Ответов: 621
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Масъулияти чекланган жамиятда устав капиталини ошириш жамият иштирокчиларининг (таъсисчиларининг) умумий йиғилишида қабул қилинадиган қарорга биноан амалга оширилади (Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги № 310-II Қонуни). Устав капиталини қуйидагилар ҳисобига ошириш мумкин:

  •  Жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига;
  •  Жамият иштирокчиларининг қўшимча киритган ҳиссалари ҳисобига;
  •  Жамиятга қабул қилинган бошқа шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига.

Сизнинг ҳолатингизда таъсисчи қўшимча ҳисса киритиш нияти бўлмаса, у ҳолда, агар тақсимланмаган фойда мавжуд бўлса, уни таъсисчилар умумий йиғилишининг қарори билан устав капиталини оширишга йўналтириш мумкин. Ё бўлмаса таъсисчининг қарори билан жамиятга бошқа шахсларни иштирокчи сифатида қабул қилиб, улар киритадиган ҳисса ҳисобига устав капиталини ошириш мумкин.

Биринчи ҳолатда, яъни тақсимланмаган фойда устав капиталини оширишга йўналтирилса, таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар киритилган пайтда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Дт 83 30 “Пай ва улушлар”

            Кт 87 20 “Жамғарилган фойда”

Иккинчи ҳолатда, яъни устав капитали жамиятга қабул қилинган бошқа иштирокчиларнинг ҳиссалари ҳисобига оширилса, қуйидагича акс эттирилади.

Жамиятга қабул қилинган иштирокчилари ҳисса киритганида:

Дт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Кт 66 30 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари”

Изоҳ: иштирокчилар ҳиссалари пул маблағи билан эмас, бошқа турдаги акстивларни киритиладиган бўлса, уларни ҳисобга олувчи тегишли счётлар дебет қилинади ( 01 00, 04 00, 10 00, 29 00).

Таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтганида:

1) Дт 46 10 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

            Кт 83 30 “Пай ва улушлар”

2) Дт 66 30 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари”

            Кт 46 10 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

Показать ответ

ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база ҳақидаги маълумотлар СКнинг 35-36 бобларида баён этилган. Ходимларга интизомий жазо қўллаш сифатида уларнинг даромадларидан ундирилган жарималар қўшилган қиймат солиғига тортиладиган объеклар таркибига кирмайди, демак унга ҚҚС солинмайди.

26.07.2018 [ID: 11334] 1.Ускуна учун қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқини таъсисчига ўтказиш қандай хужжатлар билан ва қай тартибда расмийлаштирилса тўғри бўлади? 2.Агар таъсисчи тўлаб берган чет эл валютасида маблағни таъсисчи корхона ҳисобига воз кечса қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3.Агар тўлаб берилган чет эл валютасидаги маблағни берилиши карз шартномаси асосида расмийлаштирилган бўлса ушбу сумма кейинчалик Устав фондига йуналтирилиши мумкинми? 4.Чет эл валютасида берилган валюта қийматидаги қарз қай тартибда қайта баҳолаб борилади? 5.Янги технологик ускуна бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?
Показать ответ

1.Шартнома бўйича етказиб берилган мол-мулк учун тўловни талаб қилиш ҳуқуқини кредитор битим бўйича бошқа шахсга ўтказиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиши) мумкин (ФКнинг 313-моддаси). Яъни, айни ҳолатда ускуна учун қарзни талаб қилиш ҳуқуқини ускуна ҳақини тўлаган таъсисчига ўтказса бўлади. Ушбу битим кредитор ва таъсисчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Битим тузилганидан кейин ускуна учун кредиторлик қарзини таъсисчига расмийлаштириш мумкин.

2.Таъсисчи қарздорлик бўйича ўз талабидан корхона (МЧЖ) фойдасига воз кечса, корхонада кредиторлик қарзи хусусий капиталга “текинга олинган мол-мулк” сифатида ўтади ва фойда солиғини ёки ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиққа тортиладиган даромадга қўшилади (яъни, ундан солиқ тўлаш лозим).

3.Таъсисчи унга бўлган қарз суммасини корхона устав фондидаги ўз улушини оширишга йўналтириш истагини билдирса, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан буни амалга ошириш мумкин.

4.Чет эл валютасида бўлган қарздорлик ҳисобини юритиш 22-сонли БҲМС (АВда 21.05.2004 йил 1364-сон) ҳамда “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низом (АВда 17.09.2004 йил 1411-сон) га мувофиқ амалга ошиилади.

5.Янги технологик жиҳоз харид қилган корхоналага солиқ имтиёзлари СКнинг 159, 356-моддаларида, Ўзбекистон Президентининг 14.03.2007 йилдаги № ПФ-3860 Фармонида белгиланган. Ушбу имтиёзларни қўллаш АВда 25.08.2017 йил 2918-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади. Ундан ташқари АВда 20.03.2013 йил 2436-сон билан рўйхатга олинган қонун ҳужжати билан танишиб чиқиш лозим.

Показать ответ

Фуқаро вафот этиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши ФКнинг 351-моддасида кўзда тутилган.

Қарздорнинг вафот этиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган қарз - умидсиз қарз деб ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

Умидсиз қарз шубҳали қарзларга резерв яратмаган ҳолда ҳисобдан чиқарилса, қарз суммасига қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 94 30 “Бошқа харажатлар”

            Кт 47 20 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи”

Агар шубҳали қарзлар бўйича аввал резерв яратилган бўлса:

Дт 49 10 “Даргумон қарзлар бўйича резерв”

            Кт 47 20 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи”

Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарзнинг қайтиши имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари 007 счётда ҳисобга олиниши лозим.

Показать ответ

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар (ФКнинг 47-моддаси).

Фуқаролик Кодексининг тегишли моддасидан кўриниб турибдики, филиал алоҳида юридик шахс бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин.

Агар алоҳида юридик шахс бўлса. Бундай вазиятда томонлар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида ёзма битим (шартнома) тузилади. Хизмат кўрсатилганлиги факти ҳисобварақ-фактура билан ёки кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатнома тузиш билан тасдиқланади. Бунда филиал бухгалтерия ҳисобида хизматлар бўйича харажатларни акс эттиради (20 00 “Ишлаб чиқариш харажатлари” ёки 94 00 “Давр харажатлари” счётида), хизматлар бўйича ҚҚС тўловини аванс сифатида акс эттиради (44 00 “Бюджетга бўнак тўловлари” счётида) ва мажбуриятни акс эттиради (60 00 “Тўланадиган счётлар”да).

Ушбу харажатлар агар СКнинг 147-моддасида белгиланган харажатлар таркибига кирмаса, улар фойда солиғига тортилмайди ва фойда солиғини ҳисоблашда фойдадан чегириб ташланади. Тўланган ҚҚС суммаси кейинчалик белгиланган тартибда зачётга олинади.

Агар алоҳида юридик шахс бўлмаса. Бундай вазиятда Инкассация хизмати билан унинг Филиали бир-бирига шартнома асосида ҳақ эвазига хизмат кўрсатмайди. Улар ўртасида амалга ошириладиган операциялар ички ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади ва бунда томонлар бир-бирига ҳисобварақ-фактура ёзиб бермайди. Ҳисоб-китоблар 41 10 “Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар” ҳамда 61 10 “Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳолатларда филиал ўзининг алоҳида балансига эга бўлиши мумкин, лекин у тугалланмаган баланс бўлиб ҳисобланади. Харажатлар қайси бўлинмада (бош корхонада ёки филиалда) амалга оширилган бўлса, шу бўлинманинг балансида харажатларга олинади.

Саволингизга аниқ жавоб бериш учун сизнинг корхонангиз юқорида кўрсатилган вазиятларнинг қайси бирига мос келишини батафсил таҳлил қилиб чиқиш лозим.

Ушбу саволда кўрсатилга операцияларни малакали юрист ҳамда малакали солиқ маслаҳатчи иштирокида амалга оширишни маслаҳат қиламиз. 

Показать ответ

Корхонада йиғиладиган металлолом ёки бошқа чиқинди материалларни белгиланган тартибда ҳақ эвазига уларни қабул қилиш пунктларига топшириш – бу алоҳида фаолият тури бўлиб ҳисобланмайди. Металлолом ва бошқа чиқиндилар бухгалтерия ҳисобида “Бошқа материаллар” сифатида ҳисобга олинади. Уларни қабул қилувчи ташкилотларга топшириш – бошқа активларнинг чиқиб кетиши ҳисобланади. Бундай операциялардан келадиган тушум “Операцион фаолиятдан бошқа даромадлар” сифатида тан олинади ва 93 90 “Бошқа операцион даромадлар” счётида акс эттирилади (21-сон БҲМСга 2-илова). Ушбу даромадлар солиқ солиш мақсадида Солиқ Кодексининг 132-моддасига мувофиқ “Бошқа даромадлар” таркибига киради.

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манбаларда берилган экспертлар материаллари билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/8502?us=2irlmsc93sj6bjtcfu0nmi5nv2

https://vopros.norma.uz/question/5919?us=2irlmsc93sj6bjtcfu0nmi5nv2

Шунингдек, 4-сон БҲМС, 5-сон БҲМС, АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомдан қўлланма сифатида фойдаланинг.

Показать ответ

Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Низомда баён этилган.

Ушбу Низомга асосан моддий баланслар лойиҳалари Иқтисодиёт Вазирлигида ишлаб чиқилади, сўнг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасида қўриб чиқилади. Моддий баланслар лойиҳалари Иқтисодиёт вазирлигига киритилгунга қадар баланс ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан моддий балансларнинг сценарий вариантлари тайёрланади.

Саволда кўрсатилган масалалар специфик хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, батафсил маълумот олиш учун тармоққа тегишли Вазирлик ҳамда Иқтисодиёт Вазирлигига мурожаат қилишингиз лозим.

Показать ответ

Йўқотишлар бухгалтерия ҳисобида “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” Низомга (ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарорига илова) асосан акс эттирилади.

Ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ йўқотишлар ишлаб чиқариш бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади:

Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”

            Кт 2810 “Тайёр маҳсулот”

Агар йўқотишлар ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаса, давр харажатларига киритилади:

Дт 9430 “Бошқа харажатлар”

            Кт 2810 “Тайёр маҳсулот”

Солиқ Кодексида технологик йўқотишлардаги бензин, дизель ёқилғиси ва газ ҳажми бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ солиш объекти сифатида кўрсатилмаган (СКнинг 301-моддаси). Бунга аниқлик киритадиган бошқа қонун ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас. Демак, бундай йўқотишларнинг ҳажмидан солиқ тўланмайди деган хулосага келиш мумкин. Йўқотишларнинг ҳажми солиқ солинадиган базага киритилмаганда текширувчилар қўшимча солиқ ҳисоблашлари эҳтимоли йўқ эмас албатта. Лекин бундай вазиятларда шуни ёдда тутиш лозимки, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши керак (СКнинг 7-моддасига). Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади (СКнинг 11-моддаси).

Йўқотишлар нормалари ваколатли орган томонидан ёки солиқ тўловчининг ўзи томонидан тасдиқланади. Нормаларни белгилаш тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича “ЎзЛИТИнефтгаз” акциядорлик жамиятига мурожаат қилишингизни маслаҳат қиламиз (100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 2. Тел. : 2806725, 2806705, 2806500. Сайт www.liting.uz.).

Показать ответ

Хорижий валютада амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 21-сон БҲМС, 22-сон БҲМС, “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Сизнинг ҳолатингизда хорижий валютада учта операцияси амалга оширилган:

  1. Хорижий валютада кредит олиш (16.03.2017 й.)
  2. Чет эл банкида аккредитив очиш (31.03.2017 й.)
  3. Ускуна учун аккредитив бўйича пул тўлаш (29.04.2017)

16.03.2017да хорижий валютада маблағ келиб тушиши ва кредит бўйича мажбурият юзага келиши акс эттирилади. Бунда кредит маблағларини ҳисобга олиш учун 5500 счётлар гуруҳида маҳсус счёт очилади, масалан 5540 “Кредит бўйича хорижий валютада маблағлар” ва қуйидаги ўтказма берилади: Дт 5540 “Кредит бўйича хорижий валютада маблағлар”, Кт “7810-узоқ муддатли ёки 6810-қисқа муддатли банк кредитлари (қайтариш муддатига қараб).

Агар мажбурият 7810 “Узоқ муддатли кредит” счётида акс эттирилса, унинг жорий қисми 6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми” счётига ўтказиб кўрсатилади.

31.03.2017да аккредитив очилиши  Дт 5510 “Аккредитивлар”, Кт 5540 “Кредит бўйича хорижий валютада маблағлар” ўтказмаси билан акс эттирилади.

29.04.2017да аккредитив бўйича маблағлар ечиб олинганда ускуна етказиб берувчига бўлган қарз мажбурияти ёпилади ёки тўланган аванс сифатида акс эттирилади (ускунага бўлган мулк ҳуқуқи сизнинг корхонангизга ўтишига қараб): Дт Кт 6010 “Тўланадиган счётлар” ёки 4310 “Берилган аванслар, Кт 5510 “Аккредитивлар” ўтказмаси берилади.

Хорижий валютада амалга оширилган операциялар учун алоҳида субсчётлар очиш тавсия этилади.

Юқорида кўрсатилган операциялар хорижий валютада амалга оширилганлиги сабабли бухгалтерия ўтказмаларида уларнинг суммалари хорижий валютада киритилади ва шу кундаги валюта курси бўйича миллий валютада акс эттирилади. Операциялар амалга оширилган давр ичида валюта курси ўзгарадиган бўлса, баланснинг валюта моддаларидаги қолдиқлар қиймати қайта баҳоланади.

Таъсисчиларнинг 8300 “Устав капитали” счётида ҳисобга олинадиган улушлари қиймати қайта баҳоланмайди. Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш учун киритган хорижий валютадаги пул маблағлари 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари” счётида маблағ киритилган кундаги МБ курси бўйича акс эттирилади. Хорижий валюта ушбу счётда сақланиб турган давр ичида валюта курси ўзгарса, унинг қиймати қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган курс фарқлари “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомда (АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган тартибда акс эттирилади. Ушбу Низомда курс фарқларини ҳисобга олишда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари бўйича тавсиялар кўрсатилган.

Показать ответ

Лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради (Лизинг тўғрисидаги қонуннинг 2-моддаси, 14.04.1999 й. № 756-I).

“Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (АВда 2009 йил 1 июнда 1961-сон билан  рўйхатга олинган) 2-параграфида ижара бўйича операциялар лизингга берувчида қандай ҳисобга олиниши, унда ёзиладиган бухгалтерия ўтказмалари акс эттирилган. Молиявий ижара бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишда 6-сон БҲМСда белгиланган қоидаларга риоя қилиш лозим.

Молиявий ижара операцияларини ҳисобга олиш тўғрисида қўшимча маълумотлар олиш учун экспертларнинг қуйидаги жавоблари билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/3735?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

https://vopros.norma.uz/question/2466?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

https://vopros.norma.uz/question/3737?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

Мол-мулкни молиявий ижарага беришда юзага келадиган солиқ оқибатлари лизингга берувчида қандай солиқ солиш тартиби қўлланилишига боғлиқ.

Лизингга берувчи умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса:

СКнинг 134-моддасига биноан, асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромад ижарага берувчининг фоизли даромадидир. Ушбу фоизли даромад фойда солиғи солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 130-моддаси, 132-моддаси).

СКнинг 209-моддасига асосан, молиявий ижарага берувчининг фоиз тариқасидаги даромади қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган. Қўшимча маълумотни экспертимизнинг қуйида келтирилган жавобидан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/7858?us=bse4kt4njo7vbo1rfmg9q2vn33

Лизингга берувчи ягона солиқ тўловчиси бўлса:

ЯСТ тўловчиларида молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси солиқ солинадиган ялпи тушум таркибига киритилади (СКнинг 355-моддаси 1 ва 2 банлари). Яъни, фоизли даромад суммасидан ЯСТ тўланади.

Показать ответ

Хорижий валютада амалга оширилган операцияларнинг ҳисоби 22-сон БҲМС ҳамда АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ юритилади.

Баланснинг валюта моддаларини МБнинг курси бўйича қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган курс фарқи бевосита киритиш йўли билан ёки жамғариш йўли билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилади.

Жамғариш усули қўлланилганда курс фарқи аввал “кечиктирилган харажат” сифатида 3290 счётида жамланади, кейин қуйидаги тартибда молиявий-хўжалик фаолият натижаларига киритилади:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича - уларни сўндириш (ёки ҳисобдан чиқариш)нинг боришига қараб;

б) қолган ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан биргаликда хўжалик операцияларини содир этишнинг боришига қараб.

Корхона қўллайдиган усул унинг ҳисоб сиёсатида ёзиб қўйилган бўлиши керак.

Савол мазмунида келтирилган операциялар бўйича бухгалтерия ўтказмалари нотўғри бажарилган (16.03.2017да амалга оширилганидан ташқари). Кредит шартномаси бўйича банкдан маҳсус ҳисобрақамга келиб тушган маблағ ҳисобини юритиш учун маҳсус 5540 счёти очилган бўлса керак. Ушбу счётда пул маблағлари кўрсатилади. Ундаги маблағлар қолдиғи маблағ ҳисобрақамдан кетганида, масалан товар етказиб берувчига тўланган пайтда ўзгаради. Қисқа муддатли кредит  бўйича қарздорлик суммаси 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётида ҳисобга олинади ва кредит тўлиқ ёки қисман қайтарилганда ушбу счётнинг сальдоси камайтирилади. Масалан, 20.06.2017да:

Дт 6810 “Қисқа муддатли банк кредити”         3 930 910 сўм (1000 АҚШ долл.)

            Кт 5210 “Валюта маблағлари”                3 930 910 сўм (1000 АҚШ долл.)

Муддати ўтган қарздорлик суммаси бўйича маълумот банкда алоҳида ҳисобрақамда юритилади. Агар сиз муддати ўтган қарздорлик бўйича алоҳида ҳисоб юритмоқчи бўлсангиз, у ҳолда 6810 счётида алоҳида иккита субсчёт (6810.1 ва 6810.2) очиб, муддати ўтмаган ва муддати ўтган қарзларни алоҳида ҳисобга олишингиз мумкин.

Показать ответ

Комитент комиссионерга товар учун пулни комиссионер товарни комитентга топширган кундаги курс бўйича тўлаб беради.

Сизнинг ҳолатингизда товар божхона декларацияси 40 режимда расмийлаштирилган куни (ёки БЮД расмийлаштирилгандан кейин валюта курси ўзгармасдан) комитентга топширилган бўлса, демак комитент товар учун сотувчига тўлов бўйича харажатингизни шу кундаги курс бўйича тўлаб бериши керак.

Комиссион шартномалар бўйича керакли материалларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

СБХ газетаси, 2017 йил, № 48, (Воситачилик ҳақи фақат сўмда)

СБХ газетаси, 2016 йил, № 38, (Воситачи орқали импорт)

Показать ответ

Чет эл валютасида амалга ошириладиган операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш  Адлия вазирлигида 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Чет эл валютасида ифодаланган устав капитали давлат рўйхатида ўтган кундаги МК курси бўйича сўмда 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи” ва 8330 “Пай ва улушлар” счётларида ҳисобга олинади: Дт 4610 Кт 8330. Бундай ўтказма ҳар бир таъсисчининг улуши суммасига алоҳида қилинади (ҳар бир таъсисчининг улуши 300 минг АҚШ долл. Х 4150 = 1245 млн.сўм).

Таъсисчилар улушларини киритганларида улар киритган сумма МБнинг шу кундаги курси бўйича ҳисобга олинади 5210 “Валютада пул маблағлари” счётида ҳисобга олинади ва 4610 счётидаги қарздорлик ёпилади (Дт 5210 Кт 4610).

Бунда ижобий курс фарқи юзага келса, у 8420 “Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи” счётининг кредитида ҳисобга олинади (Дт 4610 Кт 8420). Салбий курс фарқи юзага келса харажатларга чиқарилади (Дт 9430 Кт 4610).

Устав капиталини ошириш учун киритилган маблағ 6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари” счётининг кредитида ҳисобга олинади.

Чет эллик таъсисчи киритган ускуна 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш “ счётида ҳисобга олинади, 100 минг Х 8177,75 = 817,775 млн.сўмга Дт 0820 Кт 6630 –  ўтказмаси берилади.

Сўмда киритилган улуш суммаси (818,833 млн. сўм) Дт 5110 Кт 6630 ўтказмаси билан акс эттирилади.

Уставга ўзгариш давлат рўйхатидан ўтган куни устав капиталининг ошиши Дт 6630 Кт 8330 ўтказмаси билан  МБнинг шу кундаги курси бўйича ҳисобга олинади ҳисобга олинади. Курс пасайганлиги сабабли юзага келган фарқ 8420 счётида ҳисобга олинади.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги манбага қаранг:

https://vopros.norma.uz/question/11082

Показать ответ

Президентнинг 22.11.2016  йилдаги № ПҚ-2660 Қарорида арзон кўп қаватли уйлар қуриш дастурини амалга ошириш чоралари белгиланган. Қарорда дастур доирасида банк кредити ҳисобига уй-жой олаётган жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) бўйича имтиёз белгиланган.

Қарз олувчи жисмоний шахс, шунингдек унинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари) имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Имтиёзни иш жойида қўллаш учун бухгалтерияга иш ҳақини (ёки унинг бир қисмини) кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтириш тўғрисида ариза ва кредит шартномасини тақдим этиш лозим. Аризада банкга ўтказиладиган сумма кўрсатилиши мумкин. Кредит суммасини сўндириш графиги одатда кредит шартномасига илова қилинган бўлади. агар илова қилинмаган бўлса, банкдан талаб қилиб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот билан қуйида келирилган манба орқали танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/11368

Показать ответ

Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган НИЗОМ да акс эттирилган. Хусусан, ушбу Низомнинг 10-бандида чет эл валютасини сотиш операцияси бўйича бухгалтерия ўтказмаларини кўришингиз мумкин.

Айни ҳолатда Б корхона А корхонанинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, демак А корхонага илгари тегишли бўлган банк ҳисобрақамларидаги маблағлар (валютада ва сўмда) Б корхонасига тегишли ҳисобланади. Шунинг учун ушбу ҳисобрақамларда бўлган оборотларни Б корхонаси ўзининг бухгалтерия ҳисобида юқорида келтирилган Низомга мувофиқ акс эттиради.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги боғланиш (ссылка) орқали ўхшаш саволларга берилган жавоблар билан танишиб чиқинг:

https://vopros.norma.uz/question/8229

https://vopros.norma.uz/question/3297

 

Показать ответ

Қарздорликни тўлаш тўғрисида хўжалик суднинг қарори даъвогар корхонанинг фойдасига ҳал бўлган бўлса ва жавобгар корхона унга қарши даъво билан юқори турувчи судларга мурожаат этмасдан мазкур суд қарорини тан олса, демак ушбу қарор асосида жавобгар корхона кредиторлик қарзини бухгалтерия ҳисобида акс эттиради. Бунда даъво суммасига ўтказма берилади:

Дт “Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” (9400, 2000)

            Кт 60 10 “Тўланадиган счётлар”

Ҳисобрақамдан ечиб олинган ва айни пайтда 4310 “Тўланган аванслар” счётида акс эттирилган сумма 6010 “Тўланадиган счётлар” билан корреспонденцияда ёпилади:

Дт Кт 60 10 “Тўланадиган счётлар”

            Кт 4310 “ Тўланган аванслар”

Жавобгар корхона томонидан тўланган давлат божи ва ижро йиғими давр харажатлари сифатида 9430 “Бошқа харажатлар” счётида акс эттирилади.

Мажбуриятлар ва харажатларни тан олишда Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос тамойилларига (АВда 14.08.1998 йил № 475), Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом қоидаларига (ВМнинг 05.02.1999 йилги № 54 қарорига илова), 21-сон БҲМС йўриқномасига (АВда 23.10.2002 йилда № 1181) риоя қилиш лозим.

 

Показать ответ
  1. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида қабул қилинган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш.

Бир корхонани иккинчи корхонага қўшиб олиш – бу қайта ташкил этишнинг бир шаклидир (ФКнинг 49-моддаси).

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш жараёнида қўшиб олинаётган корхона ўз фаолиятини белгиланган тартибда тугатади. Ўз фаолиятини тўхтатаётган корхона Реестрга тегишли ёзув киритилган санадан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузади (23-сон БҲМС, 19-модда).

Қайта ташкил этишда тугатилаётган корхона ҳуқуқий ворисга активлари ва мажбуриятларини далолатнома асосида топширади. Тугатилаётган корхона якуний молиявий ҳисобот тузади. Бунда бухгалтерия ҳисобининг барча тартибга солувчи (контр-актив ва контр-пассив) ва баҳолаш счётлари ёпилган бўлиши керак. Якуний молиявий ҳисобот тузиш учун фақат мол-мулк ва мажбуриятларни ҳисобга олиш счётлари бўйича қолдиққа эга бўлиш лозим.

Яъни, ворис корхонага тугатилаётган корхонанинг асосий воситалари бўйича аввал ҳисобланган эскириш ўтказилмайди, жамланган эскиришни ҳисобга олувчи счётлар ёпилган бўлади. Бундай ҳолатларда амортизация ҳисоблаш бошқа олинган (масалан, янги сотиб олинган) асосий воситаларга амортизация ҳисоблашдан фарқ қилмайди.

Амортизация ҳисоблаш ворис корхонада 5-сон БҲМСда белгиланга тартибда, СКнинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, объектнинг унумли фойдаланиш муддатидан ва ворис корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ амортизацияни ҳисоблаш усулидан келиб чиқиб ҳисобланади. Амортизация давлат Реестрига тегишли ёзув киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланади. Юридик шахсни қайта ташкил этишда топшириладиган активлар муассислар томонидан баҳоланган қийматда берилади. Баҳолаш тартиби 23-сон БҲМСнинг 3-параграфида баён этилган.

Корхоналарни қайта ташкил этишда молиявий ҳисоботлар тайёрлаш тартибини мукаммал ўзлаштириб олиш учун 23-сон БҲМС (АВда 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган) билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз. 

2. Автомашинага метан газ ускунаси ўрнатишда бухгалтерия ўтказмалари.

Автомашинага газ ускунасини ўрнатиш натижасида унинг иқтисодий кўрсаткичи яхшиланади. Газ ускунасини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар капитал қўйилмалар сифатида ҳисобга олинади. Келгусида АВдан фойдаланишдан иқтисодий фойда олнса, капитал қўйилмалар қиймати АВнинг бошланғич қийматини оширади (5-сон БҲМС, 4-параграф).

Капитал қўйилмалар ҳисоби 0800 “Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар” гуруҳида юритилади.

Масалан, автомашинага газ ускунаси ўрнатилмақчи. Ававл атомашина 0160 счётидан 0890 счётига қолдиқ қиймати бўйича ўтказилади (у илгари қайта баҳоланмаган):

Дт 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар”

Дт 0260 “Транспорт воситаларининг эскириши”

            Кт 0160 “Транспорт воситалари”

Автомашинага ўрнатиш учун газ ускунаси харид қилинди. Ускунанинг харид қийматига:

Дт 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар”

            Кт 6010 “Етказиб берувчига тўланадиган счётлар”

Газ ускунаси ўзга ташкилот томонидан автомашинага ўрнатилди. Хизмат учун тўланадиган ҳақ суммасига:

Дт 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар”

            Кт 6010 “Хизмат кўрсатувчига тўланадиган счётлар”

Автомашинага газ ускунасини ўрнатиш ва уни иш ҳолатига келтииш билан боғлиқ бошқа харажатлар ҳам 0860 счётида жамланади.

Автомашина фойдаланишга топширилди. 0890 счётида жамланган сумма автомашина қийматига ўтказилади:

Дт 0160 “Транспорт воситалари”

            Кт 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар”

Қўшимча маълумот учун қуйидаги йўлланма бўйича ўтиб, экспертларнинг ўхшаш саволларга жаволари билан танишинг:

https://vopros.norma.uz/question/11185

https://vopros.norma.uz/question/8159

https://vopros.norma.uz/question/2902

 

30.08.2018 [ID: 11565] 1.Бу фаолиятни чакана савдо сифатида қаралиши 2016-2017 йилларга ҳам тааллуқлими? 2.Терминал орқали жорий ҳисобот даврида амалга оширилган метан газ сотишни бирламчи хужжати бўлиб корхона учун кунлик “сверка итогов” ҳисобланадими ёки корхона учун очилган 23510.... сонли ҳисоб рақамининг кредит оборотидаги суммалар ҳисобланадими ёки ҳар бир кун учун кирим касса ордери расмийлаштириб бориш лозимми? 3.Терминал орқали ва нақд пулга сотилган метан газ суммаларини таркибида истеъмол солиғи ҳам мавжуд бўлади, бу ҳолатда қандай бухгалтерия проводкаси берилади?
Показать ответ

1. 4-сон БҲМСнинг 22-моддасига асосан, савдо билан шуғулланувчи корхоналарга ТМЗларни сотиш қиймати бўйича ҳисобга олишга рухсат берилган. ТМЗлар ҳисоби сотиш қиймати бўйича юритилган тақдирда, фаолият юритишда юзага келадиган йўқотишлар қиймати давр харажатларига киритилади. Йўқотишларни давр харажатларига олишдан аввал шу йўқотиш ҳажмига тўғри келувчи устама суммасига сторно операцияси бажарилади, яъни манфий ишора билан ўтказма берилади: Дт 2920 Кт 2980, суммаси минус (-) билан ёзилади. Кейин эса йўқотиш қиймати харид нархи бўйича харажатга чиқарилади.

ТМЗларни ҳисобга олишнининг бу усулидан фойдаланиш кўпроқ ҳар хил товарлар билан чакана савдо қилувчи корхоналарга хосдир (масалан, озиқ-овқат билан савдо қилувчи дўконда). Бу усулни қўллаш савдо корхоналари учун мажбурий эмас.Савдо корхонасига қайси усул қулай бўлса (сотиш нархи ёки харид нархи бўйича), шу усулдан фойдаланиши мумкин.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, газни сиқиш – бу технологик жараён ҳисобланади. Ундан ташқари, газни сотиладиган ҳолатга етказиш жараёнида технологик йўқотишлар бўлади. Яъни, бундай фаолиятда ишлаб чиқаришга хос бўлган хусусиятлар мавжуд. Шунинг учун, фаолият турини аниқлашда статистика органлари томонидан корхонага берилган ИФУТ (ОКЭД) кодига эътибор қаратишингизни маслаҳат қиламиз.

2. Терминал орқали қабул қилинган маблағни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун терминал чеки асос бўлади. Кунлик оборот тўғрисида ҳисоботни кун охирида ечиб олиш ҳам мумкин.

Терминал орқали қабул қилинган тушумга кирим касса ордери рамийлаштирилмайди. Кирим касса ордери нақд пулдаги тушумга расмийлаштирилади (Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари, АВда 22.06.2015 йилда 2687-сон).

3.Терминал орқали қабул қилинган тушумнинг жами суммаси шу куннинг ўзида даромадга олинади ва “Йўлдаги пул маблағлари” сифатида акс эттирилади (масалан алоҳида 5710.2 счётини очиб). Пул маблағлари ҳисобрақамга келиб тушган куни “Йўлдаги пул маблағлари” счёти кредит қилиниб, пул келиб тушган банк ҳисобрақами дебет қилинади.

Сотиш нархида ўтирган солиқлар суммаси эса пул маблағи қабул қилинган куни (терминал орқали ёки нақд пулда) солиқлар бўйича мажбуриятлар счётига ўтказилади, ушбу счёт дебет бўйича “Йўлдаги пул маблағлари” счёти билан корреспондентланади.

Показать ответ

Бундай ҳолатларда харажатларни ходимга қоплаб бериш мумкин. Бироқ, ушбу харажатлар ҳар томонлама асосланган бўлиши керак.

Агар юридик шахснинг бирор-бир харидни амалга ошириш ваколати берилган ходими (жисмоний шахс) айрим узрли сабабларга кўра корпоратив картадан харидни амалга оширолмаса ва ўз ҳисобидан харажат қилса, ФКнинг 47-бобига таянган ҳолда жисмоний шахснинг ушбу харажатларини қоплаб бериш мумкин.

Бунинг учун, ваколатли ходим АВда 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартибда амалга оширган харажатлари тўғрисида ҳисобот тайёрлаши ва корхона манфаатида қилган харажатларини қоплаб бериш тўғрисида ариза ёзиши лозим. Аризага ҳисобот ва харидни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади (НКМ ёки терминал чеки). Сотиб олинган товарлар корхона томонидан қабул қилиниб, ходим аризаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланса, ходимнинг харажатлари қоплаб берилади. Харид қилинган товарлар ходимнинг ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида кирим қилинади.

Ходим сотиб олган материаллар кирим қилинганида, бухгалтерияда тегишли счётларда акс эттирилади (1000 “Материаллар”), шунингдек ходимга бўлган қарздорлик 6990 “Бошқа мажбуриятлар” (ёки 6970 “Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз”, вазиятга қараб) счётида акс эттирилади. Қарз суммаси ходимга тўланган пайтда мажбурият ёпилади.

Ходимга унинг харажатлари доирасида қоплаб берилган сумма ходимнинг даромади сифатида қаралмайди ва солиққа тортилмайди. Агар ходим харид қилган материаллар корхона томонидан қабул қилинса, лекин унга қоплаб берилмаса, у ҳолда ушбу материаллар суммаси корхонанинг текинга олинган мол-мулк сифатида қаралади (СКнинг 135-моддаси) ва, солиқ солиш тартибига қараб, фойда солиғи ёки ЯСТга тортилади (СКнинг 132-моддаси, 355-моддаси).

Қўшимча материаллар билан қуйидаги йўлланма бўйича ўтиб танишишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/8550

https://vopros.norma.uz/question/7972

https://vopros.norma.uz/question/8123

Показать ответ

Моддий активларни асосий воситалар (АВ) таркибига киритиш мезонлардан бири – унинг қиймати ЎзРда (харид пайтида) белгиланган ойлик ЭКИҲ миқдорининг 50 бараваридан ортиқ бўлишидир (5-сон БҲМС). Бироқ, корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни АВлар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.  АВлар қийматининг энг кам чегараси корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши лозим.

Агар буюмлар БҲМС талабларига ҳамда корхонанинг тасдиқланган ҳисоб сиёсатига зид равишда АВлар таркибида ҳисобга олинган бўлса, молиявий ҳисоботларга 3-сон БҲМСнинг 16-17 бандларига мувофиқ тузатишлар киритиш лозим. Шунингдек, ушбу хатолик солиқ солинадиган базага таъсир қилиб, уни камайтирган бўлса, у ҳолда тегишли солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиб, қайта топшириш керак бўлади.

Айни ҳолатда хатоликларни тузатишда қандай ўтказмалар бериш тўғрисида маслаҳат бериш учун аввалига АВлар таркибига қандай буюм ёки материаллар кириб қолганини, улардан кейинчалик қандай фойдаланилганини (масалан, ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ёки офис жиҳози сифатида) ва ушбу хатолик молиявий ҳисоботларга қандай таъсир кўрсатганини анализ қилиб чиқиш керак.

Ўтган йиллар хатоликларини тузатиш ва бухгалтерия ўтказмалари тўғрисида маълумот олиш учун қуйида келтирилган йўлланма орқали ўтиб, ўхшаш саволларга берилган жавоблар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

https://vopros.norma.uz/question/6829

https://vopros.norma.uz/question/3031

https://vopros.norma.uz/question/11200

https://vopros.norma.uz/question/11261

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика