Ответов: 621
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарори бўйича берилган имтиёзларни қўллаш учун солиқ хизматига ҳеч қандай ариза берилмайди.

ПҚ-2687 сонли қарорда берилган солиқ ва божхона имтиёзларини корхоналар томонидан қўллаш тартиби Адлия вазирлигида 2017 йил 16 майда 2885-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган. Мазкур низомга асосан:

  • Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади;
  • Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклдаги маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этадилар (Низомнинг 2-иловаси).
Показать ответ

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради (СКнинг 23-моддаси).

Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг чегараланган ставкалари  Президентнинг қарори билан белгиланади (СКнинг 27-моддаси).

Алохида худуд бўйича маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ ставкаларини белгилаш эса Халқ депутатлари Кенгашининг ваколатига киради (“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси).

Шу сабабли Учқўрғон тумани учун белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг аниқ миқдорини билиш учун туман Халқ депутатлари Кенгашига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Ўзбекистон Президентининг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512 қарорида "Узбекенгилсаноат" АЖ корхоналарига 2020 йилнинг 1 январигача тўқимачилик яримфабрикатларини (йигирилган ип, газлама, тўқима мато, пахта йигиришдан чиқиндилар) ноль фоизли ставкада ҚҚС ҳисоблаш билан сотиб олишга рухсат берилган. Бунда сотувчи томонидан бериладиган счёт-фактура ноль фоизли ставка бўйича тузилади.

Ушбу масала тўғрисида “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2017 йил 5 декабрдаги 49-сонида “Ноль даражали ҚҚСни ҳисобга олиниши” номли мақола чиққан:

https://vopros.norma.uz/question/9517.

Показать ответ

Солиқнинг бирор-бир тури (шу жумладан бошқа мажбурий тўловлар) бўйича хато топширилган солиқ ҳисоботини қайта топшириш натижасида ёки бошқа сабаб билан ортиқча тўланган сумма юзага келадиган бўлса, бу ортиқча тўланган солиқ суммаси СКнинг 57-моддасига асосан солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан қайтариб берилади. Лекин бунда аввал СКнинг 56-моддасида кўрсатилган амаллар бажарилади. Яъни, аввал шу солиқ тури бўйича жарима ва пеня суммалари сўндирилади (агар улар бўлса). Кейин эса, солиқ тўловчининг бошқа солиқ ёки мажбурий тўловлар тури бўйича қарздорлиги бўлса, ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан уларни қоплаш учун йўналтирилиши керак. Бюджетга ортиқча тўланган суммани қайтиб олиш ёки бошқа солиқлар бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтириш учун аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш ҳам мумкин.

СКнинг 56-57 моддалари билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Йирик корхона тоифасига ўтган корхоналар умумбелгиланган солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар (савдо корхоналари бундан мустасно, чунки улар йирик ёки кичик корхона бўлишидан қатъий назар, ЯСТ тўлайдилар, СКнинг 350-моддаси), жумладан:

  •  Фойда солиғи;
  •  ҚҚС;
  •  Мол-мулк солиғи;
  •  Ер солиғи (белгиланган тартибда ажратилган ер майдони мавжуд бўлса);
  •  Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширса);
  •  Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар.

Корхона амалга ошираётган фаолияти, хўжалик операциялари, чиқарадиган маҳсулотига қараб яна бошқа солиқлар ва йиғимларни тўлаши мумкин (масалан, акциз солиғи, божхона тўловлари ва бошқалар). Солиқлар ва мажбурий тўловлар турининг тўлиқ рўйхати СКнинг 23-моддасида келтирилган.

Шунингдек, йирик корхона тоифасига ўтган ташкилот иш ҳақи билан боғлиқ солиқларни тўлашни давом эттиради (ЖШДС, ЯИТ, суғурта бадаллари, ЖБПҲР).

Ҳар бир солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база ҳақидаги маълумот Солиқ Кодексининг муайян солиққа бағишланган бобидаги тегишли моддаларда баён этилган.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган корхоналар, яъни йирик корхона тоифасига ўтган юридик шахслар СКнинг 351-моддасида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтадилар.

Солиқларнинг ставкалари 2018 йил учун Президентнинг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли Қарорида белгиланган.

Показать ответ

СКнинг 269-моддаси 1-қисмида солиқ солинадиган базани камайтириш тарзида берилган имтиёз акс эттирилган. Яъни, солиқ солинадиган база ушбу модданинг 1-қисмида кўрсатилган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади. Бунда юридик шахснинг қандай корхона эканлиги, қайси турдаги фаолиятни амалга ошириши белгиланмаган. Демак, ушбу имтиёздан белгиланган мол-мулки (объекти) мавжуд солиқ тўловчиларнинг барчаси, фойдаланиши мумкин, улар амалга оширадиган фаолият туридан қатъий назар.

Показать ответ

Жисмоний шахснинг металлолом топширганидан олган даромадини солиққа тортиш борасида алоҳида норматив ҳужжат мавжуд эмас, Солиқ кодексида ҳам айнан шундай масала алоҳида ёритилмаган.

Лекин фикримизча, жисмоний шахснинг металлолом топширишдан олган даромади, Солиқ Кодексининг 176-моддаси 4-бандига мувофиқ, унга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олган даромади деб ҳисобланади. Солиқ Кодексининг 179-моддаси 11-бандига биноан, жисмоний шахсларнинг бундай даромадларига солиқ солинмайди.

Бироқ, шуни айтиб этиш лозимки, темир-терсак ва рангли металлар чиқиндиларини темир-терсак топширувчилардан қабул қилиб олиш функцияси “Иккиламчиранглиметалл” ишлаб чиқариш бирлашмасининг бўлинмаларига юклатилган (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июндаги 269-сон қарори). 

Показать ответ

Жисмоний шахсларга баъзи турдаги хизматларни кўрсатишда (айни ҳолда бетон қоришмасини етказиб бериш хизмати) қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштирилади:

1)Харидор билан шартнома

2)Счёт-фактура ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат

3)Нақд пул олинган тақдирда – НКМ чеки ёки қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар

4)Пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилинганида – терминал чеки

Ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш учун харидорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш қонучиликка зид эмас.

 

Показать ответ

Президентнинг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594 сонли Фармони билан берилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун белгиланган шартлардан бири – хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйилиши лозим.

Сизнинг ҳолатда ускуна 2014 йил 2 августда импорт килинган (демак, ускуна бу санадан аввал ишлаб чикарилган). Шунингдек ускуна 2014-2015 йиллар давомида иштилган бўлиб, унга амортизация ҳисобланган. Шунинг учун хорижий инвестор томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция сифатида киритмоқчи бўлган аввал эксплуатацияда бўлган ускуна янги технологик ускуна сифатида каралмаслиги мумкин.

Иккинчи томондан эса, хорижий инвесторнинг қўшма корхона (ҚК) устав фондидаги улуши, бир вақтнинг ўзида ҚКнинг ҳам кредитори ҳам таъсисчиси бўлган хорижий инвесторга чет эл валютасидаги (АҚШ долл.) қарзи ҳисобига шаклланган. Бунга эса хорижий инвесторнинг эркин алмаштириладиган валютадаги инвестицияси сифатида қараш мумкин.

Аммо ПФ-3594 сонли Фармонда  айнан бундай ҳолат назарда тутилмаганлиги сабабли, ушбу Фармонга асосланиб солиқ имтиёзидан фойдаланилса, бу келажакда музокаравий вазиятни юзага келишига, натижада солиқ ундириб олиниши ва молиявий санкциялар қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Агар С корхона мазкур Фармон билан белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланмоқчи бўлса, унда унинг хорижий инвестори томонидан ушбу Фармонда белгиланган миқдорларда қўшимча инвестициялар киритилиши лозим (АВда 2016 йил 26 августда 2822-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 8-банди).

Ундан ташқари, ускуна учун пул тўланмаганлиги боис, СКнинг 356-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базани камайтириш тарзида аввал қўлланилган имтиёз бекор қилинади ва “С” корхона ворис сифатида ушбу солиқ суммасини бюджетга тўлаб бериши керак. СКнинг 356-моддасига биноан солиқ солинадиган база янги технологик ускуна сотиб олишга йўналтирилган маблағ суммасига камайтирилади. Айни ҳолда эса маблағ ускуна сотиб олиш учун йўналтирилмаган.

Показать ответ

ЯСТ тўловчи корхоналар, шу жумладан улгуржи савдо корхоналари, ЯСТ суммасини белгиланган ставкалар бўйича, ЯСТнинг энг кам миқдоридан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар (АВ 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низом). ЯСТ тўловчилар солиқни пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Ушбу тартиб янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб олти ой давомида тадбиқ этилмайди.

ЯСТ тўловчилари (шу жумладан улгуржи савдо корхоналарида) солиқ солинадиган базани ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 10 фоизига камайтиришлари мумкин (СКнинг 356-моддаси).

Шунингдек, улгуржи савдо корхоналари, бошқа барча корхоналар каби, ходимлар даромадидан ушлаб қолинадиган солиқ (ЖШДС), ижтимоий суғурта бадали ва ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ҳисоблашда СКнинг 179, 180, 308-моддаларига асосан имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун солиқлар бўйича бошқа имтиёзлар мавжуд эмас.

Показать ответ

Савол мазмунидан келиб чиқсак, бундай операциялар воситачилик фаолияти ҳисобланади. Воситачилик фаолияти бўйича ЯСТ ставкаси – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (ялпи даромад) суммасидан 33%ни ташкил этади (Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 9-1 – илова).

Чет элдаги “Агент” томонидан кўрсатилган, яъни импорт қилинган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади (СКнинг 202-моддаси 4-банди 6-хатбошиси). Ўзбекистон корхонаси чет элдаги “Агент” кўрсатган хизмати учун тўланадиган маблағдан ҚҚС суммасини давлат бюджетига ўтказиб бериши лозим бўлади.

Ундан ташқари, корхонада солиқ агенти сифатида ЖШДС, ЯИТ, ижтимоий суғурта бадалини тўлаш, ЖБПҲРга бадаллар ўтказиш мажбурияти юзага келади. 

Показать ответ

Импорт қилинган товарларни (хусусан дори-дармон воситаларини) чет элга реализация қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган. Бундай операциялар  Божхона Кодексининг (БК) 6-Бобида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Президентнинг 15.12.2017 йилдаги № ПФ-5286 фармонига асосан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган специфик товарлардан ташқари, бошқа барча товарлар учун экспорт божхона божи бекор қилинган.

Экспорт қилинган товарларнинг реализациясидан тушум жами тушум таркибида ҳисобга олинади ва солиқ тўловчи қўллайдиган солиқ тизими бўйича солиққа тортилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш учун корхона улгуржи савдо ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши лозим.

Показать ответ

Корхоналар хомийлик ёрдами сифатида бошқа ташкилотларга, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мол-мулк бериши ёки пул маблағи ўтказганида қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  •  Раҳбар бўйруғи
  •  Шартнома
  •  Товар берилганида – Счёт фактура ёки далолатнома (“тўловсиз” ёзуви киритилади)
  •  Пул маблағи берилганида –Тўлов топшириқномаси

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиларида ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар деб ҳисобланади, яъни солиқ солинадиган базага қўшилади (СКнинг 147-моддаси). Бироқ, улар СКнинг 159-моддасига биноан солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

ЯСТ тўловчи корхоналарда экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарлар солиқ солинадигана базага кирмайди. Бошқа ҳолларда эса текинга берилган товарлар қиймати СКнинг 355-моддасида белгиланган тарзда солиққа тортилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳайрия сифатида берилган пул маблағлари ЯСТ тўловчининг харажати ҳисобланади ва унда бу билан боғлиқ солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Жисмоний шахсларга фавқулодда ҳолатлар (шу жумладан табиий офат) муносабати билан моддий ёрдам берилганида, шунингдек ота-онаси йўқ, кам таъминланган оилалар фарзандлари юридик шахслардан байрам муносабати билан совға олганида ушбу жисмоний шахсларда ҳеч қандай солиқ ва мажбурий тўловлар оқибати юзага келмайди (СКнинг 179, 306-моддалари).

Бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади.

Пул маблағи маҳалла қўмитасига ўтказилганида:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Ҳужжат

Пул маҳалла ҳисобрақамига ўтказилди

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

5110 "Ҳисоб-китоб счёти"

Раҳбар буйруғи,шартнома, тўлов топшириқномаси

Совға ёки қурилиш материаллари берилганида:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Ҳужжат

Товар харид қилинди

1090 "Бошқа материаллар"

6010 "Тўланадиган счётлар"

Раҳбар буйруғи, шартнома, тўлов топшириқномаси, кирувчи счёт-қактура

Товар бевосита жисмоний шахсга топширилса

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

1090 "Бошқа материаллар"

Товар топширилгани тўғрисида далолатнома

ёки                                                            

Товар маҳалла қўмитаси ёҳуд бошқа юридик шахс орқали берилса

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

1090 "Бошқа материаллар"

Шартнома, товар топширилганини тасдиқловчи счёт-фактура ёки далолатнома

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

Показать ответ

Авалам бор, “МЧЖ” ва “Қўшма Корхона” тушунчаларига аниқлик киритиб олиш лозим. “МЧЖ”  – корхонанинг ташқилий-ҳуқуқий шаклларидан биридир. “Қўшма Корхона” тушунчаси – бу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли эмас, у корхонанинг мақомини билдиради ва одатда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга нисбатан қўлланилади. Тижорат корхоналари, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳам, ҳар хил ташкилий-ҳуқуқий шаклларда таъсис қилиниши мумкин (МЧЖ, АЖ ва бошқалар).

“Чет эл инвестициялари”тўғрисидаги Қонун (30.04.1998 йилдаги 609-I сонли), “Инвестиция фаолияти” тўғрисидаги Қонун (24.12.1998 йилдаги 719-I сонли), “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари” тўғрисидаги Қонунлар

(30.04.1998 йилдаги 611-I сонли) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари ва тартибини белгилаб беради ҳамда инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун бир қанча солиқ имтиёзлари берилган. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594 сонли фармони 1-бандига асосан солиқ имтиёзлари белгиланган. Фармон матнида имтиёзлар билан батафсил танишишингиз мумкин.

Хорижий инвестициялари бор корхоналар учун божхона божлари бўйича берилган имтиёз Ўзбекистон Республикасининг 30.04.1998 йилдаги 609-I сонли қонуннинг 12-моддасида акс эттирилган. Қонунда божхона имтиёзини қўллаш шартлари акс эттирилан.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эркин иқтисодий зона ташкил этилган. Эркин иқтисодий зона иштирокчиларига бир қанча солиқ имтиёзлари берилган. Бундай зоналар тўғрисидаги маълумот ҳамда солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби билан қуйидаги ҳужжатлар орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

  • Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида ЎзР фонуни (25.04.1996 й. № 220-I);
  • Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида Предидент Фармони (26.10.2016 й. № ПФ-4853);
  • Ургут, Ғиждувон, Қўқон, Ҳазорапс Эркин иқтисодий зоналарини ташкил қилиш тўғрисида Президент Фармони (12.01.2017 й. № ПФ-4931);
  • Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ВМнинг 10.04.2017 йилдаги №196 қарига илова);

Хорижий инвесторнинг Ўзбекистондаги корхонадан олган дивидендига тўлов манбаида 10% ставкада солиқ солинади. Хорижий инвестор резиденди ҳисобланган хорижий давлат билан Ўзбекистон ўртасида солиқ муносабатларини тартибга солучи битим тузилган бўлса, тўлов манбаида олинадиган солиқ ушлаб қолинмаслиги ёки пасайтирилган ставкаларда ушлаб қолиниши мумкин (СКнинг 155-моддаси). Акциядорлик жамиятига инвестиция киритган хорижий инвесторлар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар акциялардан дивиденд кўринишида олган даромадларини солиқдан озод қилиш тарзида имтиёз берилган (Президентнинг 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454 сонли қарори).

Ундан ташқари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, бошқа корхоналар каби Солиқ Кодексида белгиланган солиқ имтиёзларини қўллаши (масалан, солиқ агенти сифатида ЖШДС бўйича имтиёзлар).

Показать ответ

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг 7-иловасида харид қилинган (шу жумладан устав капиталига улуш сифатида киритилган) товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича счёт-фактуралар (кейинги ўринларда кирувчи счёт-фактура) акс эттирилади. 7-илованинг 6-устунида (кирувчи счёт-фактура қайд этилган сатрда) кирувчи счёт-фактуранинг 5-устунида кўрсатилган сумма акс эттирилади (мазкур ҳолатда 25 млн.сўм). Шу сатрнинг 7-устунида эса кирувчи счёт-фактуранинг 9-устунида кўрсатилган сумма акс эттирилади (мазкур ҳолатда 5 млн.сўм).

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҚҚСсиз қийматини ҳамда ҚҚС қиймати айнан счёт-фактуранинг (кирувчи ва чиқувчи счёт-фактура ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларнинг) тегишли устунларидан олинади.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш бўйича етарли маълумотга эга бўлиш учун СКнинг VII бўлими “Қўшилган қиймат солиғи” ҳамда МВ ва ДСҚнинг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон қарорига 3-илова “ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шакллари”ни мукаммал ўрганиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Жами майдони 1 гектардан кўпроқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилари учун 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, жами майдонга ер солиғини тўлаш жорий этилган (СКнинг 349-моддаси).

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 4 апрельдаги қарори билан ЯСТ тўловчилари томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги Низом тасдиқланди (АВда 2018 йил 16 апрелда 3001-сон билан рўйхатга олинган). Ушбу Низомнинг 5-моддасига биноан, 1 гектардан ортиқ ери бўлган ЯСТ тўловчилар ер солиғини умумий ер майдонидан, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкаларини чегириб ташланган ҳолда,  ҳисоблаб чиқарадилар. Яъни, корхонанинг жами ер майдонидан солиқ солинмайдиган қисми чиқариб ташланади ва қолган қисмидан ер солиғи ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларига асосан, ер қаъридан фойдаланиш ерлари (шу жумладан ғишт ишлаб чиқарувчи фойдаланадиган карьер ерлари) солиқ солинмайдиган ер участкалари бўлиб ҳисобланмайди (СКнинг 280-моддаси). Демак, мазкур вазиятда корхонага тегишли 14,8 гектар ер участкаси – солиқ солинадиган баъза ҳисобланади.

Показать ответ

Жисмоний шахсга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради (СКнинг 176-моддаси). Бундай даромадларга тўлов манбаида (яъни ижарага олувчи юридик шахсда) минимал ставка бўйича солиқ солинади ва даромад тўлаш пайтида ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказилади. Жисмоний шахс солиқ ушлаб қолмаслик тўғрисида ариза берса, ижарага олувчи ундан ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳақли. Бу ҳолда ижарага берувчи жисмоний шахс декларация асосида солиқ тўлайди (СКнинг 181 – 185-моддалари). Декларация асосида солиқ тўлаш тартиби СКнинг 34-бобида баён этилган. Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган суғурта бадали ушлаб қолинмайди, ЯИТ ва ЖБШПҲга бадаллар тўланмайди.

Мол-мулкнинг ижарасидан олинадиган даромадга солинадиган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг минимал миқдорини ҳисобга олиш лозим.

ЖШДСнинг ставкалари ва ижара ҳақининг минимал миқдори ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари” тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Масалан, 2018 йил учун ЖШДСнинг минимал ставкаси 7,5 фоизни, минимал ижара ҳақи миқдори (юк машинаси учун Тошкент шаҳрида) 645 000 сўмни ташкил этади (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699 сон қарорига 9-илова ва 26-илова). Шартномада ижара ҳақини белгиланган минимал миқдордан паст миқдорда белгилаш мумкин, лекин бундай ҳолларда солиқ суммаси ижара ҳақининг минимал миқдоридан ҳисобланади.

Жисмоний шахсларга тегишли автомобилни ижарага бериш, солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш масалалари “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2017 йил 17 апрелдаги 16-сонида чиққан“Жисмоний шахслардан автомобилни ижарага олиш: қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади” номли мақолада батафсил ёритилган. Ушбу мақола билан қуйидаги манба орқали танишиб чиқишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text140608_jismoniy_shahsdan_avtomobilni_ijaraga_olish_qanday_qilib_tugri_rasmiylashtiriladi?paper=sbx

Мазкур мақолада ижара ҳақи бўйича солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш намунавий мисол билан тушунтирилган.

Ижарага олувчи юридик шахс жисмоний шахсга ижара ҳақи кўринишидаги даромад тўлагани тўғрисида солиқ хизматига белгиланган шаклларда ҳисобот топширади (МВ ва ДСИнинг АВда 22.03. 2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорига 2-илова). Ҳисоботларни топшириш тартиби ва муддатлари СКнинг 187-моддасида акс эттирилган. 

Показать ответ

Йўқ, солиқ оқибати юзага келмайди. Чунки асосий воситани сотишда зарар кўрилган.

Асосий воситани (АВ) сотишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) АВни сотишдан олинган тушумдан унинг қолдиқ қиймати, АВнинг чиқарилиши билан боғлиқ харажатлар ва ҚҚСни*  айириш орқали аниқланади (5-сон БҲМСнинг 53-моддаси, АВда 29.08.2004 йил 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 24-моддаси). АВ аввал қайта баҳоланган бўлса, қайта баҳолашнинг резерв капиталидаги кредитли сальдоси АВни сотишдан олинган даромад таркибига киритилади.

*ҚҚС тўловчиси бўлса.

Показать ответ

СКнинг 363-моддаси 8-абзацига мувофиқ, ягона ер солиғини (ЯЕС) тўловчи корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашдан ташқари яна бундай фаолият билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширса, мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини (ЯСТ) ёки қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт. ЯСТ тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда (АВда 16.04.2018 й.3001 сон) айнан шундай корхоналар тўғрисида гап юритилган. Яъни, масалан фермер хўжалиги сотиб олинган бино жойлашган ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият тури билан шуғулланса ва мазкур фаолият тури бўйича ЯСТ тўлайдиган бўлса, ушбу фаолият турини амалга ошириш жойидаги ер участкалари бўйича (1 гектардан ортиқ бўлган тақдирда) ер солиғини тўлайди.

26.04.2018 [ID: 10624] Солиқ хизмати органи томонидан талабнома нима учун ёзилади? Икки йилгача солиқ текшируви ўтказилмаслиги тўғрисида қонун ҳужжати қабул қилинган бўлса, қандай ҳолатларда ДСИ текширув ўтказиши мумкин? ДСИ томонидан берилган талабнома Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, бундай талабнома ҳақиқий ҳисобланадими? Талабномага жавоб бериш муддати қандай? Нотўғри ва ноўрин юборилган талабномага ёзма жавоб беришда солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим ва ДСИни қандай қилиб жавобгарликка тортиш мумкин?
Показать ответ

Мазкур ҳолатда камерал назорат ўтказиш натижасида талабнома юборилган бўлиши мумкин. Камерал назорат доимий равишда амалга оширилиши мумкин. Камерал назорат солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган ерда ўтказилади.

Камерал назорат СКнинг 70-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Камерал назорат натижасида солиқ тўловчи берган ҳисоботдаги хатоликлар, зиддиятлар, топширилмаган ҳисоботлар, тўланмаган солиқлар ёки бошқа камчиликлар аниқланиши мумкин. Камерал назорат натижасида камчиликлар аниқланган тақдирда солиқ хизмати солиқ тўловчига ёзма шаклда камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида талабнома юборади. Талабнома шахсий кабинет орқали юборилиши ҳам мумкин. Солиқ тўловчи талабнома олган кундан бошлаб 10 кун ичида талаб қилинган камчиликларни бартараф этиши ёки тафовутларни асослаб берувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма жавоб бериши лозим. Белгиланган муддат ичида асосли жавоб олинмаган тақдирда ёки камчиликлар бартараф қилинмаган тақдирда, солиқ хизмати органи судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин. Корхона раҳбариятига нисбатан маъмурий чоралар қўлланиши мумкин.

Солиқ тўловчи солиқ хизмати органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги (шу жумладан асоссиз талаби) устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят бериш, шикоятни кўриб чиқиш тартиби СКнинг 18-Бобида баён этилган.

Мазкур ҳолатда сиз белгиланган муддат ичида талабномада кўрсатилган камчиликни бартараф қилишингиз ёки талабномага асосли жавоб қайтаришингиз лозим. Ундан кейин агар сиз билан солиқ хизмати органи ўртасида талабномада кўрсатилган масала бўйича келишмовчилик сақланиб қоладиган бўлса, сиз солиқ тўловчи сифатида СКнинг 18-Бобида кўрсатилган ҳуқуқингиздан фойдаланишингиз мумкин.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика