Забыли пароль?
Регистрация
Вопросы категории:
09.01.2020 [ ответов: 1]
Показать ответ

Жамиятдан чиқаётган таъсисчига унинг улуши товар билан берилганда, ушбу товарлар таъсисчилар ўртасида келишилган қийматда унга ҚҚС ҳисоблаган ҳолда берилади. Бунда ҳисобварақ – фактура расмийлаштириш ва унда ҚҚС ставкаси ҳамда суммасини кўрсатиш зарур.

Далее
07.01.2020 [ ответов: 1]
Показать ответ

Ижарага берувчининг оператив ижара объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлари, жумладан капитал ва жорий таъмирлаш ушбу харажатлар юзага келган ҳисобот даврининг жорий харажатлари сифатида тан олинади.

Далее
25.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Давал хом ашёдан ишлаб чиқариладиган маҳсулот акцизга тортиладиган маҳсулотлар туркумига кирса, қайта ишловчи у бўйича акциз солиғини тўлаши керак.

Далее
24.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Ҳа, импорт қилинган кунгабоқарни қайта ишламасдан туриб, ички бозорда биржа савдолари орқали, ҚҚСни ҳисоблаган ҳолда, сотиш мумкин.

Далее
24.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Агар фермер хўжалиги ягона ер солиғи тўлаш ҳуқуқини йўқотган бўлса, эгаллаган ер участкаси бўйича ер солиғи тўловчиси ҳисобланади. Лекин, мазкур ҳолатда корхона СКнинг 282-моддаси 25-бандида белгиланган солиқ имтиёзини қўллаш ҳуқуқига эга.

Далее
17.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Солиқ даври мобайнида берилган меҳнатга тўланадиган ҳақнинг энг кам миқдорининг 2,11 баравари қийматидаги совғаларга ЖШДС солинмайди.

Далее
17.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Олинган маҳсулотни қайтариб беришда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Қўшимча ҳисобварақ-фактура харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактура реестрида қайд этилади.

Далее
16.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Соддалаштирилган ҚҚС тўловчи корхона кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас, бу ҚҚС суммалари товар таннархига кирим қилинади. Корхона умумбелгиланган ҚҚС тўлашга ўтса, мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС суммаси товар таннархига кирим қилинмайди, балки уни ҳисобга олиш ҳуқуқига вужудга келади.

Далее
13.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларга солиқларни тўлашдан озод этиш тарзида берилган имтиёзлар бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилган.

Далее
13.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Айнан автомашина эскириши тезлаштирилган усулда ҳисобланганлиги сабабли вужудга келган қолдиқ қиймати бўйича сотилганлиги натижасида ЯСТ бўйича қўшимча солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

 

Далее
11.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Ютуқлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киритилиб (СК 178-модданинг 9-банди) жисмоний шахс даромад солиғига умумбелгиланган тартибда тортилади, ягона ижтимоий тўлов солинадиган объект ҳисобланмайди (СКнинг 306, 307-моддалари).

Далее
11.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Совға сифатида бепул келган маҳсулот “Текинга олинган мол-мулк” сифатида акс эттирилади ва солиқ солиш мақсадида (фойда солиғи ёки ЯСТ) даромад сифатида қаралади.

Далее
06.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Ижарага берувчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса (солиқ органида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинган бўлса), ижара шартномаси ҚҚС билан тузилади. ҚҚС тўловчиси бўлмаган ижарага берувчи юридик шахсларда эса шартнома ҚҚСсиз тузилади.

Далее
05.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Божхона божлари ва йиғимлари товар таннархига киритилади.

Далее
03.12.2019 [ ответов: 1]
Показать ответ

Давлат корхонасининг мулкини ижарага беришда ижарага берувчи бўлиб Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ҳисобланади. ЎзР ВМнинг 2009 йил 08 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисидаги Низомга асосан ижара бериш амалга оширилади.

Далее
  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 71-200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика