Ответов: 316
|
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
25.01.2018 [ID: 9915] Хизмат кўрсатувчи банкка конвертация қилиши учун қайси курс бўйича валюта хариди буюртмасини тақдим қилади? Қайси норматив хужжатга асосан?
Показать ответ
Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби Низом билан белгиланган (ВМнинг 10.07.2001й. 294-сонли қарорига 2-илова). Илгари, 2017 йилнинг 10 июлига қадар, ваколатли банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар ўтказилишида банклараро савдо сессияларида қайд қилинган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланилар эди (Низомнинг 19-банди, 2017 йил 10 июлдан бекор қилинган). Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017й. 449-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришларга асосан биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилиши белгиланган (Низомнинг 43-банди). Шунинг учун корхонангиз хорижий хамкори олдида бўлган чет эл валютадаги қарзини тўлаб бериш мақсадида чет эл валютасини хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида бозор курси бўйича сотиб олиши мумкин.
Показать ответ
Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом (ВМнинг 456-сонли қарорига илова) марказлаштирилган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган импорт ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларни харид қилишда тендер савдолари ўтказишни ташкил этиш механизмини белгилаб беради. Тендер савдолари битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади. Битта контракт бўйича 1 минг АҚШ долларидан кам бўлган миқдордаги харидлар тендер савдолари ўтказмасдан товарлар нархи, сифати ва муддати бўйича енг яхши таклифларни киритган мол етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширилади (Низомнинг 5-банди). Ушбу Низомда чет эл валютада ифодаланган қийматлар Марказий банкнинг маълум бир (қадимий) курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланмаган. Чет эл валютасидаги операциялар ушбу валютанинг сўмга нисбатан Марказий банкнинг операция амалга оширилган санасидаги курси бўйича сўмда қайта ҳисобланиши лозим (АВда 17.09.2004й. 1411-сон билан рўйхатга олинган Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-банди). Шунинг учун қайд этилган 1 минг АҚШ доллари миқдордаги чегаранинг миллий валютадаги эквиваленти Марказий банкнинг амалдаги валюта курси бўйича аниқланади.
Показать ответ
Нет, не должно. Статья 135 НК предусматривает порядок определения дохода налогоплательщика при безвозмездном получении имущества, имущественных прав, работ и услуг. При получении займа (финпомощи на возвратной основе) без обязательства выплаты процентов заимодавцу доход заемщика определяется исходя из ставки рефинансирования, установленной ЦБ на дату получения займа (финпомощи). В аналогичном порядке определяется доход заемщика по займам (финпомощи на возвратной основе), предоставленным с условием выплаты процентов, ставка которых ниже ставки рефинансирования ЦБ. Таким образом, по займам (финпомощи на возвратной основе), предоставленным без обязательств выплаты процентов или с выплатой процентов по ставке ниже ставки рефинансирования ЦБ, доход определяется у Заемщика, т.е. у лица получающего заём (финпомощь) на таких условиях. По договору о срочном депозите, заключенному с обслуживающим банком, ваше предприятие будет являться Вкладчиком – лицом, вносящим денежные средства во вклад (абз. 6 п.1 Инструкции о порядке осуществления депозитных операций в банках Республики Узбекистан, рег. МЮ №2711 от 26.08.2015г.). Начисление банками процентов по вкладам осуществляется на основании Положения о начислении процентов в коммерческих банках (рег. МЮ №1306 от 30.01.2004 года). Уровень процентных ставок, выплачиваемых по вкладам, устанавливается банками в рамках требований законодательства. Процентные доходы вкладчиков по срочным депозитам облагаются у источника выплаты (ст. 156 НК), т.е. банком. Налоговым законодательством не предусмотрен порядок определения доходов вкладчиков по банковским вкладам исходя из ставки рефинансирования ЦБ. |