Ответов: 539
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
09.12.2016 [ID: 7710] Шу даврда ходимни бошқа лавозимга унинг розилиги ва иш берувчининг рухсати билан бўш (вакант) лавозимга ўтказиш мумкинми?
Показать ответ
Албатта мумкин. Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) - унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин(МКнинг 92-моддаси). 09.12.2016 [ID: 7711] Меҳнат дафтарчасига фақат бўлинма номи ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув киритилса бўладими ёки яна шу янги бўлинмага лавозим бўйича ўтказилиши ҳақида ёзув ҳам киритилиши керакми?
Показать ответ
Ушбу ҳолда меҳнат дафтарчасининг 3-устунида тартиб рақамисиз алоҳида сатр билан "Фалон корхонанинг фалон бўлими, фалон санада, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар муносабати билан фалон бўлим билан атала бошлади" деб ёзилади. 4-устунда эса, қайта аталишини (номланишини) асослаб буйруқ, унинг санаси ва сон рақами қўйилади. Сўнгра кейинги тартиб рақами остида 2 устунда санаси, 3-устунда ходимнинг янги штат жадвалига мувофиқ лавозимга тайинланиши, 4-устунда эса буйруқнинг сон рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув киритилади (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2.13-банди, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Показать ответ
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби (унинг мулкчилик шаклига қараб), унинг даврийлиги, аттестацияланадиган ходимларнинг тоифалари махсус норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилиши зарурдир. Бунда гап энг аввало, иш берувчи томонидан ходимлар вакиллик органининг фикри инобатга олинган ҳолда қабул қилинадиган Аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомдир. Ушбу норматив ҳужжат қайси ташкилот шундай тартиб-таомил ўтказиш хусусида қарор қабул қилган бўлса, шу ташкилотда бўлиши лозим. Бунда ҳар бир ходим Низом билан, агар у мавжуд бўлса, ёки ишга қабул қилиш чоғида таништирилиши керак (МКнинг 178-м.). Шу билан биргаликда, аттестацияда ходимларнинг муайян тоифалари: раҳбарлар, мутахассислар, техник ижрочилар бўйича алохида назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. Аттестация бўйича тармоқ низомларида характерли миқдорий тавсифларни назарда тутиш зарур. Ходимларнинг барча тоифалари учун умумий кўрсаткичлар: маълумот даражаси, махсус билимлар ҳажми, мазкур лавозимдаги иш стажидан ташқари ҳар бир тармоқ ва гуруҳ учун баҳолашнинг ўз кўрсаткичлари ва мезонлари назарда тутилиши керак. Ходимга нисбатан қўлланадиган ҳар бир кўрсаткич бўйича муайян мезонлардан фойдаланиш зарур. Уларга қуйидагилар киритилиши мумкин: билимларни тезда ўзлаштириш қобилияти; профессионализм; ташаббускорлик, ижодкорлик ва кашфиётчилик; ишда онгли ёндашув, жадаллик, ғайратлилик ва унумдорлик; ишларни бажариш дастурларини тайёрлаш қобилияти; сифат, ишончлилик, унумдорлик, сарф-харажат масалаларини қамраб олиш маҳорати; ишни назоратсиз ва эслатишсиз бажара олиш; меҳнатга қизиқиш, иш натижаларини у бошлангунга қадар кўра билиш қобилияти; танқидий баҳо бера олиш, билимга чанқоқлик, иш жараёнида муаммоларни ҳал қилишдан мамнуният ҳис қилиш; ишни кутилганидан яхшироқ бажаришга интилиш; ишда аниқлик, ишонч, изчиллик; кутилмаган қарорлар қабул қилишга тайёр бўлиш, ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларга мослаша олиш; оғир-босиқлик, самимийлик, ҳалоллик, тўғрисўзлик; атрофдагилар билан хушмуомалалик; фикр-ғояларни ўртоқлашиш, жамоанинг бошқа аъзоларига ёрдамлашиш, суҳбатдошни тинглаш маҳорати. Санаб ўтилган талаблар аттестация комиссияларига аттестациядан ўтказилаётган ходимга янада холис баҳо бериш имкониятини берадиган тавсифномалар билан тўлдирилиши мумкин. 29.12.2016 [ID: 7756] Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида қўйидаги бандлари бўйича тушунтириш берсангиз?
Показать ответ
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар (ушбу тоифага қуйидагилар: ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар; таълим муассасаларини тугатган ёшлар; муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар; ногиронлар; бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар киради) учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ махаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади (ВМнинг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига 1-ИЛОВА, 4-банди, кейинги ўринларда Низом деб аталади). Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар учун белгиланади (Низомнинг 5-банди). Бунда ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида 3 фоизи миқдорида иш ўринларининг энг кам сони белгиланади ва банд қилиб қўйилади. Банд қилиб қўйилаётган иш ўринларининг жами миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкилот ходимлари рўйхат бўйича ўртача сонининг 7 фоизидан ортиқ миқдорда белгиланиши мумкин эмас. Демак, махаллий давлат ҳокимияти органи томонидан корхона учун банд қилинадиган иш ўринларининг жами миқдорини 7 фоиздан ортиқ миқдорда белгилаши тақиқланади. Корхоналар бу ҳолатда қуйидагиларга эътибор бериши зарур. Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун ишга жойлаштириб бўлинган иш ўринлари кейинги давр учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олиниши таъкидланган. Лекин бу ҳақда (Низомнинг 14-бандига нисбатан) маҳаллий давлат ҳокимияти ва меҳнат бўлимига олдиндан ахборот берилишининг таъминланиши зарур (Низомнинг 7-банди). Бу ҳолат, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажарилмаганлиги сифатида қаралмаслиги лозим (Низомнинг 15 банди). Юқорида билдирилган фикрлар асосида, меҳнат бўлими билан бўладиган муносабатларни Низом талабларига мослаштирган ҳолда олиб боришингиз мақсадга мувофиқдир.
Показать ответ
Албатта мумкин. Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) - унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин(МКнинг 92-моддаси).
Показать ответ
1,2. Ходим ёллаш, штат жадвалида тегишли лавозим мавжуд бўлса - меҳнат шартномасини тузиш ёки штат жадвалида бўлмаса - фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани расмийлаштириш асосида бўлиши мумкин. Энди хар бир йўналишни алохида кўриб чиқсак. I. Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилиб ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар (Меҳнат кодексининг 72-моддаси 1-, 2-қисми, 74-моддалари). Улар ўртасидаги муносабатлар аввало Меҳнат кодекси билан тартибга солинади (Бундан буён матнда – “МК” деб юритилади). Яъни меҳнат шартномасининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда ифодаланади, биринчидан, ходим ўз вазифаларини бажаришини унинг меҳнат жамоаси таркибига кириши тақозо этган, иккинчидан, у меҳнат вазифасини шахсан ўзи, ўз меҳнати билан амалга ошириши керак, чунки юзага келадиган муносабатлар айни унинг салоҳиятини меҳнат фаолиятининг муайян турига қўллаш билан боғланган. Ходимнинг корхонада белгиланган ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат режими, иш берувчининг унинг ишига тааллуқли кўрсатмаларига бўйсуниши шартлиги меҳнат муносабатларининг муҳим хусусиятидир. МКнинг 73-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасида тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади: иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси); ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари. Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас. МКнинг 75-моддасига асосан меҳнат шартномалари: номуайян муддатга мўлжаллаб тузилиши мумкин. Бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли меҳнат шартномалари тузилиши мумкин, масалан: беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, ёки муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс МКнинг 80-моддасида қайд қилинган ҳужжатларни тақдим этади. Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади (МКнинг 82-моддаси). Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозим. Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим (МКнинг 83-моддаси). Юклатилган вазифаларни бажармаган ходимга нисбатан иш берувчи МКнинг 181, 182-моддалари асосида тегишли чоралар кўриши мумкин. II. Таъкидланган ишларни бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома расмийлаштирилиши мумкин(бундан кейин - ФҲШ). Яъни ходим шартнома предметида қайд қилинган ишларни ўзи учун қулай бўлган исталган вақтда бажаради, ўз ишининг натижаларини эса ишларни (хизматларни) қабул қилиш-топшириш даолатномаси бўйича топширади ва шартномада назарда тутилган ҳақни (белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида) олади. Ушбу муносабатларнинг субъектлари бўлиб буюртмачи ва ижрочи ҳисобланади. Буюртмачининг мол-мулкига зарар етказилган ҳолларда ФҲШ-тусдаги шартномалар бўйича ишловчиларга тўлиқ жавобгарликка тортиш чораларини қўллаш Фуқаролик кодексининг 985-моддаси ёки шартнома билан чекланиши мумкин. Шу сабабли ташкилот мазкур ҳолда суд органларига етказилган зарарни, бунга бой берилган фойда ҳам киради, тўлиқ миқдорда (ҳажмда) қоплаш тўғрисида даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Меҳнат шартномаси билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ўртасидаги фарқлар жиддий тусга эга, чунки уларга доир муносабатларни турли меъёрий ҳужжатлар тартибга солади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шахслар ўртасидаги якка тартибдаги битим бўлиб, у ҳуқуқий муносабатларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш ва бекор қилиш тартибини белгилайди. Мазкур соҳадаги мажбуриятларни Фуқаролик кодеки ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади. Масалан, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани расмийлаштирганда ташкилот жисмоний шахс билан меҳнатга оид муносабатларда эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги муносабатларда бўлади. Бундай муносабатлар буйруқ билан расмийлаштирилмайди. Меҳнат муносабатлари қуйидаги характерли аломатларга эга: ходим муайян меҳнат функцияси - муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни бажаради (МКнинг 72-моддаси); у ташкилотдаги ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунади (МКнинг 174-моддаси); меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар ФҲШ бўйича ижрочига татбиқ этилмайди (МКнинг 165-173-моддалари); ходимга энг кам миқдорини давлат белгилайдиган иш ҳақи тўланади (МКнинг 155-моддаси). ФҲШ бўйича ишнинг ўзига эмас, балки унинг натижасига ҳақ тўланади ва ҳақ миқдори фақат тарафларнинг келишувига боғлиқ; меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар бўйича тузилади, турли ФҲШлар эса фуқаролик қонун ҳужжатларининг қоидалари бўйича тузилади (Фуқаролик кодексининг 353-моддаси). ФҲШ бўйича ходим штатдаги ходим деб эътироф этилмайди, кафолатлар ҳам, компенсациялар ҳам фақат штатдаги ходимлар учун назарда тутилади(МКнинг 172-моддаси). Шу тариқа, хизмат сафарига фақат меҳнат шартномаси тузилган штатдаги ходимни юбориш мумкин. Бироқ ФҲШда хизмат учун бориб келиш шартлари (хизмат сафарлари эмас) қайд этилиши мумкин. Шартномада бундай бандлар бўлмаган тақдирда унга қўшимча ёзма битимни расмийлаштирилади. Белгиланган ишларга зарурият бўлмаса, шартнома шартларини бекор қилиш тартиби асосида ФҲШ шартномаси бекор қилинади. Бу ҳолат хам буйруқ билан расмийлаштирилмайди.
Показать ответ
5) Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасида, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади, деб таъкидланган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 43-моддасида мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиниши; Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини 144-моддасида - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланиши белгиланган. Мазкур масала юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқдир.
28.12.2016 [ID: 7823] Правомерны ли действия руководства по задержке сдачи смены?
Показать ответ
В действиях руководителей медицинского учреждения и в организации этой работы усматриваются грубые нарушения требований законодательства о труде. Так, продолжительность рабочего времени фельдшерам скорой помощи установлена в 24 часа, тогда как она не может превышать 12 часов (ст.123 ТК). Работодатель обязан установить продолжительность рабочего времени, не превышающую за учетный период 40 часов в неделю. При этом, он должен привести Ваш сменный график работы в соответствие с нормами рабочего времени, установленными для фельдшеров отделения скорой помощи. При этом работодатель обязан оплатить все часы сверх нормы как сверхурочные в двойном размере либо по просьбе работника компенсировать предоставлением отгула в размере, соизмеримом с количеством отработанных сверхурочных часов. При компенсации сверхурочной работы отгулом оплата труда за такую работу производится не менее чем в одинарном размере (ст.157 ТК). В случае невыполнения этих требований действия (бездействие) работодателя расцениваются Государственной правовой инспекцией труда как нарушение законодательства о труде и влекут за собой административную ответственность (статья 49 КоАО). Таким образом, все работы фельдшеров (в т.ч. сдача медикаментов по окончании смены) должно производиться в рамках 12 часов. Действия администрации Вы можете обжаловать в профсоюз, инспекцию по охране труда или в прокуратуру (ст.9 ТК).
Показать ответ
Амалдаги қонун ҳужжатларида “навбатчи”лик деган тушунча берилмаган, бинобарин бирон бир тоифадаги ходимларни унга жалб этиш хусусида тўғридан тўғри тақиқ ҳам йўқ. Илгари ходимларни бундай навбатчиликка жалб этиш тартиби собиқ Иттифоқ касаба уюшмалари (ВЦСПС) қарори билан бошқариб туриларди. Бу масала бўйича Ўзбекистонда бошқа бирон бир норматив ҳужжат қабул қилинган эмас. Шу муносабат билан амалиётда кўпинча мазкур қарор ҳозирги кунда ҳам ўз кучини сақлаб турибдими деган савол чиқиб қолади. Собиқ ВЦСПС қарорининг ходимларни дам олиш кунларидаги навбатчиликка жалб этишга тааллуқли қисми талаблари Меҳнат кодексининг 7-м, 177 м(2-қисми), 130-м(1-қисми) талабларига зиддир. “Навбатчи”лик пайтида ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ўз вазифаларини бажариши ёки зарурат бўлганда бажаришга тайёр туриши шарт. Шифокорнинг, тиббиёт хамширасининг, шофёрнинг, электрчи ва шу кабиларнинг навбатчилигини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Шунга эътибор бериш зарурки, “тезкор навбатчи”ликдан бўлак барча турдаги “навбатчи”ликка иш вақти сифатида қаралади ва бундай навбатчиликлар билан боғлиқ барча масалалар тегишинча, ўша тартибда иш вақтига тааллуқли масалалар каби ҳал этилади. 1-масала юзасидан: Сизнинг хисоблашингиз бўйича - 2016 йил октябрь ойи давомида асосий ишда 126 соат, навбатчилик асосида 96 соат, жами 222 соат ишлаганлигингизни, Иш берувчи томонидан тунги навбатчилигингиз бўйича 30 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилиб, шу асосда ҳақ тўланаётганлигини билдиргансиз. Иш вақтининг муддати ҳафтасига 36 соатдан хисоблаган ҳолда, 2016 йил октябрь ойи учун, тасдиқланган иш вақти календари 150 соат деб белгиланган. Амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, Иш берувчи ходимларга қуйидаги қўшимча тўловларни: тунги вақтдаги иш учун (соат 22.00 дан то соат 6.00 гача). Ишнинг ҳар бир соати учун (МКнинг 122-моддаси) камида бир ярим баравар миқдорда (МКнинг 158-моддаси); иш вақтидан ташқари (ходим учун белгиланган кундалик иш вақтидан (сменасидан) ташқари) иш учун - камида икки ҳисса миқдорида (МКнинг 157-моддаси); дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун - камида икки ҳисса миқдорида тўлаши шарт(МКнинг 157-моддаси). Бундан ташқари: - ҳафталик иш вақтининг қисқартирилган муддати чегараси (36 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, МКнинг 115, 116-моддалари); - кундалик ишнинг энг кўп муддати (6 кунлик иш ҳафтасида 6 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, МКнинг 115, 116 - моддалари); - байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида барча ходимлар учун кундалик ишнинг 1 соатга қисқартирилган муддати(МКнинг 121-моддаси); - тунги вақтдаги ишнинг 1 соатга қисқартирилган муддати(МКнинг 122-моддаси); - иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати (МКнинг 124-моддаси); - ишнинг тугаши билан кейинги куни иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмаслиги таъкидланган (МКнинг 128-моддаси) Меҳнат кодексининг нормаларини ижросини таъминлаш зарур. Муҳнат кодексининг 123-моддасини биринчи қисмига мувофиқ иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда кундалик иш вақти(смена)нинг энг кўп муддати 12 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслигини эътиборга олиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимлар кўпи билан 12 соат ишлаганидан кейин алмашиниши, яъни навбатчилик олдидан ва у тугагандан кейин ходимнинг камида 12 соат дам олишини назарда тутиши керак. Бунда навбатчилик иш вақтининг ойлик меъёри доирасида амалга оширилиши зарур. Шу тариқа, муассасангиз раҳбарияти иш вақтингизни жамлаб хисоблаганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузмоқда. Бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда (49-модда) назарда тутилган жавобгарликка - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келишини эслатиб ўтамиз. 2-масала юзасидан. Ҳақиқатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон Қарорининг иловасида “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида НИЗОМ” тасдиқланган. Низомнинг 2-Иловаси III бўлимида соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимларда, яъни Туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасасида: Врач-неонатолог лавозимида ишлаш врач тариф ставкаси (лавозим маошига) устамани 25 фоизга ошириш мумкинлигини билдиради. Хозирда Сиз туғруқ бўлимида врач-неонатолог лавозимида ишлаётганлигингиз ва 2012 йилдан бери устама ҳақ тўланмаётганлигини билдиргансиз. Бу холат Низомнинг 2-Иловаси III бўлимида соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимларда деб кўрсатилиши ва масалага ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. 17.01.2017 [ID: 7863] Ишга узрсиз сабабларга кўра келмаган ва кейинчалик касал бўлиб қолган ходимга нисбатан нафақа тайинлашда 1136-сон билан АВда рўйхатга олинган Низомнинг 24-бандини қандай қўллаш керак?
Показать ответ
Дарҳақиқат, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.05.2002 й. 1136-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 01.04.2002 й. 21-сон Буйруғи билан тасдиқланган)нинг 24-бандида(бундан буён-“Низом” деб юритилади): “Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланишидан олдин узрсиз сабабларга кўра ишга келмаган, улар учун шифокор белгилаган тартибни бузган ёки узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда шифокор кўригига ёхуд тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) келмаган ходимлар қоидани бузиш рўй берган кундан бошлаб корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси белгилайдиган муддатга нафақадан маҳрум қилинадилар”, деб қайд қилинган. Демак, мисолингизда келтирилган ҳолатда, яъни, ходим 2016 йил 01-ва 2-декабрларда ишга келмаган бўлса, Иш берувчи ходимни ишга келмаганлик (узрли ёки узрсизлигини) сабабини аниқлаши, керакли ҳужжатлар тақдим қилинишини талаб қилиши, ўрнатилган тартибда ходимга чоралар кўриши мақсадга мувофиқдир (МКнинг 181, 182-моддалари). Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда 2-қисмининг 3 ва 4 бандлари), ёки ходимга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш иш берувчи ваколатидадир. Шундан кейин, яъни ходимни ишга келмаганлигининг сабабсизлиги аниқланганидан сўнг корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси белгилайдиган муддатга ходим нафақадан маҳрум қилиниши мумкин. Эслатиб ўтамизки, Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади. Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади (МКнинг 182-моддаси). 29.12.2016 [ID: 7864] В компетенцию какого органа находиться рассмотрение и принятие мер по защите и восстановлению трудовых прав, связанных с выплатой заработной платы?
Показать ответ
Задачи в области контроля за соблюдением трудового законодательства осуществляются Государственной правовой инспекцией труда непосредственно или через нижестоящие инспекции Министерства труда Республики Каракалпакстан и главных управлений по труду областей и города Ташкента. В полномочия инспекции входит рассмотрение обращений работников, принятие мер по устранению выявленных нарушений и восстановлению нарушенных прав, а также государственный надзор за соблюдением работодателями трудового законодательства и иных нормативных правовых актов, посредством проверок. Руководители министерств, ведомств, хозяйственных объединений, предприятий и организаций независимо от форм собственности несут персональную ответственность за своевременную и полную выплату заработной платы работникам (п.3 ПКМ №88 от 19.03.2002 г., далее - Постановление). Прокуратуре Республики Узбекистан поручено усилить надзор за строгим соблюдением руководителями хозяйствующих субъектов установленного в соответствии с действующим законодательством порядка своевременной выплаты заработной платы и в случаях образования просроченной задолженности по заработной плате привлекать виновных лиц к ответственности, вплоть до уголовной (п.4 Постановления № 88). Таким образом, при нарушении работодателем установленного срока выплаты заработной платы работник с целью защиты своих трудовых прав может обращаться в Государственную правовую инспекцию труда и органы прокуратуры по фактическому местонахождению работодателя либо в суд. При подтверждении этих обстоятельств в ходе проверки работодатель может быть привлечен к административной ответственности за нарушение законодательства о труде, а в случаях образования просроченной задолженности по зарплате к нему могут быть применены меры ответственности, вплоть до уголовной (пункт 4 Постановления N 88).
Показать ответ
Меҳнат шартномалари (МКнинг 75-моддаси): номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, ёки муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин (масалан, мавсумий ишларга). Саволларингиз юзасидан: 1. Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси 1 қисми). Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳар бир тараф иккинчи тарафни олдиндан ёзма равишда огоҳлантириши, ёки ариза олиши қонун хужжатларида белгиланмаган. Ёки, иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши таъкидланган (МКнинг 105-моддаси 3-қисми). Бу холатда хам, ходим огохлантирилиши белгиланмаган. 2. Йўқ мажбурий эмас, чунки бундай талаб қонун хужжатларида таъкидланмаган (биринчи саволни жавобига қаранг).
18.01.2017 [ID: 7936] Қўшни вилоятидан келган ходимни корхонамиз худудида ишлаб яшаши учун қонунчиликда қандай тартибда расмийлаштиришимиз мумкин?
Показать ответ
Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш Марказларини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. а) Низомнинг 11-банди қуйидаги тахрирда баён қилинган: “11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт"; б) Низомга қуйидаги мазмундаги 11-1 - 11-3-бандлар қўшилган: "11-1. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 11-2. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига: а) ариза; б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси; в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат; г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак. 11-3. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 11-2-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади"; Демак, Самарқанд вилоятига бошқа минтақалардан келиб ишламоқчи бўлган фуқаролар вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишлари зарур. Бошқа минтақалардан келиб ишламоқчи бўлган фуқаролар вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт. Бундай талабни бажармаганлиги учун, яъни паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади(Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-2 моддаси). Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
23.01.2017 [ID: 7953] Туман мехнат булимининг ходимларининг хатти-харакати канчалик тугри? Ходимни ишга олиш учун корхонамиз худудида жойлашган бинода кандай холда расмийлаштиришимиз мумкин?
Показать ответ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2016 йил 26.02.даги 54-сон қарори билан: Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бу ҳақда “NORMA” UZ нинг “Жавоб берамиз” маълумот хизмати орқали жавоб берилган. Эслатиб ўтамизки, Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилган. Марказларни жойлаштириш вақтинчалик бир марталик ишларга ёллашнинг шаклланган жойлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланади(Низомнинг 2, 3- бандлари). Қўшимча равишда маълум қиламизки, мазкур масалани ижросини таъминлаш мақсадида Меҳнат вазирлиги ва Самарқанд вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.
26.01.2017 [ID: 7976] Бир ойлик мукобил харбий хизматни уташ пайтида ходимнинг иш хаки сакланадими, йукми?
Показать ответ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисида 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган НИЗОМга мувофиқ: Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир (Низомнинг 2-банди). Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади (Низомнинг 8-банди). Мурожаатингизда эса “бир ойлик мукобил харбий хизматни уташ пайтида ходимнинг иш хаки сакланадими, йукми”, деган саволни бергансиз. Балким Сиз бир ойлик харбий йиғинларга жалб этилган муддат билан адаштираётгандирсиз. Эслатиб ўтамизки, Муқобил хизматга чақирилган фуқароларни ўзларининг яшаш жойларидаги, шунингдек мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга юбориш етиб бориш муддати белгиланган ҳолда якка тартибда амалга оширилади. Ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ чиқарилган кун муқобил хизмат бошланган кун ҳисобланади (Низомнинг 11-банди). Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилади. Муқобил хизмат муддати меҳнат стажига қўшилади (Низомнинг 12-банди). Мабодо, бошқа корхонага муқобил хизматни ўташ учун юборилган бўлсангиз, олдинги ишҳонангиз Сиз билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг (бундан буён - МК деб деб юритилади) 106-моддаси 1-бандига мувофиқ бекор қилиши, бўшаётган кунингизга хисоб-китоб (МКнинг 110-м), фойдаланмаган таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-м.) ва бир ойлик ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт (МКнинг 109-м). Аксинча, агар Сиз 1 ойлик харбий йиғинга юборилган бўлсангиз, Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди, балким, Сизнинг ўртача иш ҳақингиз сақланиб қолиниши шарти билан харбий йиғинга юборилишингиз (чақириқ хати асосида), тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Харбий йиғин тамом бўлганидан кейин ўз ишингизга қайтишингиз мумкин.
Показать ответ
В действиях работников районного Центра содействия занятости населения (далее- биржа труда) имеются нарушения требований ст.18 Закона "О занятости населения" и Положения о порядке предоставления органам по труду сведений о наличии свободных рабочих мест (вакантных должностей) и информации о предстоящем высвобождении работников (рег. МЮ N 858 от 22.12.1999 г., далее - Положение №858). Сведения о наличии свободных рабочих мест предоставляются в биржу труда по месту нахождения администрации работодателя не позднее 5 числа каждого месяца по установленной форме, согласно приложению 2 к Положению. Под вакантной надо понимать предусмотренную штатным расписанием организации должность, которая свободна, то есть не замещена (не занята) каким-либо конкретным работником, на любом основании (работа по основному месту работы или по совместительству, в том числе по срочному трудовому договору и т.п), состоящим с организацией в трудовых отношениях. Совмещение профессий и должностей, расширение зоны обслуживания, увеличение объема работ можно отменить приказом работодателя. В связи с этим, дополнительная работа(совмещаемая должность) считается вакантной и по нему необходимо предоставлять сведения о наличии свободного рабочего места (вакантной должности) в биржу труда. Таким образом, Вы вправе не указывать рабочие места, занятые совместителями, как свободные (вакантные). Напоминаем Вам о том, что действия (решения) органов по труду и их должностных лиц могут быть обжалованы в вышестоящий в порядке подчиненности орган либо должностному лицу или непосредственно в суд (ст.14 Закона"О занятости населения"). 31.01.2017 [ID: 8009] Куда обратиться, чтобы в трудовую поставили печать и подпись об увольнении, если фирма ликвидировалась?
Показать ответ
Для решения данного вопроса работнику следует обратиться к прежнему работодателю за справкой, подтверждающей его работу в данной организации. Если же к моменту обнаружения ошибки она была ликвидирована, необходимо обратиться в архив. Если архивные документы отсутствуют, то стаж по трудовой книжке работнику зачесть невозможно, и тогда ему придется обратиться в суд в порядке, установленном законодательством (п.56 прил. №1 к ПКМ РУз от 08.09.2011 г. N 252 «ПОЛОЖЕНИЕ о порядке назначения и выплаты государственных пенсий»)
21.02.2017 [ID: 8042] Сохраняется ли заработная плата работника в период прохождения педагогической переподготовки кадров с отрывом от основной работы?
Показать ответ
Да, гарантийные выплаты при повышении квалификации предусмотрены в ст.166 ТК. Размер этих выплат устанавливаются коллективным договором, но не могут быть ниже среднего заработка. Педагогическая переподготовка преподавателей учреждений системы среднего специального, профессионального образования осуществляются в следующих формах обучения: с отрывом от основной работы; с частичным отрывом от основной работы (комбинированный способ); без отрыва от основной работы посредством дистанционной формы обучения (п.20 прил.№1 к ПКМ №242 от 10.08.2012 г.). Продолжительность педагогической переподготовки с отрывом от основной работы и с частичным отрывом от основной работы (комбинированный способ) устанавливается не менее 16 недель (576 часов). Максимальный объем учебной нагрузки составляет 36 (54 академических) часов в неделю, максимальный объем аудиторных занятий - 24 (36 академических) часа в неделю (п.25 прил.№1 к ПКМ №242 от 10.08.2012 г.). Работодатель, не желающий платить заработную плату, может быть привлечен к административной ответственности по ст.49 КоАО. Для реализации своего права Вам необходимо обратиться с заявлением в районный (городской) Центр содействия занятости - государственному правовому инспектору труда или органы прокуратуры. 24.02.2017 [ID: 8106] Қонунчиликда ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар учун асосий иш берувчига қандай жавобгарлик белгиланган?
Показать ответ
Ўзбекистон қонун ҳужжатларида, ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши хисобланади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди). ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарорининг 2-бандида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмаслиги, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустаснолиги қайд қилинган. Бундан ташқари қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш; Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари; бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно; қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар). Эслатиб ўтамизки, ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартибига риоя қилиниши юзасидан жавобгарлик ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилувчи ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланган (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 28-банди). Келтириб ўтилган нормалар мазмунидан келиб чиқадики, жавобгарлик асосий иш жойидаги иш берувчига эмас, балки ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавогарликка - яъни, энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
28.02.2017 [ID: 8113] Можно ли возложить обязанности кассира и инспектора по кадрам на заместителя главного бухгалтера, если в штатном расписании эти должности не предусмотрены?
Показать ответ
В действующих Правилах ведения кассовых операций юридическими лицами (рег. МЮ №2687 от 22.06.2015 г., далее-Правила № 2687) нет нормы, запрещающей исполнять обязанности кассира бухгалтерам и другим работникам, пользующимся правом подписи кассовых документов. Наоборот, в Правилах указывается, что в организациях, в штатном расписании которых не предусмотрена штатная единица кассира, обязанности по совершению кассовых операций приказом (решением) руководителя организации могут быть возложены на какого-либо работника(ов) (п.41 Правил). Эти правила не распространяются на банки, микрокредитные организации и ломбарды, а также на АО "Узбекистон почтаси" (п.1 Правил). Относительно отсутствующей должности - инспектора по кадрам. Совмещением профессий и должностей признается выполнение работником наряду со своей основной работой, обусловленной трудовым договором, дополнительной работы по другой профессии и должности и выполнение обязанностей временно отсутствующего работника без освобождения от своей основной работы, определенной правилами внутреннего распорядка (Положение о порядке работы по совместительству и совмещения профессий и должностей, утвержденного Постановлением КМ от 18.10.2012 г. N 297, далее – Положение). При этом работодатель обязан согласовать с работником срок, содержание и объем дополнительной работы и установить доплату за совмещение профессий (должностей). Размер доплаты за выполнение такой дополнительной работы устанавливается по соглашению сторон (может быть до 100 %), трудового договора (кроме бюджетных организаций). Размер доплаты в бюджетных организациях не может быть выше 30% от должностного оклада совмещаемой должности и профессии. На основании соглашения сторон работодатель издает приказ о возложении обязанностей в порядке совмещения должностей. Совмещение профессий и должностей, расширение зоны обслуживания, увеличения объема работ не допускается для следующих категорий: работников органов государственного управления (кроме технического и обслуживающего персонала); руководителей бюджетных организаций, не являющихся органами государственного управления, их заместителей, а также руководителей структурных подразделений этих организаций и их заместителей, за исключением случаев, установленных законодательством (п.26 Положения). Таким образом, Ваш заместитель главного бухгалтера может совмещать выполнение своей работы и объем работы инспектора по кадрам, если Ваше предприятие не является органом государственного управления или бюджетной организацией. В последнем случае это необходимо согласовать с Министерством финансов и Министерством труда Республики Узбекистан.
|

