Ответов: 303
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Классификатором основных должностей и служащих профессий рабочих, утвержденных Постановлением Кабинета Министров РУз за №181 от 20.08.2010г. (далее Классификатор) установлены минимальные требования к уровню образования при приеме на работу, который обязателен для применения во всех государственных органах и организациях, органах хозяйственного управления, созданных решениями Президента Республики Узбекистан и Кабинета Министров, а также организациях с долей государства в уставном капитале более 50 процентов, а для других предприятий носит рекомендательный характер.

Согласно Классификатору для того чтобы работать бухгалтером, бухгалтером средней квалификации, бухгалтером-кассиром по консульским сборам в аэропорту в государственных органах достаточно иметь среднее специальное или среднее профессиональное образование. При этом, при приеме на работу бухгалтера-ревизора, бухгалтера-эксперта требуется наличие высшего образования. 

Производные должности и профессии, в том числе также квалификационные категории по отдельным должностям специалистов, в пределах одной должности, устанавливаются руководителем организации. Таким образом, руководитель государственного органа может утверждать такую штатную единицу как расчетный бухгалтер 1-й категории.

Согласно Постановлению Кабинета Министров  "Об установлении должностных разрядов некоторых категорий работников отдельных бюджетных организаций" за №33 от 07.02.2013г. оплата труда бухгалтера 1-й категории производится по 8-разряду Единой тарифной сетки, утвержденной Постановлением Кабинета Министров за № 206  от  21.07.2009г.

Работодатель в своем штатном расписании должен утвердить наименование должности и установить разряд по Единой тарифной сетке, согласно которого будет производиться оплата труда работника, занимающего определенную должность. Действующее законодательство не содержит правовых норм, позволяющих бюджетной организации оплачивать труд работника в меньшем размере, чем это установлено в штатном расписании организации.

Таким образом, оплата труда бухгалтера 1-категории, работающего в государственном органе, должна производиться в соответствии со штатным расписанием по 8-разряду Единой тарифной сетки, утвержденной Постановлением Кабинета Министров за № 206  от  21.07.2009г. 

Показать ответ

ЎзР Вазирлар Махкамасининг 05.11.2005 йил 242-сон карори билан тасдикланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тугрисилаги Низомнинг (кейинчалик - Низом) 9-бандига асосан улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензия шартлари ва талабларидан бири этиб лицензия талабгори булмиш юридик шахсда энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши белгилаб куйилган.

Лицензия олинганидан кейин хам лицензиат лицензия талаблари ва шартларига катъий риоя килиши шарт. Хусусан, корхона устав фонди Низомнинг 9-бандида  белгиланган микдордан камайиб кетган булса, лицензиат ушбу лицензия асосида фаолият юритиши мумкин эмас. Бундай вазиятда юридик шахс устав фондини тегишли микдоргача шакллантириш чораларини куриши керак ёки бунинг иложиси булмаган такдирда лицензияловчи органга руй берган узгаришлар хакида хабар бериши керак. 

Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тугрисида»ги 25.05.2000й. №71-II конунинг 23-моддасига асосан, лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги факти,  лицензияловчи орган томонидан лицензия амал килишининг тугатилишига олиб келади.

Показать ответ

Предприятие-работодатель должно предоставлять в районный (городской) Центр содействия занятости и социальной защиты населения по месту нахождения администрации работодателя сведения о наличии вакансий не позднее 5 числа каждого месяца. Сведения о наличии вакансий предоставляются по состоянию на 30 (31) число каждого отчетного месяца (п.4, рег. МЮ № 858 от 22.12.1999г., далее- Положение).

К тому же, работодатель предоставляет информацию о предстоящем высвобождении каждого работника, не позднее, чем за два месяца до предполагаемого высвобождения (абз.7 ч.1 ст.18 Закона «О занятости населения»).

Указанные сведения и информация[1] должны предоставляться всеми работодателями, зарегистрированными в органах по труду, как отчисляющие взносы в Государственный фонд содействия занятости, за исключением микрофирм и малых предприятий (п.2 Положения).

Как правило, если численность Ваших работников составляет от 1-20 человек Вы являетесь микрофирмой,  при численности же от 21-200 человек Вы будете считаться малым предприятием (прил. к ПКМ №439 от 11.10.2003г.[2]).

Таким образом, если Вы являетесь микрофирмой или малым предприятием, то вы не обязаны предоставлять отчетность в местный орган по труду, в противном случае Вы должны ее предоставлять.

Отметим, что за сокрытие свободных рабочих мест, а также за несвоевременное предоставление информации о предстоящем высвобождении каждого работника установлена административная ответственность в виде штрафа на должностных лиц в размере от трех до пяти МРЗП (ст.229 КоАО).

 


[1] Формы отчетности приведены в Приложениях №2 и №3 к Положению

[2] С 1.01.2017г. вступает в силу Классификация, утвержденная ПКМ № 275 от 24.08.2016г.

Показать ответ

Иш берувчи қонунчиликда белгиланган ходимлар тоифалари учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикни ўтказишни ташкил қилиши шарт. Улар қуйидагилар:

- ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;

- олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;

- ногиронлар;

- меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;

- озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;

- умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари (МКнинг 214-м.1-қ).

Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати АВда 29.08.2012й. 2387-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 1,2,3-иловаларида кўрсатилган.

Юқорида кўрсатилган ходимлар тоифалари тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Улар тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ҳолда, иш берувчи уларни ишга қўймасликка ҳақлидир (МКнинг 214-м.3-қ).

Тиббий кўрикни ўтказадиган врачлар таркиби врач-терапевт, невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда бошқа мутахассислардан иборат. Қайси тоифа ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилаётганлигига қараб,  врач-терапевт тиббий комиссия таркибини белгилайди (АВда 2387-сон Низомнинг 13-б).

Демак, агар ходим юқорида кўрсатилган ходимлар тоифасига кирмаса, у мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин эмас, иш берувчи эса бунинг учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли эмас. Сиз назарда тутаётган тиббий кўрик турларидан ўтишга ходимларни фақат ихтиёрий тартибда (уларнинг розилиги бўлган тақдирдагина) жалб қилиш мумкин.

Показать ответ

Ходим малакасини оширганда у иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажаради. Малака ошириш даврида ўртача иш ҳақи сақланади  (МКнинг 166-м.).

Қонунчиликда ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати белгиланган бўлиб (МКнинг 164-м.), унда юқоридаги ҳолат назарда тутилмаган. Демак, иш берувчи ходимни малака ошириш курсларига тегишли буйруқ асосида юборса, малака ошириш учун тўланган пул суммасини ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас.

Агарда, ходим ўзи малака ошириш истагини билдириб, ариза билан мурожаат қилса, ва бунинг учун сарфланадиган пул суммасини иш ҳақидан ушлаб қолишни сўраса, бу ҳолда иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин (агар жамоа шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса). Бунда, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 164-м 3-қ.).

04.04.2017 [ID: 8241] 1. Бу устама иш стажи учунгина бериладими ёки узлуксиз бўлишига ҳам эътибор бериладими? Яъни маълум бир давр мазкур ҳудудда бўлмаган бюджет ташкилотида ишлаш, мазкур ҳудуддаги бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотда ишлаш ёки бўлмаса умуман ҳеч қаерда ишламаслик устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини қайтадан нолдан бошлашга сабаб бўладими? 2. Устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи мазкур тўртта ҳудуд бўйича умумий амал қиладими ёки уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ҳисобга олинадими? Яъни Учқудуқ шаҳридаги бюджет ташкилотида маълум бир давр ишлагандан сўнг Зарафшон шаҳридаги бюджет ташкилотига ишлашга ўтса, бу ерда устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига Учқудуқ шаҳридаги иш стажи ҳам ҳисобга олинадими?
Показать ответ

Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига ойлик иш хақига устама тўлаш тартиби АВда 13.04.2001й. 1026-сон билан рўйхатга Низом (кейинги матнда - Низом) билан тартибга солинади. Фикримизча, ушбу норматив  ҳужжат мазмунидан қўйидаги хулосалар келиб чиқади:

1.Устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига ходимларнинг мазкур ҳудудларда жойлашган бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлаган иш даври (жумладан, ишламаган бўлсада, иш жойи сақланадиган давр) киради (Низомнинг 3-б.). Низомда ходим иш стажининг узлуксизлиги борасида талаб қўйилмаган, ва бу масала аниқ тартибга солинмаган. Бироқ, Низомда иш стажи ходим бюджет ташкилотига ишга кирган даврдан бошланади, деб белгиланган (Низомнинг 2-б.). Демак, иш стажи узилган тақдирда устама олиш ҳуқуқини берувчи стаж янгидан бошланади.

2. Низомда Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси тенг равишда санаб ўтилган. Демак, устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи тўртта ҳудуд бўйича умумий амал қилади.

06.04.2017 [ID: 8244] 1. Тиббиёт ходимлари деб қандай ходимлар тоифаси ёки қандай параметрларга жавоб берадиган шахслар тан олинади? Тиббиёт ходими сифатида қараш учун маълумот даражаси аҳамиятга эгами? 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг юқоридаги қарорида келтирилган тиббиёт ходимлари тоифасига кичик тиббиёт ходимлари (барча номлардаги санитарка ва бошқа кичик тиббиёт ходимлари, беморларни парвариш қилувчи кичик ҳамшира ва хўжалик бекаси) ҳам кирадими ва улар учун иш вақти нормасини белгилашда ҳафтада ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаслик бўйича қоидага амал қилинадими ёки Меҳнат кодексининг 115-моддаси билан тартибга солиниб, ҳафтасига 40 соатни ташкил этадими?
Показать ответ

1. Амалдаги қонунчиликда тиббиёт ходимларининг аниқ тавсифи кўрсатилмаган. Лекин тиббиёт ходимлари тоифасига қандай шахслар киритилганлигини бир қатор норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунидан кўрса бўлади. Жумладан, 21.12.2005й. 276-сон ВМҚга 2-иловада тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш мақсадида кичик тиббиёт ходимлари, ўрта тиббиёт ходимлари ва врачлар тоифаларига ажратилган.

Кичик тиббиёт ходимлари таркибига қуйидагилар киритилган:

- барча номлардаги санитарка ва бошқа кичик тиббиёт ходимлари;

- беморларни парвариш қилувчи кичик ҳамшира;

- хўжалик бекаси.

Кичик тиббиёт ходимлари учун кичик тиббиёт лавозимларидаги иш вақти мутаххасислик буйича иш стажига киритилиши белгиланган (21.12.2005й. 276-сон ВМҚга 3-илованинг 1-б.).

18.12.2009й. 319-сонли ВМҚга 1-илованинг 2-бандида врачлар ва ўрта тиббиёт кадрлари ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришлари шартлиги белгиланган. Кичик тиббиёт ходимларига нисбатан бундай талаб қўйилмаган.

Демак, тиббиёт ходимлари кичик тиббиёт ходимлари, ўрта тиббиёт ходимлари ва врачлар тоифаларидан иборат. Шахс қайси бўғиндаги тиббиёт ходими лавозимида ишламоқчи эканлигига қараб, маълумот даражаси буйича талаблар 19.06.2015й. 164-сонли ВМҚга иловада[1] кўрсатилган.

2. ЎзР Конституциявий судининг “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддасини қўлланишнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича” 16.01.1998 йилги қарори буйича тушунтириш олиш учун ЎзР Конституциявий судига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

 


[1] ЎзР Президенти ва ВМнинг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади.

Показать ответ

Юридическое лицо создается собственником или уполномоченным им лицом либо на основании распоряжения уполномоченного органа, а также в порядке, предусмотренном законодательством (ст.42 ГК). Физическое лицо, являющиеся работником предприятия имеет такие же гражданские права, как и лицо, не работающее. Таким образом, работник предприятия вправе создать и зарегистрировать свое частное предприятие.

Однако, нужно учесть,  что учредитель частного предприятия должен сам быть и его директором (ст.3 З-на «О частном предприятии»). Поэтому, если основное место работы работника у Вас, то в частном предприятии он должен работать директором по совместительству (п.5 прил. к ПКМ от 18.10.2012г. №297).  

Показать ответ

Умумий тартибда, шахс ўн олти ёшга тўлганидан кейин, уни ишга қабул қилиш мумкин[1] (МКнинг 77-м.).

ЎзР Президенти ва Вазирлар Махкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда ишловчи ходимлар маълумотининг энг паст даражасига нисбатан талаблар белгиланган (19.06.2015й. 164-сон ВМҚ 2-б.). Ушбу давлат корхоналарида ходим қандай лавозимда ишламоқчи эканлигига қараб, ундан ўрта махсус ёки олий маълумот талаб қилиниши ёхуд умуман  маълумот талаб қилинмаслиги мумкин. Маълумот даражаси буйича талаблар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори (19.06.2015й. 164-сон ВМҚ га илова, кейинги матнда - Классификатор) нинг  1, 2-иловаларда кўрсатилган[2].

Демак, давлат корхоналарида ишловчи ходимлар учун маълумотнинг энг паст даражаси буйича талаблар белгиланган. Ва аксинча, агар Сизнинг корхонангиз мулкчилик шакли хусусий бўлса (масалан, масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона ва бошқалар), ходимларингиз маълумоти буйича қонунчиликда талаблар белгиланмаган. Хусусан, Классификаторда кўрсатилган маълумот бўйича талаблар нодавлат корхоналари учун тавсиявий характерга эга.


[1] 15 ёшга тўлган, таълим муассасалари  ўқувчилари ота-онасидан  бирининг (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бирининг) розилиги билан ишлашлари мумкин; меҳнат шароити ноқулай ишларда 18 ёшга тўлмаганлар ишлашлари мумкин эмас.

[2] ушбу иловалар ҳужжатнинг рус тилидаги матнида берилган

Показать ответ

ЎзР Президентининг 2.05.2017й. ПҚ-2942-сонли қарорига асосан Меҳнат вазирлигининг ахборот хизмати 2017 йил иш вақтининг давомийлиги ўзгарганлигини эълон қилди. Ушбу эълон вазирликнинг расмий интернет сайтида[1] 5.05.2017 йилда чоп этилган бўлиб, унга кўра 6-кунлик иш ҳафтасида (40 соат) ишлайдиган корхоналар иш вақтининг май ойи учун белгиланган нормасида ўзгариш бўлмади. Яъни улар май ойида жамида 26 иш куни ва 173 соат ишлашлари керак.

 


[1] www.mehnat.uz

Показать ответ

Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар рўйхати ФКнинг 163-моддасида кўрсатилган бўлиб, улар қўйидагилардир:   

- шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талаблар;

- омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талаблари;

- фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талаблар.

- жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;

- мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни бартараф этиш ҳақидаги талаблари;

- мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талаблар;

- қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талаблар.

Келиб чиққан меҳнат низосини ҳал қилиш учун ходим ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир (МКнинг 260-м). Ушбу низолар бўйича қонунчиликда махсус даъво муддатлари ўрнатилган. Хусусан,  иш ҳақи суммасини тўлаш талабини ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим қилиши шарт. Агарда ушбу муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилса, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин (МКнинг 270-м).

Показать ответ

Ходимга у меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар иш берувчи томонидан тўланиши керак. Ушбу зарарни тўлаш 11.02.2005й. 60-сонли ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган Қоидаларга асосан амалга оширилади.

Меҳнат жароҳати туфайли жабрланувчининг (ходимнинг) меҳнатга лаёқатсизлик даражаси Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан белгиланади (Қоидаларнинг 6-б.).

Ходимга жароҳат ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади.

Зарар жабрланувчига ҳар ойда қуйидагилар кўринишида тўланади:

- меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда;

- соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар компенсациясида;

- белгиланган ҳолларда бир марталик нафақаларда (Қоидаларнинг 11-б.).

Зарарни қоплаш тўловлари:

1) жабрланувчига  у меҳнат жароҳати оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;

2) боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга  боқувчининг вафот этган кунидан, аммо фақат зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан бошлаб тўланади (Қоидаларнинг 50-б.).

Показать ответ

Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни тўлаши шарт (МКнинг 151-м.). Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда ЎзР Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин (МКнинг 161-м.).

Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона ва ташкилот раҳбари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб беради. Корхона раҳбари ҳар бир ходимни тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида мажбурий тартибда ёзма шаклда  хабардор қилиши керак (19.03.2002й. 88-сонли ВМҚнинг 3-б.).

Корхонаниннг ҳисобида пул маблағлари бўла туриб, ходимга иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланиб, МЖтКда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади (49-м.).

Иш ҳақи бўйича қарз айнан қайси ходимга тегишлигигини аниқлаш учун мазкур даврда тузилган меҳнат шартномаларини, иш вақти табелларини, иш ҳақи ведомостларини кўриб чиқишингиз ва олинмаган иш ҳақи суммаси кимга тегишлилигини аниқлашингиз керак. Тўланмаган иш ҳақи суммасининг тегишлилиги аниқланганидан, мазкур шахсга тўлаб бериш чораларини кўришингиз керак. Агар аниқланган шахс сизнинг корхонангизда ҳозирда ишламаётган бўлса[1] ва уни қидириб топишнинг имкони бўлмаса, мазкур пул суммасини нотариус ёки суднинг депозитига қўйишингиз мумкин. Қарз суммасини депозитга қўйишингиз сизнинг томонингиздан мажбурият бажарилганлигини билдиради (ФКнинг 249-м.).


[1] меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса

Показать ответ

Работодатели обязаны ежемесячно предоставлять в орган по труду следующие сведения:

- о наличие вакансий;

- информацию о предстоящем высвобождении каждого работника не позднее, чем за два месяца до высвобождения.

Указанные сведения подаются всеми работодателями - юридическими лицами независимо от форм собственности в обязательном порядке, а для субъектов малого предпринимательства - в добровольном.

Сведения подаются в районный (городской) Центр содействия занятости населения по месту осуществления деятельности работодателя (п.п.2-4 Положения, рег. МЮ от 22.12.1999г. №858).

Таким образом, если вы не являетесь субъектом малого бизнеса необходимо предоставлять вышеуказанные сведения.

Показать ответ

Фуқароларнинг иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ташкилотда иш ўринлари аттестацияси ўтказилиши керак. Аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади (15.09.2014й. 263-сонли ВМҚга 1-илованинг 4,10-б., кейинги матнда -Низом).

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВда 29.08.2012й. 2387-сон б.рўйх.ол.) билан белгиланган тиббий кўриклар эса юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади.

Иш берувчи МКнинг 214-моддасида кўрсатилган ходимларни, Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги ходимларни дастлабки ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Показать ответ

1. 2. Якка тартибдаги тадбиркорнинг асосий фаолияти хусусий тадбиркорлик фаолияти бўлиб ҳисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат дафтарчасини бериш, меҳнат стажини белгилаш  Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади. ЯТТнинг меҳнат дафтарчаси у бошқа ишга жойлашгунга қадар  Пенсия жамғармасининг туман бўлимида сақланади (АВда 29.01.1998й. 402-сон б.рўйх. ол. Йўриқноманинг 1.2.-б.).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фикримизча ЯТТни корхона директори лавозимига ўриндошлик асосида қабул қилиш керак (МКнинг 72,80-м.).

Показать ответ

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-м.).

Тўлиқ иш вақти ишлайдиган ходимнинг энг кам ойлик иш ҳақи 426 466,24 сўмдан кам бўлмаслиги керак[1] (172 240 х 2,476).

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-м. 2-қ.).

Демак, ходимларингизга рағбатлантириш тарзидаги тўловларни тўлашингиз мумкин. Бунинг учун корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тўғрисидаги локал хужжат (масалан, “низом” шаклида) ишлаб чиқишингиз ва у асосда ушбу тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

 


[1] МКнинг 155-м. 1-қ.;  21.07.2009й. 206-сонли ВМҚга 1-илова

Показать ответ

Корхонада ишлаётган ходим (касб-ҳунар коллежининг битирувчиси) олий ўқув юртига ўқишга кирса, у ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин.

Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар (МКнинг 249-м.).

Агарда олий ўқув юрти ва ходим ишлаётган корхона турли ҳудудларда жойлашган бўлиб, ўқиш ва ишни бирга олиб боришнинг имконияти бўлмаса, ходим иш берувчидан меҳнат шартномасини бекор қилишни  сўраши керак.  

Показать ответ

Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ МКнинг 161-моддасида белгиланган муддатларда тўлаши шарт (МКнинг 154-м.).

Меҳнатга ҳақ тўлаш вақтбай ёки ишбай бўлиши мумкин. 10969 ID – рақамли саволдан ходимнинг иши вақтбай эканлиги англашилган эди. Шунинг учун, белигилан вақт нормаси давомида ходим иш жойида бўлиши ва меҳнат вазифаларини бажариши имконияти бўлмаса, меҳнат шартномасини бекор қилиниши кераклиги ҳақидаги  хулоса келиб чикди.

Агар ходимнинг иши меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклига асосланса, ходимга ҳақ бажарган иши натижасига кўра тўланиши мумкин. Яъни ходим иш жойида бўлмаса ҳам меҳнат вазифаларини бажаради,  ва натижаларини иш берувчига топширади. Ходимнинг меҳнатини ишбай тизим асосида ҳақ тўлаш у билан тузилган меҳнат шартномасида албатта акс эттирилиши керак. Бундан ташқари, корхонангизда ишбай шакл асосида ҳақ тўлаш тўғрисида локал ҳужжат (низом, тартиб ва ҳ.)  ишлаб чиқилиши  мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-м.)

Показать ответ

Мазкур масала МКнинг 103-моддаси билан тартибга солинган.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган ходимлардан  қуйидагиларига афзаллик берилади:

1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Бундан ташқари корхонанинг жамоа шартномасида ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган бошқа ҳолатлар назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолатлар, агар ходимлар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирдагина, инобатга олинади.

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика