Ответов: 113
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг фаолияти Ўзбекистон Республикасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМнинг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига 1-илова, кейинги ўринларда - Низом) талаблари билан тартибга солинади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда НМТМ) – бу тадбиркорлик субъекти эмас, яъни уни очиш учун якка тадбиркор, МЧЖ ёки бошқа тижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахсни ташкил этиш талаб қилинмайди.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси муассаса сифатидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, нодавлат мулкчилик шаклидаги юридик ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлишлари мумкин.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси юридик шахс мақомига эга бўлади, мустақил молия-хўжалик фаолиятини амалга оширади, думалоқ муҳрга, бурчакли штампга ва ўз логотипи ёзилган бланкага эга бўлади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини аккредитация қилиш ваколатли давлат органи томонидан, аттестация асосида амалга оширилади.

Кўп квартирали уйдаги турар жойга НМТМни жойлаштириш учун мазкур турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказиш лозим бўлади (Уй-жой кодексининг 9-моддаси).

НМТМни очиш учун дастлаб унинг муассиси томонидан Таълим муассасалаpи уставини ишлаб чиқиш Тартибига (ВМнинг 05.01.1998 йилги 5-сонли қарорига 3-илова) асосан устав ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Мазкур устав халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг буйpуғи билан тасдиқланади ҳамда ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади.

Показать ответ

Действительно, согласно п.8 приложения №2 к Правилам электронной коммерции (прил.№1 к ПКМ №185 от 02.06.2016 г.), драгоценные или полудрагоценные камни, драгоценные металлы, металлы, плакированные драгоценными металлами, и изделия из них изъяты из оборота электронной коммерции во внутреннем и внешнем рынках.

Аукцион как вид торгов, проведенный с нарушением правил, установленных законом, может быть признан судом недействительными по иску заинтересованного лица. Признание торгов недействительными влечет недействительность договора, заключенного с лицом, выигравшим торги (ст.381 ГК).

В свою очередь, договор как вид сделки, заключенный по результатам такого аукциона, в связи с несоответствием требованиям законодательства будет ничтожен. При недействительности сделки каждая из сторон обязана возвратить другой все полученное по сделке, а в случае невозможности возвратить полученное в натуре (в том числе, когда полученное выражается в пользовании имуществом, выполненной работе или предоставленной услуге) возместить его стоимость в деньгах, если иные последствия недействительности сделки не предусмотрены (ст.ст.102, 114, 116 ГК).

Показать ответ

Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади.

“Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани фақат мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли эканлиги қайд этилган (Қонуннинг 27-м.).

Ўз навбатида, Фуқаролик кодекси 490-491-моддаларининг талабларига кўра корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шунингдек, шартномага имзолангунга қадар инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси, аудиторлик хулосасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарз (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак.

Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мазкур ҳужжатлар унга албатта илова қилинади.

Бинобарин, хусусий корхонангизни юқорида кўрсатилган тартибда тасарруф этишингиз лозим бўлади.

Показать ответ

ЎзР Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ ўрнатилган тартибга кўра 2018 йил 1 январга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт - нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт - буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт - буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Мазкур ПҚ-3237-сонли қарорининг 3-банди 3-хатбошисида (саволда 3-банднинг 2-қисми деб нотўғри келтирилган, чунки мазкур қисмда комиссия тузиш талаб қилинмайди) комиссия деб “буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссияси” деб номланганлиги сабабли, айнан харидларнинг буюртмачиси ва шартнома тузадиган ташкилотнинг ички идоравий комиссияси тушунилиши лозим.

Яъни, жамиятингиз танловда бевосита буюртмачи ва шартнома тарафи сифатида иштирок этаётган тақдирда идоравий танлов комиссияси мазкур жамият томонидан тузилади.

Показать ответ

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низомнинг (ЎзР ВМнинг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда - Низом) 39, 42-бандлари талабларидан келиб чиққан ҳолда танлов комиссияси томонидан талабгорлар таклифларини ўрганишдан асосий мақсад – бу таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқлиги ўрганиш ҳамда танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлашдир.

Жумладан, Низомнинг 39-банди “е” кичик бандига биноан комиссиянинг ваколатлари қаторида таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, танлов қатнашчиларининг таклифларини рад этиш, бу ҳақда талабгорга хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш белгиланган.

Шу аснода қайд этиш лозимки, танлов комиссияси танлов таклифларини улар мазмунининг рақобатлашувчи талабгорларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқишга мажбур (Низомнинг 40-банди).

Бундан ташқари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа бир нечта қонун ҳужжатларга мувофиқ тадбиркор фаолиятининг қонунийлигини текшириш учун тегишли асос - мувофиқлаштирувчи режага киритилганлиги ва бошқа ҳужжатлар бўлиши лозим, акс ҳолда бундай текшириш ноқонуний бўлиб, айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади (МЖтКнинг 241-2-моддаси).

Показать ответ

1. ЎзР “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари белгиланган тартибда  хўжалик шартномаларини тузиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олишга ҳақли эканлиги белгиланган, бироқ қонунчиликда бундай ҳужжатларнинг аниқ рўйхати келтирилмаган. Шу боис тарафларнинг рўйхатни ўзлари белгилаб, одатда ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома, маълум фаолиятни олиб бориш учун лицензия ёки рухсатнома сўралади.

2. Автомашина билан юк ташиш лицензияланиши керак бўлган фаолият турига киришлиги боис (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатга асосан) мазкур ҳолда лицензия талаб қилинади.

Шунингдек, ҳақ эвазига юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш учун бажарувчи (экспедитор) билан транспорт экспедицияси шартномасини тузиш керак (Фуқаролик кодексининг 40-боби).

Бундан ташқари, Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқномага (АВнинг 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан рўйхатга олинган) асосан йўқ варақа ҳамда товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш лозим бўлади.

3. Харидорга тайёр маҳсулот (юк, товар) берилганлигининг ва харидор томонидан тайёр маҳсулотни қабул қилинганлигининг исботи бўлиб ҳисобварақ-фактура ҳисобланади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика