Ответов: 621
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Агар раҳбарият улгуржи савдо билан шуғулланишни тўхтатишга қарор қилса, улгуржи савдо лицензиясидан воз кечиб қайтариши мумкин. Асосийси, жамият уставида раҳбариятнинг хатти-ҳаракатига нисбатан чеклов мавжуд бўлмаса, раҳбар лозим топган қарорини қабул қилишга ҳақли.

Саволингизнинг иккинчи қисми бўйича, 12037-сон савол жавобига қаранг:

https://vopros.norma.uz/question/12037

Показать ответ

Корхоналарнинг футбол клуби фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирган маблағлари уларнинг харажатлари ҳисобланади.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи корхоналарда фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси профессионал футбол клубларининг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади (Президентнинг 16.03.2018 йилдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-3610 сонли Қарори 11-банд). ЯСТ тўловчиларида улар томонидан футбол клуби фаолиятини молиялаштириш учун ўтказилган маблағ билан боғлиқ солиқ оқибатлари юзага келмайди (СКнинг 355,356-моддалари).

Профессионал футбол клублари 2023 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинган. Футбол бўйича машғулот ва йиғинларни ўтказиш вақтида футболчилар ва бошқа мутахассислар (тренер, ҳакам, инструктор), шу жумладан хорижий мутахассисларнинг спорт озиқ-овқатлари билан овқатланишини, шунингдек, уларни мукофотлаш (рағбатлантириш)ни ташкил этишга сарфланадиган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди (Президентнинг 16.03.2018 йилдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-3610 сонли Қарори 10,11-бандлари).

Показать ответ

Жисмоний шахслар томонидан шартнома доирасида берилган материаллар давал (қайта ишлашга олинган) материаллар сифатида қаралади. Давал материаллар корхона балансида эмас, балансдан ташқари 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счётида ҳисобга олинади (21-сон БҲМС). Шунинг учун қўрилган объект таннархида ҳисобга олинмайди, демак фойда солиғини ҳисоблашда иштирок этмайди (СКнинг 128-моддаси), ҚҚС солинадиган базага кирмайди (СКнинг 204-моддаси). ЯСТ тўловчиларида ҳам солиқ солинадиган базага таъсир қилмайди (СКнинг 356-моддаси).

Показать ответ

Авваламбор шуни айтиш лозимки, лотерея ташкил этиш фаолияти лицензия талаб этадиган фаолият турига киради (ЎзР Олий Мажлисининг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова). Муайян товарлар ва хизматлар истеъмолчилари ўртасида сотувларни рағбатлантириш мақсадида, ўйинда қатнашганлик учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўтказиладиган пул-буюм ютуқлари ўйинлари лицензияланмайди (ВМнинг 16.07.2003 йилдаги 314-сон қарорига илованинг 1-банди). Шунинг сабабли, сиз ўтказмоқчи бўлган тадбир лицензиясиз амалга оширилган фаолият тури сифатида эътироф қилинмаслиги учун ушбу тадбирни тўғри расмийлаштириш лозим. Фирма логотипи тушурилган ашёлар (футболка, кепка) қийматини реклама билан боғлиқ савдо харажатларига чиқаришингиз мумкин. Буни корхона раҳбарининг буйруғига асосан реклама акцияси сифатида расмийлаштириш лозим бўлади. Бу билан боғлиқ солиқ оқибатлари юзага келмайди. Булар тўғрисида батафсил қуйидаги манба орқали ўтиб ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/5987?sid=47929&st=450736&us=p4inr67a0qrl30hqscu4acvtm0

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга биноан (ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига илова), автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳудудий ДЙҲХХ органлари томондан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) янги автомототрнаспорт воситаси олинганда;

б) автомототранспорт воситаларининг ЎзР ҳудудида эркин айланиши учун (импорт) божхона режимида божхона рўйхатидан ўтказишда;

в) автомототранспорт воситасининг эгаси ўзгарганда;

г) автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолатларда.

Автотранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автотранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлиши кунидан бошлаб ўн календарь кун ичида ЙҲХДХ органига белгиланган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши лозим.

Акция натижалари бўйича берилган ютуқнинг (автомашинанинг) қиймати уни олган жисмоний шахснинг текинга олган моддий наф тарзидаги даромади бўлиб ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси) ва Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади, Ягона ижтимоий тўловга (ЯИТ) тортилмайди (СКнинг 306-моддаси). Бунда ютуқни олган жисмоний шахс учун солиқ суммасини корхона тўлаб бериши мумкин. Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802 сонли қарори 4-бандига мувофиқ, учинчи шахслар томонидан солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўланган солиқ суммаси ушбу жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромади бўлиб ҳисобланмайди.

Агар корхонангиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, ютуқ суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат деб эътироф этилади (СКнинг 147-моддаси 3-банди). Ундан ташқари, ютуқ қийматидан ҚҚС тўланади (СКнинг 199-моддаси). Корхонангиз ЯСТ тўловчиси бўлса, ютуқ суммаси ЯСТ ҳисобланадиган базага таъсир кўрсатмайди.

Показать ответ

Согласно статьи 6 новой редакции Закона «О бухгалтерском учете» (№279-I от 30.08.1996 г), субъектами бухгалтерского учета являются:

  • органы государственной власти и управления;
  • юридические лица, зарегистрированные в Республике Узбекистан, а также их дочерние предприятия, представительства, филиалы и другие структурные подразделения. Т.е., здесь имеется ввиду представительства, филиалы и т.д. юрлиц, зарегистрированных в РУз, а не представительства компаний зарегистрированных за рубежом.

Если иностранная компания, не  зарегистрированная в  Узбекистане, открыло на территории Республики Узбекистан свое представительство,  то  представительство должно  вести  учет и  формировать  отчетность по  своей  деятельности. При  этом    разрешается  это  делать   в  порядке, который  может  отличаться  от  отчетности  обычных   субъектов  бухгалтерского  учета, но   он  должен  быть  установлен   законодательством.

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика