Якка тартибдаги тадбиркор амалга оширадиган фаолият турида тайёрлов хизматлари кўрсатилган бўлса, у қайта тайёрлов маҳсулотларини сотиши мумкин.
ДалееЙўқ, суд қарорига асосан давлат солиқ инспекцияси томонидан корхонангизга қайтарилган маблағларни сиз муассиснинг жамият устав капиталидаги улушини кўпайтиришга тўғридан-тўғри йўналтира олмайсиз.
Далее90310 тармоқ кодига эга корхоналар бу аҳолига маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари билан шуғулланувчи корхоналардир. Бунда ташкилотлар мазкур хизматларни юридик шахсларга кўрсатишга ҳам ҳақли.
ДалееЧет эл фирма (норезидент) билан тузилган шартномага асосан бажарилган ишларни (кўрсатилган хизматларни) далолатномаси ва/ёки ҳисобварақ-фактураларни электрон ҳужжатлар шаклида тасдиқланиши мумкин.
ДалееХўжалик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сонли Қарори 1-бандида қайд этилган субъектлар сирасига кирмаса, ушбу талаб унга нисбатан амал қилмайди.
ДалееМуқаддам мавжуд бўлган - электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ёки узиб қўйиш тўғрисида олдиндан истъемолчини огоҳлантириш тўғрисидаги қонунчилик талаби ҳозирда бекор қилинган.
ДалееСизнинг холатингизда сотувчининг талаблари томонлар ўртасида тузилган шартнома доирасида амалга оширилган.
ДалееXat muallifi ish holatlarini aniqlab, korxonaga nisbatan cheklovlar asossiz deb hisoblagan taqdirda, o`z huquqlari buzilishini bartaraf etish borasida prokuraturaga yoki bevosita xo`jalik sudiga murojaat qilishi mumkin.
ДалееХусусий тадбиркор амалга ошираётган фаолият турига караб конунчиликда белгиланган тартибда ходимларни ишга кабул килиши мумкин.
ДалееСиз томонингиздан “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун (30.04.1998 йилдаги 602-I-сон, янги таҳрирда, бундан буён матнда - Қонун), шунингдек солиқ ҳамда меҳнат қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.
ДалееАмалдаги қонунчиликка асосан ҳисобварақ-фактура қатъий солиқ хужжати бўлиб ҳисобланади.
ДалееТалаб қилиш ҳуқуқини бериш операцияси Фармоннинг 5-бандини иккинчи қисмида айтиб ўтилган “даромадни яшириш” сифатида баҳолаш ноқонуний деб ҳисобланади.
ДалееКорхонангизнинг учта муассислардан иккитаси устав фондидаги ўзларининг улушларини умуман тўаламаганлиги (яъни ушбу фондга ўзларининг ҳиссаларини умуман қўшмаганлиги) сабабли уларнинг ҳар бири ўз улушининг қийматини жамият томонидан тўланишини талаб қилишга ҳақли эмас.
ДалееУшбу саволдан шу нарса маълум бўладики, ташкилот путратчи сифатида қурилишга оид пудрат шартномаси асосида ишларни бажарган.
Ўзбекисто Республикаси Фуқаролик кодексининг 666 моддасига мувофиқ, Пудрат шартномаси бўйича пудратчи буюртмачининг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ДалееЎзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига кўра, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
ДалееФК 59-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошига ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 2001 йил 6 ноябрдаги 310-II-сонли Қонуннинг 8-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошига биноан жамият иштирокчилари жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олишга ҳақлидир.
ДалееХХТУТ бўйича 91000 дан 92500 гача бўлган корхона ташкилот ва муассасалар киради.
Далее