Ответов: 621
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Ҳисобрақамга киритилган валюта маблағлари ҳамда қайта баҳолаш бўйича операциялар баланс счётларида тўғри акс эттирилган.

Жамият устав фондини ошириш тўғрисидаги қарорда таъсисчилар қўшимча ҳиссаларни киритиш муддатлари белгиланган бўлиши керак. Ушбу муддат тугаган кундан бошлаб 1 ой ичида қўшимча ҳиссаларни қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида, шунингдек жамият устав фонди миқдорини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишларни жамиятнинг таъсис ҳужжатларига  киритиш тўғрисида таъсисчиларнинг қарори қабул қилиниши керак. Жамият таъсисчиларининг уставига ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан эътборан 1 ойдан кечиктирмай таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар ва қўшимча ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга топширилиши лозим. Белгиланган муддатларга риоя этилмаган тақдирда жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият 10 кунлик муддат ичида жамият таъсисчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт (МЧЖ ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар” тўғрисидаги Қонун 18-моддаси, 06.12.2001 й. №310-II).

Таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтган куни Кт 6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари” ва Дт 8330 “Пай ва улушлар” ўтказмаси берилади.

Показать ответ

Қарзга олинган маблағлар ҳисоби, қайтариш муддатига қараб, 6800 ёки 7800 счётлар гуруҳида юритилади.

Хорижий валютадаги ажбуриятлар ушбу счётларда операциялар амалга оширилганда ёки ой охирида МБ нинг курси бўйича қайта баҳоланади (22-сон БҲМС). Агар аввалги йилларда қайта баҳолаш амалга оширилмаган бўлса, жорий йил бошида тақсимланмаган фойда счётига тузатиш киритиш орқали хатолик тузатилади (3-сон БҲМС). Қайта баҳолашнинг якуний натижасига қараб (зарар ёки фойда кўрилганига қараб), қуйидаги ўтказма берилади: Дт 8700 “Тақсимланмаган фойда”, Кт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”, ёки Дт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”, Кт 8700 “Тақсимланмаган фойда”. Ушбу операцияга бухгалтерия маълумотномаси тузилади. Ундан ташқари, жорий йилнинг молиявий ҳисоботига тушунтириш хатида ёритилади.

Показать ответ

В соответствии с п.7 «Указаний по заполнению формы первичного учета "Справка-счет-фактура о выполненных работах (понесенных затратах)" при строительстве объектов» , в случаях использования подрядчиком при производстве строительно-монтажных работ материалов заказчика передаваемые материалы на основании счета-фактуры, накладных и т.п. должны быть учтены в ресурсных сметных нормах на строительство объекта и оприходованы в складском и бухгалтерском учете у подрядной организации.

 Согласно Правил по определению стоимости строительства (п. 4.19. ШНК 4.01.16-04) стоимость переданных заказчиком материалов включается в объемы выполненных работ с начислением на них "прочих затрат" подрядчика, при этом за итогом выполненных работ указывается возврат средств, без начисления на их стоимости "прочих затрат" подрядчика (Приложение №2 к протоколу Республиканской комиссии по мониторингу  за  реализацией  реформ и лицензированию деятельности в области строительства от 2 февраля 2009 года № 1).

Смотрите публикации по теме:

https://vopros.norma.uz/question/3698?sid=47484&st=443447&us=75gd17omadaql5760udcjfdee4

https://vopros.norma.uz/question/12459?sid=22684&st=443427&us=75gd17omadaql5760udcjfdee4

 

Показать ответ

Президентнинг 01.04.2017 йилдаги ПҚ-2863 Қарорида солиқ имтиёзларини қўллаш натижасида бўшаган маблағлар хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтириши белгиланган.

Имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни хусусий тиббиёт хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган барча биноларни, шу жумладан беморлар палаталари, даволаниш хоналари, овқатланиш хоналарини капитал таъмирлашга йўналтириш белгиланган мақсадга мувофиқ бўлади.

Показать ответ

Ходимлар бепул овқат билан таъминланганда унинг қиймати ходимларга берилган компенсация тўлови ҳисобланади (СКнинг 174-моддаси). Бепул овқат қиймати ходимларнинг жами меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади таркибига киритилади ва ундан ЖШДС ушлаб қолинади (СКнинг 172 моддаси), шунингдек ягона ижтимоий тўловга тортилади (СКнинг 306-моддаси).

Бошқа солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

Қўшимча материалларни қуйида ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/10678?sid=48098&st=452645&us=l49586tkr84bevuc3pkmlhdgf3

https://vopros.norma.uz/question/13166?sid=4715&st=452649&us=l49586tkr84bevuc3pkmlhdgf3

Показать ответ

Таъсисчи (жисмоний ёки юридик шахс) жамият иштирокчилари таркибидан чиқишида ёки улушининг бир қисмини олиб чиқишида таъсисчида, шунингдек жамиятда ҳам айрим солиқлар тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин.

Масалан, таъсисчига тўланаётган маблағ ёки берилаётган мол-мулкнинг қиймати таъсисчи дастлаб киритган ҳиссасининг қийматидан ортиб кетса, ортган қисми таъсисчининг дивиденд тарзидаги даромади деб эътироф этилади ва тўлов манбаида дивидент солиғига тортилади.

Жамиятдан асосий восита ёки бошқа мол-мулк чиқиб кетишида фойда солиғи солинадиган даромад ёки ҚҚСга тортиладиган оборот юзага келиши мумкин.

Бу мавзуни батафсил тушуниш учун қуйидаги қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқинг:

Шунингдек, қуйидаги ўхшаш саволларга жавоблар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

https://vopros.norma.uz/question/12754

https://vopros.norma.uz/question/9619

https://vopros.norma.uz/question/13220

https://vopros.norma.uz/question/8322

https://vopros.norma.uz/question/13261

https://vopros.norma.uz/question/5448

Показать ответ

Бир технологик жараёнда бир вақтнинг ўзида битта хом ашёдан ишлаб чиқариладиган турли хилдаги маҳсулотлар  биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот деб аталади (4-сон БҲМСнинг 35-банди).

Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг таннархини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги усуллардан бири билан тақсимланади:

  • натура кўрсаткичларидан фойдаланиш усули. Ушбу усулда бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар асосий маҳсулотнинг ҳар бир турига унинг натура кўрсаткичларида ифодаланган ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади. Бу усулни ўхшаш турдаги маҳсулотлар чиққанида қўллаш қулай бўлиши мумкин;
  • бўлиниш нуқтасидаги сотиш қиймати асосидаги усул. Ушбу усулда бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар асосий маҳсулотнинг ҳар бир турига уни сотишдан тахмин қилинган тушум умумий суммасидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади. Фикримизча, сиз шу усулни қўллаганингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бўлиниш нуқтасида ҳар бир маҳсулотнинг таҳминий сотиш нархини аниқлаш мумкин.

Бўлиниш нуқтаси – бу бир турдаги материалдан турли хилдаги якуний маҳсулотларнинг чиқиши бошланадиган нуқта.

Батафсил маълумот олиш учун 4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар”нинг 5-параграфи билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Уюшмада солиқ оқибатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотини (ННТ) ташкил этишдан мақсад даромад (фойда) олиш эмас (14.04.1999 й. № 763-I қонуннинг 2-моддаси). ННТ бўлиб ҳисобланган уюшма аъзолари томонидан тўланадиган бадаллар уюшманинг устав фаолиятини амалга ошириш мақсадида тўланади. Аъзолик бадаллари олаётган нотижорат нодавлат ташкилотида ушбу аъзолик бадаллари даромад сифатида қаралмайди ва улар билан боғлиқ солиқ мажбуриятлари юзага келмайди (СКнинг 129-м. 2-қ. 10-б).

Уюшма аъзоларида солиқ оқибатлари

Умубелгиланган солиқлар тўловчиларида, агар уюшмани ташкил этиш тўғрисида қонун ҳужжати қабул қилинган бўлиб (Президент ёки Ҳукумат қарори), унда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойда солиғи солинадиган базани ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар бўлиб ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси 7-б).

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчиларда (ЯСТ ва ЯЕС тўловчиларда) аъзолик бадали билан боғлиқ солиқ оқибати юзага келмайди (СКнинг 356-моддаси, 362-моддаси).

Показать ответ

2017 йилда таъсисчилар томонидан жамиятингиз валюта ҳисобрақамига топширилган хорижий валюта 6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари” счётида ҳисобга олинган. Ушбу маблағлар хали устав фондига кирган эмас, улар корхонангизнинг таъсисчиларга бўлган мажбуриятидир.

Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтган куни Дт 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” Кт 8330 “Пай ва улушлар” ўтказмаси берилади. Кейин 4610 счётидаги дебиторлик қарзи 6630 счётида мажбурият ҳисобига ёпилади. 4610 счётининг қолдиғи қайта баҳоланмайди.

Саволларингизга жавоб олиш учун қуйидаги материалларни ҳамда уларда кўрсатилган қонун ҳужжатларини ўқиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/12653?sid=19571&st=469865&us=jg2k3o9qqkc58mer6dfc0vfra2

https://vopros.norma.uz/question/12129

https://vopros.norma.uz/question/12053?sid=19571&st=469909&us=jg2k3o9qqkc58mer6dfc0vfra2

Сизнинг ҳолатингизда уставга ўзгартириш киритиш муддатлари бузилган. МЧЖ ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонун моддаларида белгиланган тартибда иш кўришгиз лозим (06.12.2001 й. №310-II Қонуннинг 18-моддаси). Мазкур қонун моддалари билан батафсил танишиб чиқинг.

Корхона 2019 йидан ҚҚС тўлашга ўтган бўлса, ҚҚС бўйича мажбурият 6410 “Бюджетга солиқлар бўйича қарздорлик” счётида, зачётга олинадиган суммалар эса 4410 “Бюдетга аванс тўловлар счётида ҳисобга оласиз. Қайси ҳолларда ҚҚС бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари берилиши амалга оширилаётган операцияга боғлиқ.

Қуйидаги материални ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/12587?sid=49732&st=469924&us=jg2k3o9qqkc58mer6dfc0vfra2

Ундан ташқари, бизнинг сайтимизда ҚҚС ҳисоблаш ва тўлашга оид кўпгина саволларга берилган жавоблар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Показать ответ

Юридик шахслар балансида бошқа жамиятларнинг акциялари молиявий инвестициялар сифатида ҳисобга олинади. Молиявий инвестициялар ҳисоби 12-сон БҲМСга мувофиқ юритилади.

Эгалик қилиш муддати бир йилгача бўлган қимматли қоғозлар қисқа муддатли инвестиция сифатида ҳисобга олинади. Эгалик қилиш муддати бир йилдан ошадиган қимматли қоғозлар узоқ муддатли активлар сифатида кўрсатишлари лозим.

Агар акцияларни бир йилдан ортиқ давр мобайнида сақлаш ниятида сотиб олган бўлсангиз, узоқ муддатли инвестиция сифатида 0610 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга оласиз. Қисқа муддатли инвестициялар 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинади.

Молиявий инвестицияларни баҳолаш ва балансда акс эттириш қоидалари билан 12-сон “Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш” БҲМС билан батафсил танишиб чиқишингиз лозим (АВда 16.01.1999 йил 596-сон билан рўйхатга олинган).

Агар сиз бу акциялар бўйича дивидендлар олсангиз, дивиденд солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади. Дивиденд солиғини тўлов манбаи (акция чиқарган корхона) дивиденд суммасидан ушлаб қолиб, бюджетга ўтказади (СКнинг 156-моддаси).

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйида келтирилган ўхшаш саволларга жавоблар билан танишинг:

https://vopros.norma.uz/question/10693?sid=48995&st=461229&us=j61eaesl63f91qhoj1u0hf9uu7

https://vopros.norma.uz/question/8576?sid=41503&st=461204&us=j61eaesl63f91qhoj1u0hf9uu7

Показать ответ

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ўзларининг устав фаолиятларини амалга ошириш доирасида солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмайдилар (СКнинг 129, 197, 257, 265, 279, 350). Лекин иш ҳақи билан боғлиқ солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.

ННТлар қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС). Улар солиқ агенти сифатида ходимларнинг иш ҳақиларидан ЖШДС ушлаб қолиб бюджетга тўлайдилар;
  • ШЖБПҲга бадаллар;
  • Ягона ижтимоий тўлов. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ЯИТ тўлайдилар.

Агар ННТ ўзининг асосий фаолиятидан ташқари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, улар бўйича тегишли солиқларни тўлайдилар. ННТлар солиқ тўлаш тартибини (Умумбелгиланган солиқлар ёки ЯСТ) танлашлари мумкин  (29.12.2017 й. №ПҚ-3454нинг 10-б).

ЖШДС, ШЖБПҲ бадаллари ҳамда ЯИТ бўйича СКда белгиланган тартибда солиқ органларига ҳисоботлар топширадилар (СКнинг 187, 310-моддалари). Бошқа солиқлар солиқлар тўлаш мажбурияти юзага келса (тадбиркорлик билан шуғулланса), улар бўйича солиқ ҳисоботларини топширадилар. ННТлар статистика органларига улар учун белгиланган ҳисоботларни топширадилар.

Қуйида келтирилган материаллар билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/10264?sid=1445&st=461431&us=j61eaesl63f91qhoj1u0hf9uu7

https://vopros.norma.uz/question/13447?sid=4599&st=461586&us=j61eaesl63f91qhoj1u0hf9uu7

https://vopros.norma.uz/question/12843?sid=1445&st=461599&us=j61eaesl63f91qhoj1u0hf9uu7

Показать ответ

Асосий воситалар (АВ) корхона балансига сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва АВларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олган бошланғич қиймати бўйича киритилади (5-сон БҲМС 11-банди). Импорт қилинган ускунанинг харид қиймати (инвойсда ёки БЮДда кўрсатилган қиймати) бухгалтерия балансида уни балансга олиш санасидаги МБ курси бўйича миллий валютада акс эттирилади. Декларанга тўланган пул, импорт божи ва қопланмайдиган солиқлар АВнинг бошланғич қийматига киради. Банк харажатлари АВнинг бошланғич қийматига киритилмайди.

Агар ускунани монтаж қилиш талаб этилса, уни 0720 “Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий” счётининг дебетида, агар монтаж қилиш талаб этилмаса 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш” счётининг дебетида кўрсатасиз. Бунда, 6010 “Тўланадиган счётлар” кредит қилинади. АВнинг бошланғич қийматига киритиладиган барча харажатлар шу 0720 ёки 0820 счётининг дебетида жамланади. АВ фойдаланишга топширилганда 0100 “Асосий воситалар счётига ўтказилади (21-сон БҲМСнинг 2-иловаси).

Конвертациядан ҳеч қандай солиқ тўланмайди.

Божхона декларациясида импорт қилиш пайтида ҳисобланган солиқлар суммаси алоҳида кўрсатилган бўлади. Ускуна импорт қилинганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, импорт божи ва ҚҚС тўланади. Агар ҚҚС тўловчиси бўлсангиз ва ускуна 01.01.2019 йилдан кейин олиб кирилса (олиб кирилган бўлса), у ҳолда БЮДни расмийлаштириш пайтида тўланган ҚҚС 12 ой давомида тенг улушларда зачётга олиниши мумкин (СКнинг 218-моддаси).

Показать ответ

Мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин. Мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам унга ўтади (ФКнинг 184-моддаси).

Импорт қилинган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ мажбуриятларни бошқа юридик шахсга ўтказиш учун уч томонлама келишув тузишингиз лозим (мол етказиб берувчи, импортёр ва ҳуқуқлар ўткаётган юридик шахс ўртасида). Мазкур келишув асосида импорт шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бошқа шахсга ўтказилади. Мол етказиб берувчи инвойсни янги ҳуқуқий ворисга қайта расмийлаштиради.

БЮД бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилган ҳолларда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш амалга оширилади. Экспорт ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимларига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар бундан мустасно. БЮДга ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби билан АВда 10.05.2016 йилда 2784-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган.

Уч томонлама келишувда эски мулкдорнинг товар импорт қилиш билан боғлиқ харажатлари янги мулкдор томонидан тўлаб берилишини назарда тутиш мумкин. Шу асосида импорт билан боғлиқ харажатлар тўлаб берилади.

Агар товар импорт қилинганда божхона имтиёзлари қўлланган бўлса, улар янги мулкдорга қўлланиши ёки қўлланмаслигини ўрганиб чиқишингиз лозим бўлади.

Показать ответ

Корхона билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида юзага келадиган муносабатлар Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Бундай ҳолатларда  белгиланган нормаларда Меҳнат кодексига асосан тўланадиган (қоплаб бериладиган) тўловлар қўлланилмайди. Жисмоний шахсга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада назарда тутилган харажатлар (хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар) қоплаб берилиши қонун ҳужжатларига зид эмас. Лекин бундай тўловлар жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади ҳисобланади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ҳамда ягона ижтимоий тўловга (ЯИТ) тортилади (СКнинг 172, 306 – моддалари). ФҲШ асосида ишлаган шахсларга қоплаб берилган харажатлар суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сифатида ҳисобга олинади. Жисмоний шахс билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилганда жисмоний шахсга тўланадиган ҳақ суммасини белгилашда қоплаб бериладиган харажатларни ҳамда ЖШДС ва ЯИТнинг таъсирини инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ушбу мавзу бўйича қуйидаги материалларни ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/4368

https://vopros.norma.uz/question/10403

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика