Ответов: 621
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

Давлат мақсадли жамғармалагига ажратмалар бўйича солиқ солиш объекти Солиқ Кодексининг 313-моддасида белгиланган. Лекин Солиқ Кодексига 2018 йилдан амал қилувчи ўзгаришлар киритилгунига қадар унинг 313-моддасида солиқ солиш объекти дон маҳсулотларини қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари учун алоҳида аниқлаштирилмаган. 2017 йил учун Ўздонмаҳсулот АК таркибига кирувчи корхоналар томонидан давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган ажратмалар бўйича солиқ солиш объекти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 23-иловада белгиланган. Унга асосан "Ўздонмаҳсулот" АК ташкилотлари (ғалла қабул қилиш корхоналари ва ғалла қабул қилиш фаолиятини амалга оширувчи донни қайта ишлаш корхоналари) учун ажратмалар солиш объекти – ҚҚС чегирилган ҳолда устама ва чегирмадир.

Бизнинг фикримизча, Ўздонмаҳсулот АК таркибига кирувчи корхоналар учун 2017 йилда ажратмалар солиш объекти айнан шу ташкилотга кирувчи корхоналар учун алоҳида белгиланган бўлиб, қабул қилинган дон маҳсулотини қайта сотиш ёки қайта ишлашга боғлиқ эмас. Улар учун ажратмалар солиш объекти айнан устама (чегирмалар берилган бўлса, улар билан бирга) ҳисобланади. Мазкур корхоналар учун ажратмалар солиш объекти ушбу корхоналарнинг ўз вазифаларини бажаришдаги иш спецификасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган (Ўздонмаҳсулот АКнинг вазифалари ВМнинг 06.08.2004 йилдаги 376-сон қарорида баён этилган).

Показать ответ

Бир корхона иккинчисига қўшилганида (қайта ташкил этиш) молиявий ҳисобот 23-сон БҲМСга мувофиқ амалга оширилади. Бунда қўшилаётган корхона молиявий ҳисоботининг кўрсаткичлари (активлар ва мажбуриятлар) сатрма-сатр қўшиб олаётган корхона молиявий ҳисоботига қўшилади.

ҚҚС тўловчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхонага қўшилган тақдирда, ҚҚС тўловчиси бўлмаган қўшиб олувчи (ворис) корхона қўшилаётган корхона балансидаги ТМЗ қолдиғини улар бўйича ҚҚС суммаси билан бирга ўз балансида ҳисобга олади, яъни ТМЗ қолдиғи бўйича ҚҚС ушбу ТМЗ таннархига кирган ҳолда ворис-корхона балансига олинади.

ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтган тақдирда, у бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (СКнинг 218-моддаси). (СКнинг 218-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтган корхона ҚҚС билан олинган ТМЗ (шу жумладан ўзга корхонани қўшиб олиш натижасига унинг балансига ўтган ТМЗ) таннархидан (ишлар, хизматлар таннархидан) ҚҚС суммасини ажратиб, алоҳида счётда ҳисобини юритади. Кейинчалик Солиқ Кодексида белгиланган тартибда (СКнинг 39-боби) ҳисобга (зачётга) олади.

Показать ответ

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сонли қарорига асосан берилган имтиёзлар муайян фаолият тури учунгина эмас, балки қарорнинг 7-иловасига мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун берилган. Бу имтиёзлар корхонанинг барча фаолият турлари бўйича олинган тушумга нисбатан қўлланилади.

Имтиёзлардан фойдаланиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

1. ПҚ-2687 қарорининг 7-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш;

2. Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида қарорнинг 7-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши.

Юқоридаги шартлар бажарилган ҳолда мазкур имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан кўринг.

СХБ газетасининг 23 март № 12 даги “Тўқимачилар учун имтиёзлар” мақоласи”:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text140079_tuqimachilar_uchun_imtiezlar?paper=sbx

шунингдек:

https://vopros.norma.uz/question/10061?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

https://vopros.norma.uz/question/10207?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

Показать ответ

Авваламбор шуни айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиқ тизимини реформа (ислоҳ) қилишдаги муҳим устоворликлар ва асосий йўналишлар белгиланган. Ушбу концепцияни қабул қилиш тўғрисидаги Президент Фармони корхоналарнинг умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтиши учун асос бўлмайди. Концепцияда назарда тутилган ўзгаришлар Солиқ Кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқиб қабул қилингандан кейин кучга киради.

Президентнинг 26.10.2016йилдаги ПФ-4853 сонли Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қайси солиқ турлари учун берилгани ҳамда уларни қўллаш шартлари Фармоннинг 3-5-бандларида келтирилган. Мазкур Фармонда ҚҚС бўйича имтиёз берилмаган.

Показать ответ

Солиқ Кодексининг 350-моддасига мувофиқ, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Сизнинг корхонангиз ўзи ишлаб чиқарган нон ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини ургуржи ва чакана тарзда реализация қилади. Бундай фаолият савдо фаолияти деб ҳисобланмайди. Агар корхонангиз савол мазмунида кўрсатилган фаолиятдан ташқари яна бошқа фаолият турлари билан шуғулланмаса, у ҳолда ягона солиқ тўловини 5% ставкада тўлайсиз (Президентнинг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон Қарорига 9-1-илованинг 1-банди).

Показать ответ

Ягона солиқ тўловини унинг минимал миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлаш Адлия вазирлигида 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади.

Мазкур Низом қоидалари янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида тадбиқ этилмайди. Сизнинг корхонангиз 2017 йилнинг 1 ва 2-чораклари учун солиқ ҳисоботини ушбу имтиёзни қўлламаган ҳолда тақдим этган бўлса ва ушбу давр учун солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви ўтказилмаган бўлса, у ҳолда ўтган давр учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайта топшириш ҳуқуқига эгасиз (СКнинг 46-моддаси). Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ суммасидан кам бўлса, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан шахсий варақада солиқ суммаси тафовут миқдорига камайтирилганлиги акс эттирилади. Шунингдек солиқнинг ортиқча тўланган суммаси СКда белгиланган тартибда ҳисобга олинади ёки қайтарилади.

Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар 0,5 миқдоридаги пасайтирувчи коэффициент (фаолият тури бўйича – К1 пасайтирувчи коэффициент) қўллайдилар. Сизнинг корхонангизнинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш бўлса, у ҳолда 0,5 миқдордаги К1 пасайтирувчи коэффициентни қўллашингиз мумкин.

Юридик шахснинг жойлашган ерига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициент (К2) қўллаш ҳуқуқи берилган. Агар корхонангиз бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган бўлса, у ҳолда сизда 0,7 миқдоридаги К2 пасайтирувчи коэффициентни қўллашга ҳуқуқи бўлади. Акс ҳолда сиз бу пасайтирувчи коэффициентни қўллай олмайсиз.

СКнинг 350 – 358-моддалари билан батафсил танишиб чиқишингизни тавися этамиз.

Показать ответ

Чакана савдо дўконининг товар оборотлари бўйича ягона солиқ тўлови мазкур дўкон жойлашган жой учун белгиланган ставкада ҳисоблаб чиқарилади.

Агар чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлсалар, улар ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар оборотининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкаларда ягона солиқ тўловини тўлашлари лозим (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 9-2-иловага Изоҳ).

Солиқ давлат солиқ инспекциясига тўланмайди. Бюджет тўловлар солиқ тўловчилар томонидан, Адлия Вазирлигида 30.03.2016 йилда рўйхатга олинган 2771-сонли Йўриқномага мувофиқ, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари акс эттирилган ҳолда Ягона Ғазна Ҳисобварағига ўтказилади. 25-рақамли шахсий ғазна ҳисобварағини юридик шахснинг жойлашган (яъни рўйхатдан ўтган) жойи бўйича давлат солиқ инспекциясидан билиб олиш лозим.

Показать ответ

Ижро варақасига асосан даъво аризаси бўйича тўланган жарималар, даъвогарнинг бирор-бир харажатларини қоплаш, давлат божи, жарималар, почта харажатлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар тўланган пайтда давр харажатларига олиш мумкин.

Дт 94 30 “Бошқа харажатлар”

            Кт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Ёки аввал ҳисоблаб ёзиб, кейин тўловни акс эттириш мумкин:

1) Дт 94 30 “Бошқа харажатлар”

            Кт 69 90 “Бошқа мажбуриятлар”

2) Дт 69 90 “Бошқа мажбуриятлар”

            Кт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Тўловнинг мақсадига, тафсилотига қараб ўтказмалар ўзгача бўлиши мумкин. Шунинг учун бухгалтерия ўтказмаларини ёзишда “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома”дан (21-сон БҲМСнинг 2-иловаси) фойдаланишингизни тавсия этамиз.

Показать ответ

Ҳа, максимал ставкада солиқ ушлаб қолиш керак. Агар жисмоний шахс йил давомида асосий иш жойини ўзгартиса, у аввалги иш жойидан унга айнан шу жорий йилда тўланган даромад ва ундан ушлаб қолинган солиқ суммаси тўғрисида маълумотнома олиб, янги иш жойи бухгалтериясига биринчи иш ҳақи ҳисоблангунига қадар топшириши шарт. Акс ҳолда янги асосий иш жойида ундан даромад солиғи максимал ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 186-моддаси).

Маълумотнома янги асосий иш жойига тақдим этилган тақдирда, ходимдан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Показать ответ

“Юридик шахс” тушунчасининг тарифи Фуқаролик Кодексининг 39-моддасида берилган. Оддий қилиб айтганда, юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари (устави), алоҳида баланси, банкда ҳисобрақами бўлади ва юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлади. Масалан, сизнинг МЧЖ – юридик шахс, чунки унда юридик шахсга хос бўлган аломатларнинг барчаси мавжуд. Дўкон сизнинг корхонангизга тегишли бинода ёки корхонангиз ижарага олган хонада очилган бўлса ва унинг ўз устави, ҳисобрақами бўлмаса, демак у мустақил юридик шахс эмас.

Саволнинг мазмунига қараганда дўкон мустақил юридик шахсга ўхшамаяпти. Демак, бу дўконда олинган тушумдан ягона солиқ тўловини Зангиота туманида амал қилувчи ставкада ҳисоблаб чиқарилади. Солиқни бюджетга ўтказиш учун банк реквизитларини (банк номи, коди, ҳисобрақам, шахсий ғазна ҳисобрақами)  Мирзо Улуғбек тумани ДСИсидан аниқлашингиз лозим.

Показать ответ

Ягона ер солиғи (ЯЕС) бўйича имтиёзлар СКнинг 367-моддасида белгиланган. Шунингдек, ягона ер солиғини тўловчиларга СКнинг 282-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳам татбиқ этилади.

ЯЕС бўйича солиқ имтиёзларни қўллаш тартибини белгиловчи алоҳида қонун ҳужжати мавжуд эмас. Лекин имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи пайдо бўлганини тасдиқлаб берадиган ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилиши мумкин. Масалан, СКнинг 282-моддаси 24-бандига биноан, мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга солиқ тўлашдан озод этилади. Бундай ишларни амалга оширишда солиқ тўловчида тегишли равишда расмийлаштирилган лойиҳа ҳужжатлари бўлиши керак.

Имтиёзни қўллаётган солиқ тўловчи солиқ ҳисоб-китобининг тегишли сатрида имтиёз қўлланилаётган ер участкаси бўйича тегишли маълумотларни кўрсатади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларида ер участкалари оилаларга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун камида беш йил муддатга фойдаланишга оила пудрати шартномаси асосида берилади. Оила пудрати шартномаси асосида ер бериш Ўзбекистон Республикасинг 30.04.1998 йилдаги № 598-I “Ер Кодекси” 51-моддасида ҳамда 30.04.1998 йилдаги № 600-I “ Қишлоқ хўжалик кооперативи” тўғрисидаги қонуни 15-моддаси, 21-моддасида белгиланган.

Оила пудрати шартномаси қишлоқ хўжалик корхонаси билан оила бошлиғи ўртасида тузилади.

Оила пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:

  •  ер участкасининг ўлчами, жойлашган ери ва ҳолати;
  •  ер участкасидан фойдаланиш шартлари, тарафларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ ернинг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш борасидаги, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш борасидаги мажбуриятлари;
  •  етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотининг миқдори ва турлари, унинг сифати;
  •  етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни реализация қилиш шартлари;
  •  суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;
  •  тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар.

Оила пудрати шартномаси асосида бериладиган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Оила пудратида меҳнатга ҳақ тўлаш якуний натижаларга кўра амалга оширилади. Пудратчидан ер ҳақи ундирилмайди.

Оила пудрати шартномаси асосида ер бериш тўғрисида батафсил маълумот олиш учун Ер Кодексининг 51-моддаси билан ҳамда Қишлоқ хўжалик кооперативи тўғрисидаги қонуннинг 15, 21-моддалари билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз. 

Показать ответ

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари ва улардан ушлаб қолинадиган солиқ тўғрисидаги маълумот солиқ ҳисоботи шаклининг 1-иловасида ходимларга тўланган иш ҳақи ва улардан ушлаб қолинган солиқ маълумотлари каби акс эттирилади. Иш ҳақи бўйича маълумотлардан фарқи шундаки, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари мулкий даромадларга киради (СКнинг 176-моддаси), уларга белгиланган минимал ставкада ЖШДС солинади, ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланмайди, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

Автомашина ижараси учун ҳисоблаб ёзилган суммадан ЖШДС суммаси айириб ташлаб, ҳосил бўлган сумма 1-илованинг 2 ва 3-устунларида даромад ҳисоблаб ёзилган санада акс эттирилади, у билан бир сатрда 5-устунда ушлаб қолинган ЖШДС суммаси кўрсатилади. Даромад тўланган куни жисмоний шахсга тўланган сумма 6 ва 7-устунларда акс эттирилади. Бюджетга ўтказилган солиқ суммаси тўланган санада 12-устунда акс эттирилади. ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланмаганлиги сабабли 4 ва 11-устунлар бўш қолади.

Ундан ташқари, жисмоний шахсга мулк ижараси учун тўланган даромад тўғрисидаги маълумот солиқ ҳисоботи 3-иловасининг тегишли сатрларида, шунингдек “Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги” маълумотларнинг 010 ва 015-сатрларида ҳам кўрсатилади.

Показать ответ

Эркин иқтисодий зоналар (шу жумладан “Ангрен” ЭИЗ) иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари Ўзбекистон Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Фармонида (26.10.2016 й. № ПФ-4853) белгиланган. Унда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган. 

Показать ответ

Йўқ, юридик шахсларнинг балансида мавжуд бўлган барча асосий воситаларга мол-мулк солиғи солинмайди.

СКнинг 266-моддасига мувофиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига қуйидагилар киради:

  •  кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;
  •  қурилиши муддатида тугалланмаган объектлар;
  •  белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.

Юридик шахслар мол-мулкини солиққа тортишда уларнинг кўчмас мулк объектлари ФКнинг 83-моддасига мувофиқ аниқланади.

ФКнинг 85-моддасида эса корхоналарни сотиб олиш, сотиш, гаровга қўйиш ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда корхона мулкий куомплекс сифатида қўчмас мулк бўлиб ҳисобланиши назарда тутилган.

Показать ответ

Ҳа, имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин, шунингдек аввалги даврлар учун иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилишга ҳуқуқингиз бор.

Солиқ Кодексининг 38-моддасига биноан солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Агар корхонада 2017 йили ходимнинг даромадидан солиқ суммасини ушлаб қолишда тегишли имтиёзларни инобатга олмаган бўлса, ходим бу ҳақида ариза ёзиши ва унинг иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиши мумкин.

Жисмоний шахслардан ушлаб қолинадиган даромад солиғи унинг йиллик даромадидан ўсиб борувчи якун билан ҳисобланади, шунинг учун ходимнинг 2018 йилдаги даромадига нисбатан солиқ имтиёзини жорий даврдан (яъни, хозирги ойдан) бошлаб қўллаш мумкин.

Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзи тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манбаларга қаранг:

https://www.norma.uz/nashi_obzori/kak_primenyat_lgotu_po_ndfl_predostavlennuyu_molodym_rabotnikam

https://vopros.norma.uz/question/10833?us=8845n9ise3b3ht1k4htlqgkbp2

https://vopros.norma.uz/question/10670?us=8845n9ise3b3ht1k4htlqgkbp2

Показать ответ

Солиқ Кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Мазкур солиқ имтиёзини ота-онанинг иш жойида ёки талабанинг иш жойида қўллаш, ё бўлмаса йил тугаганидан кейин декларация топширишда қўллаш мумкин.

Қуйида келтирилган фойдали маълумотлар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

https://vopros.norma.uz/question/3132?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

https://vopros.norma.uz/question/9676?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

https://vopros.norma.uz/question/9008?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

Показать ответ

Саволнинг мазмунига қараганда корхона 2010 йилда банк ихтиёрига ўтган. Корхона стратегик инвесторга 2016 йилда сотилган, яъни 5-6 йилдан кейин. Банкрот-корхона базасида янги корхона қачон давлат рўйхатидан ўтганлиги ва солиқ имтиёзидан қандай вақт оралиғида фойдаланганлиги кўрсатилмаган.

Президентнинг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010 сонли фармойишида кўрсатилган солиқ имтиёзлари белгиланган тартибда банк ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида ташкил этилган корхоналар учун берилади. Агар сизнинг корхонангиз Президентнинг Ф-4010 фармойишида белгиланган тартибда банк ихтиёрига ўтган бўлса, унда янги ташкил этилган корхонангиз давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йил давомида ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. Корхона стратегик инвесторга сотилган пайтдан, яъни 2016 йил апрель ойидан эътиборан уч йил давомида яна ушбу солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Президентнинг 26.11.2010 йилдаги №ПҚ-1438 қарорида ҳеч қандай қўшимча шартлар назарда тутилмаган.

СБХ газетаси, 2017 йил, № 48, (Воситачилик ҳақи фақат сўмда)

СБХ газетаси, 2016 йил, № 38, (Воситачи орқали импорт)

Показать ответ

Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича, қурилиш ташкилоти қайси солиқ солиш тартибини қўллашидан қатъий назар, ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

Сизнинг ҳолатингизда корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса СКда белгиланган тартибда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Агар корхона ЯСТ тўловчиси бўлса, у ҳолда молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлайди (СКнинг 349-моддаси). Қурилиш ишларини амалга оширишда ҚҚС солинадиган база СКнинг 204-моддаси 5-хатбошида белгиланган тарзда аниқланади. Қурилиш ишларини бажаришда ҚҚС суммаси ҳисоварақ-фактурада (АВ томонидан 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган шакл) ёки “Бажарилган ишлар тўғрисида Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура”да ажратиб қўрсатилади (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2009 йил 2 февралдаги 1-сон баённомасига 2-ИЛОВА)

Қўшимча маълумот учун қуйида ўхшаш саволларга экспертларнинг жавоблари келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/8743?us=f17iglmdn1da689gbs3hk55lt5

https://vopros.norma.uz/question/8172?us=f17iglmdn1da689gbs3hk55lt5

https://vopros.norma.uz/question/8841?us=f17iglmdn1da689gbs3hk55lt5

Показать ответ

Солиқ Кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди. Ушбу имтиёзни қўллаш АВда 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосан тартибга солинади.

Мазкур Низомда ва шунингдек СКда ёш бўйича қўйилган чеклов фақат ота-она ўз фарзандининг ўқиши учун пул тўлайдиган ҳолатларга тегишли. Ёши йигирма олтидан ошган талаба ўз иш ҳақиси ва бошқа даромадларини ўзининг ЎзР олий ўқув юртларида ўқиши учун йўналтирса, у юқорида кўрсатилган солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Показать ответ

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган (ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова).

Ушбу тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланувчи ЯТТ минимал иш ҳақига каррали миқдорда солиқ тўлайди, солиқ ставкалари ҳар йил Президентнинг қарори билан тасдиқланади. 2018 йил учун солиқ ставкаси Президентининг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 11-иловада кўрсатилган. Солиқ суммаси Ўзбекистон Республикасида йил бошида амал қилган минимал иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Масалан, Тошкент шаҳри учун ставка 2 га тенг, минимал иш ҳақи йил бошида 172240 сўмни ташкил қилган, ойлик солиқ суммаси 344 480 сўмга тенг бўлади (2 х 172240 = 344480). Ундан ташқари ЯТТ ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда пенсия фондига суғурта бадалини тўлайди (СКнинг 311-моддаси).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика