Ответов: 315
Ответы эксперта. Административная ответственность
19.07.2017 [ID: 8839] 1.Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ўтган йиллар учун топширилмаган бўлса, уларни ҳозирда барча давр учун топшириш керакми? 2.Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак (раҳбар буйруғи, комиссия баённомаси ёки бошқа)? Имтиёздан фойдаланиш даврида имтиёз натижасида бўшаган маблағлар ҳисобига йиғилган қолдиқни қандай тартибда ҳисобдан чиқариш мумкин?
Показать ответ

1.Имтиёзли маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китоб маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилганлигини тасдиқлаш учун давлат солиқ хизмати органларига ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб топширилади (АВ 02.04.2005 й. 1463-сон Низомнинг 14-банди).

Сиз ҳисоботларни фақат солиқлар бўйича даъво муддати доирасида, яъни солиқ даври тугаганидан кейинги 5 йиллик давр учунгина топширишингиз мумкин (СКнинг 38-моддаси).

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларни тўғри ва ўз вақтида топширилишига жавобгардирлар.

Солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш ЭКИҲ 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 175-моддаси).

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲ 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 175-1-моддаси).

Бундай ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда ва ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этилганда, жарима чоралари қўлланилмайди (МЖтКнинг 271-моддаси).

2.Бюджет ташкилоти бухгалтерия ҳисобида мақсадли маблағлардан фойдаланилганини акс эттириш ва уларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби http://vopros.norma.uz/question/8652 саволга жавобда келтирилган.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика