Ответов: 303
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
12.02.2018 [ID: 10118] 1. Хорижий (Б) фирма янги ташкил этилган (С) қўшма корхонанинг устав фондидаги ўз улушини (А) фирмасига муқаддам экспорт қилган лекин тўловини олмаган ускуна ҳисобига шакллантириши мумкинми? 2. Янги ташкил этилган (С) қўшма корхонанинг устав фондидаги (Б) фирмани улушини тўлиқ шакллантириш учун(А) фирмаси ускунани (С) қўшма корхонасига қайси қийматда ва қандай тартибда топшириши керак? Бунда импорт контракт шартларига ўзгартиришлар киритиш керакми?Ускуна далолатнома ёки счет-фактура орқали топшириладими?
Показать ответ

1.Хорижий (Б) фирмаси Ўзбекистонда ташкил этилган (С) қўшма корхонадаги ўз улушини (А) фирмаси унга тўлаши керак бўлган кредитор қарздорлиги эвазига шакллантириши мумкин.

Бунинг учун Б ва А фирмалари ўртасида тузилган импорт контрактига қўшимча келишув тузилиб, унда пул қайтариш мажбурияти эвазига ушбу контракт асосида келиб тушган и/ч ускунасини қайтариб берилиши назарда тутилади (ФКнинг 342-м.).

Қўшимча келишувда қайтариладиган и/ч ускунаси Ўзбекистон ҳудудида қолишиҳақида ҳамда мулк Б фирмасининг қайси ишончли вакилига топширилиши акс эттириши керак.

А фирма и/ч ускунасини кўшимча келишув асосида қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан Б фирманинг ишончли вакилига топширади. Б фирманинг ишончли вакили эса ушбу мулкни С фирмасига ўз улушини шакллантириш эвазига топширади.

Шунингдек, тарафлар ўз ўрталаридаги мавжуд бўлган дастлабки мажбуриятларни ФКнинг 347-моддасида белгиланган тартибда бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириши (мажбуриятни янгилаши) ҳам мумкин.

Импорт контрактга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар белгиланган тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши лозим (30.09.2003й. 416-сонли ВМҚга 1-илова).

Показать ответ

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатлари МКнинг 164-моддаси билан тартибга солинади. Бунда, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50% дан ортиб кетмаслиги лозим. Бироқ  назаримизда, агар ходим корхона раҳбари номига ёзма ариза билан мурожаат қилиб, иш ҳақининг купроқ қисмини бошқа ташкилотга ўтказиб беришни сўраса, иш берувчи унинг аризасини қаноатлантиришга ҳакли.

Показать ответ

Чакана савдо  деганда савдо соҳасида пировард истеъмолчи учун, тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарлар сотишни назарда тутувчи фаолиятни тушунилади. Демак, юридик шахсга чакана сотиш имконияти мавжуд эмас (13.02.2003й. 75-сонли ВМҚга 1-илова).

Юридик шахслар баъзида ўз эҳтиёжлари учун товарларни корпоратив банк пластик картаси орқали сотиб олишлари мумкин (АВда 18.04.2005й. 1470-сон  рўйх. ўтг. Низомнинг 6-б.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика