Ответов: 621
Ответы эксперта. Учет денежных средств
Показать ответ

Корхона ва ташкилотларда пул маблағларини кирим қилиш ва чиқаришда Бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатлари, солиқ солишга оид қонун ҳужжатлари ҳамда корхонанинг ички ҳужжатларига риоя қилиш лозим.

Пул маблағларини кирим ёки чиқим қилиш банк ҳисобрақамидан пул ўтказиш йўли билан, терминал орқали ёки нақд пулда амалга ошириш мумкин. Савол мазмунида айнан қандай вазиятлар қизиқтираётгани аниқлаштирилмаган. Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўладиган турли вазиятлар бундай вазиятларга тегишли бўлган қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, пул маблағларини (нақд ёки нақдсиз) қабул қилиш ва чиқим қилишга оид бўлган қуйидаги қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз:

Норма компаниясининг norma.uz номли сайтидаги савол-жавоблар бўлимидан сизни қизиқтираётган саволларга жаволарни излаб кўришингиз мумкин. Ёки аниқроқ жавоб олиш учун айнан сизни қизиқтираётган вазиятни аниқлаштириб ёзиб юборинг.

Шунингдек қуйидаги манбаларда берилган эксперт материаллари билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/5749?us=g04uurbnsh6i3lhkg7fnefnv35

https://vopros.norma.uz/question/9622

 

 

Показать ответ

Кассир-операционистнинг назорат-касса дафтарини тўлдириш Ўзбекистон Республикаси ДСҚнинг 14.12.2011 йилдаги 2011-40 сонли қарори билан тасдиқланган тартибда амалга оширилади (АВда 09.01.2012 йилда 2309-сон билан рўйхатга олинган).

Назорат-касса машинасида (НКМ) Z-ҳисобот кун (смена) охирида ечиб олинади, унда иш куни (смена) давомида НКМ орқали киритилган сумма акс этган бўлади. Z-ҳисобот ечилганидан сўнг иш куни давомида киритилган сумма нолга айлантирилиб, НКМнинг фискал хотирасига кўчирилади.

Саволда ёзилгани каби, Z-ҳисобот ечилганидан кейин НКМда яна сумма урилса ва яна Z-ҳисобот ечилса, унда иккала ҳисоботдаги суммаларни текшириб кўриш керак. Агар биринчи ҳисобот ечилганидан сўнг НКМга кун давомида киритилган сумма нолга айлантирилмаган бўлса, демак иккинчи ҳисоботда кун давомида тушган НКМга киритилган жами сумма акс этган бўлади. Ундай ҳолатда касса дафтарида шу иккинчи Z-ҳисобот суммаси акс эттирилади. Агар НКМга кун давомида киритилган сумма иккала ҳисобот ечилганидан кейин ҳам нолга айлантирилган бўлса, демак касса дафтарида ушбу санада иккала ҳисобот қийматларининг йиғиндиси кўрсатилади (бу йиғинди НКМга кун давомида киритилган суммага тенг бўлиши керак). Z-ҳисоботларда урилган суммаларнинг кун давомида НКМга киритилган жами сумма билан мос келиш-келмаслигини текшириб кўриш учун уларни Х-ҳисобот суммаси билан солиштириб кўриш мумкин.

Назорат-касса дафтарини хатосиз тўлдириш тўғрисида СБХ газетасининг 2013 йилдаги 30-сонида чиққан материал билан танишиб чиқинг:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text96860_nazorat-kassa_daftari_behato_tuldiramiz?paper=sbx

Показать ответ

Ўзбекистонда давлат реестрига киритилган назорат-касса машиналари (НКМ ) моделларидан ва уларнинг дастурий маҳсулотларидан фойдаланишга рухсат этилган. Низомда белгиланишича, назорат-касса машиналари аккредитация қилинган сертификациялаш органлари томонидан мажбурий тартибда сертификатланиши шарт (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Низом).  

Фойдаланиш мумкин бўлган НКМларга қўйилган ягона техник талаблар Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат стандартизация, метрология ва сертификатлаш агентлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган (АВда 11.07.2014 йилда 2601-сон билан рўйхатдан ўтган).

Сертификатлаш (яъни, мувофиқлик сертификатини бериш) НКМни солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказишдан аввал амалга оширилади.

Корхонангиз 2018 йил март ойидан бери фаолият юритиб келаётган бўлса, сизнинг назорат-касса машинангиз солиқ органида рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Агар НКМ белгиланган техник талабларга жавоб бермаганида солиқ органи уни рўйхатдан ўтказмаган бўлар эди. Шунингдек, солиқ хизмати мувофиқлик сертификати бўлмаган НКМларни рўйхатдан ўтказмайди.

НКМнинг тасдиқланган техник талабларга мувофиқлиги масалалари бўйича Давлат стандартизация, метрология ва сертификатлаш агентлигига консультация сўраб мурожаат қилишингиз  мумкин.

Показать ответ

Z-ҳисобот ечилганда назорат касса машинасининг (НКМ) оператив хотирасига кун давомида киритилган суммалар НКМнинг фискал хотирасига ўтказилади. Бунда НКМнинг оператив хотираси ноль ҳолатига келади, яъни бўшайди. Z-ҳисобот касса сменаси тугаганида иш охирида кунига бир марта ечилгани маъқул. Чунки унда қайд этилган кўрсатикич назорат-касса дафтарида акс эттирилади (ДСҚнинг 14.12.2011 йилдаги №2011-40 қарори, АВда 09.01.2012 йил №2309). Инкассация қилиш пайтида Z-ҳисобот ечиш қонун ҳужжатларида талаб этилмайди.

Х-ҳисобот – текшириш ҳисоботидир. Қулайлик учун Х-ҳисоботни инкассация пайтида ёки исталган бошқа пайтда кассани текшириш учун ечиш мумкин.

Назорат-касса дафтарини хатосиз тўлдириш тўғрисида СБХ газетасининг 2013 йилдаги 30-сонида чиққан материал билан танишиб чиқинг:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text96860_nazorat-kassa_daftari_behato_tuldiramiz?paper=sbx

Показать ответ

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ (30.08.1996 й. №279-I) банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ҳамда ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Шунинг учун  кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига аниқланган ортиқча чиқиш ёки камомад тўғрисида ёзув ёки тузатишлар киритилмайди.

Инкассацияда пул ортиқча чиқса, авваламбор ушбу ортиқча чиқишнинг сабабини ўрганиш лозим. Бунинг учун кассада инвентаризация ўтказиш керак (19-сон БҲМС). Кассир инкассация ҳужжатларини тўлдиршда хатолик қилиши ёки кассадаги пулни инкассацияга тайёрлаганда сумкага ортиқча пул қўйган бўлиши мумкин. Ортиқча чиқишнинг сабабига қараб, ушбу ортиқча чиққан пул маблағини ҳисобга оласиз. Агар инкассация сумкасига ортиқча пул қўйилган бўлса, кассада пул маблағи кам чиқиши керак. Бундай ҳолатда ортиқча чиққан пул билан кассадаги камомад ёпилади.

Кассада камомад чиқса:

1) Дт 5910 “Камомадлар”        3 000 сўм

Кт 5010 “Касса”                   3 000 сўм

2) Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”        3 000 сўм

Кт 5910 “Камомадлар”                    3 000 сўм

Кассада камомад аниқланмаса, лекин кассир инкассация ҳужжатларини тўлдиришда хатолик қилгани аниқланса, бу тўғрисида далолатнома тузилади, бухгалтерияда маълумотнома ёзиб, хатолик тузатилади.

Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”        3 000 сўм

Кт 5010 “Касса”                               3 000 сўм

Юқоридаги барча амаллар далолатнома ва бухгалтерия маълумотномаси ёзган ҳолда амалга оширилади.

Агар хатолик сабаби аниқланмаса, ортиқча маблағ суммаси даромадга олинади:

Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”                                3 000 сўм

Кт 9390 “Бошқа операцион даромадлар”             3 000 сўм.

Показать ответ

Назорат-касса машиналарини (НКМ) қўлламасдан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори). Мазкур рўйхатга сиз шуғулланадиган хизмат тури киритилмаган. Шунинг учун нақд пулда ҳисоб-китобларни амалга оширишда НКМ қўллашингиз шарт.

Показать ответ

Корхонанинг маблағлари ҳисобига харид қилинган ва ҳўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган бензиннинг ҳисоби материалларни ҳисобга олувчи 1030-счётда юритилиши лозим (21-сон БҲМС, 5-сон БҲМС).

Ёқилғиннинг кирими КПКдан фойдаланувчи моддий жавобгар шахснинг бўнак ҳисоботи ва унга илова қилинган бирламчи хужжатлар асосида амалга оширилади. Терминал чеки счёт-фактура ўрнини босадиган ҳужжат ҳисобланади (СКнинг 222-моддаси).

Ёқилғининг чикими эса Ҳаракатланувчи автомобиль составида ёқилғи ва мойловчи материаллар сарфлаш меъёрларидан келиб чиқиб (28.07.2003да Ўзбекистон стандартизация, метрология ва сертификация агентлиги томонидан 05-20 сонли Қарор билан тасдиқланган) босиб ўтган киломметраж бўйича автомобил счётчиги кўрсатмалари асосида амалга оширилиши мумкин.

Ундан ташқари, КПК орқали товарлар (шу жумладан бензин) сотиб олинганида Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВда 18.04.2005й. 1470-сон билан рўйхатга олинган) талабларига амал қилган ҳолда 21-сон БҲСМга муквофиқ, корпоратив карта учун 5500 “Бошқа махсус счётлар” гуруҳида алоҳида счёт очиб ҳисобни юритишни маслаҳат берамиз.

Показать ответ

Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (ҳисоблаб ёзиш усули) (СКнинг 39-моддаси 2-хатбошиси).

Терминал орқали пластик картадан пул ечиб олиш йўли билан товарлар реализация қилинганида, пластик картадан пул ечиб олинган куни товар мижозга топширилади ва айнан шу кун реализация санаси бўлиб ҳисобланади.

Ечиб олинган пулнинг ҳисобрақамга кечикиб келиши – бу табиий ҳол. Мижоздан олинган пулни акс эттириш учун бухгалтерияда 5700 счётлар гуруҳида қўшимча счёт очилади, масалан 5720 “Йўлдаги пул маблалари – Терминал”.

Бухгалтерия ўтказмалари

Пластик картадан ечиб олинган пулларни акс эттириш учун:

Дт 5720 “Йўлдаги пул маблалари – Терминал”

            Кт 9010 “Товарларни сотишдан даромад”

Ушбу ўтказма кунига бир марта, кун давомида терминал карта орқали қабул қилинган жами суммага берилиши мумкин.

Пул маблағи ҳисобрақамга келиб тушганида:

Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

            5720 “Йўлдаги пул маблалари – Терминал”

Ушбу ўтказма ҳисобрақамга келиб тушган суммага берилади. Ҳисобрақамга пул маблағлари бўлакларга бўлинган ҳолда бир неча кун давомида келиб тушиши мумкин.

Показать ответ

Корпоратив картага масъул ходим ундаги маблағни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлагани аниқланган ҳолларда, ушбу сарфланган маблағ суммаси ходимнинг корхонага бўлган қарзи сифатида акс этирилади ва корхона раҳбарининг буйруғи билан ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади. Бу ҳисобда қуйидагича акс эттирилади.

Ходим корпоратив картадаги маблағни шахсий эҳтиёжи учун сарфлагани аниқланди:

Дт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”         50 000 сўм

            Кт 55 40 “Корпоратив картадаги пул маблағлари”        50 000 сўм

(бу ерда корпоратив карта счёти “55 40” шартли равишда олинган, корхонанинг ҳисоб режасида ушбу счёт бошқача номерланган бўлиши мумкин).

Қарз суммаси ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинди:

Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”  50 000 сўм

            Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”         50 000 сўм

Агар корхона раҳбари сарфланган суммани ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолмасликка қарор қилса, у ҳолда ушбу сумма ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади бўлиб ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси) ва унинг жами даромади таркибида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Бу қуйидагича акс эттирилади:

Ходим корпоратив картадаги маблағни шахсий эҳтиёжи учун сарфлагани аниқланди:

1) Дт 42 10 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”  50 000 сўм

            Кт 55 40 “Корпоратив картадаги пул маблағлари”        50 000 сўм

2) Дт “Харажатларни ҳисобга олувчи счёт” (94 00, 20 00, 27 00)         50 000 сўм

            Кт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”  50 000 сўм

Ой тугаганида иш ҳақи бўйича аванс ҳисобга олинади:

Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”  50 000 сўм

            42 10 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”            50 000 сўм

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади (СКнинг 177-моддаси)га ягона ижтимоий тўлов ва пенсия жамғармасига суғурта бадаллари солинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Юқоридаги амаллар ходимнинг ҳисоботи, аризаси, тушунтириш хати ҳамда раҳбарнинг буйруғи ёки фармойиши асосида бажарилади.

Показать ответ

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ (АВда 2005 йил 18 апрелда 1470-сон билан рўйхатга олинган) корпоратив карта сақловчиси (жавобгар шахс) корпоратив пластик картадан қилинган харажатлар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот топшириши лозим. Корпоратив банк картаси воситасида тўлов амалга оширилганда терминаллар квитанциялари асл нусхалари, унга илова қилинган товар счётлари ва қонунга мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.

Агарда терминал чеки бирор-бир сабабга кўра сақланиб қолмаган бўлса, харажатлар амалга оширилган жойга (харажат қилинган ташкилотга) мурожаат қилиб, улардан ҳисобварақ-фактура ёзиб беришни, сотувчида сақланиб қолган терминал чекидан нусҳани тасдиқлаган ҳолда тақдим этишни сўраб олиш мумкин. Акс ҳолда хужжат билан тасдиқланмаган харажатлар суммаси бухгалтерия ҳисобида карта сақловчисининг корхонага қарзи сифатида акс эттирилади ва ушбу суммани жавобгар ходим корхонага қайтариши ёки унга тўланадиган даромаддан ушлаб қолиниши лозим бўлади. Агар хужжат билан тасдиқланмаган суммалар карта сақловчиси бўлган ходимнинг фойдасига қолдириладиган бўлса, бу унинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади (СКнинг 177-моддаси). Бундай ҳолларда, корпоратив банк карталаридан маблағ сарфлаш қоидалари бузилган ҳисобланади.

Показать ответ

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармонида Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республикада ўрнатилган айрим тартиб-қоидаларни бекор қилиш ва ўзгартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган. Жумладан, ушбу таклифлардан бири, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибни жорий қилишдир.

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситаларига ёқилғи харид қилишни шартнома тузмасдан амалга оширишингиз мумкин, лекин харид қилганган ёқилғи учун ҳисобварақ-фактура (ёки унда кўрсатилиши шарт бўлган реквизитлар ёзилган ҳужжат) расмийлаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бунда шуни назарда тутингки, сизга ёқилғи етказиб берувчи корхонада ой давомида сизга реализация қилган ёқилғи учун ой охирида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзиб бериш ҳуқуқи бор (СКнинг 222-моддаси). Агар қулай бўлса, шу қоидадан фойдаланишингиз мумкин.

Норма компаниясининг расмий сайтида мазкур масалага бағишланган эксперт шарҳи  чиқарилган. У билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/kpk_vositasida_haq_tulash_hisobvaraq-faktura_kerakmi

Показать ответ

Касаба уюшмасидан пул маблағи корхонанинг ҳисобрақамига келиб тушганида:

Дт 5110 Ҳисоб-китоб счёти

Кт 6990 Бошқа мажбуриятлар (касаба уюшмасига)

Пул корпоратив картага ўтказилганида:

Дт 5530 Корпоратив карта счёти

Кт 5110 Ҳисоб-китоб счёти

Корпоратив картадан сарфланган суммалар аввал карта сақловчиси бўлган ҳисобдор ходимнинг қарзи сифатида акс эттирилади:

Дт 4290 Ходимларга берилган бошқа бўнаклар

Кт 5530 Корпоратив карта счёти

Карта сақловчиси пул сарфланган кундан бошлаб 10 кун ичида бухгалтерияга ҳисобот топширади (АВда 18.04.2005 йилда рўйхатга олинган 1470-сонли Йўриқнома). Ходим ҳисоботга харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади (счёт-фактура, терминал чеки ва ҳ.к. бирламчи ҳужжатлар). Бирламчи ҳужжатлар асосида кейинги ўтказмалар қилинади.

Масалан, корпоратив картадаги маблағдан:

1 000 000 сўм ресторанга ўтказилган. Ресторан кўрсатган хизмати учун берган счёт-фактураси ва ходим ҳисоботи асосида:

1)      Дт 4330 Бошқа берилган бўнаклар

Кт 4290 Ходимларга берилган бошқа бўнаклар

2)      Дт 6990 Бошқа мажбуриятлар (касаба уюшмасига)

Кт 4330 Бошқа берилган бўнаклар        

200 000 минг сўмга совғалар сотиб олинди ва ходимларга тарқатилди. Тасдиқловчи ҳужжат асосида:

1)      Дт 1090 Бошқа материаллар

Кт 4290 Ходимларга берилган бошқа бўнаклар

2)      Дт 6990 Бошқа мажбуриятлар (касаба уюшмасига)

Кт 1090 Бошқа материаллар

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика