Ответов: 2175
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
Показать ответ

Пенсия тўловлари юзасидан бухгалтерия ўтказмалари:

N

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1.

Бухгалтерия ой охирида пенсия ҳисоблади

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Ф-25 топшириқномаси, бухгалтерия ҳисоб регистри

2.

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан тушган пенсия тўлови маблағлари

5530 «Бошқа махсус счётлар»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

Банк кўчирмаси

 

3.

Маблағларни махсус ҳисобрақамдан асосий ҳисобрақамга ўтказиш

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

5530 «Бошқа махсус счётлар»

Тўлов топшириқномаси

4.

Пенсия маблағлари пластик карточкага кўчирилди

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Ведомость

 

5

Пенсия маблағлари нақд тўлаш учун корхона кассасига кирим қилинди

5010 «Касса»

5110 «Расчетный счет»

Чек

6

Пенсия маблағлари нақд тўланди

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

5010 «Касса»

Чиқим ордери

Показать ответ

Ташкилотларнинг пенсия пул тўловларини амалга ошириш тартиби Низом билан белгиланган (АВ 03.11.2016 й. 2836-сон)

Ташкилотнинг талабномасига мувофиқ пенсия тўловлари учун маблағлар ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан молиялаштирилади. Талабномалар кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этилади.

Пенсия бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун ташкилот асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 ШҲР билан иккиламчи ҳисобварақ очадилар. Кирим қилинган маблағлар корхонанинг тўлов топшириқномасига асосан асосий ҳисобрақамга ўтказилади, ва пенсия тўловини амалга ошириш учун сарфланади.

Биринчи маротаба талабнома билан мурожаат қиладиган ташкилотлар Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида қайд этилади ва уларга тегишли маълумотлар учун алоҳида электрон карточка очилади.

Ташкилот (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсияларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағи ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Одатда корхоналар ушбу аснода пенсияни ўз маблағлари ҳисобига иш ҳақи тўлови билан биргаликда тўлашади ва кейин ушбу тўловларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплашади.

Показать ответ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади (СКнинг 186-мод.).

Сизнинг ҳолатингизда, ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг бола парвариши учун нафақа тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат этса, корхона ушбу нафақани (ойига ЭКИҲ 2-баравари миқдорида) ходимага тўлаб бориши керак. Ушбу нафақа пули ходиманинг бошқа даромадлари сифатида қаралиб, у солиққа тортилмайди (СКнинг 178-мод. 1-банд., 179-мод. 20-банд.).

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиши ходимага берилган қонунчилик билан белгиланган кафолат бўлиб, ходима ундан фойдаланиши ёки воз кечиши мумкин (МКнинг 234-мод.). Шунингдек, ходима ушбу таътилдан фойдаланган ҳолда тўлиқ бўлмаган иш кунида ишлаши мумкин. Агар ходима тўлиқ бўлмаган иш кунида ишласа, унга нафақа пули билан бир қаторда ишлаган вақтига пропорционал тарзда иш ҳақи тўланади (АВ рўй. 14.03.2002й. №1113). Йил давомида солиққа тортилувчи даромад олса, ходиманинг январь – февраль ойидаги даромадларидан ушлаб қолинган солиқ суммаси кейинги даромад ҳисобланган ойдаги шкалага мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади. 

Демак, солиққа тортилувчи даромадга эга бўлмаса, ходиманинг январь-февраль ойида олгин даромадлари декабрь шкаласи бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Показать ответ

1. Касаллик варақаларига, жумладан туғиш таътилига чиқишда ходим билан ҳисоб-китоб ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маоши (оклад)дан  келиб чиққан ҳолда тарификация бўйича иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўн иккидан бирга (биринчи йил ишловчиларга: олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (ВМ 11.03.1997й. 133-сон Қарорига 6-илова).

Ўртача иш ҳақини ҳисоблашда СКнинг 172-моддасига биноан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ҳисобга олинади.

Масалан, ходимнинг лавозим маоши 700 000 сўм этиб белгиланган, охирги 12 ой ичида лавозим маошидан ташқари олган даромадлари (мукофот пуллари, устамалар, овқатланиш пули) 1 200 000 сўмни ташкил этди. Ходимнинг ўртача иш ҳақи 800 000 (700 000 + 1 200 000/12) сўмга тенг бўлади.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарилгач, ҳар бир нафақа учун белгиланган тартибга мувофиқ тўлов суммаси ҳисоблаб чиқарилади.

Масалан, меҳнатга яроқсизлик варақалари бўйича тўловлар Низом (АВ  08.05.2002й. 1136-сон) га мувофиқ, иш стажидан келиб чиқиб бемор бўлган кунлар учун 60%, 80% ёки 100% миқдорида тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби 27.12.2017й. 2699-сон Президент Қарорининг 23-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Яъни, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлашда адолат тамойилини сақлаб қолиш мақсадида ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган миқдорда тайинланган:

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойгача - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кўпроқ вақт - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида.

ЎзР Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юклатилган. Ҳозирда янги ўзгаришлар инобатга олинган ушбу тартиб тасдиқланмаган. Ушбу савол юзасидан тушунмовчилик ҳолатларида аниқ жавоб олиш учун Меҳнат вазирлиги ёки Молия вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

2. Ходимлар меҳнат таътилига чиққанда таътилга ҳақ тўлаш юқорида келтирилган тартибда ҳисобланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунда корхонада 5 ёки 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланганлигидан қатъий назар, таътил кунлари олти кунлик иш ҳафтаси учун ҳисобланади. Яъни таътил кунларини ҳисоблашда шанба куни ҳам иш куни сифатида олинади. Бунда тўловлар суммасини олти кунлик иш ҳафтаси учун ҳисоблаганда, ойнинг ўртача давомийлиги 25,4 кун деб олинади. Масалан ўртача иш ҳақи 800 000 сўмга тенг деб оладиган бўлсак, 1 кунлик таътил пули 31 496 (800 000 / 25,4) сўмга тенг. Ушбу суммани ходимга берилган таътил кунларига кўпайтириб, таътил учун тўлов суммасини аниқлашингиз мумкин.

Показать ответ

Нахождение сотрудницы в отпуске по уходу за ребенком перерывом в трудовой деятельности не является, так как в период отпусков по уходу за ребенком за женщиной сохраняется место работы (должность) (ч. 5 ст. 234 ТК). Поэтому считаю, что пособие по беременности и родам, исчисленное исходя из должностного оклада, должно быть выплачено сотруднице в 100 процентном размере (п.23 ПП-2699 от 27.12 2016 г.).

Положение, регулирующие данный вопрос, не было опубликовано. Имеют место и другие мнения экспертов, с которыми можете ознакомиться по нижеуказанным ссылкам:

https://vopros.norma.uz/question/8347

https://vopros.norma.uz/question/2093

https://vopros.norma.uz/question/7190

https://vopros.norma.uz/question/9341

https://vopros.norma.uz/question/8587

https://vopros.norma.uz/question/9856

Показать ответ

Йўқ, ўзгармайди.

Болани  2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа  БҲМга боғлиқ эмас, унинг миқдори 2019 йил 1 январдан  ҳар йили қатъий суммада белгиланади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 25-илова). 2020 йилда бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа 434 000 сўмни ташкил қилган (30.12.2019й. 2-илова). 2021 йил 1 февралдан унинг миқдори ўзгармади(30.12.2020 й. ПҚ-4938 –сон Қарорга 1-илова).

 

Показать ответ

Давлат мукофотлари ("Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва Фахрий ёрлиғи) билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар (ЎзР 22.12.1995 й. 176-I-сон "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддаси).

"Жасорат" медали тўғрисидаги Низомнинг (ЎзР 05.05.1994 й. қабул қилинган 1044-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган) 5-бандига мувофиқ, “Жасорат” медали билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 10 карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. "Жасорат" медали билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланишлари назарда тутилган.

Жисмоний шахслар учун солиқ имтиёзлари Солиқ кодекси (179, 180, 275, 290-моддалари) билан белгиланган. Аммо Солиқ кодексида айнан “Жасорат” медали билан тақдирланган жисмоний шахслар учун алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.

Шунингдек, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддаси "к" бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга - хизматларига қараб - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан 150 фоизигача пенсияларга устама ҳақлар берилиши назарда тутилган.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Жасорат” медали билан тақдирланган шахслар учун бир йўла тўланадиган пул мукофотидан ташқари алоҳида қонун хужжатлари билан имтиёзлар белгиланмаган.

Показать ответ

1.Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган бутун давр учун - то ногиронлик белгилангунга қадар нафақа берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади (АВ 08.05.2002й. 1136-сон Низомнинг 11-банди). Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

2.Тўланиши лозим бўлган зарар жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисобланади (МКнинг 190-моддаси).

Ходим соғлиғига шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) ВМ 2005 йил 11 февралдаги 60-сон Қарорига асосан белгиланган тартибда тўланади. Зарар ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда қопланади. Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига: ҳам асосий, ҳам даромад солиғи ундириладиган ўриндошлик иш жойи бўйича меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича барча меҳнат ҳақи турлари; тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида); муаллифлик ҳақи; вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.

Барча иш ҳақи турлари солиқлар ушлаб қолингунга қадар ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.

Ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат жароҳати олиш ёки меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизликдан ёхуд меҳнатга лаёқат даражаси пасайишидан (фуқаронинг танлови бўйича) олдинги охирги 12 ой мобайнидаги иш (хизмат, муддатли ҳарбий хизматдан ташқари) бўйича аниқланади. Ўртача ойлик иш ҳақи ушбу умумий суммани 12 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Жабрланувчи зарар етказилган вақтда 12 ойдан кам ишлаган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳақиқатда ишлаган умумий иш ҳақини ишлаган ойлар сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Иш ҳақи ёки унинг бир қисми тўланаётганда, жароҳат олиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсиялари, шунингдек меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловларнинг бошқа турлари етказилган зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Шунингдек жабрланувчининг жароҳат олгандан кейинги иш ҳақи ҳам зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Бунда жабрланувчиларга  меҳнат жароҳати бўйича ногиронларга зарарни тўлаш миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика