Ответов: 118
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Ҳеч бирига тааллуқли эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-сон Қарорига асосан корхонангиз унитар корхона шаклида ташкил этилиб, тегишинча, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг тасарруфига киритилган.

Давлат бошқарув органларига вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари киради (2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармоннинг 1-банди). Шунинг учун унитар корхона бу турдаги ташкилотлар қаторига кирмайди.

Таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади (2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармоннинг 1-банди, 1, 2-хатбошилари). Хусусан, корхонангиз бевосита тасарруфида бўлган “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси ҳам хўжалик бошқаруви органи ҳисобланади.

Шу тариқа, унитар корхонангиз хўжалик бошқарув органлари ҳисобланган ташкилотлар қаторига ҳам кирмайди.

Саволингизда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли коди – 1200 ва мулкчилик шакли кодини – 135 деб кўрсатгансиз. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари таснифлагичига кўра бу код унитар корхоналарга тегишлидир. Давлат корхоналарининг коди 1110 бўлиб, булар турли хил шаклдаги корхоналар ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 70-моддасида унитар корхонанинг таърифи баён қилинган бўлиб, унга биноан ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.

Давлат корхонаси эса давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи - муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади. Бунда давлат бошқарув органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат корхонасининг муассиси бўлиши керак (ВМнинг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига 1-илованинг 2-банди 1, 2-хатбошилари).

Агар юқорида келтириб ўтилган органлардан бири унитар корхонанинг муассиси бўлмаса, корхона давлат корхонаси деб топилмайди.

Шунингдек, давлат муассасалари ва ташкилотлари бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотларга ажратилиб, барчаси нотижорат ташкилотлар ҳисобланади. Унитар корхона эса, тижорат ташкилоти бўлганлиги боис, уни давлат муассасаси ёки ташкилоти деб эътироф этиб бўлмайди.

Показать ответ

Ҳа, бўлади.

Қарзни қайтариш мажбуриятини бажариш имконсиз бўлган ҳолларда,  қарздор қарз берувчининг розилиги билан пул кўринишидаги қарзини товар моддий бойликлар билан қайтариши мумкин.

Фуқаролик кодексида тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки (молиявий қарзни) мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишишлари мумкинлиги ҳамда шундай ҳолларда дастлабки мажбурият бекор бўлиши белгиланган (347-м 1-қ).

Показать ответ

Ҳа, кредиторга (“В” корхонага) тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга (“С” корхонага) ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) мумкин (ФКнинг 313-м. 1-қ.).

Фақат бунда кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига “А” ва “В” корхоналар ўртасидаги асосий шартномада тақиқ бўлмаса, йўл қўйилади (ОХС Пленумининг 28.02.2003 даги 110-сон Қарорининг 1-б. 4-хатб., кейинчалик - Қарор).

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш асослари ва тартиби Фуқарлик кодексининг 313-317, 319-321-моддалари билан тартибга солинади.

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси икки тарафлама (“В” ва “С” корхоналар ўртасида), ҳамда оддий ёзма шаклда тузилади.

Талаб қилиш ҳуқуқи ўтган янги кредитор қарздорни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда у бундай хабар бермаслик туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади (Қарорининг 8-б. 1-хатб.).

Кейинчалик қарздор томонидан мажбурият бажарилиши юзасидан эҳтимолий тўсқинликларнинг олдини олиш мақсадида келишув тарафларига келишувни камида уч асл нусхада расмийлаштириш тавсия этилади, чунки улардан бирини қарздорга жўнатиладиган талаб қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтганлиги тўғрисидаги хабарномага илова қилинади.

Показать ответ

Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим (“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси, кейинчалик - Қонун).

Муддатларга риоя қилмаган ҳолда устав фондининг шакллантирилмаган қисмини киритганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилмаган. Лекин келгусида текширувчи органлар томонидан саволлар бўлмаслини учун, Қонун нормаларига риоя қилишингизни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларини ижарага бериш мумкин эмас.

 Ер кодексига биноан деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари фуқароларга умрбод эгалик қилиш (ва фойдаланиш) ҳуқуқи билан берилади (55-м). Ер давлатнинг мулки бўлганлиги учун уни тасарруф этиш (сотиш, ижарага бериш) ҳуқуқи давлатда қолади.

Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган томорқа ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ҳамда бўлиниши мумкин эмас (“Деҳқон ҳўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-м. 2 ва 3-қисмлари).

Шунингдек, деҳқон хўжаликларининг ер участкасида иморатлар ва иншоотлар қуришлари ҳам тақиқланади (ЕКнинг 55-м. 2-қ.).

Показать ответ

Корхонадаги энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига  биноан 184300*2,476=456326 сўмдан кам бўлмаслиги керак.

2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сонли Президент фармонида хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширишлари белгиланган (5-б. 2-хатб.).

Фикримизча, юқоридаги банднинг мазмунидан шуни тушуниш керакки, бордию хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар ЭКИҲ миқдорини оширмоқчи бўлсалар, буни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига амалга оширадилар. Бундан келиб чиқадики, ЭКИҲ миқдорини ошириш корхонанинг молиявий имкониятларига бориб тақалади. Агар корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш имкони бўлмаса улар иш ҳақини оширмасликлари мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

1.Маҳаллалардаги шахсий гаражлар бузилгандан кейин ҳовли жойлар ва кўп квартирали уйларда яшовчи шахслар шахсий транспорт воситаларини автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан уйлар ёнидаги ҳудудда, уй-жойларнинг деразаларидан норматив бўйича узоқликка қатъий риоя қилинган ҳолда қурилган авто тураргоҳларга жойлаштиришлари мақсадга мувофиқ.

Шахсий транспорт воситаларининг эгалари шуни ҳисобга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олиш вақти муҳофаза қилинган. Қонунга кўра кўра фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади (МЖтКнинг 192-моддаси).

2. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак. Автотранспорт воситалари Dst 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак (Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 16, 17-бандлари).

Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади (АВ томонидан 2013 йил 27 июнда 2472-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-б. 2-ҳатб.).

Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат даволаш-профилактика муассасалари қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари томонидан пуллик асосда амалга оширилади (АВ томонидан 2013 йил 27 июнда 2472-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 5-б.)

Шуни таъкидлаш зарурки, йўловчиларни ташиш лицензия талаб қилинадиган фаолият тури бўлиб, тегишли тартибда лицензияланиши шарт.

Показать ответ

Корхона ва ташкилотлар номидан ишончномалар бериш тартиби Фуқаролик кодекси ҳамда Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом (кейинчалик - Низом) билан тартибга солинади.

Ишончноманинг амал қилиш муддати у асосида ишончнома берилган шартномалар ва бошқа битимлар бўйича тегишли бойликларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ у қонун ҳужжатларида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак (Низомнинг 6-б).

Фуқаролик кодексига мувофиқ ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди (139-модда). Шунингдек, берилган куни кўрсатилмаган ишончномаларлар ҳақиқий ҳисобланмайди (139-м. 2-қ.).

Показать ответ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш, сақлаш ва захираларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус вакил қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳисобланади (ВМнинг 9.03.2004 йил 113-сон қарорига 3-илованинг 1-б).

Қўмита ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, давлат захираларининг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади (ВМнинг 9.03.2004 йил 113-сон қарорига 3-илованинг 11-б.).

Саволингизда қайси турдаги маҳсулотлар ҳақида гап бораётганлиги ноаниқ бўлганлиги сабабли, сизга давлат захирасиини шакллантириш бўйича Қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар билан танишиб чиқишни ҳамда Қўмитага расмий сўров билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Қонун ҳужжатларида бюджет ташкилотлари ўз ходимларига қарз бериши бўйича тақиқ ёки чекловлар назарда тутилмаган. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, бюджет ташкилотларида барча ҳаражатлар бир йил учун олдиндан тасдиқланган ҳаражатлар сметасига асосан амалга оширилади (Бюджет Кодексига қаранг).

Шу билан бирга, ходимга қарз бериш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Иш берувчи ўзининг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, бошқа харажатларини ҳисобга олган ҳолда қарз бериш ёки беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Показать ответ

Да, можно. Обязательство прекращается полностью или частично зачетом встречного однородного требования, срок которому наступил либо срок которого не указан или определен моментом востребования. Для зачета достаточно заявления одной стороны (ст. 343 ГК).

Более подробно см. 

https://vopros.norma.uz/question/1824

Показать ответ

1. Мажбурий эмас.

Қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга (ФКнинг 734-моддаси).

Қарз шартномаси тарафлари фоизларни мустақил равишда белгилайдилар ёки қарз умуман фоизсиз берилиши мумкин.

Бироқ, агар фоизсиз қарз бермоқчи бўлсангиз Солиқ кодексининг 135-моддасига биноан бу қарз олувчининг даромади ҳисобланади ҳамда қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган заёмларга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан қўлланилади

2. Бундай норма мавжуд эмас.

Башарти шартномада фоиз ставкаси миқдори Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасига боғланган бўлса (масалан, “қарз шартномаси бўйича фоизлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг ярми миқдорида (8%)  белгиланади”), шартноманинг амал қилиш муддати давомида МБ ставкаси ўзгарган тақдирда қарз шартномасидаги фоизлар ўзгартиради. Бироқ, шартномада бундай боғлиқлик белгиланмаган бўлса ўзгармайди. Тарафлар фоизларни ўзгартиришни ўзлари мустақил белгилайдилар.

Қарз шартномасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада фоизларни назарда тутиш келгусида хеч қандай юридик оқибатларни келтириб чиқармайди. Солиқ кодексига кўра даромадни аниқлашда қарзни олишдаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқилади. Шундай экан, эътирозлар ўринсиз.

Показать ответ

1996 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузиш тақиқланган (1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Президент Фармонининг 4-б.).

ФКда тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиш ҳақидаги норма мавжуд (342-модда). Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар .

Лекин, товар бериш мажбурияти эвазига товар бериш ҳақидаги келишув назорат қилувчи органлар томонидан бартер сифатида баҳоланиши эҳтимоли мавжуд.

Показать ответ

Буйруқ чиқариш шарт эмас.

Чунки шартнома тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

Бироқ мустахассисни уй-жой, озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш, шунингдек унинг кундалик харажатлари аниқ миқдорини белгилаш зарурати пайдо бўлса, ҳамда бу шартномада аниқ кўрсатиб ўтилмаган тақдирда шартномага қўшимча келишув тузилиши мумкин.

Корхона раҳбари маълум бир ҳаражатларни амалга ошириш учун бош бухгалтерга асос бўлиши учун буйруқ чиқариши мумкин.

Показать ответ

Перед тем как заключить договор аренды недвижимого имущества, следует уточнить, действительно ли физлицо является собственником (можно, например отправить запрос в кадастровый орган).

При ведении государственного кадастра зданий и сооружений в кадастровой книге должен быть запись о праве собственности или иных вещных правах на здания и сооружения (возникновение, переход, ограничение и прекращение), а также о других данных, характеризующих объект (п.16 Положения, прил. к ПКМ №278 от 02.06.1998 г.).

Право собственности представляет собой право лица владеть, пользоваться и распоряжаться принадлежащим ему имуществом по своему усмотрению и в своих интересах, а также требовать устранения всяких нарушений его права собственности, от кого бы они ни исходили. Право собственности бессрочно (ст.164 ГК).

Поскольку аренда недвижимого имущества является распоряжением имуществом, данное право принадлежить только собственнику.

Показать ответ

Ҳа, таъсисчи мол-мулк - биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) билан корхона устав фондига қўшимча улуш киритиши ва шу орқали устав фондини қўпайтириши мумкин (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-м. 3-қ.). Жамият устав фондини кўпайтириш учун иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори керак бўлади.

Қўшимча улуш таъсисчининг мулки бўлиши керак.

Жамият томонидан ишлаб чиқарилган ёки унинг  пул маблағлари ҳисобига қайта сотиш мақсадида сотиб олинган БФҚ таъсисчининг мол-мулки ҳисобланмайди. Демак, улар таъсисчининг қўшимча улуши сифатида киритилиши мумкин эмас. 

Показать ответ

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, шунингдек ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга ҳақлилар (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м.).

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандига асосан 2014 йил 1 февралдан бошлаб нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг қўриқлаш фаолияти ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланиши тақиқланган.

2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Унда қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш белгилаб ўтилган.

Қарорга мувофиқ 2019 йилдан хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.

Фаолиятни амалга ошириш асослари, унга лицензия бериш ва рўйхатдан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш жараёни бошланган.

 

 

Показать ответ

Юридические лица - резиденты Республики Узбекистан подлежат постановке на учет в органе государственной налоговой службы по месту их нахождения (почтовому адресу) (ст. 79 НК).

В случае изменения места нахождения налогоплотельщика об этом следует уведомить налоговой службу первоначальной регистрации, a также полностью исполнить обязательства по уплате налогов и других обязательных платежей.

После всего, нужно обратиться в налоговую службу по новому адресу для постановки на учет.

Показать ответ

Хусусий корхона мулкдорнинг қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилиши мумкин ("Хусусий корхона тўғрисида"ги қонун, ФКнинг 49-м.).

ХК мулкдорининг ўзгартириш тўғрисидаги қарори қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) Кредиторларни ўзгартириш тўғрисида хабардор қилиш шакллари ва муддати белгиланади;

Хусусий корхонани масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ХК кредиторларини бу ҳақда хабардор қилиш зарур.

Хабардор қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

-Интерактив давлат хизматлари ягона порталида (www.my.gov.uz) белгиланган шакл (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 10-илова) бўйича ХКни МЧЖга ўзгартириш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш;

- кредиторларга почта ёки курьер орқали шахсий хабарномаларни юбориш.

2) Ўзгартириш тартиботини бажариш учун масъул бўлган шахс тайинланади (зарур бўлганда);

3) Топшириш далолатномаси тасдиқланади;

4) МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш санаси белгиланади (агар таъсисчилар бир нечта бўлса);

Хусусий корхонани ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятнинг таъсисчилари (шу жумладан, хусусий корхона мулкдори) умумий йиғилиш ўтказиб (йиғилиш баённомаси илова қилинади), унда қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

а) ХКни ўзгартириш йўли билан МЧЖ ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, таъсис шартномасини имзолаш ва МЧЖ уставини тасдиқлаш. Агар ташкил этилаётган МЧЖда битта таъсисчи бўлса, у якка тартибда қарор қабул қилади ва МЧЖ уставини тасдиқлайди;

б) муҳр ва штамп эскизларини тасдиқлаш (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - таъсисчи (лар) хоҳишига кўра);

в) устав фонди миқдорини белгилаш ва тасдиқлаш;

г) МЧЖ раҳбарини, жамият тафтиш комиссияси ва кузатув кенгаши (зарур бўлганда) аъзоларини сайлаш;

д) топшириш далолатномасини тасдиқлаш;

е) қайта ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

(2001 йил 6 декабрдаги 310-II-сон "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси)

5) ХК мулкдорининг ташкил этилаётган МЧЖдаги улуши ўзгартириш босқичида сотилиши белгиланади (улуш бошқа шахсга (шахсларга)* тўлиқ ёки қисман сотилган тақдирда);

6) Ўзгартириш тартиботини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа шартлар белгиланади.

ХКни қайта ташкил этиш (ўзгартириш) йўли билан ташкил этилаётган МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги (www.my.gov.uz) шахсий кабинет орқали сўровнома расмийлаштириш ёки қайта ташкил этилаётган юридик шахс жойлашган жой бўйича тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказига ўзи келиб мурожаат қилиш зарур. Сўровномага (аризага) қуйидагилар илова қилинади:

- давлат тилидаги МЧЖ таъсис ҳужжатлари;

-ўзгартирилаётган хусусий корхонанинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган топшириш далолатномаси;

Ҳужжатлар бир нусхада илова қилинади. Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтказишда ҳужжатлар электрон кўринишда, "ягона дарча" ягона маркази орқали рўйхатдан ўтказишда эса қоғоз шаклида тақдим этилади;

- ўзи келиб рўйхатдан ўтказишда - аризачи вакилининг шахсини ҳамда ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёки банк тўлов ҳужжатининг нусхаси).

Рўйхатдан ўтказишда давлат божи қуйидаги усуллардан бирида тўланади:

- реал вақт режимида банк картаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

- банкларнинг кассалари орқали рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

- ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида (ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4, 5-боблари).

 

 

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика