Ответов: 621
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Хорижий валютада амалга ошириладиган операцияларни корхона балансида акс эттириш 22-сон БҲМСга ҳамда Адлия Вазирлигида 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади. Улар балансга киритилганидан кейин валюта курси ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди. Асосий воситаларнинг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида вақти-вақти қайта баҳоланади (5-сон БҲМС).

Асосий воситалар қийматини қайта баҳолаш Адлия вазирлигида 2002 йил  4 декабрда 1192-сон

билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ 1 январь ҳолати бўйича ўтказилади:

  • микрофирма ва кичик корхоналарда – уч йилда бир маротаба;
  • бошқа ташкилотларда – ҳар йили.

Қайта баҳолашни ташкилотда мустақил равишда ёки баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар - экспертларни жалб этган ҳолда амалга ошириш мумкин. Қайта баҳолашни ўтказишда икки усулдан бирини қўллаш мумкин: бевосита қайта баҳолаш усули ёки индексация усули.

Асосий воситаларнинг қийматини шу йўсинда бозор нархларига мувофиқлаштириш мумкин.

Показать ответ

Таътил кунлари ходим ишлаган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-моддаси).

Саволда келтирилган маълумотга кўра ходим 4 ой ишлаган (02.01.2018 – 30.04.2017). Ходим фойдаланмаган таътил кунларини аниқлаш учун корхонада ўрнатилган таътил муддатини (15 кун) ўн иккига бўлиб (йил ойлари сони), чиққан сонни ходим ишлаган ойлар сонига (тўртга) бўлиш керак (15/12х4 = 5 кун). Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлови 5 кунга тўланади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/9288?us=jnkpbqgd87oaol6h3hn3mme912

https://vopros.norma.uz/question/7380?us=jnkpbqgd87oaol6h3hn3mme912

Показать ответ

Жисмоний шахс Меҳнат Кодексига мувофиқ ишга қабул қилинса у билан меҳнат шартномаси тузилади. Меҳнат дафтарчаси жисмоний шахснинг асосий иш жойида туради. Асосий иш жойини ўзгартирган жисмоний шахс янги иш жойига аввалги иш жойидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиб келиб топшириши лозим (СК 186-моддасининг 5-хатбоши). Ушбу талаб Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлар бажарувчи жисмоний шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома одатда вақтинча, бир маротабалик ишларни бажаришга тузилади ва Фуқаролик Кодекси билан тартибга солинади. Жисмоний шахс корхонада бундай шартнома асосида ишлар бажарганида, мазкур жисмоний шахс бошқа жойда ишламаган тақдирда ҳам, ушбу корхона унинг асосий иш жойи бўлиб ҳисобланмайди. Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида белгиланган шкала бўйича йил бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ (ЖШДС) солинади. ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш фақатгина жисмоний шахснинг аризасига биноан амалга оширилиши мумкин (СК 186-моддасининг 8 ва 9-хатбоши). Жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадлариданЖШДСнинг якуний суммаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларациянинг маълумотлари бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади. Декларация жисмоний шахс томонидан СКнинг 34-бобига мувофиқ топширилади. Корхона жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан даромадларидан шкала бўйича солиқ ушлаб қолса, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига ушбу жисмоний шахслар олган даромад туғрисида маълумотнома тақдим этиши шарт. Энг юқори ставкада солиқ ушлаб қолинган тақдирда маълумотнома топшииш лозим эмас.

Агар корхона жисмоний шахсга меҳнат дафтарчасини очмоқчи бўлса, у ҳолда Меҳнат Кодекси талабларини бажарган ҳолда жисмоний шахсни ишга қабул қилиши лозим.

Показать ответ

Корхонанинг устав фонди ҳамда таъсисчиларнинг ундаги улушлари миллий валютада (сўмда) ифодаланган бўлса, махаллий таъсисчи томонидан унинг улуши хорижий валютада киритилган тақдирда ҳам, уни киритган юридик шахс (таъсисчи) киритган инвестициясининг (улушининг) ҳисобини хорижий валютада юрита олмайди. Бундай ҳолатда ўз улушини хорижий валютада киритган махаллий таъсисчи бошқа корхонадаги ўз улушини ушбу корхона давлат рўйхатидан ўтган санада 06 00 “Инвестициялар” счётлари гуруҳига кирувчи тегишли счётда мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда сўмда акс эттиради (Дт 0600 Кт 6100). Устав фондига киритиш учун пул маблағи ўтказилганида (қайси валютада ўтказилганидан қатъий назар) инвесторнинг мажбурияти ёпилади ёки камаяди (Дт 6100 Кт 5100/5200). Мазкур инвестициялар баланснинг валюта моддаси бўлиб ҳисобланмайди. Инвестиция хорижий валютада ифодаланган бўлса (масалан, хорижий валютада ифодаланган устав капиталини шакллантириш учун киритилган), у баланснинг валюта моддаларига киради ва МБнинг курси бўйича қайта баҳоланади (АВда 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 17-18-бандлари).

Агар хорижий валютада ўтказилган пул таъсисчининг устав фондига сўмда ифодаланган қарзини қопламаса, сўмда юзага келадиган фарқ инвестиция киритилган корхонада дебиторлик қарзи сифатида, инвестор корхонада эса кредиторлик қарзи сифатида акс эттирилади. Бундай ҳолатларда таъсисчи устав фондига бўлган қарзининг етишмаган қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлардан кечиктирмай киритиши шарт (ЎзР 06.12.2001 йилдаги № 310-II қонуни, 14 банди).

Показать ответ

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари мулкий даромад ҳисобланади (СКнинг 176-моддаси) ва уларга тўлов манбаида солиқ солинади (СКнинг 184-моддаси). Яъни, жисмоний шахснинг мол-мулкини ижарага олган корхона жисмоний шахсга ушбу мол-мулкнинг ижараси учун даромад тўлаш пайтида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ЖШДС) улаб қолиши ва бюджетга ўтказиши лозим. Жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага беришдан оладиган даромадларига энг кичик ставкада (7,5%) солиқ солинади (СКнинг 181-моддаси). Жисмоний шахсларинг бундай даромадларига суғурта бадали ҳамда ягона ижтимоий тўлов солинмайди (СКнинг 306-моддаси). Шунингдек, ушбу даромадлардан ушлаб қолинадиган ЖШДСдан Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамига мажбурий бадаллар ўтказилмайди.

Показать ответ

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг шакли ва тизимлари, мукофотлар ва бошқа тўловлар корхонанинг локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-моддаси).

Саволнинг мазмунига қараганда корхонада ходимларга ойлик маош тайинланган ва иш ҳақи вақтбай (кунбай, соатбай) тизимида тўланади. Вақтбай тизимида иш ҳақи ишланган вақтга мутаносиб равишда тўланади. Вақтбай меҳнатга тўланадиган ҳақ соатбай, кунбай ва ой учун (вақтбай ойлик) бўлиши мумкин. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, тегишинча, тўлиқсиз иш ойи белгилаб қўйилиши мумкин.

Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўланганда лавозим маошининг миқдори ойдаги соатлар (кунлар) нормасига қараб ўзгармайди. Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўланганда МКнинг 115-моддасига ҳамда корхонада жорий этилган иш вақти режимига мувофиқ бир ойда ишланган иш соатлари (кунлари) нормаси меъёр ҳисобланади.

Масалан, ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган иш вақти режими ва иш вақтининг нормал муддати жорий этилган. Штат жадвалига кўра ходимга 500 000 сўмлик лавозим маоши белгиланган. Ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси шартларига кўра у ойда 15 иш куни ишлайди. Ойдаги иш кунлари 21 кунга тенг бўлса, ходим 15 кун ишлаган тақдирда ой учун меҳнатга тўланадиган ҳақнинг тариф қисми қандай ҳисобланади?

Ходим ойда тўлиқ ишлаганда унга 21 иш куни учун 500 000 сўм ҳисоблаб ёзилиши керак. Ходими 15 иш куни ишласа унга ишланган вақтга мутаносиб равишда иш ҳақи тўланади:

500 000 / 21 х 15 = 357 142,86 сўм.

(агар иш кунлари 22 кунга тенг бўлса: 500 000 / 22 х 15; агар 20 кунга тенг бўлса: 500 000 / 20 х 15 ва ҳ.к.)

Ташкилотларда лавозим маоши (500 минг сўм) муайян иш кунидан (масалан 21 иш кунидан) келиб чиқиб белгиланган бўлиши мумкин (яъни 21 иш куни учун ловзим маоши 500 минг сўм). Бундай ҳолларда ойдаги иш кунлари сони неча кунни ташкил қилишидан қатъий назар, лавозим маоши 21 иш кунига бўлиниб ишланган кунлар сонига кўпайтириш орқали меҳнат ҳақи ҳисобланади. Масалан, меҳнат шартномасида ойлик маош 8 саотлик 21 иш кунига 500 минг сўм миқдорида белгиланган, ойдаги иш кунлари 22 кунни ташкил этган, ходим ой давомида 15 кун тўлиқ ишлаган. Унга ҳисобланган кунбай иш ҳақи (бошқа қўшимча тўловлар бўлмаган тақдирда) 357 142,86 сўмни ташкил этади:

500 000 / 21 х 15 = 357 142,86 сўм.

(агар ходим 22 кун тўлиқ ишласа : 500 000 / 21 х 22; ходим 20 кун ишласа : 500 000 / 21 х 20 ва ҳ.к.)

Ишланган вақтни соатларга айлантириб, иш ҳақини соатбай асосида ҳисоблаш ҳам мумкин:

21 х 8 = 168 соат

15 х 8 = 120 соат

500 000 / 168 х 120 = 357 142, 86 сўм.

Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ишланган кунларга мутаносиб равишда ҳисобланган иш ҳақидан белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Айтайлик, ЯИТ ставкаси 15% бўлса, ЯИТ суммаси:

357 142, 86 х 15% = 53 571,43 сўм.

ЯИТнинг минимал миқдори ишланган кунларга мутаносиб равишда аниқланади. Яъни ҳақиқатда ишланган (табелда кўрсатилган) иш кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Показать ответ

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг шакли ва тизимлари, мукофотлар ва бошқа тўловлар корхонанинг локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-моддаси).

Саволнинг мазмунига қараганда корхонада ходимларга ойлик маош тайинланган ва иш ҳақи вақтбай (кунбай, соатбай) тизимида тўланади. Вақтбай тизимида иш ҳақи ишланган вақтга мутаносиб равишда тўланади. Вақтбай меҳнатга тўланадиган ҳақ соатбай, кунбай ва ой учун (вақтбай ойлик) бўлиши мумкин. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, тегишинча, тўлиқсиз иш ойи белгилаб қўйилиши мумкин.

Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўланганда лавозим маошининг миқдори ойдаги соатлар (кунлар) нормасига қараб ўзгармайди. Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўланганда МКнинг 115-моддасига ҳамда корхонада жорий этилган иш вақти режимига мувофиқ бир ойда ишланган иш соатлари (кунлари) нормаси меъёр ҳисобланади.

Масалан, ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган иш вақти режими ва иш вақтининг нормал муддати жорий этилган. Штат жадвалига кўра ходимга 500 000 сўмлик лавозим маоши белгиланган. Ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси шартларига кўра у ойда 15 иш куни ишлайди. Ойдаги иш кунлари 21 кунга тенг бўлса, ходим 15 кун ишлаган тақдирда ой учун меҳнатга тўланадиган ҳақнинг тариф қисми қандай ҳисобланади?

Ходим ойда тўлиқ ишлаганда унга 21 иш куни учун 500 000 сўм ҳисоблаб ёзилиши керак. Ходими 15 иш куни ишласа унга ишланган вақтга мутаносиб равишда иш ҳақи тўланади:

500 000 / 21 х 15 = 357 142,86 сўм.

(агар иш кунлари 22 кунга тенг бўлса: 500 000 / 22 х 15; агар 20 кунга тенг бўлса: 500 000 / 20 х 15 ва ҳ.к.)

Ташкилотларда лавозим маоши (500 минг сўм) муайян иш кунидан (масалан 21 иш кунидан) келиб чиқиб белгиланган бўлиши мумкин (яъни 21 иш куни учун ловзим маоши 500 минг сўм). Бундай ҳолларда ойдаги иш кунлари сони неча кунни ташкил қилишидан қатъий назар, лавозим маоши 21 иш кунига бўлиниб ишланган кунлар сонига кўпайтириш орқали меҳнат ҳақи ҳисобланади. Масалан, меҳнат шартномасида ойлик маош 8 саотлик 21 иш кунига 500 минг сўм миқдорида белгиланган, ойдаги иш кунлари 22 кунни ташкил этган, ходим ой давомида 15 кун тўлиқ ишлаган. Унга ҳисобланган кунбай иш ҳақи (бошқа қўшимча тўловлар бўлмаган тақдирда) 357 142,86 сўмни ташкил этади:

500 000 / 21 х 15 = 357 142,86 сўм.

(агар ходим 22 кун тўлиқ ишласа : 500 000 / 21 х 22; ходим 20 кун ишласа : 500 000 / 21 х 20 ва ҳ.к.)

Ишланган вақтни соатларга айлантириб, иш ҳақини соатбай асосида ҳисоблаш ҳам мумкин:

21 х 8 = 168 соат

15 х 8 = 120 соат

500 000 / 168 х 120 = 357 142, 86 сўм.

Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ишланган кунларга мутаносиб равишда ҳисобланган иш ҳақидан белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Айтайлик, ЯИТ ставкаси 15% бўлса, ЯИТ суммаси:

357 142, 86 х 15% = 53 571,43 сўм.

ЯИТнинг минимал миқдори ишланган кунларга мутаносиб равишда аниқланади. Яъни ҳақиқатда ишланган (табелда кўрсатилган) иш кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Показать ответ

Асосий воситалар объекти қийматини қайта баҳолаш уларнинг муайян муддатдаги ҳақиқатдаги қийматини белгилаш учун амалга оширилади.

Қайта баҳолаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин:

  • республика ҳукумати қарори бўйича;
  • корхона мулкдорлари (таъсисчилари)нинг қарори бўйича.

Асосий воситаларни мажбурий қайта баҳолаш ҳуқумат қарорига асосан қуйидаги муддатларда 1 январь ҳолатига амалга оширилади:

  • микрофирма ва кичик корхоналарда – уч йилда бир марта;
  • қолган корхоналарда – ҳар йили.

(АВда 2002 йил  4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низом)

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида асосий воситалар қийматини қайта баҳолашнинг ўзгача тартиби ёзилган бўлиши мумкин. Яъни, масалан, кичик бизнес субъектининг ҳисоб сиёсатида асосий воситаларни қайта баҳолаш уч йилда бир марта эмас, ҳар йили амалга оширилиши белгиланиши мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда асосий воситаниинг қийматини қайта баҳоламасдан уни реализация қилиш мумкин. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, асосий воситани реализация қилишда қайта баҳолаш мажбурий равишда амалга оширилмайди. Лекин бу тартибни корхонанинг ҳисоб сиёсатига кириб қўйиш ва шу ҳисоб сиёсатига мувофиқ аососий воситани реализация қилишдан аввал қайта баҳолаш мумкин. Бу қонунга зид бўлмайди. Қайта баҳолашни амалга оширишда бевосита қайта баҳолаш усулини ёки индекс усулини қўллаш мумкин. Асосий восита йил ўртасида реализация қилинса, қайта баҳолашнинг бевосита усули қўлланилгани маъқул. Буни баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассис-экспертларни жалб этган ҳолда амалга ошириш мумкин. 

Показать ответ

Авиабилет юридик шахснинг маблағлари ҳисобига пул ўтказиш йўли билан ходимнинг шахсий эҳтиёжи учун (яъни ходимнинг манфаатини кўзлаб) олинса, унинг қиймати кейинчалик ходим томонидан қоплаб берилиши ёки қоплаб берилмаслиги мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам авиабилет қиймати аввалига (олинган пайтда) ходимнинг корхонага қарзи сифатида 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” счётида 60 10 “Тўланадиган счётлар” билан корреспонденцияда акс эттирилади (Дт 47 90, Кт 60 10). Шунингдек авиакассага аввал тўланган аванс ҳисобга олинади (Дт 60 10, Кт 43 10).

Агар авиабилет қиймати ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш орқали қоплаб берилса, у ҳолда ушлаб қолинган суммага Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи” ва Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” ўтказмаси берилади. Ходим қарзини нақд пул билан тўлаб берадиган бўлса, қабул қилинган суммага Дт 50 10 “Кассадаги пул маблағлари” Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” ўтказмасини бериш орқали унинг қарзи ёпилади.

Авиабилет қиймати ходим томонидан қоплаб берилмайдиган бўлса, у ҳолда билетнинг қиймати ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ходимнинг жами даромади таркибига киритилиб солиққа (ЖШДСга) тортилади (СКнинг 177-моддаси). Бунда Дт 47 90 Кт 60 10 ўтказмаси берилганидан кейин, иккинчи ўтказма орқали ушбу сумма харажатларга олиниб, ходимнинг даромадига киритилади: Дт “Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” (94 00, 20 00 ёки бошқ.) Кт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”. Иш ҳақидан ходим қарзини ушлаб қолиш Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи” Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” ўтказмаси орқали амалга оширилади. Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ЯИТ ва суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Хизмат сафари учун олинган авиабилет фойдаланилмасдан авиакассага қайтарилса, уни сотиб олинган пайтдаги дастлаб қилинган ўтказмалар сторно қилиш орқали ёки тескари ўтказмалар бериш орқали бекор қилинади. Бунда жарима тўланса, ушбу зарар кимнинг айби билан келтирилганига қараб ҳисобда акс эттирилади. Агар жарима ходимнинг айби билан тўланган бўлса, жарима суммаси моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи сифатида акс эттирилади: Дт 47 30 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” Кт 69 90 “Бошқа мажбуриятлар”. Қарз суммаси ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинганида Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи” Кт 47 30 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” ўтказмаси ёзилади.

Авиабилетни қайтиб топширишда ходимнинг айби бўлмаган тақдирда жарима суммаси унинг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди, у харажатларга олинади: Дт 94 30 “Бошқа харажатлар” Кт 69 90 “Бошқа мажбуриятлар”.

69 90 счётидаги жарима тўлаш бўйича қарздорлик 43 10 счётида турган аванс ҳисобига ёпилади.

Показать ответ

Корхона ўз фарзандининг ўқув юртида ўқиши учун ходимнинг келажакдаги иш ҳақи ҳисобидан пул ўтказиб берса, ушбу битимни ходим ва корхона ўртасида расмийлаштиришнинг икки хил варианти бўлиши мумкин.

  1. Ходимга берилган қарз (займ) сифатида расмийлаштириш
  2. Ходимнинг келгусидаги иш ҳақи ҳисобига берилган аванс сифатида расмийлаштириш

Сизнинг ҳолатингизда ўқиш учун тўлов суммаси ходимнинг ойлик иш ҳақидан кўп. Бундай ҳолатда уни ходимга берилган қарз сифатида расмийлаштирилгани маъқул.

Бунда ўқиш учун тўлаб берилган сумма ходимга тўланган аванс сифатида ҳисобга олинмайди. Ходим билан корхона ўртасида қарз (займ) шартномаси тузилади ва тўланган пул суммаси 4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи" счётида ҳисобга олинади. Ой охирида иш ҳақи ҳисоблаб ёзилганда (масалан, Дт 94 20 Кт 67 10 – 1 200 000 сўм) қарз суммаси (ёки унинг бир қисми) ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинади (Дт 67 10 Кт 47 20 ўтказмаси билан). Сизнинг ҳолатингизда ойлик иш ҳақининг миқдори қарз суммасидан кам, демак ҳар ой 1 200 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзиб, ундан 8% суғурта бадали ушлаб қолинади, қолган суммадан қарз (займ) қисмларга бўлиб ёпилади. Ходим фарзандининг ўқиши учун тўланган пул ЖШДС ҳисоботининг 1-иловасида ушбу маблағ ўтказилган сана билан акс эттирилмайди. Мазкур ҳолатда 3 625 000 сўм 1-иловада тўлиқ миқдорда алоҳида сатр билан кўрсатилмайди. Бу тўлов билан боғлиқ маълумотлар ой охирида иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган сана билан акс эттириладиган маълумотлар ичида ҳисобга олинган бўлади. Яъни, бухгалтерия ҳисобидаги иш ҳақи ва у билан боғлиқ солиқ ҳамда мажбурий тўловлар ҳақидаги маълумотлар асосида одатдагича акс эттирилади. Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган қарз суммаси ходимга тўланган иш ҳақи сифатида қаралади ва 6-устунда акс эттириладиган маълумотлар таркибига киритилади.

Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган даромади ЖШДС тўлашдан озод қилинган (СКнинг 179-моддаси), демак ходимнинг ушбу даромади бўйича ШЖБПҲга бадаллар ҳам ҳисоблаб ёзилмайди.

Показать ответ

Жамият таъсисчилари жамиятни бўлиш ёки ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этишга қарор қилсалар, қайта ташкил қилиш жараёнини 23-сон БҲСМ, ФКнинг 49–56 моддаларига, шунингдек “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар” тўғрисидаги Қонуннинг (06.12.2001 й. № 310-II) тегишли моддаларига риоя қилган ҳолда амалга оширишлари лозим.

Бўлиш ёки ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этишда тақсимлаш баланси тузилади. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Таъсисчилар жамият мол-мулкини қандай миқдорда бўлиб олишларини уларнинг ўзлари мустақил равишда таъсисчилар йиғилишида ҳал қиладилар.

Юзага келадиган солиқ оқибатлари қайта ташкил этиш қандай тартибда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда, масалан активларни тақсимлашда таъсисчи улушининг ҳақиқатдаги қиймати номинал қийматидан ортиқ бўлса, тўлов манбаида дивиденд солиғини ушлаб қолиш мажбурияти юзага келади. Таъсисчилар улушлари тенг бўлмаган тақдирда (60%, 25%, 15%) жамият активлари таъсисчилар ўртасида тенг бўлинса, юзага келадиган ижобий фарқ таъсисчининг даромади сифатида солиққа тортилиши мумкин. Шунингдек, қайта ташкил этилаётган корхонада берилаётган активлар қийматини баҳолаш натижасида даромад юзага келиши мумкин. Янги ташкил этилган корхона устав капиталининг таъсисчилар қарорида қайд этилган қиймати соф активлар қийматидан кам бўлса, унда даромад юзага келади. Юзага келадиган фарқ кечиктирилган даромадлар сифатида (баланснинг мажбурият бўлимида) салбий гудвил сифатида ҳисобга олинади.

Батафсил маълумотни НТВ газетасининг 2017 йилдаги 17 сонидаги “Практическое налогообложение” бўлимида чиққан эксперт материалидан қуйидаги манба орқали олишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text131680_ooo_prevrashchaetsya_v?paper=ntv

Шунингдек қўшимча маълумот қуйидаги манбада мавжуд:

https://vopros.norma.uz/question/8292?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

Показать ответ

Жамият соф фойдани ҳар йили таъсисчилар ўртасида дивиденд тарзида тақсимлаши мажбурий эмас.

Фойдани тақсимлаш шартлари ва тартиби жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган бўлади (ЎзР 06.12.2001 йилдаги № 310-II Қонуни, 12-моддаси). Фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишида қабул қилинади. Бундай қарорни жамият таъсисчилари йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта қабул қилишга ҳақлидир (ЎзР 06.12.2001 йилдаги № 310-II Қонуни, 25-моддаси).

Жамият таъсисчилари фойдани таъсисчилар ўртасида тақсимламасдан, жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилишлари ҳам мумкин. Бунда фойда таъсисчиларнинг фойдани тақсимлаш тўғрисидаги кейинги қарори қабул қилингунига қадар  “Тақсимланмаган фойда ва зарарлар” счётида сақланиб қолади. Тақсимланмаган фойдани таъсисчилар ўртасида кейинги йилларда тақсимлаш мумкин.

Показать ответ

Давлат хизматлари учун давлат божи тўланганда хизмат кўрсатувчи органлар томонидан ҳисобварақ-фактура белмайдилар, улар томонидан ушбу хизмат кўрсатилганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар берилади. Масалан, корхонани қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтказишга ёзма рад жавоби тақдим этилади, судга даъво аризаси юзасидан жавоб ёки қарор тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳужжатлар тўловни харажатларга олиш учун асос бўлади. Вазиятга қараб, масалан, давлат хизматини олиш учун барча керакли харакатларни амалга оширсангиз ҳамда давлат органи томонидан сизнинг ишингиз кўриб чиқилишига тўлиқ амин бўлсангиз, тўланган давлат божи тўлов топшириқномаси асосида харажатларга олинса ҳам бўлади.

Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича.

Давлат божи аванс тарзида тўланганда:

Дт 43 30 “Бошқа берилган бўнаклар”

            Кт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Давлат хизмати кўрсатилганида, кўрсатиш жараёнида ёки хизмат кўрсатиш учун ҳужжатлар қабул қилинганида:

Дт 94 00 “Давр харажатларига кирувчи счётлар”

            Кт 43 30 “Бошқа берилган бўнаклар”

Тўлов харажатларга олинганда 69 90 “Бошқа мажбуриятлар” счёти орқали ўтказиб, кейин авансни ҳисобга (зачётга) олса ҳам бўлади.

Показать ответ

Харажатларни капитал қўйилмалар тарзида асосий воситалар қийматига киритиш шартлари 5-сон БҲМСнинг 4-параграфида акс эттирилган. Унга мувофиқ, асосий воситаларни қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида асосий воситаларнинг фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қиймати ҳам оширади. Яъни, келгусида асосий воситадан фойдаланишдан келадиган иқтисодий фойда ошиши керак.

Агар модернизациялаш (замонваийлаштириш) ишлари босқичма-босқич амалга оширилса, ҳар бир босқич давомида бажарилган ишлар қиймати босиқчма-босқич расмийлаштирладиган ҳисобварақ-фактура асосида “Капитал қўйилмалар” счётида жамланади. Бунда ҳар бир босқичдан кейинги ҳолатни анализ қилиб кўриш керак. Масалан, модернизация ишларининг муайян босқичидан сўнг, кейинги босқич бошлангунга қадар ускуна эксплуатацияга киритилди ва бунда унда ишлаб чиқариладиган маҳсулот сони ёки сифати ошади дейлик, яъни ушбу босқичдаги модернизация ишлари кейинги босқичлардан мустақил ва тугалланган жараён бўлиб, 4-сон БҲМС талабларига жавоб беради. Бундай вазиятда мазкур босқич давомида жамланган капитал қўйилмалар суммаси ускуна қийматини оширади. Акс ҳолда 4-сон БҲМС талаблари бажарилмагунига қадар харажатлар “Капитал қўйилмалар” счётида жамланаверади.

Капитал қўйилмалар 08 00 счётлар гуруҳига кирувчи счётда ҳисобга олинади. Харажатлар суммаси 08 00 “Капитал қўйилмалар” счётининг дебети бўйича тегишли счёт билан корреспонденцияда акс эттирилади. Масалан, пудратчи кўрсатган хизматларга ҳисобварақ-фактура қабул қилиса, Дт 08 00 “Капитал қўйилмалар” Кт 60 10 “Тўланадиган счётлар” ўтказмаси берилади. Капитал қўйилмалар ниҳоясига етиб, асосий восита эксплуатацияга топширилса, Дт 01 00 “Асосий воситалар” Кт 08 00 “Капитал қўйилмалар” ўтказмаси орқали асосий восита қиймати оширилади.

Показать ответ

Ўтган йилларда молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган ва кейинги йилларда аниқланган хатоликлар 3-сон БҲМСнинг 16-бандига мувофиқ тузатилади.

Авваламбор, ушбу хатолик сизнинг корхонангиз учун жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлаш лозим. Хатоликларнинг жиддийлик чегараси корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши керак.

Жиддий (фундаментал) хатоликларни тузатиш суммаси йил бошига (01.01.2018га) тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс эттирилади:

Дт 87 00 “Тақсимланмаган фойда”        575 000

Кт 43 10 “Электр тармоғига тўланган аванслар”       575 000

Агар хатолик жиддий ҳисобланмаса, тузатишни жорий йилда 94 30 “Бошқа операцион харажатлар”  счёти орқали амалга оширилади:

Дт 94 30 “Бошқа операцион харажатлар”         575 000

Кт 43 10 “Электр тармоғига тўланган аванслар”        575 000

Электр энергиясига харажатлар баланснинг қайси моддаларида ҳисобга олинишига,ҳаражатларга чиқарилишига қараб, тузатиш ўтказмалари юқорида кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин. Маслан, маҳсулот таннархида ҳисобга олинган бўлса, тузатишлар маҳсулот қолдиғининг қийматига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Фойда солиғи тўловчисида солиқ суммасига таъсир кўрсатиши мумкин. Буларнинг барчасини таҳлил қилиб, кейин тузатишлар киритиш лозим.

Корхона ҳисобга киритилган тузатишларни жорий йилнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилади.

Показать ответ

Асосий воситаларга амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усуллари корхонанинг ҳисоб сиёсатида ёзилган бўлиши керак. Корхона амортизация ажратмасини ҳисоблаш усулини ўзгартириши мумкин. Масалан, тўғри тенг маромли усулдан жадаллаштирилган усулда амортизация ҳисоблашга ўтиш мумкин (5-сон БҲМС). Бундай ўзгариш корхонанинг ҳисоб сиёсатига ўзгариш сифатида қаралади. Корхонанинг ҳисоб сиёсатини календарь йили давомида ўзгаришлар киритишга йўл қўйилмайди (1-сон БҲМС, 56-банди), ўзгариш календарь йили бошидан киритилиши мумкин. Ҳисоб сиёсатига киритиладиган ҳар қандай ўзгариш раҳбар бўйруғи ёки фармойиши билан расмийлаштирилади ва 1-сон БҲМС, 5-сон БҲМС ҳамда СК 144-моддасининг талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Эскириш ҳисоблаш усулининг ўзгариши фойда солиғи суммасини аниқлашда ҳисобга олинади. Солиқ солиш мақсадида амортизация Солиқ Кодексида белгиланган нормалар доирасида ҳисобланади. Фойда солиғини тўловчи корхона ҳисоб сиёсатига мувофиқ жадаллаштирилган усулда белгиланган нормалардан юқори ставкада эскириш ҳисобласа, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда нормадан юқори ҳисобланган эскириш харажатлари солиқ солинадиган даромаддан чегириб ташланмайди (СКнинг 144-моддаси).

Показать ответ

Бир корхона фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш – юридик шахсни қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳисобланади. Қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартиби 23-сон БҲМСда белгиланган.

Займ шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тугатилишига асос бўлиб – қўшиб олинаётган корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Давлат Реестрига киритилиши ҳисобланади.

Қайта ташкил этишда қўшиб олинаётган корхона ва қўшиб олаётган корхона (яъни ҳуқуқий ворис) балансларининг моддалари (баланс счётларидаги қолдиқлар) сартма-сатр қўшилади. Бунда қўшиб олаётган корхонанинг дастлабки бухгалтерия балансига қайта ташкил этилаётган корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар киритилмайди (23-сон БҲМС, 26-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда саволда кўрсатилган займ шартномаси бўйича қарздорлик қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўғтатилгани ҳақидаги ёзув Давлат Реестрига киритилишидан олдинги кунга қадар сақланиб қолади ва шу кунга қадар фоизлар ҳисоблаб ёзилади. Қўшиб олинаётган корхона айнан шу кун ҳолатига якуний молиявий ҳисоботни тузади. Икки корхона баланслари қўшилганида ўзаро қарздорлик тўхтатилади. Техник жиҳатдан буни қандай қилиш керак деган савол туғилиши мумкин. Аввалига икки корхонанинг баланслари сатрма-сатр қўшилади. Бунда займ бўйича қарздорлик қўшиб олувчи корхона балансининг ҳам активида “берилган қарзлар” сифатида ҳам мажбуриятларида “олинган қарзлар” сифатида акс этади. Кейин ушбу счётлардаги займ бўйича қарздорликлар ўзаро ҳисобга (зачётга) олиш орқали ёпилади (Дт 6820 Кт 4890). Шунда займ бўйича қарздорлик йўқ бўлади, демак бундан кейин займ шартномаси бўйича фоизлар ҳисобланмайди. Агар корхоналар баланслари қўшилгунига (корхоналар қўшилгунига) қадар займ шартномаси бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фарздорлик бўлса (қўшиладиган корхонада – “тўланадиган фоизлар”, қўшиб олувчи корхонада – “олинадиган фоизлар”), улар ҳам юқорида айтилгани каби ўзаро ҳисобга олиб тугатилади (Дт 6920 Кт 4830).

Корхоналар қайта ташкил этилганида молиявий ҳисоботлар тузишнинг яна бошқа ўзига хос томонлари бор. Бу ҳақида яхши тушунча ҳосил қилиш усун 23-сон БҲМС билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Ўтган йилларда молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган ва кейинги йилларда аниқланган хатоликлар 3-сон БҲМСнинг 16-бандига мувофиқ тузатилади.

Хатоликларнинг жиддийлик чегараси корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши керак.

Хатолик жиддий ҳисобланмаса, тузатишни жорий йилда 93 40 “Ўтган йиллар фойдалари”  счёти орқали амалга оширилади:

Дт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Кт 93 40 “Ўтган йиллар фойдалари”

Раҳбарга тузатиш суммаси миқдорида даромад ҳисобланади ва қарз суммаси ёпилади:

1) Дт  94 20 “Маъмурий харажатлар”

            Кт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”

2) Дт 67 10 “Ҳисобланган иш ҳақи”

            Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Ушбу сумма раҳбарнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланиб, унинг жами даромади таркибида ЖШДСга тортилади (СКнинг 177-моддаси), ЯИТ ва суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Жиддий (фундаментал) хатоликларни тузатиш суммаси йил бошига (01.01.2018) тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан акс эттирилади:

Дт 87 00 “Тақсимланмаган фойда”

Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

Агар корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, ўтган йил харажатларга чиқарилган сумма ўша йилнинг фойда солиғи суммасига таъсир кўрсатган бўлади, айни ҳолда фойда солиғи суммаси камайган. Бундай ҳолда тақсимланмаган фойда солиқ бўйича фарқ суммасини ҳисобга олиб тузатилади:

Дт 87 00 “Тақсимланмаган фойда”

            Кт 47 90 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

            Кт 64 10 “Ҳисобланган фойда солиғи”

Раҳбарга тузатиш суммаси миқдорида даромад ҳисоблаб ёзиш юқорида кўрсатилгани каби амалга оширилади.

Корхонада ҳисобга киритилган тузатишлар жорий йилнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилади.

Показать ответ

Корхонанинг ёрдамчи хўжалиги бўйича бухгалтерия ҳисоби 23 10 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” счётида юритилади. Ёрдамчи хўжалик корхона учун керакли материаллар ёки бошқа ашёларни ишлаб чиқариши ёки етиштириши мумкин. Шунингдек, унда ишлаб чиқарилган (етиштирилган) маҳсулотлар четга (ўзга корхоналарга ёки аҳолига) сотилиши ҳам мумкин.

Ёрдамчи хўжаликнинг корхона ичида ишлатиш учун мўлжалланган маҳсулоти корхонада “Хом ашё ва материаллар”ни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади, бу жараёнда уларга ҚҚС ҳисобланмайди, кейинчалик қайта ишлашда фойдаланилади ва уларнинг қиймати якуний маҳсулотнинг таннархида ҳисобга олинади.

Агар ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулот четга сотилса, ушбу маҳсулотлар аввал “Тайёр маҳсулот”ларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади ва четга реализация қилинганда ҚҚС ҳисобланади. Бундай маҳсулот таннархидан паст нархда сотиладиган бўлса, улар бўйича маълумот албатта умумбелгиланган тарзда ҚҚС ҳисоб-китобининг 0103-сатрида акс эттирилади.

Показать ответ

Шуъба хўжалик жамияти – бош жамият томонидан назорат қилинадиган хўжалик юритувчи субъектдир. Шуъба корхоналарига эга жамиятларда инвестициялар ҳисоби 8-сон БҲМС “Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига инвестицияларни ҳисобга олиш”га асосан юритилади.

Шуъба жамиятларига киритилган инвестициялар ҳисоби бош корхонанинг молиявий ҳисоботларида қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда акс эттирилиши мумкин:

Бош жамият инвестиция киритилган жамият устидан тўлиқ назорат қилган ёки унга таъсири юқори бўлган тақдирда улушбай иштирок усулини қўллаш тавсия этилади. Унга асосан инвестицияларнинг жорий қиймати шуъба жамиятнинг хўжалик фаолияти натижаларига қараб ўзгаради: шуъба жамияти фойда кўрса – инвестициялар қиймати кўпаяди, зарар кўрганда эса – камаяди.

Масалан, Корхонангиз шуъба жамиятига инвестиция қилди. Корхонангизнинг шуъба жамиятидаги улуши 100%ни ташкил этади. Инвестиция суммасига ўтказма қуйидагича:

Дт 06 20 “Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар”

            Кт 51 10 “Ҳисобрақамдаги пул маблағлари”

Ҳисобот даврида шуъба жамияти зарар кўрди, инвестициялар қиймати зарар суммасига камаяди:

Дт 94 30 “Бошқа харажатлар”

            Кт Дт 06 20 “Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар”

Шуъба жамиятининг фаолияти тугатилаётганида, унинг кредиторлар билан ҳисоблашгандан кейин қолган мол-мулки сизнинг корхонангизга (яъни, бош корхонага) баланс қиймати бўйича топширилади. Бунда аввал 06 20 счётининг сальдоси топширилаётган мол-мулк қийматигача камайтирилади. Кейин эса мол-мулк кирим қилиниб, 06 20 “Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар” счёти ёпилади (масалан, Дт 01 00, 10 00, 29 00 Кт 06 20).

Қўшимча маълумотни қуйидаги манбадан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/8201?us=jdkniub9qrlikoo3mdhgdca381

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика