларига (06.12.2001 й. №310-II);
  • Хусусий Корхоналарда “Хусусий корхона” тўғрисидаги Қонуннинг 13-моддасига (11.12.2003 й. №558-II).

Корхонага тегишли мулк берилганда ушбу мол-мулкга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилади. Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти деб ҳисобланади (СКнинг 199-моддаси 1-қимс 1-банди).

Бу тўғрисида батафсил маълумотни қуйида ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/12754

https://vopros.norma.uz/question/13220?sid=44761&st=414540&us=5s35n27u561gpbpaqkku3lhuf5

Показать ответ

Ижарага олувчи Азиз ХКда ижара тўловлари бўйича ҳеч қандай солиқ мажбуриятлари юзага келмайди. Ижара тўлови унинг харажати ҳисобланади.

Шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдори давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан паст бўлса, ижарага берувчида солик ижара хакининг энг кам ставкаларидан келиб чикиб хисобланади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 Қарорнинг 24-банди).

Ижарага берувчи шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасини ижара ҳақининг тасдиқланган энг кам ставкаси билан таққослаши лозим (Тошкент шаҳар ҳокимининг  қарори 11.01.2019 й. №35 сонли).

Показать ответ

Фуқаролик Кодексининг 348 моддасига мувофиқ, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, кредиторда қарздорни унинг бўйнидаги мажбуриятдан озод қилиши мумкин. Бунинг учун иккала дебитор ва кредитор қарздан воз кечиш шартномаси тузилиши лозим.

Қарз берувчида зарар юзага келади, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Бундай шартнома тузилганда солиқ оқибатлари юзага келади. Воз кечилган қарз суммаси кредиторнинг (қарз олувчининг) текин олинган мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари сифатидаги бошқа даромади деб эътироф этилади ва (СКнинг 132-моддаси) ва фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад тркибига киритилади (СКнинг 129-моддаси) ёки ягона солиқ тўлови солинадиган базага қўшилади (СКнинг 356-моддаси).

Показать ответ

Солиқ имтиёзларини қўллаш натижасида бўшаган маблағларни мақсадли ишлатиш белгиланган бўлса, унинг ҳисобини 8840 “Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари” счётида юритилади.

8840 “Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари” счётида ҳисобга олинадиган маблағлар асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий бойликларни харид қилишга, йўналтирилганда, агар имтиёзли давр кўрсатилган бўлса – муддатларнинг энг ками бўйича: имтиёзли давр тугаганда ёки маблағлар ҳақиқатда ишлатилган пайтда, имтиёзли давр кўрсатилмаган ҳолларда эса – ҳар йили қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:

Дт 8840 “Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари”

Кт 8530 “Текинга олинган мол-мулк”

Солиқ имтиёзларини қўллаш натижасида бўшаган маблағларни мақсадли ишлатиш белгиланмаган бўлса, улар балансда ҳисобга олинмайди. Балансдан ташқари “Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари” счётини очиб, бўшаган маблағлар суммаси шу счётнинг дебетида акс эттирилади. Имтиёз даври тугаганида ушбу счётнинг кредитида акс эттирилиб, ҳисобдан чиқарилади.

Қўшимча маълумот олиш учун АВда 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш   бўйича   берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан танишиб чиқинг. Мазкур Низомда турли солиқлар ва божхона тўловлари бўйича вазиятлар батафсил тушунтирилган.

Показать ответ

Товарларнинг сорти алмаштириб юборилиш (пересортица) натижасида бир хир номдаги ТМЗ бўйича ортиқча чиқиш ва камомадлар юзага келган бўлса, уларни бир хил миқдорда ўзаро ҳисобга олиш мумкин. Инвентаризация натижаларини тартибга солишда, шу жумладан камомад ва ортиқча чиқишларни ўзаро ҳисобга олишда 19-сон БҲМСнинг 5-бўлимида белгиланган қоидаларга риоя қилиш лозим. Инвентаризация натижаларини расмийлаштиришда ва ўзаро ҳисобга олишда аввал камомад ва ортиқча чиқишлар юзага келишига йўл қўйган айбдор шахсни аниқлаш керак. Айбдор шахс аниқланмаган ҳолларда 19-сон БҲМСда белгиланган тартибда иш тутилади.

Инвентаризация натижалари “Инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномаси”да акс эттирилади (19-сон БҲМСнинг иловаси).

Товарларнинг таннархи фарқланиши сабабли ўзаро ҳисобга олишда юзага келган ижобий фарқ даромадга  олинади, салбий фарқ айбдор шахсдан ундирилади ёки зарарга олинади (21-сон БҲМСнинг 2-иловасини ўқинг).

Масалан, бир хил бўёқ, “А” ва “Б” бўёқлар фақат таннархи бўйича фарқ қилади. “А”нинг таннархи 1000 сўм, “Б”нинг таннархи 1100 сўм. Инвентаризация қилишда “А” олти банка кўп чиқди, “Б” олти банка кам чиқди. Натижада “А” бўйича ортиқча чиқиш 6000 сўм, “Б” бўйича камомад 6600 сўм. Ўзаро ҳисобга олинса, фарқи 600 сўм камомад.

Дт 5910 “Камомадлар”      600

Кт 2910 “Товарлар”           600

Харажатларга чиқарилса:

Дт 9430 “Бошқа харажатлар”    600

Кт 5910 “Камомадлар”     600

Айбдор шахсдан ундирилса:

Дт 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”        600

Кт 5910 “Камомадлар”     600

Показать ответ

Выдача наличных денежных средств производится в соответствии с Правилами ведения кассовых операций(МЮ 22.06.2015 г. №2687).

Для выдачи из кассы предприятия денежных средств подотчетному лицу оформляется расходный кассовый ордер, который должен быть подписан руководителем предприятия и главным бухгалтером. Выдача наличных денег из кассы отражается в кассовой книге.

Подотчетное лицо, после использования денежных средств должно предоставить в бухгалтерию авансовый отчет, а также приложить к нему подтверждающие документы (чеки, закупочные акты). Порядок и сроки сдачи отчетов устанавливается в предприятии самостоятельно.

Из поступившей выручки разрешается производить возврат денежных средств покупателю, который  вернул  товар   (ПКМ РУз от 17.11.2011 г. №306). Использование денежных средств, поступивших в кассу  предприятия в  качестве   выручки, на  другие  цели  в действующем законодательстве не предусмотрено.

Наличные денежные средства для закупа продуктов можно получить в банке (п.30 Инструкции об организации работ по наличному денежному обращению банками РУз, МЮ 01.05.2018 г. №3003).

Смотрите публикации по теме здесь:

https://vopros.norma.uz/question/3152?sid=47015&st=438294&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

https://vopros.norma.uz/question/9616?sid=47015&st=438295&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

Показать ответ

АЖ жамият уставида назарда тутилган миқдорда резерв (захира) фонди ташкил этиш ҳуқуқига эга. Тақсимланмаган фойданинг қанча қисмини акциядорлар ўртасида тақсимлаш акциядорлар йиғилишининг қарорига боғлиқ. Фойданинг бир қисмини дивидендлар шаклида тақсимлаш, бир қисмини эса жамият тасарруфида қолдирилиши мумкин (масалан, жамиятни ривожлантиришга) (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқлариниҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонунни, 26.04.1996 й. №223-I).

Акциядорларга дивидендлар тўланганда Жамият улардан солиқ суммасини (фойда солиғи ёки ЖШДС) ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак (СКнинг 156-моддаси, 184-моддаси).

Резерв фондига ажратма ҳисоблаб ёзиш:

Дт 8700 Тақсимланмаган фойда

Кт 8520 Резерв капитали

Акциядорлар қарори чиққанда дивидендлар ҳисоблаб ёзиш:

Дт 8700 Тақсимланмаган фойда

Кт 6610 Тўланадиган дивидендлар

Дивидендлардан фойда солиғи ёки ЖШДС ушлаб қолиниши:

Дт 6610 Тўланадиган дивидендлар

Кт 6410 Тўланадиган солиқлар (турлари бўйича)

Дивидендлар тўланиши:

Дт 6610 Тўланадиган дивидендлар

Кт 5110 Ҳисобкитоб счёти / ёки 5010 Касса

Фойданинг жамият тасарруфида ривожлантириш учун қолдирилган қисми АЖнинг даромади сифатида қаралмайди. Фойданинг бу қисми акциядорларнинг кейинги йилдаги қарори чиққунига қадар  тақсимланмаган фойда сифатида 8700 “Тақсимланмаган фойда” счётида сақланиб тураверади.

Показать ответ

Стоимость питания является компенсационной выплатой (п.13 ст.174 НК) и включается в состав дохода в виде оплаты труда работника (ст.172 НК), который облагается НДФЛ и ЕСП.

В состав расходов на питание включаются расходы на продукты, заработную плату и ЕПС персонала столовой, амортизационные расходы по кухонному оборудованию и  помещению  столовой, расходы на энергоресурсы и прочие расходы. Их учет вы можете вести на счете «Обслуживающее хозяйство».

В конце месяца производиться расчет  себестоимости приготовленных блюд. Каждому сотруднику пользующемуся услугами столовой начисляется доход в виде компенсационной выплаты на  питание. После удержания НДФЛ из совокупного дохода работника производиться удержание стоимости питания.

Дополнительную информацию смотрите здесь:

https://vopros.norma.uz/question/6883?sid=46887&st=437442&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

https://vopros.norma.uz/question/7411?sid=46887&st=437572&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

https://vopros.norma.uz/question/3868?sid=46887&st=437576&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

https://vopros.norma.uz/question/2215?sid=46887&st=437584&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

https://vopros.norma.uz/question/13166?sid=46887&st=437568&us=rul60agu1iput2f71p4kaoh0t6

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика