Тўловчи томонидан йўл қўйилган хатони, яъни ғазначиликка юборилган тўлов деталларини тузатиб бўлмайди, қонунчилик бунга йўл қўймайди.
ДалееЎзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахсларнинг устав фондига улуш сифатида валюта бойликларини киритиш мумкин, аммо юридик шахслар томонидан нақд чет эл валютасини олиб кириш ҳамда олиб чиқиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
ДалееАвтомобиль бензини ва дизель ёнилғиси ажратилган лимитлар доирасида нефть базалари билан тузилган шартномалар асосида, лимитдан ортиғи ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига биржа савдолари орқали сотиб олинади.
ДалееДавлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари юридик шахсларнинг устав фондларига улуш тариқасида берилаётганда баҳолаш ўтказилиши мажбурийдир.
ДалееМолларнинг ичаклари, пуфаклари ва ошқозонлари сертификатлаштирилиши лозим.
ДалееДавлат органларининг ва бошқа органларнинг, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар бўйича ишлар фуқаролик судларига тааллуқли.
ДалееЮридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан, ўзгаргандан ва тўхтагандан ёхуд унинг ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин бир ой муддатда кадастр органига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт.
ДалееУшбу Фармонда айнан экспорт шартномасининг миқдори, ёки “суммаси” назарда тутилган.
ДалееТугатилган корхонанинг таъсисчиси белгиланган тартибда дебиторлик қарзни ундириш ҳуқуқини олмаган тақдирда, қарздорликни унга тўлаб бериш нотўғри бўлади.
ДалееСизнинг корхонамиз калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан миллий валютада сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига эркин муомаладаги валютада реализация қилишга ҳақли.
ДалееДастлаб, устав фондидаги ўз улушини шакллантирмаган иштирокчини жамиятдан чиқариш, унинг улушини бошқага ўтказиш масаласини ҳал этиш ва 30 кун мобайнида жамиятни қайта давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Далее1. Ҳа, йирик корхона ҳисобланасиз.
2. Ҳа, ВМнинг 290-сонли қарорида белгиланган имтиёз қўлланилади.
ДалееМаҳсулот етказиб бериш муддатидан (белгиланган санадан) эртаси куни етказиб берилган маҳсулот суммасига пеня ҳисобланади. Ушбу кейинги куннинг етказиб берилган вақти (соат 12 ми ёки 15 ми ва ҳ.к.) – муҳим эмас.
ДалееЯкка тартибдаги тадбиркор молиявий истеъмол кредит бўйича пул маблағларини олишга ҳақли эмас.
ДалееСотиб олувчининг харид қилган маҳсулотнинг қолган 85 фоиз қисмини тўлаётганда маҳсулот етказиб беришнинг кечиктирилган кунлар учун пеняни ҳисоблаб ушлаб қолишга хақлилиги ёки ҳақли эмаслиги шартноманинг шу қисмига оид бўлган шартларига боғлиқ.
ДалееБанкнинг талаблари ноқонунийдир. Банк ўз мижозларининг, яъни корхонангизнинг ички ишларига аралашишга, шу жумладан дивидендни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳар бир бўлинган суммага алоҳида қарор расмийлаштириш ҳамда ҳар бир қароринг нусхасини тақдим этиш тўғрисида талаб қўйишга ҳақли эмас.
Далее