Ответов: 621
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

Меҳнат кодексининг 164-моддасида иш ҳақидан ушлаб қолишлар миқдорига нисбатан чекловлар қўйилган.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар ушлаб қолингандан кейин қолган иш ҳақини ходим ўзи истаган мақсадга йўналтиришга ҳақи бор. Айни ҳолатда у иш ҳақини ўз қарзини тўлашга йўналтирган. Бу эса ушлаб қолиш эмас, балки ходим ўз қарзини шу йўсинда тўлашидир. Яъни, ходим қўлига олиши лозим бўлган иш ҳақи билан ўз қарзини сўндиради. Бундай ҳолатда МКнинг 164-моддасидаги ушлаб қолишлар миқдорини чекловчи қоида бузилмайди.

Солиқ имтиёзи ўқув юртига ўтказилган суммага қўлланилади. Фоизлар эса қарз берувчи корхонага тўланади ва уларга солиқ имтиёзи қўлланмайди (АВда 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Показать ответ

Юридик шахс томонидан талабанинг ўқиши учун контракт пули тўланганда, амалга оширилган битим Солиқ Кодексининг қайси моддасига мос келишига қараб, солиқ оқибати юзага келиши ёки келмаслиги мумкин.

Талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси). Бундай ҳолатда жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи тўлаш мажбурияти юзага келмайди. Бошқача айтганда, жисмоний шахснинг даромади йўқ, тегишинча солиқ ҳам тўланмайди.

Бошқа ҳолатларда эса юрилик шахс томонидан жисмоний шахснинг олий ўқув юртида ўқишига тўлаб берилган сумма жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси). Жисмоний шахс ушбу корхонада ишламаса, яъни корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса, корхона жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ЖШДС) ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бундай ҳолларда жисмоний шахс солиқни СКнинг 189-моддасига мувофиқ декларация асосида тўлайди (СКнинг 184-моддаси), солиқ суммаси солиқ хизмати органида имтиёзларни қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Корхона (солиқ агенти) йил тугаганидан кейин 30 январга қадар ўзи жойлашган жойдаги солиқ хизмати органига жисмоний шахснинг олган даромади тўғрисида Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома бериши керак (СКнинг 186-моддаси). Декларация топшириш ва у бўйича солиқ тўлаш тартиби СКнинг 34-бобида баён этилган. Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадига ЯИТ ва ПФга суғурта бадали солинмайди (СКнинг 306-307-моддалари).

Солиқ ва божхона газетасининг 2017 йил ноябрь ойида чиққан 47-сонида экспертимизнинг “Таълим учун тўловнинг 7 хил варианти: Имтиёз қачон қўлланади” номли мақоласи чиққан. Газета сонига ўтиш қуйида келтирилган:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text137130_talim_uchun_tulovning_7_hil_varianti_imtiez_qachon_qullanadi?paper=sbx

Газета материали билан танишиб чиқишда шуни назарда тутингки, ушбу мақола чиққанидан кейин 2017 йилнинг декабрь ойида СКга айрим ўзгаришлар киритилган (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни).

Показать ответ

Юридик шахснинг талаба ўқиши учун қилган харажати СКнинг 171-моддаси 11-бандига мос келган тақдирда, ушбу тўлов жисмоний шахснинг (талабанинг) даромади сифатида қаралмайди. Даромад бўлмаса, солиқ (ЖШДС) тўлаш мажбурияти ҳам юзага келмайди.

Бошқа ҳолатларда солиқ (ЖШДС) тўлаш ва имтиёз қўллаш тўғрисида маълумот олиш учун 11934-сонли савол жавобини ўқинг.

Шунингдек, Солиқ ва божхона газетасининг 2017 йил ноябрь ойида чиққан 47-сонида экспертимизнинг “Таълим учун тўловнинг 7 хил варианти: Имтиёз қачон қўлланади” номли мақоласи билан танишиб чиқинг:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text137130_talim_uchun_tulovning_7_hil_varianti_imtiez_qachon_qullanadi?paper=sbx

Газета материали билан танишиб чиқишда шуни назарда тутингки, ушбу мақола чиққанидан кейин 2017 йилнинг декабрь ойида СКга айрим ўзгаришлар киритилган (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонуни).

Показать ответ

Солиқ Кодексининг 178-моддасида қуйидаги мақсадларда бериладиган моддий ёрдам пуллари жимоний шахсларнинг “бошқа даромадлари” таркибига киритилган:

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;
  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;
  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар;

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги моддий ёрдам шаклидаги даромадларига солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси):

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари - тўлалигича;
  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;
  • СКнинг 178-моддасида кўрсатилган (юқорида кўрсатилган) бошқа ҳолларда, - солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда.

Сизнинг ҳолатингизда, ходим уйланиши муносабати билан унга календарь йил давомида берилган ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоридаги моддий ёрдам пули солиққа (ЖШДСга) тортилмайди.

Суннат тўйи муносабабти билан бериладиган моддий ёрдам СКда назарда тутилмаган. ФКнинг 169-моддасига биноан, пул ҳам шахснинг мол-мулки таркибига киришини инобатга олсак, у ҳолда суннат тўйи муносабати билан берилган моддий ёрдам пулини ходимга корхона томонидан текинга берилган мол-мулк сифатида қараш ва жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этиш мумкин (СКнинг 177-моддаси 2-банди). Ходимнинг бундай даромади имтиёз қўлламасдан умумбелгиланган тартибда унинг жами даромади таркибида шкала бўйича солиққа (ЖШДСга) тортилади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам моддий ёрдам суммаси ЯИТ ва ПФ суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Показать ответ

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан CКда белгиланган муддатларда тақдим этилади (СКнинг 45-моддаси). ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан солиқ хизмати органига йил чораги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида кечиктирмай тақдим этилади (СКнинг 187-моддаси). Сизнинг ҳолатингизда 2018 йилнинг ноябрь ойида ЖШДС бўйича ҳисобот топширмайсиз, лекин солиқ ва мабдурий тўловларни ҳар ой тўлаб борасиз. Ҳисоботни йил якуни бўйича 2018 йил тугаганидан кейин йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай топширасиз. Кейинчалик, ҳар чорак тугаганида, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳисобот топширасиз. Ундан ташқари, ҳар ой (октябрдан бошлаб) ягона ижтимоий тўлов ва пенсия фондига суғурта бадали ҳисоблаб ёзасиз. Улар бўйича ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот ойи тугагач, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якуни бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай топширисиз (СКнинг 310-моддаси). Тўловлар ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай ҳар ойда амалга оширилади.

Саволнинг мазмунига кўра, сизнинг корхонангиз кичик бизнесга мансуб, божхона расмийлаштируви хизматини кўрсатади ва умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади, фаолият бошлаган даврдан эътиборан кўрсатилган хизматлар ҳажми мавжуд. Демак, сизнинг корхонангиз қуйидаги солиқларни тўлаши керак:

Солиқ солиш объекти мавжуд бўлган тақдирда:

Ундан ташқари,ЖШДС ва Пенсия фондига мажбурий суғурта бадали, Ягона ижтимоий тўлов, ЖБШПҲга бадаллар тўлайсиз.

Бозордаги рақобатдан ҳимояланиш мақсадида хизматларнинг жами нархини (ҚҚС билан бирга) оширмасликка қарор қилсангиз, ҚҚС суммасини ҳозирги пайтда сиз қўллаётган нархлар суммасидан тескари формула орқали ҳисоблаб чиқаришингиз мумкин (Жами реализация суммаси : 120 * 20). Лекин бунда қуйидагиларга эътибор берганингиз маъқул: Хизматлар бўйича ҚҚС суммаси хизматларни реализация қилиш обороти ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади (Реализация қиймати : 100 * 20). Реализация қилиш обороти хизматлар таннархи ва савдо устамасидан ташкил топади. Агар сиз ҚҚС суммасини тескари формула орқали жорий нархлар суммасидан чиқариб олсангиз, бу савдо устамасини камайишига олиб келади.

Счёт-фактура расмийлаштиришда реализация суммаси ва ҚҚС суммасини тўғри тўлдиринг.Счёт-фактура тўлдириш тартиби МВ ва ДСҚнинг 04.03.2013 йилдаги қарорига 3-иловада келтирилган (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Показать ответ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг солиқ солинадиган жами даромадидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади (СКнинг 186-моддаси). Ойнинг 10 санасида ходимларга мукофот пули берилганда ундан ЖШДС ушлаб қолиш шарт эмас, лекин корхонангизда ўрнатилган тартиб шуни талаб қилса, ушлаб қолиш мумкин. Бунинг учун ҳисобланган мукофот пули ходимнинг йил бошидан шу ойга қадар олган жами даромадига қўшилади ва шкала бўйича белгиланган тартибда ушлаб қолинади. СКга мувофиқ ой ўртасида иш ҳақи ёки унга тенглаштирилшган тўловлар берилганда шу куннинг ўзида ЖШДСни бюджетга тўлаш шарт эмас. Ой тугаганидан кейин ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилганда ходимга йил бошидан шу ой охирига қадар ҳисоблаб ёзилган жами даромад суммасидан ЖШДС ҳисобланади. Ой тугагач, ходим билан ўтган ой учун якуний ҳисоб-китоб қилинганда ҳисобланган ЖШДСни бюджетга ўтказиш шарт. ЖШДС бюджетга ўтказилган пайтда ШЖБПҲга бадаллар ўтказилади (АВда 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан рўйхатга олинган Низом). 

Мукофот пулидан ЖШДС ҳисоблашда шкалада қандай минимал иш ҳақи миқдори қўлланиши сизни ўйлантириб қўймасин. Ой ўртасида мукофот пули бўйича ҳам, ой охирида ҳам ЖШДС ҳисоблашда минимал иш ҳақининг бир хил миқдорини қўлланаш мумкин. Масалан, 10 октябрда мукофот пули берилганда ЖШДС ҳисоблашда минимал иш ҳақининг 10 бараварини оласиз (172 240 * 10). 31 октябрда ЖШДС ҳисоблашда ҳам минимал иш ҳақининг 10 баравари олинади (172 240 * 10). Яъни, шкаладаги минимал иш ҳақига каррали суммалар ҳар иккала ҳолатда ҳам бир хил бўлади.

Показать ответ

Асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи шахс ушбу асосий иш жойи бўлмаган корхонада унга тўланадиган даромаддан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солиш тўғрисида ариза берса, у ҳолда асосий бўлмаган мазкур иш жойида солиқ энг юқори ставкада ушлаб қолинади. Акс ҳолда, шкала бўйича ушлаб қолинади (СКнинг 186-моддаси).

Агар асосий бўлмаган иш жойида солиқ максимал ставкада ушлаб қолинган бўлса, жисмоний шахс декларация топшириши шарт эмас, лекин ихтиёрий равишда топшириши мумкин. Максимал ставкада слиқ ушланмаган бўлса, кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ўзининг турар жойидаги солиқ инспекциясига декларация топшириши шарт (СКнинг 34-боби).

Даромад тўловчи корхона йил тугаганидан кейин 30 кун ичида ўзи рўйхатга олинган солиқ инспекциясига тасдиқланган шаклда асосий иш жойи бўлмаган ишчилар олган даромад тўғрисида маълумот топширади (СКнинг 187-моддаси).

Показать ответ

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси, 31-банди). Ўз келининг ўқиши учун йўналтирган даромадлари эса солиққа тортилади, яъни бундай ҳолатларда солиқ имтиёзидан фойдалана олмайсиз.

Ўқишга контракт тўловини ота-онасининг ёки талабанинг иш жойидан уларнинг иш ҳақилари ҳисобидан ўтказиш, пластик картадан тўлаш, нақд пулда тўлаш мумкин. Агар келинингиз ўзи ишласа ва ўқиши учун контракт пулини ўзи тўласа, у ҳолда келинингиз мазкур солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Солиқ имтиёзи пул тўловчининг иш жойида ёки декларация топшириш орқали солиқ инспекциясида қўлланилади.

Ушбу имтиёзни қўллаш АВда 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосан тартибга солинади.

https://vopros.norma.uz/question/5213?sid=6993&st=23184&us=i138ul95uo1cvaqr1dfnfu5re3

Показать ответ

Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон Қарорига асосан КСЗ иштирокчиси бўлган  ЯСТ тўловчилари мазкур қарор чиққан пайтдан бошлаб икки йил муддатга ЯСТ тўлашда озод қилинган.

Саволда кўрсатилган масалани тушуниш учун ЯСТ ҳисоб-китоби қандай шаклланишини яхши тушунишингиз келак.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар (СКнинг 133-моддаси) солиқ тўловчининг бошқа даромадлари таркибига киради (СКнинг 132-моддаси). Ягона солиқ тўловчиларида СКнинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар (шу жумладан асосий воситаларни сотишдан даромад) солиқ солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 355-моддаси). Ушбу даромад суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган базасига киритилади (СКнинг 356-моддаси; ЯСТ ҳисоб-китоби 030-сарт, ва 2-илова. АВда 22.03. 2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Солиқ имтиёзи ЯСТ солинадиган базага нисбатан қўлланади. ЯСТ тўловчиларнинг “бошқа даромадлари” эса, юқорида айтиб ўтилганидек, ЯСТ солинадиган база таркибига киради. (ЯСТ ҳисоб-китоби 050-сарт. АВда 22.03. 2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган), демак унга ҳам солиқ имтиёзи қўлланади.

Показать ответ

Сизнинг ҳолатингизда қайси солиқ ставкаларини қўллаш чакана савдо ҳажмида нақд пулсиз (пул ўтказиш йўли билан) оборотлар ҳажми қанчани ташкил қилишига боғлиқ.

Сиз йил бошидан бери улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланган бўлсангиз, улардан олинган тушумлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз керак.

4-чоракда чакана савдодаги ҳисоб-китобларни таҳлил қилиб чиқинг. Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низом). Агар чакана савдода нақд пулсиз (пул ўтказиш йўли билан) обортлар ҳажми белгиланган кўрсаткичдан ошмаса, демак бу чакана савдо фаолияти ҳисобланади ва чакана савдо учун белгиланган ставкаларда солиққа тортилади.

Агар нақд пулсиз (пул ўтказиш йўли билан) чакана сотув ҳажми белгиланган кўрсаткичдан ошиб кетса, сизнинг чакана савдо фаолиятингиз улгуржи-чакана савдо фаолияти деб тан олинади ва улгуржи савдо корхоналарига белгиланган ставкада солиққа тортилади.

Лекин, ҳар иккала ҳолатда ҳам йил якуни бўйича ЯСТ ҳисоб-китобида ургуржи савдо бўйича кўрсаткичлар алоҳида кўрсатилади ва унга нисбатан улгуржи савдо ставкаси қўлланади.

Чакана савдо ва улгуржи-чакана савдо фаолияти тўғрисида кенгроқ тушунчага эга бўлиш ҳамда чакана савдо ҳажмини ҳисоблаб чиқариш тартибини тушуниб олиш учун қуйидаги ўхшаш саволларга жавоблар билан танишиб, қўшимча маълумот олинг:

 https://vopros.norma.uz/question/6726?sid=8183&st=32778&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/7886?sid=8326&st=33684&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/11707?sid=8183&st=32780&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/3775?sid=8183&st=32733&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/3136?sid=8183&st=32754&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

Показать ответ

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби АВда 07.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган.

Ушбу Низомнинг ва сонли иловаларида 4-сон иловани тўлдиришга шартли мисоллар келтирилган. Ушбу шартли мисоллар охиридаги изоҳда жадвал ячейкаларини қандай тўлдириш ёзилган. Масалан:

090-сатр бўйича 16-устунда:

  • агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 10-1-уст. қийматидан кичик ёки тенг бўлса: (2 уст. + 4 уст.)  10-1-уст, яъни 2 устун ва 4 устун йиғиндиси билан 10-1-устун орасидаги фарқ ёзилади.
  • агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 10-1-уст. қийматидан катта бўлса: 16-уст. тўлдирилмайди.

2-устунда сўларган маълумот эса аввалги солиқ даврининг 16-устунидан кўчирилади. Агар сиз бундай жадвални биринчи марта тўлдирсангиз, табиийки, 2-устунда “ноль” кўрсатилади (ёки тўлдирилмайди).

Показать ответ

Реализация қилинаётган хизматлар (шу жумладан, мол-мулкни оператив ижарага бериш) бўйича ҚҚС солинадиган база реализация қилинаётган хизматларнинг ҚҚС кирмаган қиймати асосида аниқланади (СКнинг 204-моддаси).

Мол-мулкни оператив ижарага беришда ҚҚС суммаси кирмаган ижара ҳақи солиқ солинадиган база деб ҳисобланади, ҚҚС суммаси солиқ солинадиган базадан белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Ижара шартномасида келишилган ижара ҳақи таркибига ҚҚС кирганлиги ёки кирмаганлиги шартномада аниқ белгиланган бўлиши керак. Яъни, ижара шартномасида ижара ҳақининг ҚҚСсиз қиймати ҳамда ҚҚС билан жами қиймати кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлади (ҳисобварақ-фактурада кўрсатилгани каби. “Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби” III қисм. АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Сизнинг ҳолатингизда шартномада ижара ҳақи қандай кўрсатилган, 1,5 млн.сўм суммадаги ижара ҳақи ўз ичига ҚҚСни олганми ёки йўқми, шуни аниқлашингиз керак.

Агар 1,5 млн.сўм ўз ичига ҚҚС суммасини олмаган бўлса, ҚҚС суммасини қуйидагича ҳисоблайсиз:

1 500 000 х 20% = 300 000 сўм. Ушбу 300 000 сўм ҚҚС суммаси бўлади.

Шунда ижарачи сизга тўлайдиган жами сумма ҚҚС билан бирга 1 800 000 сўмни ташкил этади: 1 500 000 + 300 000 = 1 800 000 сўм.

Агар шартномада 1,5 млн.сўмлик ижара ҳақи ҚҚС билан бирга кўрсатилган бўлса (яъни, жами тўланадиган сумма ҚҚС билан бирга 1 500 000 сўм), ҚҚС суммаси 250 000 сўмга тенг бўлади:

1 500 000 : 120 х 20 = 250 000 сўм.  

Бунда, ижара ҳақи ҚҚСсиз 1 250 000 сўмга тенг:

1 500 000 – 250 000 = 1 250 000 сўм.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, СКнинг 204-моддасига мувофиқ, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан паст нархларда реализация қилинган тақдирда солиқ солиш мақсадлари учун ҚҚС солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан келиб чиқиб белгиланади. Бундай вазиятда ижара ҳақи билан таннарх орасидаги фарқ ҳамда у бўйича қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг 4-иловасида (0103-сатр) (АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган) кўрсатилган ҳолда реализация бўйича оборотлар суммасига қўшилиши лозим.

Показать ответ

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар – жисмний шахснинг мулкий даромади ҳисобланади, бундай даромаднинг қиймати мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади (СКнинг 176-моддаси). Масалан, мулк 10 млн.сўмга сотиб олинган, 12 млн.сўмга сотилмоқда, мулкни сотувчи жисмоний шахснинг даромади 2 млн.сўмга тенг бўлади.

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар жисмоний шахслар даромадига сотиналиган солиққа тортилмайди. Бундан СКда назарда тутилган айрим ҳолатлар мумтасно (СКнинг 179-моддаси 11-бандига қаранг), лекин транспорт воситалари (шу жумладан юк кўтариш транспорти) булар тоифасига кирмайди.

Жисмоний шахс ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган махсус техникани (юк кўтариш транспортини) сотса, ушбу жисмоний шахсда солиқ тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

Показать ответ

Ўзбекистон Президентининг 29.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси” тўғрисидаги № ПФ-5468 Фармонида 2019 йил 1 январдан бошлаб Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бир қанча ўзгаришлар киритилиши кўрсатилган. Жумладан, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача ёки ундан ортиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича ҳам ўзгаришлар бўлади.

Ҳозирги пайтда Солиқ кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Молия Вазирлигининг расмий сайтида Солиқ кодексининг лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Унда йиллик айланмаси белгиланган чегаралардан ортиқ суммани ташкил этган солиқ тўловчилар учун ҳар хил солиқ турлари ёки солиқ солиш тартиби қўлланиши назарда тутилган. Кодекс лойиҳаси билан Молия вазирлигининг расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин (https://www.mf.uz/news/3216.html). 

Показать ответ

Товарларни сотишда ҚҚС солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қиймати асосида, унга қўшилган ҚҚС киритмаган ҳолда белгиланади (СКнинг 204-моддаси). Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси (харидорлардан олинган ҚҚС суммаси) билан СКнинг 218-моддасига мувофиқ зачётга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Масалан, товарни сотиш қиймати ҚҚСсиз 2 000 000 сўм. Товарларнинг харид нархи 1 200 000 сўмни ташкил қилган ҚҚС билан (1 000 000 – етказиб бериш қиймати, 200 000 сўм ҚҚС), Ҳисобот даврида бошқа зачётга олинадиган (масалан, турли хизматлар бўйича) ҚҚС суммаси 50 000 сўмга тенг. Товарлар тўла ҳажмда сотилган.

Реализациядан ҚҚС сумаси 2 000 000 сўмдан 20% миқдорида ҳисобланади ва 400 000 сўмни ташкил қилади:

2 000 000 х 20% = 400 000 сўм

Харидорлар сотувчига тўлайдиган сумма жами ҚҚС билан бирга 2 400 000 сўмга тенг бўлади:

2 000 000 + 400 000 = 2 400 000 сўм.

Кирувчи ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар бўйича ҚҚС суммаси СКнинг 39-бобига мувофиқ зачётга олинади ва бюджетга тўланадиган сумма 150 000 сўмни ташкил этади:

400 000 – 200 000 – 50 000 = 150 000 сўм.

Изоҳ. Мисолда кўрсатилган 20% - ҳозирги пайтда амал қилаётган ҚҚС ставкаси.

Импорт қилинган товарлар бўйича солиқни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни муайян  мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса, товарлар импорт қилинганда улар бўйича ҚҚС бюджетга тўланмайди, лекин баланс счётларида ҳисоблаб ёзилади ва белгиланган тартибда зачётга олинади (АВда 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низом, СКнинг 218-моддаси). Агар берилган имтиёз шартида бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда улар бўйича ҚҚС баланс счётларида ҳисоблаб ёзилмайди ва зачётга олинмайди.

Показать ответ

Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади. Агар ўлчагич асбоблари бўлмаса, ер усти ва ер ости манбаларидан олинган ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СКнинг 260-моддаси).

Хўжалик субъекти сув манмаларидан фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли рухсатномага эга бўлиши ва ваколатли орган билан шартнома тузиши лозим. Сув олиш лимитлари ёки нормалари ваколатли органлар томонидан тасдиқланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар СКда белгиланган муддатларда жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотнома ҳамда йил якуни бўйича солиқ ҳисоб-китобини солиқ идорасига топширадилар. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш СКнинг 263,264-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 2018 йил учун солиқ ставкаси Президентнинг Қарори билан белгиланган (2018 йил учун 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 сонли Қарор).

Қуйидаги норматив ҳужжатлар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

Показать ответ

Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) иштирокчиларига ер солиғи, даромад солиғи, мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, бюджетдан ташқари айрим жамғармаларга мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзлар, шунингдек, материаллар ёки асбоб-ускуна импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар берилган. Улардан фойдаланиш учун белгиланган шартлар бажарилиши лозим.

ЭИЗлар иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари Ўзбекистон Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Фармонида (26.10.2016 й. № ПФ-4853), имтиёзларни қўллаш тартиби эса ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.

ЭИЗлар иштирокчилари фаолиятига тегишли қуйидаги қонун ҳужжатларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Улар билан танишиб чиқиб, ўзингизга фойдали маълумотларга эга бўлишингиз мумкин:

ЭИЗлар фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар рўйхати юқоридаги ҳужжатлар билан чекланмаган. Ҳар бир ЭИЗ бўйича тегишли қонун ҳужжатлари мавжуд.

Шунингдек, қуйида ўхшаш саволларга жавоблар келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/11157

https://vopros.norma.uz/question/10551

https://vopros.norma.uz/question/11857

https://vopros.norma.uz/question/10921

https://vopros.norma.uz/question/11358

https://vopros.norma.uz/question/12139

https://vopros.norma.uz/question/10876

https://vopros.norma.uz/question/943

Показать ответ

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармонида 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисобварақ-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибни жорий қилиш белгиланган.

Ёқилғи кирим-чиқими ҳисобини корхонангизда жорий қилинган тартибда, чеклар илова қилинган ҳисоботлар асосида юритишингиз мумкин. Ҳисобварақ-фактурани эса бир ойда бир марта оладиган тартибни қўлласангиз бўлади (СКнинг 222-моддаси).

Товарлар якка тартибдаги тадбиркордан (ЯТТ) олинган ҳолатларда ЯТТ ҳисобварақ-фактура ёзиб бериши шартлиги ҳозирги пайтда амал қилаётган қонун ҳужжатларида белгиланмаган (СКнинг 222-моддаси, АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш тартиби), лекин юқорида кўрсатилган Фармон чиқиши муносабабти билан ЯТТ харидорга терминал чекини бериши ҳамда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши керак деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, кейинчалик ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш тартибига ўзгаришлар қабул қилинади деб ўйлаймиз.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/12063

https://vopros.norma.uz/question/12055?sid=16777&st=108349&us=16v6omaoi89qjcfu6snh7eho77

https://vopros.norma.uz/question/12006?sid=16777&st=108334&us=16v6omaoi89qjcfu6snh7eho77

https://vopros.norma.uz/question/12002?sid=16777&st=108365&us=16v6omaoi89qjcfu6snh7eho77

https://vopros.norma.uz/question/12151?sid=16777&st=108370&us=16v6omaoi89qjcfu6snh7eho77

https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/korporativ_plastik_kartochka_erdamida_hisoblashaetganda_hisobvaraq-fakturani_rasmiylashtiring

Показать ответ

Солиқ ҳисоботларида хатоликлар аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда аниқлаштирилган ҳисоботлар қайта топширилади.

Хатолик солиқ тўловчи томонидан мустақил аниқланганда.

Хатоликлар солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланганда солиқ ҳисоботини қайта топшириш муддати аниқ бир сана билан белгиланмаган. Бундай ҳолатларда даъво муддати (5-йил, СКнинг 38-моддаси) ичида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топшириш мумкин (СКнинг 46-моддаси).

Хатолик камерал назорат ўтказиш натижасида аниқланганда.

Агар хатолик солиқ органлари томонидан камерал назорат ўтказиш натижасида аниқланган бўлса, у ҳолда аниқлаштирилган ҳисоботни солиқ органларидан тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида қайта топшириш лозим (СКнинг 70-моддаси). Камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилади (СКнинг 115-моддаси).

Хатолик молия-хўжалик фаолияти текшируви натижасида аниқланганда.

Солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви ўтказилиши натижасида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ тўловчи ушбу  ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт (СКнинг 104-моддаси). Бундай ҳолатда қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича ҳисобот қайта топширилмайди, қўшимча ҳисобланган  суммалар солиқ органи томонидан унинг чиқарган қарори асосида солиқ тўловчининг шахсий варакасига киритади.

Показать ответ

Хусусий хорижий инвестициялар киритилган корхоналар АВда 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

  • Корхона Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган соҳалардан бирига ихтисослашган бўлиши (Низомнинг 1-банди) ва ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаслиги (Низомнинг 2-банди);
  • Низомнинг 3-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ келиши.
  1. Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга киритилган. Йил якуни бўйича паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаса биринчи талаб бажарилган деб ҳисобланади.
  2. “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомда (АВда 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтган) хорижий инвестицияларнинг валютаси қатъий белгиланмаган, унда инвестициялар ҳажмининг эквиваленти АҚШ долларида белгиланган. Яъни, АҚШ долларида бўлмаган инвестициялар эркин алмаштириладиган хорижий валютада бўлиши (эркин алмаштириладиган валютада ёки ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш) ва уларнинг ҳажми АҚШ долларида белгиланган суммаларга тенг (эквивалент) бўлиши керак (АВда 26.08.2016 йилда рўйхатдан ўтган Низомнинг 3-банди “а”-сатрига эътибор беринг). Ундан ташқари, Низомнинг 3-бандида кўрсатилган бошқа талаблар бажарилиши лозим (корхоналарнинг жойлашган жойи, хорижий иштирокчининг устав фондидаги улуши, имтиёз қўллаш натижасида олинган даромаднинг бир қисмини белгиланган мақсадга йўналтириш каби талаблар). 
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика