Ответов: 118
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет. Аудит 2014-2017
20.11.2017 [ID: 9646] 1. Ишчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб бориш учун ходимнинг шахсий автомобилидан ижара шартномаси асосида фойдаланиш мумкинми? Бу холатда конунчилик талаблари кандай? Ижара шартномаси корхона ва ходим ўртасида имзоланиши етарлими ёки бошка бирор назорат килувчи ташкилотдан рўйхатдан ўтказиш керакми? 2. Ижара шартномаси суммасидан кандай солиқлар тўланади? Ушбу сумма унинг ойлик маоши солиқларига таъсири бўладими?
Показать ответ

Ҳа, корхонангиз ходимнинг автомобилидан фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги автомототранспорт воситаларини ижараси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (ФКнинг 565-моддаси 2-қисми).

Таъкидлаш жоизки, агар корхона автомобилни ижарага олиб,  йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича тижорат асосида ташиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бундай фаолият лицензияланиши керак. (14.07.2006й. 138-сон ВМҚга  1-илованинг 2-банди).

Бундан ташқари, кохона ходимнинг автомобилидан фойдаланиш борасидаги муносабатларни бошқача тарзда расмийлаштириш ҳам мумкин. Бунда ижара шартномаси тузилмасдан, иш берувчи ҳамда ходим ўртасида ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш тўғрисида келишув имзоланади.

Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим (МКнинг 173-моддаси).

Ходим ўз шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланса, ходимга компенсация тўланиши керак (2.04.1999й. 154-сон ВМҚга 3-илова, кейинги ўринларда - Тартиб)

Ходимнинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш учун  корхона раҳбари буйруқ чиқариши керак.

 

Буйруқ намунаси:

 

_______________________

(корхона номи)

 

БУЙРУҚ

 

 

20__ йил "__" ___    __-сон                                                                                                                                                   Тошкент ш.

 

 

“Ходимнинг ўз автотранспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги бўйича харажатларни қоплаш тўғрисида

 

Комилов Ўткир Исаевич шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлиги муносабати билан

 

БУЮРАМАН:

 

1. Комилов Ў.И. га харажатларини тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:

-ёнилғи сотиб олиш учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг _____________________________________________________ миқдорида;

-мой алмаштириш бўйича ҳар ойда энг кам иш ҳақининг ____________________________________________________ миқдорида;

-даврий техник кўриклардан ўтказиш бўйича ____________________________________________________ миқдорида;

- _______________________________________________________________.

 

2. Бухгалтерия қилинган харажатлар ҳужжатли тасдиқланганда мазкур буйруққа биноан пул маблағларини ҳисоблашни ва тўлашни амалга оширсин.

 

 

Корхона раҳбари:    _____________________     __________________

                          (имзо)                   (Ф.И.Ш.)

М.Ў. (муҳр бўлган тақдирда)

 

 

Буйруқ билан танишдим: _____________________     _______________

                       (ходим имзоси)        (ходимнинг Ф.И.Ш.) 

 

                       ____________________      _____________   

                            (бош ҳисобчи)             (Ф.И.Ш.)

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика