Ответов: 113
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ
ЎзР Меҳнат кодексининг 72-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Яъни, иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлашга мажбурдир. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низомнинг (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган) 4-бандига биноан, олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари: - олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари (қарорнинг 1,2-иловаси); - ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади. Шу билан бирга, Низомнинг 17-бандига биноан профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган. Йиллик шахсий иш режаси ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий тусдаги асосий тадбирлар рўйхатини, тадбирлардан ҳар бири бўйича соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади (жами 1540 соат). Агарда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс ўтиш педагогларнинг йиллик иш режаларида кўзда тутилмаган, асосий ишига қўшимча равишда юкланаётган бўлса, унда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20, 23, 24-бандларга биноан бу бир неча касб ва лавозимда ишлаш ҳисобланиб, қўшимча ҳақи тўланади ва унинг миқдори, агар ички меҳнат тартибида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишувига кўра белгиланади. Бундан ташқари, педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш(Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низомнинг 15-банди) тизими ҳам мавжуд бўлиб, қуйидаги ҳолларда, яъни: - штатдаги ўқитувчилар томонидан ушбу тоифадаги ходимларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида амалдаги низомларга мувофиқ бажарилган ўқув ишлари учун; - белгиланган нормативларга мувофиқ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда ўқув ишларини бажаришга жалб этиладиган ректорлар, проректорлар ва бошқа раҳбар ходимларга; - бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ЎзР Адлия вазирлигида 2015 йил 15 октябрда 2719-сон билан рўйхатга олинган, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 12 октябрдаги 6-2015, 24-мҳ ва 42-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган. Бироқ, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2015 йилги N 242-сонли “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-банди билан малака оширишга дарс ўтиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорлардан 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб 25 фоизга кўпайтирилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирига эса айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилаш ҳуқуқи берилган. Демак, малака ошириш курсларига дарс ўтиш учун жалб қилинган педагогларга соатбай иш ҳақи тўланган тақдирда, айнан курсларда ўтган дарс соатлари учун 25 фоиз кўпайтирилган миқдорда иш ҳақи тўланиши лозим бўлади. Масалан, катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчиларига дарс ўтганлик учун доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларга соатига 25 928,0 сўмлик иш ҳақи тўланади (меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг 1-банддаги жадвалини 3-сатри). Агарда дарс олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш контингенти тингловчиларига ўтилса, унда доцент ва унга тенглаштирилган ўқитувчига соатига 25 928,0 + 6482 (25 928 сўмнинг 25 фоизи) = 32410 сўм иш ҳақи тўланади.
Показать ответ
Амалдаги ЎзР Меҳнат кодексининг 142-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киради: - иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт; - ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт, бундан болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътиллар мустасно; - меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги натижасида қилинган ҳақ тўланадиган мажбурий прогул вақти, башарти ходим кейинчалик аввалги ишига тикланган бўлса; - тармоқ келишувлари, жамоа шартномалари ва корхонанинг ўзга локал ҳужжатлари, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа даврлар. Яъни, хомиладорлик ва туғиш таътили асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради. 2015 йилнинг 1 ноябридан 2016 йил 1 мартгача, яъни 4 ойлик ишланган вақт ҳамда 2016 йил 1 мартдан 2016 йил 19 июлгача, яъни 4 ойдан ортиқ бўлган бола туғиш ва хомиладорлик таътили даврларини, таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киришлигини инобатга олиб, келтирилган мисолда йиллик асосий меҳнат таътилини олишга ҳаққингиз бор. 28.07.2016 [ID: 6755] Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаган давримни меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйишнинг иложиси борми?
Показать ответ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 29.01.1998 йилда N 402-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 1.2-банди биноан хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга хамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчаларини бериш, меҳнат стажини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади. Демак, юқоридаги масала юзасидан тегишли туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз лозим бўлади. Қайд этиш лозимки, Йўриқноманинг 2.4-бандига кўра ходимнинг иши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва хоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур. 28.07.2016 [ID: 6767] Ходим олдиндан 3 ойлик иш хақини беришни ариза орқали сўради. Унинг бу талабини қондириш қанчалик тўғри?
Показать ответ
Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас (ЎзР Меҳнат кодексининг 161-моддаси 1-қисми). Ўз навбатида, мазкур Кодекснинг 1-моддаси 1-қисмга кўра, Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Демак, агарда жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда иш берувчининг ходимга олдиндан ҳақ тўлаш ҳуқуқи назарда тутилган бўлмаса, ходимга олдиндан 3 ойлик иш ҳақини тўлаш нотўғри бўлади. Шу билан бирга, Кодекснинг 4-моддасига биноан ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча, яъни имтиёзли ва кенгроқ меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Яъни, иш берувчи ёки ходимларнинг вакиллик органи ташаббуси билан жамоа шартномасига ўзгартиришлар киритилиб, ходимларга иш ҳақини олдиндан бериш ҳолатлари ва тартиби кўрсатилиши мумкин. Бундан ташқари, иш берувчи ўз ходимига ЎзР Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан қарз бериш шартномасини тузиш орқали керак бўлган миқдорда пул маблағларини ажратиш, пулни иш ҳақи ҳисобидан ушлаб қолиш имкониятига эга. 30.09.2016 [ID: 6933] Магистрантларнинг ойлик иш ҳақи деганда нима назарда тутилмокда? Ўртача иш ҳақи белгиланса буладими?
Показать ответ
Ходимга тегишли бўлган ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби барча ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади, пенсия тайинлаш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш бундан мустасно (ЎзР Меҳнат кодексининг 169-м.). Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш Тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли Қарори билан тасдиқланган. Мазкур Тартибнинг 5-бандига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. 29.08.2016 [ID: 6999] Может ли главный бухгалтер выполнять обязанности кассира? Нужно ли заключать договор о материальной ответственности с директором и главным бухгалтером?
Показать ответ
1. Согласно пунктов 37, 41 Правил ведения кассовых операций юридическими лицами[1], при временном отсутствии на работе кассира в организациях, имеющих в штате одного кассира, а также в организациях, в штатном расписании которых не предусмотрена штатная единица кассира, обязанности по совершению кассовых операций приказом (решением) руководителя организации могут быть возложены на какого-либо работника(ов). Однако, при наличии кассира ему запрещается передоверять выполнение порученной ему работы другим лицам (п.36 Правил). В соответствии с п.34 Инструкции о порядке ведения бухгалтерского учета и организации бухгалтерской работы в банках Республики Узбекистан[2], при получении с кассы банка «по денежному чеку деньги выплачиваются тому лицу, которое указано в чеке. Передоверие права на получение денег по чеку не допускается. Не допускается выплата денег по именному чеку на имя главного бухгалтера организации или другого работника, подписавшего чек второй подписью. Исключение составляют чеки по счетам воинских частей, военных организаций, органов самоуправления, которые не обслуживаются централизованными бухгалтериями, а также чеки по счетам организаций, у которых в штате нет другого лица, на которое можно возложить получение денег. Это должно быть подтверждено соответствующей надписью владельца счета в карточке с образцами подписей и оттиском печати (на следующей строке после образца второй подписи)». Также согласно п.21 Положения о порядке работы по совместительству и совмещения профессий и должностей[3], совмещение профессий и должностей разрешается, как правило, в пределах той категории персонала, к которой относится данный работник. Так как согласно Классификатору основных должностей служащих и профессий рабочих[4] кассир относится к техническому, а главный бухгалтер – к управленческому персоналу, совмещение этих должностей будет нарушением правила. Следовательно, возложение обязанностей кассира на главного бухгалтера возможно только при отсутствии в штате кассира или другого соответствующего лица, при этом трудовые правоотношения необходимо оформлять как внутреннее совместительство, а владелец счета должен оставить соответствующую надпись в карточке с образцами подписей и оттиском печати. 2. Согласно ч.1 ст.203 Трудового кодекса РУз («Полная материальная ответственность работника за необеспечение сохранности ценностей, вверенных ему на основании специального письменного договора») работник, непосредственно обслуживающий денежные или товарные ценности, несет полную материальную ответственность за необеспечение сохранности ценностей, вверенных ему на основании специального письменного договора. Договор о полной материальной ответственности, заключенный с работником, в функциональные обязанности которого не входит обслуживание денежных или товарных ценностей, признается недействительным. Перечни категорий работников, с которыми могут заключаться договоры о полной материальной ответственности, устанавливаются в коллективном договоре, а если он не заключен - по соглашению между работодателем и профсоюзным комитетом либо иным представительным органом работников (ч.3 ст.203 Трудового кодекса РУз). Следовательно, вопрос о заключении с директором и главным бухгалтером зависит от того, входит ли в их обязанности непосредственное обслуживание денежных или товарных ценностей на данном предприятии, а также определены ли они в качестве материально ответственных лиц в колдоговоре либо ином соглашении между работодателем и профкомом. Показательно, что в Примерном перечне должностей и работ, замещаемых или выполняемых работниками, с которыми предприятием, учреждением, организацией всех форм собственности могут заключаться письменные договоры о полной материальной ответственности за необеспечение сохранности ценностей, переданных им для хранения, обработки, продажи (отпуска), перевозки или применения в процессе производства[5], должности директора и главного бухгалтера отсутствуют. Но выполнение работ, связанных с хранением и отпуском товарно-денежных ценностей, являются основанием для заключения договора о полной материальной ответственности.
[1] Утверждены Постановлением правления ЦБ от 16.05.2015 г. №12/17, зарегистрированным Министерством юстиции РУз 22.06.2015 г. №2687 [2] Утверждена Постановлением правления ЦБ от 03.05.2008 г. №11/5, зарегистрированным МЮ 11.07.2008 г. №1834 [3] Утверждено Постановлением КМ РУз от 18.10.2012 г. №297 [4] Утвержден Постановлением КМ РУз от 19.06.2015 г. №164
[5] Утвержден Постановлением Министерства труда РУз 02.04.1996 г. №2/4
22.09.2016 [ID: 7113] Xizmat safarlari uchun haq to'lanmasligi haqida biror bir normativ hujjat bormi va u qachondan kuchga kirgan?
Показать ответ
Хизмат сафарига оид муносабатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқнома (Адлия вазирлигида 29.08.2003й. 1268-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Мазкур Йўриқноманинг 8-бандига кўра, хизмат сафарига юборилган ишчини хизмат сафарида бўлган муддатда ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки мансаб маоши ёки ишчиларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолади. Хизмат сафарига юборилган ишчининг иш ҳақи унинг илтимосига кўра у юборилган корхонанинг счётига жўнатилади. Ўриндошлик бўйича ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади. Агар хизмат сафарига бир вақтни ўзида ҳам асосий ҳам ўриндошлик иши бўйича хизмат сафарига юборилганда иш ҳақи ҳар иккала мансаб бўйича сақланади, хизмат сафарига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар эса хизмат сафарига юборувчи ташкилотларни ўзаро келишувига биноан тақсимланади. Бундан ташқари, ЎзР Меҳнат кодексининг 171-моддаси ва юқоридаги Йўриқномага биноан хизмат сафаридаги йўл кира харажатлари; доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар; ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар ҳам қопланиши шарт. Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилганлиги иш берувчи (раҳбар) томонидан бартараф этилмаганда: - хизмат сафарида бўлганингизни тасдиқловчи ҳужжатлар (буйруқ, хизмат сафари гувоҳномаси, билет ва бошқа чипта ва х.к.)ларни тўплаш; - ташкилотингиз касаба уюшмаси, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори, прокуратура ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишингиз лозим бўлади. 22.12.2016 [ID: 7516] Вправе ли работник получать компенсацию за использование в служебных целях автомобиля, приобретенного его супругой в браке?
Показать ответ
Закон устанавливает, что работодатель обязан возместить амортизацию и расходы на транспорт, принадлежащий работнику (ст.173 ТК). При этом на каком праве должно принадлежать – не оговорено. Имущество, нажитое во время брака, является общей совместной собственностью супругов (ч.1 ст.23 СК). Таким образом, автомобиль, приобретенный во время брака и оформленный на супругу, принадлежит мужу на праве общей совместной собственности. Кроме того, локальными нормативными актами и трудовыми договорами могут быть установлены дополнительные права и гарантии (ст.4, ч.3 ст.37 ТК). Поэтому выплату компенсации в данном случае рекомендуется оформить приказом работодателя. 28.12.2016 [ID: 7551] При оказании услуг на территории клиента, кто (заказчик или исполнитель) должен обеспечить безопасные условия труда на территории заказчика?
Показать ответ
Создание условий труда, отвечающих требованиям безопасности, составляет обязанность работодателя и именно он несет ответственность за нарушение указанных требований (ст.211 ТК, ч.3 ст.23 Закона «Об охране труда»). Так как в отношении работников, проводящих работы на высоте, работодателем являетесь Вы, то именно Вами и должна обеспечиваться безопасность указанных работ. Соответствующие расходы можно включить в стоимость услуг и возместить за счет заказчика. Нарушение правил техники безопасности в зависимости от тяжести последствий влечет за собой административную или уголовную ответственность. Так, травма по результатам такого нарушения в виде легкого телесного повреждения влечет административную ответственность в виде штрафа на граждан от одной третьей до одного, а на должностных лиц - от одного до трех минимальных размеров заработной платы (ч.1 ст.97 КоАО). Травма в виде средней тяжести или тяжкого телесного повреждения наказывается уголовным штрафом от двадцати пяти до пятидесяти минимальных размеров заработной платы или лишением определенного права до пяти лет, или исправительными работами до трех лет, или ограничением свободы от одного года до трех лет либо лишением свободы до трех лет (ч.1 ст.257 УК). То же деяние, повлекшее смерть человека или иные тяжкие последствия, наказывается ограничением свободы от двух до пяти лет либо лишением свободы до пяти лет с лишением определенного права (ч.2 ст.257 УК). 28.01.2017 [ID: 7919] Мен электрик бўла туриб, фирманинг машинасини иш юзасидан хайдашим учун қўшимча тўлов ёки ҳайдовчи талаб қилишим тўғрими ва қайси қонунга асосан?
Показать ответ
Ходим меҳнат шартномаси ва корхонанинг локал ҳужжатларида (йўриқнома, ички тартиб қоидалар ва хоказода) белгиланган меҳнат вазифаларини бажариши шарт (МКнинг 176-м.). Ўз навбатида, иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас (МКнинг 176-м. 2-қ). Бинобарин, ҳайдовчи вазифасини бажариш Сизга меҳнат шартномаси ва бошқа локал ҳужжатлар орқали юклатилмаган тақдирда қўшимча тўловни ёки хайдовчи билан таъминланишини талаб қилишга ҳақлисиз.
Показать ответ
В данном случае необходимо заключить договор возмездного оказания услуг (ст.ст.703-708 ГК). Главные отличия гражданско-правового договора (далее – ГПД), одним из видов которого является договор возмездного оказания услуг, от трудового состоят в следующем: 1. Стороны - заказчик и исполнитель; 2. Исполнитель не подчиняется режиму труда, установленном в организации заказчика, на него не распространяются права, льготы, компенсации и обязанности, а также дисциплинарная и материальная ответственность работников заказчика, предусмотренные в законодательстве и локальных актах; 3. Оплата производится по результатам работы (оказания услуг), которые оформляются актом приемки-передачи работы. Так как ГПД заключается на период выполнения определенной работы, он не может заключаться на неопределенный срок, т.е. обязательно срочный. Однако в Гражданском кодексе не указан ни минимальный, ни максимальный предел продолжительности действия ГПД. Поэтому срок действия ГПД определяется самими сторонами договора. Но данный срок должен соответствовать объему заказанных исполнителю услуг. Так как в отличие от работника исполнителя нельзя уволить, настоятельно рекомендуем предусмотреть возможность одностороннего расторжения договора заказчиком в случае грубого нарушения его условий исполнителем (ст.ст.382, 707 ГК), оговорив, что признается таким нарушением и порядок расторжения через направление письменного уведомления. Не рекомендуется описывать в договоре режим работы и другие моменты, характерные для трудового договора. Размер вознаграждения следует привязывать к количеству прочитанных лекций (или часов), оплату - после подписания акта приемки услуг. 30.01.2017 [ID: 7953] Туман мехнат булимининг ходимларининг хатти-харакати канчалик тугри? Ходимни ишга олиш учун корхонамиз худудида жойлашган бинода кандай холда расмийлаштиришимиз мумкин?
Показать ответ
Ходимни пропискаси бўлмасдан туриб ишга олиш масаласини иш берувчининг ўзи ҳал қилади, бироқ пропискасиз ишга олганлик маъмурий жавобгарликка тортиш учун (энг кам иш ҳақининг 10-15 бараварида жарима) асос бўлади (ЎзР МЖТКнинг 223-2-моддаси). Фуқарони пропискаси ички ишлар органлари томонидан яшаш (турар) жой бўйича амалга оширилади (АВ 09.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатга олинган ЎзР паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 37, 38-б.б.). Корхона ҳудудида яшашга мўлжалланган жой яратилган ёки мавжуд бўлган тақдирда, расман ушбу нотурар жойни - яшаш (турар) жойга айлантириш (перепрофилирование қилиш) "Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида"ги низом (ВМнинг 09.03.2016 йилги 70-сонли қарорига 2-илова) талаблари бўйича амалга оширилади. Акс ҳолда ходимни бирор таниши, қариндоши ва хоказоларнинг хонадонида вақтинчалик пропискадан ўтказгандан сўнг ишга қабул қилиш лозим бўлади.
Показать ответ
1. Авваломбор, “ставка” тушунчаси қонунчиликда ёритилмаган ва “ставка” деганда одатда ходим ишлаб бериши лозим бўлган иш вақтининг муддати тушунилади. Меҳнат шартномасини тузишда намунавий шартномага риоя қилиниши лозимлиги (МКнинг 74-м. 2-қ.) ҳамда мазкур намунавий меҳнат шартномаси(контракт)да иш куни режимини кўрсатиш белгиланганлигини инобатга олиб (ВМнинг 133-сонли 11.03.1997 йилги қарорига 2-иловаси), ходим ишлаб бериши лозим бўлган вақт кўрсатилиши керак бўлади. 2. Саволдан тушунилича, ташкилотда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тизими қўлланилади. Бу тизимда бир кунлик иш вақти (сменада 12 соатдан ошмаган ҳолда) нормал муддатдан (МКнинг 115-м.) ошиши мумкин, бироқ якуний ҳисобга олинадиган давр (ой, йил)даги соатларнинг нормал миқдоридан ошмаслиги лозим. Меҳнат шартномасида иш куни режими жойида, корхонада иш вақти жамлаб ҳисобга олиш тизими бўйича юритилиши, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби каби ҳолатлар (МКнинг 120-м.) ёритилса мақсадга мувофиқ бўлади. 3. Йўқ, бундай ҳолатда ходимдан ёзма розилик олиниши тавсия этилади, чунки бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Шунингдек, иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди (МКнинг 124-м.). 19.04.2017 [ID: 8391] Как исчисляется единовременное пособие при производственной травме: путем умножения среднемесячной заработной платы на 12 месяцев или на три месяца (фактически отработанное время на предприятии)?
Показать ответ
Размер единовременного пособия, выплачиваемого в связи с причинением вреда здоровью работника, определяется в соответствии c Правилами возмещения вреда, причиненного работникам увечьем, профессиональным заболеванием либо иным повреждением здоровья, связанным с исполнением ими трудовых обязанностей (утв. ПКМ № 60 от 11.02.2005 г., далее - Правила). Размер единовременного пособия, выплачиваемого работодателем в связи с причинением вреда здоровью работника, определяется в коллективном договоре, а если он не заключен - по соглашению между работодателем и профсоюзным комитетом или иным представительным органом работников. Размер единовременного пособия не может быть ниже годового заработка пострадавшего (ст.194 ТК, абз2 п.25 Правил). Размер годового заработка определяется путем умножения на двенадцать среднемесячного заработка, подсчитанного в соответствии с пунктами 14 и 15 Правил. При этом в случае, когда потерпевший на момент причинения вреда работал менее двенадцати месяцев, среднемесячный заработок подсчитывается путем деления общей суммы заработка за фактически проработанное число месяцев на число этих месяцев (абз.1 п.15 Правил). Таким образом, Правила допускают необходимость возмещения вреда в случае, когда работник на данном предприятии работает менее года, а с другой стороны – не предусматривают уменьшения в таком случае минимального размера единовременного пособия – годового заработка пострадавшего. Следовательно, единовременное пособие для пострадавшего работника с 3-месячным стажем будет исчисляться путем умножения среднемесячного зааботка на двенадцать. Например, работнику в течение 3 месяцев с момента принятия на работу и до получения трудового увечья начислялся оклад 500 тыс. сумов. При отсутствии других выплат минимальный размер единовременного пособия составит 6 млн. сумов (12*500 тыс.сумов). 03.07.2017 [ID: 8739] Ҳудудий коэффициент ходимларга ҳисоблаб берилмаса ҳам бўладими? Бунга нисбатан қайси органлар бунга эътироз билдиришлари мумкин ва қонунчиликда қандай жавобгарлик назарда тутилган?
Показать ответ
Дарҳақиқат, жавобизда таъкидланганидек, Навоий вилоятида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимларининг иш ҳақига ҳудудий коэффициентлар тўланиши белгиланган (ВМнинг 200-сонли 20.04.1992 йилги қарорининг 1-банди). Мазкур қарор қабул қилинганига 25 йилдан кўп муддат ўтганига қарамасдан, хамон қонуний кучга эга ва унда истисно ҳолатлар келтирилмаганлиги боис бажарилиши лозим бўлади. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, прокуратура органлари томонидан тегишли текшириш ёки мурожаат юзасидан ўрганиш жараёнида ходимларга ҳудудий коэффициентлар тўламаслик уларнинг ҳуқуқларини поймол этиш деб баҳоланиши мумкин. Етказилган зарарга мутаносиб равишда бундай ҳаракатлар “Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш”(МЖтКнинг 49-м.) маъмурий ҳуқуқбузарлиги деб баҳоланганда энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига жиддий зиён ёки кўп миқдордаги зарар етказилганда ушбу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 192-11, 205 (мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш) ёки 207-моддалари(мансаб совуққонлиги)га асосан жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади. 15.07.2017 [ID: 8855] Можно ли проводить периодический инструктаж с работниками раз в 6 месяцев, а не ежеквартально?
Показать ответ
Согласно п.12 Типового положения об организации обучения и проверка знаний по охране труда (рег. МЮ №272 от 14.08.1996 г.), рабочие независимо от квалификации и стажа работы должны проходить инструктаж по охране труда не реже чем через каждые 6 месяцев работы. Однако согласно п.1 Типовой инструкции по охране труда для рабочих всех профессий (прил. №6 рег. МЮ №870 от 07.01.2000 г.) рабочий проходит повторные инструктажи по охране труда и проверку знаний не реже одного раза в три месяца. В связи с тем, что последний нормативно-правовой акт, как указано в примечании, носит рекомендательный характер, полагаем, что периодические инструктажи в обязательном порядке должны проводиться не реже одного раза в 6 месяцев. Нарушение законодательства об охране труда влечет наложение штрафа в размере от 2-х до 5-ти МРЗП. Если же инструктаж не был проведен с несовершеннолетним, то размер штрафа составит от 5 до 10-ти МРЗП (ст. 49 КоАО). Кроме того, работодатель возмещает ущерб, причиненный работнику увечьем, профессиональным заболеванием либо иным повреждением здоровья, связанным с исполнением трудовых обязанностей (прил №1 к ПКМ № 60 от 11.02.2005 г.), а лицо, ответственное за соблюдение правил охраны труда, может быть привлечено к уголовной ответственности по ст. 257 УК. 11.07.2017 [ID: 8866] Как поступить администрации в отношении техника-инспектора (контролёра), совершившего грубые нарушения трудовой дисциплины в 2014-2016 годах?
Показать ответ
Дисциплинарное взыскание применяется непосредственно за обнаружением проступка, но не позднее одного месяца со дня его обнаружения, не считая времени болезни работника или пребывания его в отпуске. Взыскание не может быть применено позднее шести месяцев со дня совершения проступка, а по результатам ревизии или проверки финансово-хозяйственной деятельности - позднее двух лет со дня его совершения (ч.ч.5,6 ст.182 ТК). Таким образом, в связи с истечением сроков в Вашем случае привлечение работника к дисциплинарной ответственности не представляется возможным. Вместе с тем, в действиях работника усматриваются признаки преступлений по ст.ст.167 («Хищение имущества путем присвоения или растраты»), 228 («Подделка документов») УК. Юристу (юридической службе) организации необходимо оформить материалы для передачи в правоохранительные органы (подп. «к» подп.4 п.16 прил.№1 к ПП-2733 от 19.01.2017 г.) в целях решения вопроса о привлечении к уголовной ответственности. Несообщение о совершенном тяжком или особо тяжком преступлении влечет за собой уголовную ответственность по ч.1 ст.241 УК и наказывается штрафом до пятидесяти минимальных размеров заработной платы или обязательными общественными работами до трехсот шестидесяти часов или исправительными работами до двух лет либо ограничением свободы от одного года до трех лет или лишением свободы до трех лет.
Показать ответ
1. Аввало, хусусий корхонанинг бош бухгалтери олий маълумотга эга бўлиши шарт эмас (“Бухгалтери ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 12-м. 5-қ., “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-м. 1-қ.). Бухгалтерия бўйича малака ошириш ЎзР Давлат тест марказининг берилган лицензиясига асосан фаолият юритаётган нодавлат таълим муассасалари томонидан амалга оширилади (Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш тўғрисида Низомнинг 9-б.). 2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади (ЎзР 29.08.97 йилги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 3.3.3-банди). 3. Малака оширишнинг даврийлиги бўйича, яъни йилида камида бир марта ўтиш талаби фақатгина мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхоналарнинг бош бухгалтерларига нисбатан белгиланган (“Бухгалтери ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 12-м. 6-қ.).
Показать ответ
Разряда оплаты труда по ЕТС юрисконсульта согласно Постановлению Кабинета Министров РУз №250 от 01.05.2017 года «О мерах по реализации постановления Президента Республики Узбекистан от 19 января 2017 года №ПП-2733 "О мерах по коренному совершенствованию деятельности юридической службы" (далее – ПКМ №250) зависит от следующих критериев и обстоятельств: 1) уровень государственного органа и организации (далее – организация). Данные организации подразделяются на 3 уровня: республиканский, разряды которого приводятся в приложении №1 к ПКМ №250, областной (прил. №1а) и районный (прил. №1б); 2) должность юрисконсульта. Например, главный юрисконсульт республиканской организации проходит по 12 разряду, тогда как для ведущего юрисконсульта, старшего юрисконсульта и юрисконсульта установлен 11 разряд; 3) принадлежность к определенной группе организации. Данный критерий касается организаций областного и районного уровня. Для определения группы, к которой относится организация, необходимо, по нашему мнению, обратиться к приложению В таблице II прил. №5 областные организации разделены на 4 группы в зависимости от количества штатных единиц, которые так соотносятся с группами в прил. №1а: свыше 100 сотрудников – вне группы; от 75 до 100 сотрудников – 1 группа; от 50 до 75 сотрудников - 2 группа; до 50 сотрудников - 3 группа. В таблице III прил. №5 районные организации разделены на 2 группы, которые соответствуют группам в прил. №1б: свыше 40 сотрудников – 1 группа; до 40 сотрудников - 2 группа. Предусмотрены 2 исключения из приведенных правил определения разряда: 1) если актом законодательства для конкретной организации установлены более высокие относительно ПКМ №250 разряды оплаты труда, то оплата труда осуществляется по более высоким разрядам; 2) если юридическая служба в организации состоит из одной штатной единицы, то имеющемуся юрисконсульту разряды устанавливаются следующим образом: - для республиканского уровня – разряд начальника отдела; - для областного и районного уровня – разряд главного юрисконсульта. 26.10.2017 [ID: 9473] Ташкилотда бўлим бошлиғининг бўш лавозими пайдо бўлди. Раҳбар унга корхона ходимини тайинламоқчи, бироқ бошида уни бошлиқ вазифасини бажарувчи қилмоқчи. Бу қандай расмийлаштирилади?
Показать ответ
Ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади (18.10.2012 й. ВМҚга 1-илованинг 5-банди, кейинги ўринда - Низом). Бўлим бошлиғининг бўш иш ўрнига иш берувчи амалдаги ходимини қўшимча вазифалар юклаш ёки ички ўриндошлик шартлари асосида жалб этиши мумкин. Қўшимча вазифалар юкланганда ходим зиммасига бўш иш ўрни учун мўлжалланган ишларни бажариш вазифаси юкланади. Бунда ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган амалдаги шартномага биноан штат ходимининг ўз вазифаси бўйича маошига қўшимча иш ҳақи тўланади. Ички ўриндошликда ходим янги меҳнат шартномасига (эскиси тугатилмайди) биноан янги вазифаларини ишдан бўш вақтида бажариш шарти билан қабул қилинади ҳамда мазкур шартномада иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди). Шу билан бирга ходимнинг қўшимча ишни эплай олиш бўйича малака ва қобилиятлари, маълумоти инобатга олинади. Юқоридаги иккала ҳолатда ҳам иш берувчининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади. Бюджет ташкилотлари учун қўшимча вазифалар юклаш ва ички ўриндошлик бўйича қонунчиликда айрим чекловлар киритилганлигини инобатга олиш лозим. Жумладан, касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаш, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳажмини кўпайтириш ЎзР Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади (Низомнинг 21-банди). |