Ответов: 85
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Бино учун олдиндан бўнак (аванс) пул тўланди

2 000 000,0

4310

5110

Бинони қабул қилиш топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинди

2 000 000,0

0820

6010

Бўнак (аванс)ҳисобга олинди

2 000 000,0

6010

4310

Бино чет эл капитали мавжуд булган корхонага таьсисчи сифатида устав фондини шакллантириш учун топширилди

 

2 000 000,0

 

0630

 

0820

Суд қарорига асосан бино пули қайтирилиши ҳисобга олинди.

2 000 000,0

4890

0630

Кўриниб турибдики, сотувчидан ундирилиши лозим бўлган 2 000 000 000 сўм миқдоридаги сумма ушбу маблағни олувчи корхонада дебеторлик қарзи сифатида 48 счётда акс эттирилади. Пул маблағи ҳисобрақамга келиб тушганда дебиторлик қарзи ёпилади.

Показать ответ

Президетнинг 12.07.2019 йилдаги ПФ-5765 сонли Фармонида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши ҳақида ёзилган. Бюджет ташкилоти бўлмаган корхоналарда эса меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган минимал миқдордан кам бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори бугунги кунда 634 880 сўмни ташкил қилади (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723 сонли Фармонининг 1-банди).

Корхонангизда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимларнинг меҳнат ҳақи шу белгиланган минимал миқдордан кам бўлса, меҳнат ҳақи миқдорини белгиланган суммадан (637 880 сўмдан) кам бўлмаган миқдоргача оширишингиз шарт.

Ундан ташқари, корхонангизда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) тузган ҳолда ишлар бажарувчи жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин. Бундай шартномалар бўйича муносабатлар Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан эмас,  балки Фуқаролик Кодекси асосида тартибга солинади (ФКнинг 38-боби). Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга оширилаётган муносабат икки субъект орасидаги ўзаро келишувга нисбатан муносабат бўлиб, буюртмачи маълум бир муддатда белгиланган ҳажмдаги ишларни бажаргани учун ижрочига шартномада келишилган миқдорда ҳақ тўлайди. ФҲШ бўйича тўланадиган ҳақ миқдорини икки томонлама (буюртмачи ва бажарувчи ўртасида) келишув асосида (яъни шартномага ўзгариш киритиб) қайта кўриб чиқишга ва оширишга ҳақлисиз.

Показать ответ

Постановлением   Президента    № 3351  от 03.11.2017 г., пунктом 2 установлено  следующее:

«Предоставить субъектам предпринимательства право с 1 декабря 2017 года осуществлять экспорт товаров (за исключением сырьевых товаров), работ и услуг без заключения экспортного контракта, на основании инвойсов, с внесением информации в ЕЭИСВО после осуществления 100-процентной предварительной оплаты на счета экспортеров в банках Республики Узбекистан.

При этом в отношении экспорта свежей плодоовощной продукции, винограда, бахчевых культур, бобовых, а также сушеных овощей и фруктов устанавливаются отдельные требования в соответствии с законодательством.

Разрешить субъектам предпринимательства при принятии их органами управления решений о списании кредиторской задолженности по внешнеторговым контрактам, образовавшейся до 5 сентября 2017 года, не начислять налоговые обязательства на списываемую сумму кредиторской задолженности. (Абзац введен в соответствии с Указом Президента РУз от 05.09.2019 г. № УП-5811)».

Как  видим,  весь  пункт  2 посвящен   экспортным  контрактам, а  не  импортным. Кредиторская  задолженность   при  экспортных  контрактах  возникает  при   недопоставке    товара   покупателю. Если  у  вас  именно   такая   ситуация и кредиторская  задолженность  по экспортному   контракту  образовалась   до 5.09.2017  г.,  то  вы  можете ее  списать  без  налоговых  последствий.

В  части   импортных  контрактов   рекомендуем  вам   обратиться  с  запросом в  ГНК.

Показать ответ

Эҳтиёт қисмлар қиймати корхонангизнинг текинга олинган мулк тарзидаги (СКнинг 135-м.) ёки мажбуриятни ҳисобдан чиқариш (СКнинг 136-м.) тарзидаги бошқа даромади деб эътироф этилиши мумкин (СКнинг 132-моддаси). Ҳар иккала ҳолатда ҳам молиявий натижаларга киритилади, бухгалтерия ҳисобида 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётида акс эттирилади.

Ушбу эҳтиёт қисмлар бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади.

Хўжалик операциясининг

мазмуни

 

Сумма,

сўм

 

Ҳисобварақлар

корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Эхтиёт ҳисобга қабул қилинди

87 087 500,0

 

1040 -"Эҳтиёт қисмлар"

 

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар"

 

Қўшимча битимга кўра ускунанинг текинга берилиши акс эттирилди

 

87 087 500,0

 

 

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар"

 

9390-"Бошқа операцион даромадлар

Корхонанинг бошқа даромадлари фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ҳисобга олинади.

Эстатиб ўтамиз!

Импорт шартномасини ва унга қўшимча битимни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (ТСОЯЭАТда) рўйхатга киритиш лозим (21.07.2014 йилдаги, 199 – сонли ВМҚ).

Показать ответ

Если арендная плата по договору меньше себестоимости услуги, по  сдачи   в  аренду (амортизационные отчисления, техническое обслуживание и прочие затраты для поддержании в рабочем состоянии сданных в аренду автотранспортных средств за месяц), то налогооблагаемой базой для НДС является  себестоимости аренды (ст. 204 НК).

К примеру если по договору арендная плата составляет 36,0 млн. сум в том числе НДС 6 млн. сўм, а  себестоимость услуги  по  передачи  в аренду транспортных средств составит 40,0 млн. сум.

Счет-фактуру арендатору заполните так:

 

П/п

Наименование

товаров (работ, услуг)

Единица измерения

Количество

Цена

Стоимость

поставки

 

НДС

 

Стоимость

поставки с учетом

НДС

 

ставка

 

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

Арендная плата  

сум.

 

 

30 000 000,0

20%

6 000 000,0

36 000 000,0

 

Всего к оплате

30 000 000,0

 

6 000 000,0

36 000 000,0

В бухучете предоставление транспортные саредства в аренду ниже себестоимости отразите так:

Содержание хозяйственной

операции

Сумма,

тыс. сум.

Корреспонденция счетов

дебет

кредит

Отражен доход от сдачи транспортного средства в аренду

 

30 000 000,0

 

 
4820

9350

Начислен НДС с арендной платы

6 000 000,0

6410

Доначислен НДС исходя из себестоимости услуги
(40 000 000,0 –30 000 000,0)х 20%

2 000 000,0

9430

6410

 

 

 4820
Показать ответ

Асосий воситалар бўйича ҚҚС солинадиган база реализация қилинаётган ёки устав фондига берилаётган мол-мулкни реализация қилиш ёки бериш қиймати, лекин баланс қийматидан кам бўлмаган қиймат асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда белгиланади (СКнинг 204-моддаси 8-қисми). Асосий восита ўзга жамиятнинг устав фондига баланс қийматида берилса, ёки баланс қийматидан паст қийматда берилса, ҚҚС шу баланс қийматдан ҳисобланади (белгиланган ставкада).

Бунда асосий воситани устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олган МЧЖ қўшилган қиймат солиғи суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.(СКнинг 204-моддаси 9-қисми)

Ортиқча тўланган солиқ суммаси СКнинг 56-моддасидан назарда тутилган тартибда ҳисобга олинганидан кейин, солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан шахсий кабинет орқали юборилган аризаси асосида қайтарилади (СКнинг 57-моддаси 2-қисми).

Показать ответ

Передача товара комиссионеру от комитента это еще не реализация. Реализацией считается момент, когда продавец-комиссионер передает товар покупателю и оформляет  счет-фактуру.  Если   товар  был реализован   в  октябре, то  комиссионером должна применяться ставка  НДС – 15%.

По  окончании месяца комиссионер для  комитента оформляет  отчет. В отчет комиссионера (поверенного) должна быть включена информация о количестве и стоимости реализованных товаров с выделением сумм НДС. При этом к отчету должны быть приложены копии договоров, счетов-фактур, актов и других документов, подтверждающих реализацию комиссионером товаров.

На основании полученного от комиссионера отчета о  реализации комитент на имя комиссионера выставляет  счет-фактуру, в котором указывается дата, а также отражаются показатели счета-фактуры, выставленного покупателю комиссионером. Соответственно, разница в 5% от снижения ставок НДС не возникает.

Показать ответ

Инвестицияни сотиш (реализация) тан олинган пайтда ундан олинган молиявий натижа ҳам акс эттирилади. Шўъба корхонаси сотилганда унинг чиқиб кетишидан олинган даромад, инвестицияни сотувчи корхона солиқ имтиёзларига эга бўлмаса, солиқ (ЯСТ ёки фойда солиғи) солинадиган базани аниқлашда ҳисобга олинади.

Шўъба корхонаси (ёки унинг қисми) сотилганда, агар харидор томонидан тўлов амалга оширилмаган бўлса, сотиш қийматига дебиторлик қарзи акс эттирилади. Шартномада назарда тутилган тўлов муддатига қараб, дебиторлик қарзи узоқ муддатли ёки қисқа муддатли бўлиши мумкин (0940 “Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари” ёки 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”).

Шўъба корхонасини (ёки ундаги улушни) сотиш тўғрисидаги шартномада пулни бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, ҳар бир тўлов амалга оширилганда дебиторлик қарзи шу олинган тўлов суммасига камайтирилади (масалан, Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” Кт 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”).

Қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги улушларни реализация қилиш ҚҚСдан озод қилинган молиявий хизматларга киради (СКнинг 209-моддаси).

Ўтказмаларни амалга оширишда активга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишига эътибор беринг (ФКнинг 185-моддаси, 494-морддаси).

Показать ответ

Солиқ текшируви деганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, прокуратура органлари томонидан амалга ошириладиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текширишдир. (85 модда, СК).

Солиқ текширувиниг турлари, текширувга асос бўладиган ҳужжатлар ҳамда текширув ўтказиш тартиби билан Солиқ кодексининг 14-бобида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Маълумот учун шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308 сонли қарори билан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилинган (жиноят иши доирасида ва юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар бундан мустасно). Ундан ташқари, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши тугатилган.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум деб юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгилананиши солиқ кодексининг 130-моддасида аниқ кўрсатилган.

Даромад (тушум) миқдори - олинган ёки олиниши лозим бўлган пул маблағи ёки унинг эквивалентларидан иборат (2-сон БҲМС 9-б).

Корхонада реализация ҳажми товар ортиб жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосланиб аниқланади.

Кўп ҳолларда реализациядан олинган даромад (тушум) суммаси ҳисобрақамга келиб тушган пул суммасига тенг бўлмайди. Реализация факти тасдиқланмаган ҳолларда (яъни, ҳисобварақ-фактура ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат бўлмаса) ҳисобрақамга харидордан келиб тушган аванс сотувчи корхонанинг бухгалтерия ҳисобида мажбурият сифатида акс эттирилади (6310 “Харидорлардан олинган аванслар”), реализация амалга оширилганидан кейин эса, ушбу аванс счёти ёпилади ва даромад тан олинади.

Ёки юклаб жўнатилган товар қиймати тўлиқ миқдорда тўланмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда  сотувчи корхонада дебиторлик қарзи юзага келади (4010 “Харидорлардан олинадиган счётлар). Шунинг учун, банкдаги ҳисобрақамга асосланган ҳолда реализация ҳажмини аниқлаш ҳаққоний натижага олиб келмайди.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 01.04.2017 йилдаги ПҚ-2863 Қарорида солиқ имтиёзларини қўллаш натижасида бўшаган маблағлар хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтириши белгиланган.

Имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилишга ҳамда капитал таъмирлашга йўналтириш белгиланган мақсадга мувофиқ бўлади.

Корхоналарга берилган имтиёзларни бухгалтерияда расмийлаштириш ва акс эттириш МВ, ДСҚ ва ДБҚ томонидан биргаликда чиқарилган Низом (АВ 02.04.2005 й. 1463-сонбилан тартибга солинади. Агар имтиёзлар мақсадли йўналтирилиши назарда тутилган бўлса, улар 8840 "Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида, берилган солиқлар ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича ҳисобга олинади. Ушбу бўшаган маблағларни сарфлаш мақсадларига қараб Низомнинг 2-§ да белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, солиқлар ва божхона имтиёзларини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари асосий воситалар, товар-моддий бойликларни харид қилишга йўналтирилганда қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади (АВ 02.04.2005й. 1463-сон 9-банди):

Дт 8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари"

Кт 8530-"Текинга олинган мол-мулк"

Қўшимча маълумот олиш учун АВда 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш   бўйича   берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан танишиб чиқинг. Мазкур Низомда турли солиқлар ва божхона тўловлари бўйича вазиятлар батафсил тушунтирилган.

Бундан ташқари қуйидаги жавоблардан кўшимча маълумот олишингиз мумкин: 83531330510253, 15217.

Показать ответ

Жамиятни бошқа жамиячтга бирлаштиришда қўшилаётган жамиятнинг тақсимланмаган фойдасини таъсисчилар қарори билан бирор-бир мақсадларга йўналтиришлари керак. (23 – сон БҲМС 20-банди).

Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш жараёни тўғрисида яхши тасаввурга эга бўлишингиз учун Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг 2018 йил 12 декабрдаги №49 сонида чоп этилган “ҚЎШИБ ОЛИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ” номли мақола билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Бундан ташқари мазкур масала қуйида келтирилган саволларда тўлиқ ўз аксини топган:

https://vopros.norma.uz/question/9221

https://vopros.norma.uz/question/15062?sid=4534&st=1292880&us=57eulv4dkehjc6mhk30hsois75

https://vopros.norma.uz/question/4155?sid=4534&st=1292908&us=57eulv4dkehjc6mhk30hsois75

https://vopros.norma.uz/question/6261?sid=4534&st=1292916&us=57eulv4dkehjc6mhk30hsois75

Показать ответ

Йўқ, топшириш далолатномасига асосан асосий воситалар, товарлар, тайёр маҳсулотлар, хом-ашёлар ва пул маблағлари ҳуқуқий ворис томонидан олиниши билан боғлиқ солиқ мажбуриятлари келиб чиқмайди. Лекин бунда мол-мулк солинадиган объект (масалан кўчмас мулк) балансга қабул қилинса, бу кўчмас мулк бўйича мол-мулк солиғи тўлаш мажбурияти юзага келади.

Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш жараёни тўғрисида яхши тасаввурга эга бўлишингиз учун Солиқ ва божхона хабарлари газетасининг 2018 йил 12 декабрдаги №49 сонида чоп этилган “ҚЎШИБ ОЛИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ” номли мақола билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Бундан ташқари мазкур масала қуйида келтирилган саволларда тўлиқ ўз аксини топган

https://vopros.norma.uz/question/9221

https://vopros.norma.uz/question/15062?sid=4534&st=1292880&us=57eulv4dkehjc6mhk30hsois75

https://vopros.norma.uz/question/4155?sid=4534&st=1292908&us=57eulv4dkehjc6mhk30hsois75

https://vopros.norma.uz/question/6261?sid=4534&st=1292916&us=57eulv4dkehjc6mhk30hsois75

Показать ответ

Давлат корхонасининг мулкини ижарага беришда ижарага берувчи бўлиб Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ҳисобланади. ЎзР ВМнинг 2009 йил 08 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисидаги Низомга асосан ижара бериш амалга оширилади.

Ижарадан олинган даромад  хизматларни реализация қилишдан даромад сифатида ёҳуд операцион фаолиятнинг бошқа даромадлари сифатида эътироф этилиши мумкин.

Ижара бўйича тушум қандай даромад эканини аниқлаш учун унинг жами реализация бўйича тушумдаги улушини аниқлаш лозим. Мол-мулкни ижарага беришдан даромад товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромад деб эътироф этилади ва 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётида ҳисобга олинади. Агарда ижарага беришдан даромад товарларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлмаса, бошқа даромадлар деб эътироф этилади ва 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётида ҳисобга олинади.

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун:

Хизматларни реализация қилишдан олинган даромад сифатида тан олинса – 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётида ҳисобга олинади;

Операцион фаолиятнинг бошқа даромадлари сифатида тан олинса – 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётида ҳисобга олинади.

Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида уч томонлама тузилган ижара шартномаси ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган счёт-фактура асосида акс эттирилади. Давлат мулкини ижарага беришда  Давлат мулкини ижарага бериш маркази билан Балансда сақловчи ўртасида расмийлаштирилиладиган идоравий ҳужжатлар мавжуд бўлиши мумкин. Уни аниқлаш учун Давлат мулкини ижарага бериш марказларига мурожаат қилиш лозим.

Маълумот учун. Давлат мулкини ижарага бериш хизматлари бўйича оборотлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади (СКнинг 208-моддаси, 35 банди).

Показать ответ

Қарз берувчи ва қарз олувчида шартнома шартларига қараб солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслиги мумкин.

Қарз шартномасида фоиз олиш назарда тутилган бўлса, қарз берувчида (яъни, фоизлар олувчида) солиқ солинадиган объект юзага келади. Фоизсиз қарз берилганда қарз берувчида даромад юзага келмайди, демак, солиқ мажбурияти ҳам бўлмайди.

Қарз олувчида эса, фоизсиз қарз олинганда ёки фоиз ставкаси Марказий Банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган тақдирда, солиқ объекти юзага келади. (СКнинг 135-моддаси).

Агар шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси МБнинг қайта молиялаштириш фоизидан кам бўлса, қайта молиялаштириш ставкасида ҳисобланган фоиз суммаси билан шартномада назарда тутилган ставкада ҳисобланган фоиз суммаси орасидаги фарқ,  солиқ солиш мақсадида, қарз олувчининг текинга олинган мулк (мулкий ҳуқуқ) шаклидаги даромади деб тан олинади ва солиқ солинадиган базани аниқлашда даромадга қўшилади. Агар шартномада фоиз тўлаш назарда тутилмаган бўлса, қарз олувчининг солиқ солиш мақсадида даромади МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисобланади.

Шартномдаги фоиз ставкаси Марказий Банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ёки юқори бўлса, қарз олувчида солиқ оқибати юзага келмайди. У солиқ агенти сифатида кредиторга тўлайдиган фоиз суммасидан солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга тўлаши лозим.

Фоизлар бўйича солиқ солиш ставкаси – 5% (СКнинг 159-1-моддаси).

Қарз беришда ёки олишда юзага келадиган солиқ оқибатлари СБХ газетасининг 17.10.2017 йилдаги 42-сонида батафсил кўрсатилган. Мақола номи “ФОЙДА СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР УЧУН ҚАРЗ ШАРТНОМАСИНИНГ СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ”.

Бундан ташқари  8592-саволда ва 7948-саволда ҳам фойдали материаллар мавжуд.

Показать ответ

Импорт контрактлари бўйича жазо чоралари қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Фуқаролик кодексига мувофиқ, даъво муддати – 3 йилни ташкил қилади (150-модда, ФК). Импорт шартномалари бўйича мавжуд қарздорликни 3 йиллик даъво муддати  ўтганидан сўнг ҳисобдан чиқариб, уни даромадга олишингиз мумкин.

Бунда даромад “Операцион фаолиятнинг бошқа даромади - 9300” сифатида акс эттирилади. (136 модда, СК, 21-сон БҲМС). Операцион фаолиятнинг бошқа даромадлари молиявий натижаларга чиқарилади.

Фойда солиғи тўловчиларида молиявий натижаларни ҳисоблаб чиқаришда (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда) ушбу даромад қўшилади ва шу тарзда солиқ солинадиган фойдани аниқлашда ҳисобга олинади. ЯСТ тўловчиларида эса жами солиқ солинадиган даромадга қўшилади.

Ундан кейин, мазкур импорт шартномасини ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан (ТСОЯЭАТ) олиб ташлаш тўғрисида банкингизга мурожаат қилишингиз керак. Банк муассасаси ўз навбатида кечилган кредиторлик қарзини даромадга олинганлиги тўғрисида давлат солиқ инспекциясидан маълумот олиб келишингизни талаб қилиш мумкин.

Показать ответ

Ижарага берувчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса (солиқ органида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинган бўлса), ижара шартномаси ҚҚС билан тузилади. ҚҚС тўловчиси бўлмаган ижарага берувчи юридик шахсларда эса шартнома ҚҚСсиз тузилади.

Айтиб этиш жоизки, корхонанинг Президент қарорлари ёки Солиқ Кодексига асосан солиқ тўлашдан озод қилиш тарзида имтиёзга эга бўлиши - корхона ушбу солиқ тури бўйича солиқ тўловчи эмаслиги англатмайди. Имтиёзга эга корхона белгиланган талабларга (масалан, тушум ҳажми бўйича) жавоб берса, у солиқларни тўламаган тақдирда ҳам, шу солиқ тури (турлари) бўйича солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади. СКнинг XX бўлими, VII бўлими билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Бундай ҳисобга олинган мол-мулк молиявий натижаларда эмас хусусий капиталда акс эттирилиб, солиқ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага киритилади.

Текинга олинган мол-мулк 8530 –счётда ҳисобга олинади:

Дт 2900  Товары    Кт 8530 Текинга олинган мол мулк

Қўшимча маълумотни қуйидаги ўтиш орқали кўринг:

https://vopros.norma.uz/question/6312?sid=108304&st=1344585&us=212648nl857n723koid8frt1m2

Показать ответ

Олинган маҳсулотни қайтариб беришда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Қўшимча ҳисобварақ-фактура сотувчи томонидан чиқарилади. Унда товар қиймати ва ҚҚС суммаси салбий (минус) ишора билан кўрсатилади. Қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби СКнинг 222-моддасида ва Адлия вазирлигида 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатга олинган Йўриқномада кўрсатилган. Ундан ташқари, товарни қайтаришда қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузишингиз мумкин.

Қўшимча ҳисобварақ-фактура харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактура реестрида салбий (минус) ишора билан қайд этилади.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш ҳамда маҳсулот қайтиши сотувчининг  бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши тўғрисида қуйидаги кўрсатмалар орқали ўтиб, керакли маълумотларни кўринг:

https://vopros.norma.uz/question/13471?sid=3794&st=1374937&us=mk49fs38dcupkbebs4gg63tdv0

https://vopros.norma.uz/question/15621?sid=3794&st=1374963&us=mk49fs38dcupkbebs4gg63tdv0

https://vopros.norma.uz/question/15592?sid=3794&st=1374967&us=mk49fs38dcupkbebs4gg63tdv0

Харидорнинг бухгалтерия ҳисобида қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида товарларни ҳисобга олувчи счётга, харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олувчи счётга, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счёт билан корреспонденцияда тузатиш киритилади. Буни сторно операцияси орқали ёки тескари ўтказма орқали амалга оширишингиз мумкин. Бухгалтерия ҳисобида тузатиш қўшимча ҳисобварақ-фактура санаси билан амалга оширилади ва шу қайтариш амалга оширилган  ҳисобот даврининг ҚҚС бўйича ҳисоботида (харидлар реестрида) акс эттирилади.

Сторно операциясида бухгалтерия ўтказмаси:

Дт 2900 “Товарлар”  (- 1000 сўм)

Дт 4410 “Харид қилинган товарлар бўйича тўланган ҚҚС” (-200 сўм)

Кт 6010 “Етказиб берувчиларга тўланадиган счетлар” (- 1 200 сўм)

Бунда суммалар “минус” ишораси билан киритилади. Шу тарзда юқоридаги счётлар сальдоси қайтарилган товар ва у бўйича ҚҚС суммаларига камайтирилади.

Тескари бухгалтерия ўтказмаси берилса:

Дт 6010 “Етказиб берувчиларга тўланадиган счетлар”  1 200 сўм

Кт 2900 “Товарлар” 1 000 сўм

Кт 4410 “Харид қилинган товарлар бўйича тўланган ҚҚС” 200 сўм

Бунда суммалар “плюс” ишораси билан киритилади.

 

Показать ответ

Асосий восита чиқиб кетишида қолган хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар  фойдаланиш нархи бўйича балансга олинади ва 10.00 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар гуруҳи” нинг тегишли счётида акс эттирилади. (Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 17-банди, АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган).

Агар материалларни сотувчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса, ушбу реализация бўйича ҚҚС ҳисоблаши керак (СКнинг 198, 199-моддалари).

Асосий воситаларни тугатиш натижасида олинган хом-ашё ёки материаллар сотилганда 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти орқали чиқарилади (21-сон БҲМС 2-иловаси 390-банди). ҚҚС суммаси ҚҚС киритилмаган ҳолдаги сотиш қийматидан ҳисобланади. Агар сотиш қиймати баланс қийматидан кам бўлса, орасидаги фарқдан қўшимча ҚҚС ҳисоблаб, бюджетга тўланади (СКнинг 204-моддаси 2-абзац).

Реализацияга оид бухгалтерия ўтказмалари бўйича тавсиялар.

Активнинг баланс қийматига:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”  

Кт 1000 “Материаллар”

Активни сотиш қийматига (ҚҚС билан):

Дт 4010 “Харидорлардан олинадиган счётлар”

Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Ҳисобланган ҚҚС суммасига:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Кт 6410 “Бюджетга ҚҚС бўйича қарздорлик”

Олинган фойда суммасига:

Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Кт 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда

Кўрилган зарар суммасига

Дт 9430 “Бошқа операцион харажатлар

Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Харидордан келиб тушган пул маблағи суммасига:

Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” ёки 5010 “Касса”

Кт 4010 “Харидорлардан олинадиган счётлар”

Ёки, харидордан олинган олдиндан тўлов аванс сифатида акс эттирилган бўлса:

Дт 6310 “Харидорлардан олинган аванслар”

Кт 4010 “Харидорлардан олинадиган счётлар”

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика