Ответов: 621
Ответы эксперта. Налоговый учет - 2019
Показать ответ

Хизмат сафари учун берилган норма доирасидаги маблағ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботи шаклларида кўрсатилмайди. Хизмат сафари харажатлари учун аванс тариқасида берилган суммалар улар берилган пайтда солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди. Номадан ортиқ суткалик маблағ – компенсация тўлови ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киради (СКнинг 174-моддаси). Бу сумма ой охирида ҳисоблаб ёзиладиган иш ҳақига қўшилиб, жами ҳисоблаб ёзилган суммадан ЖШДС ушлаб қолинади, шунингдек ундан ижтимоий тўлов бадали ушлаб қолинади ва ЯИТга тортилади (СКнинг 306,307-моддалари).

Сизнинг ҳолатингизда нормадан ортиқча ҳисобланган сумма ҳисоботнинг (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган шаклга 1-иловда) 2 ва 3- устунларида ой охирида ҳисобланган иш ҳақи таркибида кўрсатилади, яъни иш ҳақининг ичида ўтиради. Ходимга берилган 20 минг сўм ҳисоботнинг 10-устунида аванс шаклида берилган сумма сифатида ушбу сумма берилган санада (3 сентябрда) акс эттирилади.

Хизмат сафари харажатлари бўйича ходимга бўлган қарздорлик суммасини акс эттиришда, нормадан ортиқ сумма (20 минг сўм) аввал дебет бўйича харажатларга олинганда кредит бўйича 6710 “Иш ҳақи бўйича қарздорлик” счётига ёзилади ва шу пайтнинг ўзида мазкур счёт айнан шу суммага дебет қилиниб, 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз” счётининг кредитига ўтказилади. Бунда 6710 счётининг кредитига тушган сумма ой охирида ҳисобланган иш ҳақи билан бирга ЖШДС ва суғурта бадалига тортилади.

Показать ответ

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, жами майдони 1 гектардан кўпроқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилар учун жами майдонга ер солиғини тўлаш жорий этилган (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги № ПҚ-3454 қарори 7-банди). Мазкур қарорга мувофиқ ер солиғини тўлаш тартиби АВда 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатга олинган Низомда (кейинги ўринларда – Низом) белгиланган.

Президентнинг 03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693 қарорига биноан "Ўзчармсаноат" уюшмаси аъзоси бўлган ташкилотларга 01.01.2023 йилга қадар муддатга фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш шаклида солиқ имтиёзлари берилган. Кўриниб турибдики, унда ер солиғи бўйича имтиёз назарда тутилмаган. Ушбу қарорга асосан солиқ имтиёздан фойдаланадиган ва шу билан бирга 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилар айнан шу қарор бўйича ер солиғи тўлашдан озод этилмайдилар, улар фақат ЯСТ бўйича имтиёз қўллашлари мумкин.

Айни ҳолатда ер солиғи бўйича имтиёзлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун юқорида кўрсатилган Низомнинг 2 ва 3-бандларига эътибор қаратишни тавсия этамиз.

Показать ответ

ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти бўлиб ялпи тушум ҳисобланади. Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотларида ялпи тушум таркибига ушбу корхоналарнинг ўз кучлари билан бажарган қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишларини реализация қилишдан олинган тушум киради (СКнинг 355-моддаси). ЯСТ тўловчиси бўлган бош путратчи лойиҳа-қидирув ишларини амалга оширишда субпутратчиларни ишга жалб этса, солиқ солиш мақсадида бош пубратчининг солиқ солинадиган тушумидан субпудратчилар бажарган иш қиймати чегириб ташланади.

Показать ответ

10605-саволга берилган жавобда жисмоний шахсларга айнан меҳмонхонада туриш харажатларини қоплаб бериш эмас, балки умуман, жисмоний шахс харажатларини қоплаб бериш назарда тутилганлиги сабабли СКнинг 306-моддаси кўрсатиб ўтилган. Чунки тўлаб бериладиган ҳаражатларнинг баъзилари солиққа тортилиши, баъзилари эса солиққа тортилмаслиги мумкин. Харажатларни қоплаш жимоний шахснинг даромади сифатида эътироф этилиши ёки эилмаслиги ва солиққа тортилиши ёки тортилмаслиги СКнинг тегишли моддаларига мувофиқ аниқланади.

Масалан, меҳмонхонада туриш ҳақи тўлаб берилса, бу СКнинг 177-моддасига асосан моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади ва СКнинг 306-моддасига мувофиқ ЯИТ ҳамда суғурта бадали солиш объекти таркибига кирмайди. Агар озиқ-овқатнинг қиймати тўлаб берилса, бу  меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга (СКнинг 172-моддаси) киритиладиган компенсация тўловлари (СКнинг 174-моддаси 13-банди) деб эътироф этилади ва СКнинг 306-моддасига мувофиқ ЯИТ ҳамда суғурта бадали солиш объекти ҳисобланади.

10605-саволга жавобда солиққа тортишнинг бу томонларини аниқ ёритиб бермаганимиз учун узр келтирамиз.

ЖШДС, ЯИТ ҳамда суғурта бадали солиш объектларини аниқлашда СКнинг 172-175, 306- моддаларига таянишни масалаҳат қиламиз.

Показать ответ

Меҳнат шартномаси бўйича ишга қабул қилинган ходимлар иш берувчига Меҳнат Кодексининг 80-моддасида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этиши керак. Жумладан, доимий асосда ишга қабул қилинган ходим янги иш жойига меҳнат дафтарчасини топширади, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

Аввал бошқа жойда ишлаган шахснинг меҳнат дафтарчасида унинг аввалги иш жойида қилинган ёзувлар бўлади (меҳнат дафтарчасидаги ёзувлардан шахс жорий йилда бошқа жойда ишлаганлигини аниқлаш мумкин). Ходим жорий йилда бошқа жойда ишлаган бўлса, у ҳолда ходим аввалги ишлаган жойидан иш ҳақи ва ушланган солиқ суммаси тўғрисида маълумотнома олиб, янги иш жойига топшириши лозим. Бундай ҳолатларда, шунингдек биринчи марта ишга кирган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган даромад солиғи ўсиб борувчи якун билан шкала бўйича ушлаб қолинади. Агар жорий йил давомида бошқа жойда ишлаган ходим иш ҳақи тўғрисида маълумотнома келтириб бермаса, унинг даромадидан солиқ максимал ставкада ушлаб қолинади. Ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимларнинг, (шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлар бажарадиган жисмоний шахсларнинг, якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) даромадларидан солиқ, уларнинг аризасига кўра максимал ставкада ушлаб қолинади. Уларнинг аризалари бўлмаган тақдирда солиқ шкала бўйича ушлаб қолинади (СКнинг 186-моддаси).

Жисмоний шахслар пахта терими ишларига жалб қилинган тақдирда, уларнинг бу ишларни бажаришдан олган даромадлари қуйидагилардан озод этилади:

Пахта йиғим-теримига ёки пахта етиштиришга, пахтани қайта ишлашга ихтисослашган ва шунга ўхшаш бошқа корхоналар бу имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга эканликлари шубҳа туғдирмайди. Бироқ, сизнинг ҳолатингиз ностандарт вазият бўлганлиги сабабли ушбу имтиёзларни қўллашингиз мумкинлигига нисбатан айрим шубҳалар мавжуд. Бу борада ҳозирги пайтда тегишли давлат идораларига сўровнома тайёрланмоқда. Сўровномага жавоб хати олинганидан сўнг сизга қўшимча маълумот берилади.

Показать ответ

Корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши учун СКнинг 362-моддаси талабларига жавоб бериш керак, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш улуши реализация умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этиши лозим.

СКнинг 130-моддасига асосан эса Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади.

Сизнинг ҳолатда мол-мулкни ижарага беришдан даромад (200 млн)  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотишдан (369 млн) кам. Яъни корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб ҳисобланади.

Асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш бўлмаган солиқ тўловчининг мол-мулкни оператив ижарага беришдан олган даромади Солиқ Кодексининг 132-моддасига асосан юридик шахснинг “бошқа даромадлари” деб эътироф этилади.Солиқ Кодексининг 363-моддасига мувофиқ, Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг СКнинг 132-моддасида санаб ўтилган бошқа даромадларига (шу жумладан, оператив ижарадан олган бошқа даромадларига) солиқ солинмайди (дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно).

СКнинг 132 – 140 –моддалари билан, XX-бўлими, хусусан 57-боби билан, мукаммал танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Фойда солиғи.

Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг халқаро ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадлари фойда солиғига тортилади ва улардан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади (хизматлар доимий муассаса орқали кўрсатилмаса). Сизнинг ҳолатингизда юк Россия Федерациясидан жўнатилади ва Ўзбекистон худудига етказиб берилади, бу эса халқаро ташишларга киради. Солиқ солинадиган базаси СКнинг 155-моддаси 10-бандида белгиланган тартибда аниқланади. Солиқ ставкалари СКнинг 160- моддасида келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни олдини олиш тўғрисида Конвенция тузилган (ЎзР ВМнинг 13.12.1996 йилдаги 443-сон қарори билан тасдиқланган). Агар чет эллик хамкорингиз Бельгия давлати ваколатли органи томонидан берилган ўша давлатда мазкур транспорт корхонасининг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этса, у ҳолда тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмайди.  Халқаро конвенция қоидаларидан фойдаланиш тартибини билиш учун қуйида келтирилган қўшимча материални ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/7270?us=u5ek7ltt61f1n0kosjp43roat3

Қўшилган қиймат солиғи.

Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан кўрсатилган хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, хизматларни олувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган обороти ҳисобланади (СКнинг 207-моддаси). Халқаро ташишлар бўйича реализация қилиш жойи хизматларни бажарувчининг фаолият юритиш жойи бўйича аниқланади. Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатувчи норезидент Ўзбекистон худудида доимий муассасаси орқали фаолият кўрсатаётган бўлса, хизмат кўрсатиш жойи Ўзбекистон худуди деб тан олинади. Акс ҳолда, норезидентнинг хизматларига ҚҚС солинмайди (СКнинг 202-моддаси).

Шунингдек, қўшимча материаллар қуйидаги манбада келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/3407?us=u5ek7ltt61f1n0kosjp43roat3

Показать ответ

Пахта йиғим-теримида қатнашган жисмоний шахсларнинг ушбу ишларни бажаришдан олган даромадлари ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалига тортилмайди.

Ишчи-ходимлар доимий ишга ёки мавсумий ишга қабул қилинидан қатъий назар, уларнинг меҳнати учун тўланадиган ҳақ жисмоний шахснинг “меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади” деб эътироф этилади (СКнинг 172-моддаси) ва уларга иш ҳақи тўлашда пахта йиғим-теримида бажарган ишлари учун оладиган даромадларидан ЖШДС ҳамда пенсия жамғармасига суғурта бадали ушлаб қолинмайди (СКнинг 179-моддаси 33-банди, ВМнинг 30.08.2018 йилдаги 703-сон қарори 4-банди). Шунингдек, ушбу тўловлар бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайди (СКнинг 308-моддаси).

Показать ответ

Солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга доир хатоликларни ўзи мустақил равишда топган солиқ тўловчи даъво муддати ичида аниқлаштирилган ҳисобот топшириш ҳуқуқига эга. Аниқлаштирилган ҳисобот топшириш натижасида солиқ мажбурияти камаядиган бўлса, ортиқча тўланган СКда белгиланган тартибда (СКнинг 10-боби) ҳисобга олинади ёки қайтариб берилади (СКнинг 46-моддаси).

Умуман олганда, солиқ ва мажбурий тўловлар ортиқча тўланган ҳолларда, хатоликни қандай йўл билан тузатишингизнинг катта аҳамияти йўқ. Хатолик аниқланган пайтда бухгалтерияда тузатиш киритиб, кейинги ҳисобот даврида солиқ ҳисоботини тузатсангиз ҳам бўлади, чунки иш ҳақига боғлиқ солиқ ва мажбурий тўловлар йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисобланади. Хатоликни кейинги ойнинг солиқ ҳисоботида инобатга олмоқчи бўлсангиз, ҳисоботда тўлов бўйича сальдо ўзгартирилмайди, чунки солиқ ҳисоботида ҳеч қандай сальдо кўрсатилмайди. Бунда солиқ ҳисоботи шаклининг 1-илова ва 2-иловалари 010-сатрида (АВда 22.03.2013 йил 2439-сон) солиқ  ҳисобланмайдиган тўловлар суммасини камайтириш йўли билан мажбурий тўловлар суммасини текислаш керак.

Лекин, солиқ хизматининг маълумотлари бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан ойма-ой бир-бирига мос келишини истасангиз, солиқ ҳисоботини қайта топширганингиз маъқул.

Показать ответ

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги № ПФ-5468 Фармонида ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш назарда тутилган.

Мазкур Фармонда Солиқ Кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Ҳозирги пайтда Солиқ Кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Солиқ Кодекси қабул қилинганда барча тушунчаларга аниқлик киритилади.

Солиқ Кодекси янги таҳрирининг лойиҳаси Молия Вазирлигининг расмий сайтида (https://www.mf.uz/news/3216.html) муҳокама қилиш учун босиб чиқарилган.

Показать ответ

Ягона солиқ тўлови солинадиган объект – ялпи тушумдир. Ялпи тушумга товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилишдан тушумлар (СКнинг 355-моддаси 1-бандига мувофиқ) ҳамда бошқа даромадлар (СКнинг 355-моддаси 2-бандига мувофиқ) киради. Бошқа даромадлар таркибига нималар киришини СКнинг 132-моддасида кўришингиз мумкин.

Реализациядан тушум молиявий ҳисоботнинг Ф-2 шаклидаги 010-сатрда акс эттирилади ва у – солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади. Реализациядан тушумга (Ф-2 шаклининг 010-сатри) СКнинг 355-моддаси 2-бандида  кўрсатилган бошқа даромадларни қўшиш (агар улар мавжуд бўлса) ва СКнинг 356-моддасида кўрсатилган айрим даромаларни айириш (агар улар мавжуд бўлса) орқали солиқ солинадиган базани аниқлайсиз. Шунингдек, ЯСТ ҳисоб-китоби шаклини (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган) батафсил ўрганиб чиқишни тавсия қиламиз, бу солиқ солинадиган базани аниқлаш ва ЯСТ суммасини ҳисоблаш тартибини ўзлаштириб олишингизга ёрдам беради.

Корхона раҳбари – одатда маъмурий персоналга киради. Унга ҳисобланган иш ҳақи бўйича харажатларни ва ягона ижтимоий тўловни маъмурий харажатлар сифатида 9420-счётда ҳисобга олиб, давр харажатларига киритиш мумкин (ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низом, 21-сон БҲМС 2-иловаси). 

Показать ответ

Хорижий валютада ускуна учун аванс тарзида ўтказилган пул бамлағи харидорнинг активи ҳисобланади ва товар (ускуна) олингунига қадар “Мол етказиб берувчиларга берилган аванслар” счётида дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинади. Бундай активлар валюта курси ўзгариши муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта баҳолаб турилади (22-сон БҲМС, АВда 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Сизнинг ҳолатингизда, ускунани бухгалтерида ҳисобга олинган пайтда етказиб берувчига мажбурият МБнинг шу кундаги курси бўйича акс эттиралади (100 000 х 8 100 = 810 млн.). Тўланган аванс бўйича дебиторлик қарзини аввалига шу кундаги МБ курси бўйича (8100 сўм) қайта баҳоланади ва у ҳам 810 млн. сўмни ташкил этади. Кейин эса мажбурият ва аванс ўзаро ҳисобга олинади.

Белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ солинадиган базани камайтириш учун 810 млн.сўм олинади, яъни ускуна сотиб олиш учун йўналтирилган сумма – 810 млн.сўм. Лекин ушбу сумма солиқ солинадиган базанинг 25 фоизидан кўп бўлса, камайтириш солиқ солинадиган базанинг 25 фоизи миқдорида амалга оширилади (СКнинг 356-моддаси). 

Показать ответ

“Ўзчармсаноат” уюшмасига (Уюшма) аъзо бўлган корхоналарга Президентнинг 03.05.2018 йилдаги № ПҚ-3693 қарори билан фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик бизнес учун), давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш, шунингдек белгилаган ҳолларда божхона тўловларидан озод этиш ёки уларни кечиктириш шаклидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган. Президентнинг ПҚ-3693 қарори бўйича солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби Адлия вазирлигида 2018 йил 27 июлда 3046-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган.

Солиқ имтиёзлари ва преференциялардан Уюшма аъзоси бўлган қуйидаги корхоналар фойдаланиши мумкин:

  • Чорва молларини сўйишга ихтисослашган ва замонавий автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозлан корхоналар;
  • Чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи корхоналар. Кейинчалик ушбу хом ашё қайта ишлаш (ишлатиш) учун фақат Уюшмага аъзоси бўлган ташкилотларга сотилганида ҳамда ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 80 фоизни ташкил қилганда;
  • Чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура, сунъий чарм, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган корхоналар, агар ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 60 фоизни ташкил қилса.

Сизнинг корхонангиз Президентнинг 03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693 сонли Қарори 10-бандида белгиланган шартларга жавоб берса, ягона солиқ тўловини тўлашдан тўлиқ озод этилади

Показать ответ

Аввал ЯСТ тўловчиси бўлган корхона товарни ҚҚС билан бирга сотиб олганда ёки импорт қилганда ҚҚС суммасини товарнинг таннархида ҳисобга олган. Товар қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мақсадида уни ажратиб олиш учун аввал йил охиридаги товар қолдиғини аниқланади, кейин эса улар бўйича ҚҚС ажратиб олинади. ҚҚС суммаси (товар ҚҚС билан олиган бўлса) товар олинганида сотувчи тақдим этган ҳисобварақ-фактурада ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатдар ажратиб кўрсатилган бўлади. Бунда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади (ажратиб олинадиган ҚҚС суммасига):

Дт 4410 “ҚҚС бўйича бюджетга аванс тўловлари”

Кт 2910 “Омбордаги товарлар”

Товар сотилганида 

1) товар қийматига (ҚҚСсиз):

Дт 4010 “Харидорлардан олинадиган счётлар”

Кт 9020 “Товарларни сотишдан даромад

2) ҚҚС қийматига:

Дт Дт 4010 “Харидорлардан олинадиган счётлар”

Кт 6410 “Ҳисобланган ҚҚС”

3) Сотилган товар таннархига:

Дт 9120 “Сотилган товарлар таннархи”

Кт 2910 “Омбордаги товарлар”

Ҳисобот даври охирида тўланган ҚҚС ҳисобга олинади:

Дт 6410 “Ҳисобланган ҚҚС”

Кт 4410 “ҚҚС бўйича бюджетга аванс тўловлари”

Автоматлаштирилган бухгалтерия программаларида (1С ёки бошқа программада) автомат тарзда шаклланадиган бухгалтерия ўтказмалари кўзда тутилган бўлиши мумкин, ёки бундай ўтказмани қўлда амалга ошириш ҳам мумкин.

Фақат ҚҚС билан олинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси ажратиб олинади. Масалан, товар ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхонадан сотиб олинган бўлса, ушбу сотувчи берган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилмайди ва “ҚҚСсиз” белгиси қўйилади.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган шаклда (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган) тузилади ва белгиланган муддатларда солиқ хизмати органларига тақдим этилади (СКнинг 40-боби). Солиқ ҳисоботларини тўғри тузиш учун СКнинг ҚҚСга бағишланган VII бўлими билан мукаммал танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Маълумот учун. Солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгаришлар киритилади. Шу сабабли 2019 йилдан бошлаб ҚҚС бўйича ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Показать ответ

Ўзбекистон Президенти 29.06.2018 йилда “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси” тўғрисда ПФ-5468 сонли Фармонни имзолади. Мазкур Фармонда ягона ижтимоий тўлов ставкаларини қуйидагича белгилаш назарда тутилган:

  • бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, бошқа юридик шахснинг устав капиталининг 50%и ва ундан кўпроқ қисми тегишли бўлган устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун 25% миқдорида;
  • қолган юридик шахслар учун 15%дан 12%гача пасайтирилган ставкада белгилаш.

Сиз корхонангиз устав капиталида давлат улуши борлигини, қанчани ташкил қилишини, таъсисчиларингиз таркиби ва уларнинг устав капиталлари таркибини текшириб чиқишингиз лозим.

Фармонда назарда тутилган ўзгаришлар солиққа оид қонун ҳужжатларида ўз аксини топиши лозим. Янги қонун ҳужжатлари эълон қилинганида барча солиқлар ҳамда мажбурий тўловлар бўйича солиқ тўлаш тартиби ва солиқ ставкалари аниқлашади.

Показать ответ

Хусусий корхонада солиқ оқибатлари.

Бу ерда солиқ солиш масаласи юридик шахс бўлган Хусусий Корхона (ХК) билан корхонанинг мулкдори бўлган жисмоний шахс ўртасида амалга ошириладиган битимнинг моҳиятига боғлиқ.

1-ҳолат. Битим икки шахс ўртасида тузилган олди-сотти шартномаси асосида амалга оширилса ва бунда товар учун ҳисоб-китоб мулкдор ўз ихтиёрига кўра тасарруф этии мумкин бўлган соф фойда ҳисобидан амалга оширилса.

Бундай ҳолда бундай битим, солиқ солиш мақсадида, реализация деб, ундан тушган тушум эса реализациядан тушум деб тан олинади ва ЯСТга тортилади (СКнинг 355-моддаси). Корхона ҚҚС тўловчиси бўлса, реализация қилиш обороти деб ҳисобланади ва ҚҚС солинади (СКнинг 199-моддаси).

2-ҳолат. Мулкдорнинг қарорига асосан корхонанинг соф фойдаси унга мол-мулк (шу жумладан товар) билан берилса.

Хусусий корхона (ХК) мулкдори корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасини мол-мулк кўринишида олиши мумкин. Мулкдор ХКга тегишли мол-мулкни ўзининг ихтиёрига кўра (қонунга зид бўлмаган усулда) тасарруф этиш ҳуқуқига эга (“Хусусий корхоналар тўғрисидаги қонун,11.12.2003 йил № 558-II). Лекин, бундай ҳолатда мутаҳассисларнинг фикрлари турлича. Бу тўғрисида қуйидаги материални ўқинг:

СБХ газетаси 04.03.2014 йилдаги 9-сони, “Амалий солиқ солиш” бўлими, “Нима учун фикрлар хилма-хил бўлди” номли мақола.

Мутаҳассислар фикрларига кўра: СКнинг 22, 129, 130, 355-моддаларига асосан, корхонанинг фойдаси унинг таъсисчиларига (мулкдорларига) пул билан эмас, балки мол-мулк билан берилганда, ушбу мол-мулкни (хусусан, товарни) бериш реализация деб тан олинади ва ЯСТ солинадиган базага киритилади”. Бу бўйича ўхшаш саволларга жавобларни қуйидаги материалларда кўринг:

https://vopros.norma.uz/question/12263?sid=24975&st=198215&us=utqc2ioruq89j53ioacg5trgf1

https://vopros.norma.uz/question/106?sid=24975&st=198549&us=utqc2ioruq89j53ioacg5trgf1

https://vopros.norma.uz/question/452?sid=24975&st=198550&us=utqc2ioruq89j53ioacg5trgf1

Бошқа мутаҳассислар фикрича, таъсисчига (мулкдорга) мол-мулк беришда айрим ҳолларда солиққа тортиладиган даромад юзага келмайди, айрим ҳолларда эса “бошқа даромад” (СКнинг 132-моддаси 1-банди) юзага келиши мумкин ва ушбу “бошқа даромад” ЯСТ солинадига базага киритилади. Ундан ташқари, ҚҚС тўловчиларида мол-мулкни таъсисчига берилиши товарларни реализация қилиш обороти деб ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади (СКнинг 199-моддаси). Улар билан қуйидаги материалларда танишиб чиқинг:

НТВ газетаси (рус тилида) 07.04.2015 йилдаги 14-сони, “Практическая бухгалтерия” бўлими, “Грузите прибыль контейнерами” номли мақола.

НТВ газетаси (рус тилида) 13.05.2014 йилдаги 19-сони, “Практическое налогообложение” бўлими, “Без прибыли и без последствий” номли мақола.

Корхона мулкдорида (жисмоний шахсда) солиқ оқибатлари.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасига жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ (ЖШДС) солинмайди (СКнинг 179-моддаси 6-банди). Лекин, бунда мулкдорга товар қайси қийматда берилаётганига эътибор бериш керак. Жисмоний шахс юридик шахсдан товарлар (ишлар, хизматлар) олган тақдирда, ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати уларни харид нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Агар товар таннархидан (ёки харид нархидан) паст нархда бериладиган (сотиладиган) бўлса, товарларнинг таннархи билан бериш (сотиш) нархи орасидаги фарқ суммаси жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этилади ва ЖШДСга тортилади (СКнинг 177-моддаси). Моддий наф тарзидаги даромадлар мажбурий ижтимоий тўловларга тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Показать ответ

СКнинг 308-1 – моддасига мувофиқ, 01.01.2019 йилдан бошлаб қуйидаги корхоналар ЯИТни солиқ базасига нисбатан 25% ставкада тўлайдидар:

  • Бюджет ташкилотлар ва давлат корхоналари;
  • Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган юридик шахслар;
  • Устав фондининг 50 фоиз ва ундан кўп қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар;
  • Юқорида санаб ўтилганларнинг таркибий тузилмалари.

Қолган корхоналар 12% ставкада тўлайдилар.

Сиз ўз корхонангиз қайси ставкада ЯИТ тўлаши лозимлигини аниқламоқчи бўлсангиз, корхона таъсисчилари (“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ва “Нефтгазинвест” МЧЖ) ва устав фондларининг таркиби билан танишиб чиқинг. Корхонангиз устав капиталининг 95 фоизи  “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга тегишли бўлгани учун, ушбу МЧЖ таъсисчилари таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари тўғрисидаги маълумот етарли. Агар “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ устав фондининг камида 50 фоизи давлатга тегишли бўлса, у ҳолда сизнинг корхонангиз ЯИТни 25 фоизлик ставкада тўлайди. Акс ҳолда 12 фоизлик ставкани қўллайсиз.

Показать ответ

Солиқ Кодекси 204-моддасининг 2018 йил охирига қадар амал қилган таҳририга биноан, асосий воситалар реализация қилинганда ҚҚС солинадиган база реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланган ва ҳосил бўлган ижобий фарқ ҚҚС суммасини ўз ичига олган.

СКнинг 204-моддасига ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни билан ўзгариш киритилган. 01.01.2019 йилдан эътиборан АВлар сотилганда ҚҚС суммаси уларни реализация қилиш қийматидан ҳисобланади. Агар реализация қилиш қиймати АВнинг қолдиқ қийматидан кам бўлса, у ҳолда ҚҚС суммаси АВнинг қолдиқ қийматидан ҳисоблаб чиқарилади. Яъни, ҚҚС солинадиган база сифатида, вазиятга қараб (реализация қиймати ёки қолдиқ қийматининг қайси бири катталигига қараб), реализация қилиш қиймати ёки қолдиқ қиймати олинади.

Мисол 1.

Асосий восита ҚҚСсиз 2 000 000 сўмга сотилмоқда. Унинг қолдиқ қиймати 1 200 000 сўм. (АВ аввал қайта баҳоланмаган деб ҳисоблаймиз). Реализация қиймати қолдиқ қийматидан кўп, демак ҚҚС солинадиган база 2 000 000 сўм, ҚҚС сумаси 400 000 сўм (2 000 000 х 20% = 400 000). АВни сотиш қиймати ҚҚС билан бирга 2 400 000 сўмга тенг (2 000 000 + 400 000 = 2 400 000).

Мисол 2.

Асосий восита ҚҚСсиз 1 100 000 сўмга сотилмоқда. Унинг қолдиқ қиймати 1 200 000 сўм. (АВ аввал қайта баҳоланмаган деб ҳисоблаймиз). Реализация қиймати қолдиқ қийматидан кам, демак ҚҚС солинадиган база 1 200 000 сўм, ҚҚС сумаси 240 000 сўм (1 200 000 х 20% = 240 000). АВни сотиш қиймати ҚҚС билан бирга 1 340 000 сўмга тенг (1 100 000 + 240 000 = 1 340 000).

Показать ответ

Президентнинг 2017 йил 2-декабрдаги ПҚ-3422-сонли қарорининг 4-бандига асосан,  “Автомобилларда халқаро юк ташишни амалга ошираётган миллий автотранспорт корхоналари ва транспорт-логистика компаниялари” 2022 йилнинг 1 январига қадар:

  • Қўшилган қиймат солиғи, мулк солиғи ҳамда ер солиғи тўлашдан озод қилин. Бунда бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловлари  тўлашдан озод қилинган.

Агар сизнинг корхонангиз автомобилларда халқаро юк ташишни амалга ошираётган миллий автотранспорт корхонаси ёки транспорт-логистика компанияласи бўлиб ҳисобланса, Президент қарорида кўрсатилган имтиёзлани бутун фаолиятингизга нисбатан қўллашингиз мумкин.

Маълумот учун. Асосий фаолият тури - юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятидир (СКнинг 22-моддаси).

Показать ответ

Если ваше предприятие соответствует критериям плательщика ЕНП (ст.350 НК), вы можете быть плательщиком единого налогового платежа (или выбрать общеустановленную систему налогообложения, (ст.351 НК). Плательщики ЕНП занимающиеся несколькими видами деятельности, по которым установлены разные объекты налогообложения и (или) ставки единого налогового платежа, должны вести раздельный учет и уплачивать ЕНП по ставкам, установленным для этих категорий налогоплательщиков. Ставка ЕНП для предприятий,  основной деятельностью которых является предоставление в аренду имущества установлена в размере 30% к налогооблагаемой базе. А услуги по уборке и техническому обслуживанию облагаются по ставке 4%. В вашем случае, если предоставление имущества в аренду является основным видом деятельности, значит по этим двум видам деятельности нужно вести раздельный учет и уплачивать налог по разным ставкам.

Если предприятие по установленным критериям не может быть плательщиком ЕНП, то будет платить общеустановленные налоги. В данном случае вы  будет платить:

При любой  системе   налогообложения, у  вас  имеется  налогооблагаемый  объект- недвижимость, следовательно вы  так же будите  уплачивать:

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика