Ответов: 2175
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида ЎзР Президенти томонидан 07.06.2018 й. N ПҚ-3777-сонли Қарор қабул қилинган. Ушбу Қарор доиросида солиқ имтиёзлари назарда тутилмаганлиги сабабли деҳқон хўжаликларини солиққа тортиш Солиқ кодекси 383-моддасига асосан амалга оширилади.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликлари қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди:

1) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи. Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний шахсларга имзо қўйдирилган ҳолда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади (СКнинг 293-моддаси). Солиқ даври учун ер солиғи тўлаш жисмоний шахслар томонидан ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади.

2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Солиқ суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширилади (СКнинг 263-моддаси). Солиқ  тўлаш йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга оширилади (СКнинг 264-моддаси).

3)жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ. Солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра кадастр қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади, ҳамда солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади. Солиқни тўлаш ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади.;

Шу билан биргаликда юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари йилига энг кам ойлик иш ҳақининг камида бир баравари миқдорида ягона ижтимоий тўлов тўлайдилар (Скнинг 311-моддаси). Белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.

Деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар солиққа тортилмайди, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно (Скнинг 179-моддаси 12-банди). Мазкур даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади.

Изоҳ: юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш, ўзлари етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланган тақдирда, улар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари ҳамда ушбу Кодекснинг 58-бобида назарда тутилган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашлари шарт.

СКнинг 30-моддасига асосан, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Қаранг: ВМ 2012 йил 2 октябрдаги 281-сон Қарори билан тасдиқланган "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида"ги Низом.

Показать ответ

1. Катта миқдорда маҳсулот харид қилиш муносабати билан берилган товарлар реклама сифатида берилган маҳсулот эмас, балки товар чегирмалари сифатида тан олинади.

Реклама - бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот ("Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси). Бу ҳақда батафсил “Солиқ ва божхона хабарлари” 18-сон ида ўқишингиз мумкин ( 2019 йил 30 апрель).

Харидорларни маълум миқдорда товар олгани учун ёки олишини рағбатлантириш мақсадида беғараз берилган маҳсулотлар реализация деб тан олинади. Реализация қилиш - сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш (СКнинг 22-моддаси). Бу ҳақда батафсил қуйидаги жавобларда ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/8698

https://vopros.norma.uz/question/6513

https://vopros.norma.uz/question/11170

https://vopros.norma.uz/question/11238

Сотувчи учун солиқ оқибатлари

Товарлар бепул топширилганда корхонанинг фойда солиғини солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи асосида аниқланади (СКнинг 130-моддаси).

ҚҚСни ҳисоблашда товарлар бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади (СКнинг 204-моддаси).

ЯСТ ҳисоблашда товарларни текин берувчи юридик шахслар учун товарларни реализация қилишдан тушган тушум сифатида товарларнинг таннархи олинади (СКнинг 355-моддаси).

Олувчида солиқ оқибатлари

ЯСТ тўловчилари бўлган юридик шахслар учун текин олинган мол-мулкка бошқа даромад деб қаралади (СКнинг 132-моддаси 4-банди) ва мол-мулкнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор қиймати бўйича ялпи тушумга киритилади (СКнинг 135-моддаси).

Жисмоний шахслар учун текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк қиймати моддий наф тарзидаги даромад сифатида қаралиб, солиқ агентида, яъни текинга мол-мулк берувчи корхонага солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга тўлаш (ёки ўз ҳисобидан тўлаш) мажбурияти юклатилади (СКнинг 184,186-моддалари). 

2. Товарлар аҳолига (жисмоний шахсларга) нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция берилганда ҳисобварақ-фактура тақдим этилмайди (СКнинг 222-моддаси 3-қисми).

Юридик шахслар товарларни бепул олишганда олинган ҳисобварақ-фактуралар (ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди [i].

Шу сабабли бепул берилган  товарлар учун алоҳида ҳисобварақ-фактурада расмийлаштириш, ёки умумий  ҳисобварақ-фактурада бепул берилган товарларнинг умумий қийматини кўрсатмаслик мақсадга мувофиқ. Ушбу иккала варинтни мисол тариқасида келтирамиз.

Счет-фактура тўлдиришни биринчи варианти:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан  

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

  Ичимлик суви

 дона

  50

1 000

 50 000

20%

 10 000

 60 000

2

 

 Акция доирасида текинга берилган ичимлик суви

 дона

 5

1 000

 0

20%

 0

 0

 

Жами тўлашга:  Олтмиш  минг сўм  

 

 

10 000

60 0000


Иккинчи варианти:  
Алоҳида-алоҳида счет-фактура берилади:

Биринчиси:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

  Ичимлик суви

 дона

  50

1 000

 50 000

20%

 10 000

 60 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами тўлашга:  Олтмиш  минг сўм  

 

 

10 000

60 0000

Иккинчиси (текинга берилганига)

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

1

 

 Акция доирасида текинга берилган ичимлик суви

 дона

 5

1 000

 0

20%

 0

 0

 

Жами тўлашга:  Текинга  

 

 

0

0

________________________

 

 

Показать ответ

Дебиторлик (кредиторлик) қарзини адо этишни заммасига олаётган корхона ва дебитор (кредитор) корхона ўртасида бу қарздорлик қандай шартларда ёпилаётганига қараб, бунда қайси тараф даромад кўрса, ўша тарафда солиқ оқибатлари юзага келади.

Қарздорни қарзни тўлаш мажбуриятидан озод қилмаган ҳолда қарзни ёки унинг қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилади (ФК 313,322,323-моддалари).

Масалан, “А”корхона “Б” корхона олдидаги ўз кредиторлик қарзини “С” корхона тўлаб беришлиги ҳақида битим тузилди. Бунда ушбу битим билан бир қаторда “А” ва “С” корхона ўртасида ҳам қандай шартлар асосида “С” корхона “А” корхонанинг қарздорлигини тўлаб бериши ҳақида алоҳида битим тузилиши зарур. Бу қарз шартномаси, беғараз моддий ёрдам, ёки кредиторлик қарзини сотиб олиш бўлиши мумкин.

Агар, “С” корхона қарз шартномаси асосида “А” корхонанинг қарзини тўлаши белгиланган бўлса, солиқ оқибатлари қарз шартномасидан келиб чиқади (фоиз шаклидаги даромаддан солиқ ушлаш, ёки маблағлардан фоизсиз фойдаланганидан олинган даромад каби).

Агар “С” корхона кредиторлик қарзни беғараз асосда тўлаб берса, “А” корхонада текин олган мол-мулк тарзидаги бошқа даромади вужудга келиб, ушбу даромадни фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базага киритиши керак бўлади.

Агар “С” корхона 100  сўмлик кредиторлик қарзни узгани эвазига “А” корхона унга маълум муддатда 120 сўм тўлаши керак бўлса, ушбу битимдан “А” корхона зарар кўради (-20 сўм). Қарз суммаси билан мазкур қарзни юзага келтирган реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи ўртасидаги фарқдан ошмайдиган сумма доирасидаги қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечишдан кўрилган зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар таркибига киради (СКнинг 145-моддаси 40-банди м.).

С” корхонада эса ушбу операциядан 20 сўмлик фойда юзага келади, ва у  фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базага киритиши керак бўлади (СКнинг 137-моддаси).

Дебиторлик қарзидан воз кечишда ҳам юқорида санаб ўтилган асослардан келиб чиқиб қайси томон даромад кўриши аниқланади ҳамда унда тегишли солиқ оқибатлари юзага келади.

Қарз мажбуриятлари ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар ҚҚСга тортилмайди (СКнинг 209-моддаси 3-банди).

Показать ответ

Солиқ инспекциясининг талабномаси асоссиз деб ҳисобласангиз, хронометражда аниқланган тафовутларнинг асослари келтирган ҳолда талабномани олган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда ёзма равишда ДСХОга тақдим этиш керак. Асосланган ҳолда талабномага ёзилган жавоб учун қонунчиликда солиқ тўловчига нисбатан ҳеч қандай маъмурий жазо белгиланмаган.

Шунингдек, ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (СКнинг 122-моддаси). Шикоят бериш тартиби СКнинг 123-125-моддаларида келтирилган.

Аммо, фикримизча солиқ органларининг бундай талабнома қўйишга қонуний ҳақлари бор, ва ушбу ҳатти – ҳаракатлари хронометраж натижалари билан асослангандир. Бунинг учун хронометраж ўтказилиши қонун – қоидаси билан танишиб чиқиш етарлидир.

Хронометраж кўздан кечириш - хронометраж ўтказиладиган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ назоратининг шаклидир (СКнинг 71-моддаси).

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби Низом билан белгиланган (АВ 03.04. 2019 й.3148-сон билан рўйхатга олинган).

Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати кетма-кетликда 7 календарь кундан ортиқ бўлмаган ҳолда, солиқ тўловчининг белгиланган иш режими ва фаолият туридан келиб чиқиб ўтказилади (Низомнинг 6-банди). Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари ҳисобига ўтказиб юборилган муддат кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.

солиқ тўловчи хронометраж кўздан кечириш натижаларидан норози бўлган тақдирда ёки келгусида унинг фаолиятида тушумлар бўйича кескин ўзгаришлар кузатилганда (тушумларнинг камайиши ёки кўпайиши) қайта хронометраж кўздан кечириш ўтказиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилишга ҳақлидир (Низомнинг 11-банди)

Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчи фаолиятининг хусусиятлари ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид солиқ ҳисоботида акс эттирилган, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум тўғрисидаги маълумотларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан хронометраж жараёнида олинган тушум тўғрисидаги маълумотлар билан солиштиришни амалга оширади (Низомнинг 24-банди).

Хронометраж кўздан кечириш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномалар асосида солиқ тўловчи томонидан хронометраж кўздан кечириш даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этилгандан сўнг Солиқ кодексининг 70-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда камерал назорат ўтказилади (Низомнинг 25-банди).

Хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид тақдим этилган солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутлар бўйича қуйидаги тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқилади:

YST = (XNT х IK) х SS - ягона солиқ тўлови;

QQS = (XNT х IK)-НT х SS - қўшилган қиймат солиғи;

FS = ((XNT х IK) х RD)-НT х SS - юридик шахсларнинг фойда солиғи;

AS = (XNT х IK)-НT х SS - акциз солиғи;

NS = (XNT х IK)-НT х SS - ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Бунда:

XNT - хронометраж кўздан кечириш якуни билан аниқланган ўртача кунлик тушум;

IK - хронометраж кўздан кечириш даврида аниқланган ҳисобот даври учун иш кунлари сони;

НT - солиқ тўловчи ҳисоботида акс эттирилган товарларни (ишларни, хизматларни) реализацияси;

SS - солиқ ставкаси;

RD - рентабеллик даражаси (олдинги ҳисобот даврида).

Хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид тақдим этилган солиқ ҳисоботида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги аломатлари аниқланса, давлат солиқ хизмати органлари СКнинг 70-моддасида кўрсатилган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборади (Низомнинг 27-банди).

Солиқ тўловчида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда, бу ҳаракатлар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланади ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади (Низомнинг 28-банди).

Агар солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва давлат солиқ хизмати органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги камерал назорат жараёнида давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабар қилинади.

Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.

Солиқ тўловчи томонидан аниқланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.

Показать ответ

Если условиями договора оговорено, что имущество (учебный инвентарь – парты, шкафы, стеллажи, доски для аудиторий и т.п.) предоставляется в пользование на безвозмездной основе, то у юрлица, использующего их, образуются доходы в виде безвозмездно полученных имущественных прав (ст. 132 НК).

Имущество, имущественные права, а также работы и услуги, полученные налогоплательщиком безвозмездно, являются доходом налогоплательщика. При получении имущества, имущественных прав, работ и услуг на безвозмездной основе доходы получающего лица определяются по рыночной стоимости (ст. 135 НК).

В вашем случае  университет и учебный  центр  оказывают услуги в сфере образования. Такие предприятия освобождены от уплаты налога на доходы (прибыль) и ЕНП (п. 4, №ПП-1754 от 10.05.2012 г. ). Льгота нецелевая.

Срок льготы на услуги в сфере образования по налогу на прибыль продлен для микрофирм и малых предприятий до 1 января 2020 года (п. 26 ПП-2699 от 27.12.2016 г.). Льготы по уплате налога на прибыль и ЕНП распространяются на все доходы микрофирм и малых предприятий при условии, что их выручка от оказания видов услуг, по которым предусмотрены льготы, составляют 80 и более процентов от общего объема выручки (прим. к прил. № 35 к № 2699 от 27.12.2016 г.).

Если по среднегодовой численности предприятие относится к субъекту малого бизнеса (прил. № 1 к ПКМ № 275 от 24.08.2016 г.), оно вправе применять льготу по налогу на прибыль на основании ПП-2699  до 1.01.2020 г.

В пункте 11 статьи 208 НК предусмотрено освобождение от НДС услуг по обучению, которые предоставляют высшие, средние, средние специальные, профессиональные учебные заведения, а также  организации, осуществляющие повышение квалификации и переподготовку кадров. Если предприятие, получающее имущество на временное безвозмездное пользование является такой организацией, то оно может пользоваться льготой по освобождению от НДС, которая является бессрочной, нецелевой.

Если указанные льготы не применимы к организациям, то о налоговых последствиях можете прочитать подробно по нижеуказанным ссылкам:

https://vopros.norma.uz/question/8013 (первая часть ответа);

https://vopros.norma.uz/question/11608

 

Показать ответ

Агар календарь йилида тушум 1 млрд.сўмдан ошса, ЯТТ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди (ПҚ-4086нинг 8-банди).

Тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш АВда 19.03.2019 йилда 3143-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ЯСТни тўловчилар ҳисобланишади (СКнинг 350-моддаси).

Солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ягона солиқ тўловини тўловчилар белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади (СКнинг 351-моддаси 5-қисми).

Умумбелгиланган солиқлар системаси доирасида жумладан ҚҚС ва фойда солиғи тўланади. Фойда солиғи бўйича ҳисоботлар топшириш ҳамда солиқларни тўлаш муддатлари СКнинг 163 ва 164-моддалари билан белгиланган, ҚҚС бўйича эса - СКнинг 225 ва 226-моддаларида кўрсатилган. Бунда тўланадиган фойда солиғининг энг кам меъёри  назарда тутилмаган, шунинг учун фаолият тури учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ меъёр қилиб олинмайди. Фойда солиғи СК билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, ушбу Кодекснинг ХХ бўлимига мувофиқ ягона солиқ тўлови ёки қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди (СКнинг 169-моддаси). Демак, ЯТТ умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлгач, у ўзига иш ҳақи ҳисоблаши, ундан СК билан белгиланган тартибда ЖШДС ушлаши, ЯИТ тўлаши ҳамда улар бўйича тегишли ҳисоботларни топшириши зарур.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ва мулк солиқлари солиққа тортиладиган объект мавжуд бўлган тақдирда ЯТТ томонидан тўланади.

Показать ответ

Янги тузилаётган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали ягона солиқ тўловини тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга (СКнинг 351-моддаси).

Агар солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтиш чоғида ЯСТни танлаш ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, у ташкил топган пайтдан умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади. Бунда у ЯСТни тўлашга ўтиш учун ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ хизмати органини ўтилаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай хабардор қилади.

Показать ответ

Да, ваше предприятие должно представить уточненную отчетность в ОГНС по фиксированному налогу.

С 1 октября 2018 года отменяется порядок уплаты фиксированного налога юридическими лицами, оказывающими услуги по временному хранению автомототранспортных средств, с переходом на уплату единого налогового платежа либо общеустановленных налогов в порядке, установленном Налоговым кодексом Республики Узбекистан (п.5 №УП-5511 от 15.08.2018г.).

Налогоплательщик расчет фиксированного налога представляет в ОГНС:

  •  вновь создаваемыми (начинающими) - не позднее 10 дней со дня государственной регистрации;
  •  действующими - до 10 января отчетного года.

Уплата фиксированного налога производится юридическими лицами ежемесячно не позднее 10 числа месяца, следующего за отчетным месяцем.

В случае изменения объекта налогообложения налогоплательщики обязаны представить уточненный расчет не позднее срока уплаты очередного платежа (ст.372 НК). В связи с изменением порядка налогообложения деяетльности, годовая сумма фиксированного налога, подлежащая к уплате согласно представленного расчета изменяется. Следовательно, предприятие до 10 октября должно представить уточненную отчетность по фиксированному налогу.    

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика