Ответов: 621
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Оила пудрати шартномаси қишлоқ хўжалик ташкилоти ва оила бошлиғи ўртасида тузилади. Шартномада, хусусан, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш шартлари белгиланади (Ер Кодексининг 51-моддаси). Бундай шартнома бўйича тўланадиган ҳақ – бу пудратчи-жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадидир. Меҳнатга ҳақ пул шаклида тўланади ва уни натура шаклида тўлаш тақиқланади (МКнинг 153-моддаси).  

Оила пудрати шартномаси бўйича пудратчига ҳақ тўлашда тўлов манбаида оила аъзоси даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади (СКнинг 29-боби), шунингдек унинг даромади ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадалига тортилади (СКнинг 51-боби).

Пудратчи бўлмаган фуқаролар билан хўжалик ўртасидаги муносабатлар меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида амалга оширилади ва бундай шартномалар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоб қилишда юқорида кўрсатилган қоидалар амал қилади.

Показать ответ

Авваламбор, 2018 йил тузилган шартномаларга ўзгаришлар киритилиши ҳақида қўшимча шартнома тузиш керак. Бунда шартноманинг жами суммасида ичида ҚҚС суммаси ҳам назарда тутилиши лозим. Бажарилган ишлар ҳақини ҚҚС билан кўрсатиш 2019 йил 1 январдан бошлаб бажарилган ишларга тегишли бўлади, 2018 йилда бажарилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ишлар бўйича ҚҚС ҳисобланмайди. Аванс тўловлари солиқ солинадиган оборот эмас. Қачонки аванс тўловлари ҳужжатлар асосида даромадга олинганида, шу бажарилган иш ҳажмига ҚҚС ҳисобланади.

2019 йил 1 январдан бошлаб бажарилган ишлар учун буюртмачига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини ажариб кўрсатиш лозим.

Лойиҳа-қидирув ишлари бўйича – шартномавий нархлардан келиб чиқиб, ҳақиқатда бажарилган ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқланган, ҚҚС суммаси киритилмаган ишлар қиймати ҚҚС солинадиган база бўлади (СКнинг 204-моддаси).

Бажарилган ишлар бўйича ҚҚС суммаси СКнинг 40-бобига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. Шунингдек, солиқ тўловчи СКнинг39-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

ҚҚС бўйича ҳисобот даври бир ой ҳисобланади (СКнинг 223- моддаси).

06.02.2018 [ID: 10072] 1. Кадр тайёрлаш ишни амалга ошириш учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш керак (шартнома, буйруқ, баённома)? 2. Контрак пулларини тўлаш оркали корхона тўланиадиган суммадан Жисмоний шахслардан ушланиб коладиган фойда солигини хам ушлаб колиш нияти йук. Ушбу холда келажакда корхонага солиқ тамонидан этироз келиб чикмадими (режали текширув натижаларида кайта хисоблашга олиб келмайдими?.) 3. Корхона шу ишни амалга оширса кандай мажбуриятларни бажариши шарт. Тўланган контрак пулини йиллар давомида коплаш учун ишчига ойлик масаласи кандай кечади?
Показать ответ

2. ЖШДС ушлаб қолиш масаласига келсак, бунда ҳар хил вазият бўлиши мумкин.

Корхона ва ходим ўртасида меҳнат муносабатлари сақланиб қолган тақдирда:

а) Ходим билан корхона ўртасидаги келишувга мувофиқ контракт пули ходимнинг иш ҳақи ҳисобидан қопланадиган бўлса, ушбу сумма ҳисобда ходимнинг корхонага бўлган қарзи сифатида акс эттирилади ва у ходимнинг даромади ҳисобланмайди, тегишинча, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

б) Контракт пули ходимнинг манфаатида тўланса СКнинг 177-моддасига асосан бу тўлов ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади.

ЖШДС бўйича СКнинг 179-моддасига мувофиқ бериладиган имтиёз фақат Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларга тааллуқли.

Ўқув юртида таълим олиш учун контракт пули корхона билан меҳнатга оид муносабатларида бўлмаган шахс манфаатида тўланган бўлса, ушбу сумма СКнинг 177-моддасига асосан жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади. Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти (яъни корхона) жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича СКнинг 189-модасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаши шарт.

3. Корхона томонидан тўланган контракт пулини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳисобига қоплаш фақатгина корхона ва жисмоний шахс ўртасида меҳнатга оид муносабатлар сақланиб қолганида, яъни у билан меҳнат шартномаси тузилган ва бу шартнома амалда бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. Ушбу ҳолда тўланган контракт пулини ходимнинг корхонага бўлган қарзи сифатида акс эттириш, контракт пулини ходимнинг иш ҳақидан белгиланган тартибда ушлаб қолиш мумкин бўлади. Бунда Ўқув юрти билан тузилган контракт ҳамда корхона раҳбарининг тегишли буйруғи бўлиши шарт.

Юқорида кўрсатилганидек, ходим ўқиши даврида узоқ вақт (5 йил) меҳнат муносабатларини бажара олмаслиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилиниши кераклигига, яъни юридик томонларига эътибор беришни тавсия этамиз.

Показать ответ

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 31.10.2016 й.даги №ПҚ-2647 Қарори (кейинги ўринларда “Қарор) 1-бандига мувофиқ:

четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Мазкур Қарорнинг 1-иловасидаги рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари қатъий белгиланган нархларда сотилади. Қатъий нархларни белгилаш ҳамда уларни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотадиган ташкилотларга етказишни ташкил этиш вазифаси мазкур Қарорга мувофиқ тузилган Республика комиссияси зиммасига юклатилган.

Масалан, дори-дармонни чет элдан олиб кириш нархи 1000 сўмга тенг бўлса ва ушбу дори-дармон Қарорнинг 1-иловасидаги рўйхатга кирмаган бўлса, воситачи томонидан уни чакана савдо корхонасига сотиш нархи 1150 сўмдан (1000 + 1000 х 15%)  ошиб кетмаслиги лозим.

Қарорнинг 4-иловасида дори маҳсулотларининг сотиб олиш қиймати ва сотиш қийматини аниқлаш тартиби белгиланган.

Товарларни воситачилик (комиссия) шартномаси орқали сотиш тўғрисидаги маълумотларни Фуқаролик кодесининг 48-бобида ўқишингиз мумкин.

Востачилик ҳақи воситачилик шартномасида томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади. ФКнинг 836-моддасига мувофиқ, воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда белгиланади. Аммо мазкур ҳолда, яъни дори маҳсулотларини сотишда савдо устамасини қўйишга нисбатан юқорида кўрсатилган чекловлар мавжуд.

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси (комиссион ҳақ суммаси) солиқ солиш объекти ҳисобланади. ЎзР Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори 9-1 иловасига асосан воситачилик хизматлари кўрсатишга доир шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар (комиссионер) солиқ солинадиган базага нисбатан 33% миқдорида ЯСТ тўлайдилар. Воситачилик хизматини кўрсатишдан ташқари яна бошқа фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналар алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари лозим.

Сотувчи (комитент) учун айни вазиятда солиқ солиш тартиби ўзгармайди. Воситачи орқали сотилган маҳсулот учун тушум унинг солиқ солинадиган базасига киради ва ўрнатилган ставка бўйича солиққа тортилади.

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш жоизки, ВМнинг 2003 йил 13 февралидаги 75-сон қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 145-бандига мувофиқ: “Қайтарилмайдиган ёки бошқа ўлчам, шакл, габарит, модель, ранг ёки комплектациядаги ана шундай товарга алмаштирилмайдиган товарлар; профилактикага ва касалликларни уй шароитида даволашга мўлжалланган товарлар; шахсий гигиена буюмлари, пардоз-андоз товарлари, тикув ва трикотаж ич кийимлари, пайпоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ишлатилган полимер материаллардан ясалган, шу жумладан бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар ва материаллар, фойдаланилган буюмлар ва материаллар, маиший кимё товарлари, дори воситалари воситачилик савдосига қабул қилинмайди”.

Қўшимча маълумот олиш учун Норма маслахатчи газетасининг 2017 йил 17 январда чиққан 4-сонидаги материаллар билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text129415_dori-darmon_narhini_oshirish_biznes_uchun_havfli?paper=nm

Показать ответ

Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларини ижарага бериш мумкин эмас. Бу савол тўғрисида бизнинг юридик масалалар бўйича экспертимиз жавобини қуйидаги манбадан олиб кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/11199?us=5utquivf6e2or0s0qguvhnq8n2

Тегишинча, деҳқон хўжалигида ерни ўзга шахсларга ижарага бериш билан боғлиқ солиқ оқибатлари ҳам юзага келмайди. 

14.05.2018 [ID: 10740] 1. Икки корхона қўшилишида тугатиш баланси ҳали тасдикланмасдан, тугатилаётган корхона ва ҳуқуқий ворис ўртасида талабдан воз кечиш шартномалари имзоланган бўлса, кредиторлардан ҳуқуқий ворисга пул тўлаш талаби келиб тушиши ўринлими? 2. Тугатиш баланси тасдикланмай туриб, дебиторлардан пул тушумини амалга оширилиши ўринлими. Агар ўринли бўлмаса, тушган пулларни ортга қайтариш лозимми? 3. Талабдан воз кечиш шартномаларига асосан дебиторлардан келиб тушган пул тушумларини бухгалтерияда акс эттириш тартибини тушунтириб беринг.
Показать ответ

Юридик шахсларни қайта ташкил этиш – қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида амалга оширилиши мумкин (ФКнинг 49-моддаси). Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатига (масалан топшириш далолатномасига) мувофиқ қўшиб олаётган юридик шахсга ўтади (ФКнинг 50-моддаси).

Қайта ташкил этишда молиявий ҳисоботларни шакллантириш 23-сонли БҲСМга мувофиқ амалга оширилади.

Саволнинг мазмунига қараганда юридик шахсни қайта ташкил этиш бир корхонани иккинчисига қўшиб олиш натижасида амалга оширилмоқда. Юридик шахс қайта ташкил этилганида қўшиб олинаётган корхона ва қўшилаётган корхона ўртасида талаблардан воз кечиш тўғрисида ҳеч қандай битим тузилмайди. Бу икки корхона ўртасидаги ўзаро қарздорликлар ўзаро ҳисобга олиш йўли билан ёпилади.

Саволда талаблардан воз кечиш шартномаси ким билан ким ўртасида ва нима мақсадда тузилганлиги аниқ кўрсатилмаган. Талаблардан воз кечиш шартномаси ўзга шахснинг фойдасига ёки қарздор корхонанинг фойдасига талаблардан воз кечиш ҳақида тузилиши мумкин. Биринчи ҳолатда корхонанинг кредиторлик қарзини талаб қилиш ҳуқуқи унинг кредиторидан учинчи шахсга ўтади. Иккинчи ҳолатда эса қарздор корхонанинг мажбурияти тўхтатилади ва ҳеч қайси шахс ушбу корхонага ёки унинг ворисига мажбуриятни тўлаш ҳақида талаб қўя олмайди.

Қайта ташкил этиш муносабати билан корхонанинг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Ҳуқуқий ворис қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни қўшиб олинган корхона фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув давлат Реестрга киритилган санага тузилган молиявий ҳисоботда акс эттиради.

Агар тугатилаётган корхонанинг дебиторларидан пул маблағлари ворис корхонанинг ҳисобрақамига қайта ташкил этиш ишлари тугашидан аввал келиб тушадиган бўлса, у ҳолда ворис корхона ушбу суммаларни 6990 “Бошқа мажбуриятлар” счёти таркибига кирувчи “Талаб қилиб олгунча” (Сумма до востребования) субсчётига (масалан 6990.1, бундай субсчёт бўлмаса, уни очиш керак) вақтичалик олиб қўйиши мумкин. Қайта ташкил этиш ишлари тугаганидан кейин ушбу суммалар тегишли счётга ўтказилиб, дебиторлик қарзи ёпилади.

Қўшиб юборилаётган корхонанинг мажбуриятлари бўйича талаблар қўшиб олаётган корхонанинг ҳисобрақами очилган банкга тўлов талабномаси шаклида келиб тушган тақдирда, ушбу корхона қайта ташкил этиш ишлари тугамагунига қадар бундай талабномаларни қабул (акцепт) қила олмайди, чунки қўшиб олинган корхона фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув давлат Реестрга ҳали киритилмаган. Талабнома қўшиб олаётган корхонанинг ўзига хат кўринишида келиб тушадиган бўлса, бундай талабномалар кредитор билан келишилган ҳолда, қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтганидан кейин, ворис корхона томонидан ижро этилиши мумкин. Лекин бунда бир муҳим нарсага эътибор бериш керакки, тугатилаётган корхонанинг мажбуриятлари, шу жумладан улар билан боғлиқ эҳтимолий жарималар тўлаш мажбурияти ҳам ворис корхонага ўтади. Шунинг учун қайта ташкил этиш ишларини чўзмаслик, у билан боғлиқ барча ишларни ўз вақтида амалга ошириш – ворис корхонанинг манфаатидадир.

Показать ответ

Жамиятни қайта ташкил этиш қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 49-54-моддалари, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 92-97-моддалари).

Жамият қайта ташкил этилганда молиявий ҳисоботлар 23-сон БҲМСга риоя қилган ҳолда шакллантирилиши лозим.

Қайта ташкил этиш натижасида қўшиб олинаётган ташкилотнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари топшириш далолатномаларига мувофиқ қўшиб юбориш натижасида ташкил этилган ёки қўшиб олаётган жамиятга ўтади (ФКнинг 50-моддаси). Ҳисобрақамда айланмалар бўлишини олдини олиш учун аввалам бор фаолияти тўхтатилган корхонанинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшиб олувчи (ёки янги ташкил этилган) корхонага (ворисга) ўтганлиги ҳақида, вориснинг реквизитлари кўрсатилган тарзда корхона контрагентларига, шу жумладан хизмат кўрсатувчи банкга ёзма хабар бериш лозим эди.

Мазкур ҳолатда 23-сон БҲМС моддаларидан келиб чиққан ҳолда иш тутиш керак. Корхонанинг ҳисобрақами бўйича 5 майдан 30 майга қадар амалга оширилган операциялар ҳақидаги батафсил маълумотни ворис корхонага тақдим этиш керак. Ворис корхона тақдим этилган маълумотларни ўз балансининг тегишли счётларига киритади.

Показать ответ

Бир ташкилот иккинчисига қўшилганда шу қўшилган ташкилотдан қабул қилиб олинган хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга (зачётга) олиш мумкин (СКнинг 218-моддаси).

Бу масала бўйича батафсил маълумотни қуйидаги манбада баён этилган:

https://vopros.norma.uz/question/11148

Показать ответ

Жамиятни бўлиш ёки ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этишда 23-сон БҲСМ, ФКнинг 49–56 моддаларига, шунингдек “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар” тўғрисидаги Қонуннинг (06.12.2001 й. № 310-II) тегишли моддаларига риоя қилиш лозим.

Батафсил маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/11153?us=2ob9tu1522euflvh60h5egfse7

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text131680_ooo_prevrashchaetsya_v?paper=ntv

https://vopros.norma.uz/question/8292?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

Показать ответ

Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 53-моддасига мувофиқ жамиятни қайта ташкил этиш – ажратиб чиқариш шаклидаги қайта ташкил этишдир.

Жамиятни қайта ташкил этиш жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор асосида амалга оширилади. Иштирокчилар умумий йиғилишининг қарорида нималар кўриб чиқилади ва қандай ҳаракатлар амалга оширилади? Жамиятни қайта ташкил этишда ҳаракатлар алгоритми тўғрисида СБХ газетасининг 2017 йилдаги 32-сонининг хўжалик юритиш қоидалари бўлимида чиққан мақола билан танишиб чиқишингиз мумкин: https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text134447_mchjni_qayta_tashkil_etish_harakatlar_algoritmi?paper=nm

Қайта ташкил этишда топширилаётган активларни баҳолашга катта эътибор бериш лозим. Шунингдек, ажратиш балансини олдиндан тайёрлаш ва таъсисчилар ўртасида келишиш керак. Чунки, кейинчалик дастлабки молиявий ҳисоботларни тайёрлашда активларни қандай баҳоланганлиги ва ажратиш балансидаги маълумотлар катта роль ўйнайди.

Жамият ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда молиявий ҳисоботлар 23-сонли БҲМСнинг 8-параграфига мувофиқ тайёрланади. Бунда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари тўғрисида қуйидаги манба орқали керакли маълумотларни олишингиз мумкин (СХБ газетасининг 2017 йилдаги 43-сонининг амалий бухгалтерия бўлимида берилган эксперт маслаҳати):

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text136482_aktivlarni_olib_chiqish_qayta_tashkil_etishda_buhgalteriya_hisobi?paper=sbx

23-сонли БҲМС 56-бандининг 4-6 хатбошларига эътибор беринг. Унларда ажратиб чиқариш натижасида соф активлар қиймати таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп ёки кам бўлган ҳолатларда юзага келган фарқни қандай ҳисобга олиш кўрсатилган.

Солиқ оқибатлари тўғрисида қуйидаги манбаларга мурожаат қилинг:

https://vopros.norma.uz/question/11153?us=2ob9tu1522euflvh60h5egfse7

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text131680_ooo_prevrashchaetsya_v?paper=ntv

https://vopros.norma.uz/question/8292?us=1kcgsoq5fspgo00apt0bs0v710

Показать ответ

Сизнинг ҳолатингизда, заём (қарз) шартномаси шартларига қараб, ҳар иккала томонда ҳам солиқ (фойда солиғи ёки ЯСТ) солинадиган даромад юзага келиши мумкин.

Заём шартномаси фоизлар тўлашни назарда тутса қайта ташкил этиш давлат рўйхатидан ўтган пайтга қадар “А” корхона (қарз берувчи) фоиз кўринишидаги даромадлар ҳисоблаб ёзади, “Б” корхона (қарз олувчи) эса “А” корхонага фоизлар тўлайди. Фоиз кўринишидаги даромадлардан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади, яъни “Б” корхона тўлайдиган фоизлардан 10% ставкада (СКнинг 160-моддаси) солиқ ушлаб қолади (СКнинг 156-моддаси) ва бюджетга ўтказади. Қайта ташкил этиш (қўшилиб кетиш ёки қўшиб олиш) давлат рўйхатидан ўтган санадан  фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Ундан кейин “А” корхонада (ёки янги ташкил этилган ворис корхонада) “қўшилиш баланси” тузилганида иккала корхонанинг ўзаро қарздорликлари (дебиторлик ва кредиторлик қарзлари) ҳисобга олинмайди, яъни заём шартномаси бўйича қарздорлик йўқ қилинади (23-сон БҲМС).

Агар заём шартномасида фоизлар тўлаш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда “А” корхонада фоиз кўринишидаги даромад бўлмайди, тегишинча, солиқ оқибатлари ҳам юзага келмайди. “Б” корхонада эса солиқ солиш мақсадларида текинга олинган мол-мулк тарзидаги даромад мавжуд деб эътироф этилади (СКнинг 135-моддаси) ва солиқ ҳисоб-китобида ушбу даромад ҳисобга олинади, бунда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Шартномада белгиланган ставка МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган ҳолларда ҳам қарз олувчига нисбатан худди шундай қоида амал қилади. Бу тўғрисида батафсил қуйидаги манбаларда ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/7948

https://vopros.norma.uz/question/10208?sid=2337&st=5302&us=tvlsql89sn3oumi0vmao9r6b65

https://vopros.norma.uz/question/8107

Сизнинг заём (қарз) шартномангиздан келиб чиқадиган бошқа солиқ ёки мажбурий тўловлар тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

Дополнительно: https://vopros.norma.uz/question/11205

Показать ответ

Слияние предприятий – это одно из форм реорганизации.

Реорганизация юридического лица (слияние, присоединение, разделение, выделение, преобразование) осуществляется по решению его учредителей либо органа юридического лица, уполномоченного на то учредительными документами.

Реорганизация предприятий производиться в соответствии с нижеследующими документами:

  • Глава 4 Гражданского Кодекса;
  •  Глава VII Закона об обществах с ограниченной и дополнительной ответственнотью №310-II от 06.12.2001 г.

Подготовка финансовой отчетности осуществляется в порядке предусмотренном в НСБУ №23 “Формирование финансовой отчетности при осуществлении реорганизации”.

Подробно читайте здесь:

https://vopros.norma.uz/question/9760?sid=11237&st=367060&us=ca613ebodafktbv2lsog9dshu2

Показать ответ

Нет, налогооблагаемая прибыль не уменьшается на сумму начисленных процентов по лизингу.

Лизингополучатель при осуществлении лизинговых платежей возмещает лизингополучателю стоимость объекта лизинга, а также уплачивает ему проценты по лизингу (ст.22 Закона «О лизинге» 14.04.1999 г. №756-I).

В соответствии с п.3 ст.159 НК, налогооблагаемую прибыль можно уменьшить только на сумму средств, направляемых на возмещение стоимости объекта лизинга, а не на всю сумму лизингового платежа.

При применении льготы по налогу на прибыль указанной в п.3 ст.159 НК, сумма уменьшения не может быть более 30 процентов налогооблагаемой прибыли.

Показать ответ

Кўрсатиладиган хизматлар нархини белгилаш мақсадида калькуляция (ҳисоб-китоб) қилишда барча харажатлар (шу жумладан солиқлар) ҳисобга олинади. Агарда солиқ имтиёзлари мақсадли бўлмаса, уларни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Имтиёзлар мақсадли бўлса, улар ҳисобга олинади.

Президентнинг 01.04.2017 йилдаги № ПҚ-2863 Қарори билан тиббиёт корхоналарига берилган солиқ имтиёзлари мақсадли характерга эга ва солиқ тўлашдан бўшаган маблағлар бухгалтерия ҳисобида хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади.  

Кўрсатилаётган хизматларнинг рақаботга қодирлик даражасини таъминлаш ва корхона фаолияти натижасида зарар кўришга йўл қўймаслик учун фаолиятнинг молиявий моделини тўғри тасаввур қилмоқ лозим. Бунинг учун ҳўжалик фаолиятини амалга оширишда қилинадиган харажатлар структурасини бошқарув ҳисоби нуқтаи назардан ўрганиб чиқиш ва молиявий режа тузиш, конкурент корхоналарнинг нархлари тўғрисида доимий равишда маълумотга эга бўлиш керак. Солиқлар суммаси асосан хизматлар нархига, олинадиган даромадга боғлиқ бўлади. Шунинг учун юқорида айтилганидек, даромад ва харажатларни таҳлил қилиб туриш лозим. Шунда харажатларни қисқартириш йўлларини кўриб чиқиш имконияти бўлади.

Корхоналарда молиявий режа (прогноз) тузиш ишлари билан асосан бошқарув ҳисоби бўйича мутахассис шуғулланади, у корхона раҳбарларига керакли бошқарув ҳисоботларини тақдим этиб, иқтисодий таклифлар беради.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботлар тузиш мақсадида харажатлар таркиби “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” Низомда акс эттирилган (ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори). Унда ҳўжалик фаолиятида юзага келадиган харажатлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилган.

Маълумот учун: Солиқ солиш мақсадида харажатлар таркиби СКнинг 22-Бобида кўрсатилган.

Показать ответ

Ломбардларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади (“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун 30.08.1996 й. № 279-I, 9-модда). Хусусан, ломбардларда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тақдим этиш бўйича МБнинг қуйидаги ҳужжатлари мавжуд:

Ундан ташқари, умумхўжалик операциялари бўйича Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартларига ва бошқа умумбелгиланган ҳужжатларга риоя қилиш лозим.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи Ломбард тўлаши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамда топшириладиган солиқ ҳисоботлари тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш учун Солиқ кодекси ва Президент томонидан 2018 йил учун белгиланган солиқ ставкалари (29.12.2017 й. № ПҚ-3454) билан мукаммал танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Қисқача қилиб қуйидагиларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Солиқ Кодексининг 22-моддасига мувофиқ, ломбардларкредит ташкилоти деб ҳисобланади.

Қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин (сиз каби корхоналарга кўпроқ тегишли бўлганлари келтирилган):

  1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (СКнинг V бўлими);
  2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (СКнинг VI бўлими, солиқ агенти сифатида);
  3. Қўшилган қиймат солиғи (СКнинг VII бўлими), бу ерда 209-модда “Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар”га эътибор қаратинг;
  4. Мол-мулк солиғи (СКнинг ХI бўлими);
  5. Ер солиғи (СКнинг ХII бўлими);
  6. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар (СКнинг ХV бўлими);

Бироқ корхона юқорида санаб ўтилган айрим солиқлар бўйича солиқ объектига ёки солиқ солиш оборотига эга бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Ундан ташқари, амалга оширилаётган фаолият ёки операцияга қараб корхонада бошқа солиқларни, масалан давлат божи ёки божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин. 

11.04.2018 [ID: 10520] 1. Бошкарув компаниялари ҳали асосий фаолиятидан (инвестицияларни жойлаштириш) даромадга эга бўлмаганда, яъни ЯСТ базаси ҳали мавжуд бўлмаганда улар учун №2203 Низом талаблари қўлланиладими, уларга ЯСТнинг энг кам микдорини хисоблаш ва тулаш талаби тўғрими? 2. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиздан, тижорат банклари томонидан таъсис этиладиган бошқарув компаниялари, бошқа даромадларга эга бўлганда, юқорида келтирилган Президент Фармойиши хамда Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ вужудга келадиган солиқ оқибатларинининг тўғри позициясини танлашда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Показать ответ

Президентнинг 18.11.2008 йилдаги ПФ-4053 сон фармони ва 19.11.2008 йилдаги Р-4010 сон Фармойишининг 1-иловасига мувофиқ тижорат банклари томонидан таъсис этилган бошқарув компаниялари улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборат 2 йил мобайнида Р-4010 сон Фармойишнинг 2-банди охирги абзацида белгиланган солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Фоиз кўринишидаги даромадларга келсак, СКнинг 132-моддасига мувофиқ, улар бошқа даромадлар таркибига киради. СКнинг 355-моддаси 2-бандига асосан, СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар (ва демак, фоиз кўринишидаги даромадлар ҳам) ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади. Фоиз кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида 10%-лик ставкада солиқ солинади (СКнинг 156-моддаси, Президентнинг 29.12.2017 йилдаги № ПҚ-3454 қарори 3-банди). Фоизларни олувчи ЯСТ ҳисоб-китобида уларни ҳисоблаб ёзганида (яъни проводка берганида) тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ суммасини қўшган ҳолда акс эттиради. Масалан, фоизли даромад – 10 000 сўм, солиқ ставкаси – 10%:

Счётлар номи

Сумма

Дт 48 30

Олинадиган фоизлар

10 000

 

 

Кт 95 30

Фоиз кўринишидаги даромад

 

10 000

Дт 98 00

Солиқлар бўйича харажатлар

1 000

 

 

Кт 64 10

Тўланадиган солиқ

 

1 000

Дт 64 10

Тўланадиган солиқ

1 000

 

 

Кт 48 30

Олинадиган фоизлар

 

1 000

Фоиз кўринишидаги даромад суммаси (бизнинг мисолимизда 10 000 сўм) ЯСТ бўйича солиқ ҳисоб-китобининг 4-иловасида акс эттирилади ва шу тариқа солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтиради (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган), яъни фоиз суммаси солиққа тортиб бўлингани сабали солиқ солинадиган ялпи тушумдан чиқариб ташланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ имтиёзларини қўлловчи корхоналар  ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301-0303... сатрларида ушбу имтиёзни қўллаш учун асос бўлувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ва имтиёз қўлланадиган суммани кўрсатади.

Саволнинг мазмунига қараганда, бошқарувчи компания тикув-трикотаж товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг муассиси ҳисобланади. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сон қарорида солиқ имтиёзлари айнан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг ўзига (унинг муассисларига эмас) берилган.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга нисбатан тадбиқ этилмайди. Ундан ташқари, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, олти ой давомида тадбиқ этилмайди (Адлия вазирлигида 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-банди).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур ҳолда бошқарув компанияси давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 2 йил давомида ЯСТ тўлашдан озод қилинади (Р-4010 сон Фармойиш) ва шу имтиёз даври давомида унга нисбатан ЯСТ суммасини ЯСТнинг энг кам миқдрини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш талаби тадбиқ этилмайди.

Показать ответ

1. Янги таъсис этилаётган корхонанинг асосий фаолият тури таъсис ҳужжатларида белгиланади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон билан тасдиқланган Низомга асосан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъекти мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза тўлдиради. Ушбу аризанинг тегишли бандларида корхона уставида кўрсатилган асосий фаолия тури ҳамда қўшимча фаолият тури акс эттирилади. Яъни, саволда қайд этилган фаолият турларидан бир корхона уставида ва аризада асосий фаолият сифатида кўрсатилади.

ИФУТ (ОКЭД) қўллаш тартиби ИФУТ таснифлагичида баён этилган. Асосий фаолият тури бир йилда бир мартадан ортиқ ўзгармайди. Бирлашиш, қайта ташкил қилиш, васийликка олиш ва ҳ.к. ҳолатлар бундан мустасно.

Солиқ солиш мақсадларида асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

Асосий фаолият турининг ИФУТ бўйича коди тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2017 йил 15 августдаги 33-сонида чиққан “Асосий фаолият тури: қачон ва нима учун аниқланади” номли мақола билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: (https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text134624_asosiy_faoliyat_turi_qachon_va_nima_uchun_aniqlanadi?paper=sbx)

2. “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги 25.05.2000 йилда чиққан 71-II сонли Қонун фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати ЎзР Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II сон қарорига 1-иловада кўрсатилган. Бир нечта фаолият турини амалга оширадиган корхоналар лицензия талаб қиладиган фаолият турларининг барчасига тегишли лицензияни олишлари шарт.

3. Корхона раҳбари ўз буйруғи билан молиявий ҳужжатларда ёки бошқа ҳужжатларда унинг ўрнига корхона раҳбари сифатида имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни тайинлаши мумкин (ЎзРнинг 30.08.1996 йилдаги 279-I сон Қонуни, 13-моддаси). Бундай ҳолларда ҳисобрақам очилган банкда имзо ва муҳр изи қўйилган варақчага имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар киритилади (АВда 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома). Имзо қўйиш ҳуқуқи чекланган даврга берилиши ҳам мумкин. 

Показать ответ

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 19-банди талаблари барча чакана савдо корхоналарига нисбатан тадбиқ этилади.

Чакана савдо корхоналарига товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида сотишга рухсат берилган. Бунда товарлар сотилишини ҳар бир ой бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.

Чакана савдо корхоналари товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасаларига (болалар, даволаш муассасаларига; қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйларига, ўқув ва маърифат юртларига) сотиши мумкин. Яъни корхона нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳажмини ҳисоблаб чиқараётганида ижтимоий соҳа иашкилотларига сотилган товарлар ҳажми ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, Молия Вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 03.03.2015 йилдаги қўшма хатига 1-иловада келтирилган шартли мисоллардан шундай хулоса келиб чиқадики, нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотилган товарлар нисбатини ҳисоблаб чиқаришда корпоратив карталар бўйича сотилган товарлар ҳажми ҳам ҳисобга олинмайди, яъни бундай ҳолатларда нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш деганда банк ҳисобрақамидан пул ўтказиш йўли билан ҳисоблашишлар тушунилади.

Савол матнида баён этилган маълумотларга қараганда корхонада 2017 йилдаги товар обороти қуйидагича:

2017 йил

 жами чакана савдо обороти

 улардан нақд пулсиз ҳисоб китоб бўйича

 ижтимоий соҳа ташкилотларига

 бошқа истеъмолчиларга

 октябрь

          973 320,30  

 

 

 ноябрь

       4 578 687,50  

               46 056,00  

                           -    

 декабрь

     15 288 214,90  

                           -    

                           -    

Ноябрь ойидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товар оборотининг рухсат этилган ҳажми – 97332,03 сўмни ташкил қилади (973 320, 30 х 10%). Декабрь ойида 457868,75 сўмни (4 578 687,50 х 10%).

Корхона 2017 йилда товарларни нақд пулсиз фақат ижтимоий соҳа ташкилотларига сотган. Ижтимоий соҳа ташкилотларига сотилган товар ҳажми эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, нақд пулсиз товар обороти нисбатининг 10 фоизлик чегарасига кирмайди. Демак, савдо корхонасида 10 фоиз доирасидаги нақд пулсиз товар обороти мавжуд эмас, яъни нолга тенг (ёки 10 фоиздан кам: 0 % < 10%). Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, мазкур корхона 2017 йил якунлари бўйича чакана савдо корхонаси бўлиб ҳисобланади ва шу 2017 йил учун ягона солиқ тўловини чакана савдо корхоналари учун белгиланган ставкаларда тўлаши керак.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотилган товарлар нисбатини қандай аниқлашни яхши тушуниб олиш учун ЎзР ВМнинг № ММ/04-01-32-14/231/214 ва ЎзР ДСҚнинг № 16/3-4061  қўшма хатига 1-илова билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Ўзбекистонда ташкилотлар пулни тўлов сервислари орқали қабул қилиб товар сотиш билан, яъни электрон тижорат билан шуғулланишлари мумкин.

Электрон тижорат масалалари Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуни (29.04.2004 йилдаги  №613-II Қонун), “Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 02.06.2016 йилдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган) ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Тўловни бир нечта тўлов сервислари орқали амалга ошириш мумкин. Онлайн-дўконни қандай тўлов тизимига улаш мумкинлиги ҳамда сервисга уланиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги манбадан олинг:

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/internet-dukonni_qanday_tulov_tizimlariga_ulash_mumkin

Электрон тижорат фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб ҳисобланмайди. Электрон тўлов сервислари орқали олинган тушумга солиқ солиш бошқача тарзда (масалан, нақд пул, пластик карта ва бошқ.) олинган тушумга солиқ солишдан фарқ қилмайди.

Электрон тижорат тўғрисидаги қонун (29.04.2004 йилдаги  №613-II) ҳамда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 02.06.2016 йилдаги 185-сон қарори) билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Показать ответ

Чакана савдо фаолиятини амалга оширишда “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (ВМнинг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган), Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари (ВМнинг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган 1-илова)га риоя қилиш лозим.

Чакана савдода бухгалтерия ҳисобини юритиш корхонанинг ҳисоб сиёсатидага мувофиқ амалга оширилади. Масалан ТМЗ ҳисоби таннархи бўйича юритилиши ёки сотиш (реализация) қиймати бўйича юритилиши мумкин. Шунга қараб бухгалтерия ҳисобидаги ўтказмалар фарқланади.

Товар таннархи бўйича ҳисобга олинса.

Товарлар ҳисоби таннархи бўйича юритилган тақдирда, уларнинг ҳисобини юритишда қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари улгуржи савдодагидан қўп фарқ қилмайди. Бунда товарлар 29 10 “Омбордаги товарлар” счётида таннархи бўйича ҳисобга олинади. Товар сотилган пайтда қуйидаги ўтказма берилади:

Сотилган суммага:

1)      Дт 50 10 “Кассадаги пул маблағлари”

                        Кт 90 20 “Товарларни сотишдан даромад”

Изоҳ: (Агар пул тўлов терминали орқали пластик картадан ечиб олинса, 50 10 счётининг ўрнига терминал счёти, масалан 57 20 “Терминалдан қабул қилинган йўлдаги пул маблағлари” счёти ишлатилади)

Сотилган товарнинг таннархига:

2)      Дт 91 20 “Сотилган товарлар таннархи”

              Кт 29 10 “Омбордаги товарлар”

Товарлар сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинса.

Товарлар сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинса, улар 2910 - «Омбордаги товарлар» счётида сотув қиймати бўйича акс эттирилади. Бунда кирим қилинган қиймат билан мол етказиб берувчига тўланадиган сумма орасидаги фарқ (савдо устамаси) 29 80 “Савдо устамаси” контр-актив счётда акс эттирилади. Ҳар бир давр охирида 29 80 “Савдо устамаси” счёти сальдосининг бир қисми сотилган товарлар қийматига мутаносиб равишда реализация қилинган товарлар таннархини камайтиришга ҳисобдан чиқарилади.

Мисолда кўриб чиқамиз:

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхона кейинги ой бошидан чакана савдо билан шуғулланади, улгуржи савдони тўхтатади. Давр бошида 2910 “Омбордаги товарлар” счётида 83 000 сўм суммадаги товарлар ҳисобда турган. Уларга 7 000 сўм савдо устамаси қўйиб сотилади. Ой мобайнида 225 000 сўмга (таннархи) товар туркумини сотиб олинди. Ушбу товарларни реализация қилиш нархи  – 240 000 сўм. Савдо устамаси 15 000 сўм (240 000 – 225 000). Ой давомида 270 000 сўмлик реализация қилинди.

Ой бошида товар қолдиғи суммасига тузатиш киритилади ва товарлар сотиш қийматида акс эттирилади:

Дт 29 10 “Омбордаги товарлар” 7 000 сўм

            Кт 29 80 “ Савдо устамаси”                    7 000 сўм

Шундай қилиб, 29 10 счётидаги товар қолдиғининг қиймати 90 000 сўмга тенг бўлди (83 000 + 7 000 = 90 000).

Харид қилинган товарни кирим қилишда қуйидаги ўтказма берилади:

Дт 29 10 “Омбордаги товарлар” 240 000 сўм

Кт 29 80 “ Савдо устамаси”                    15 000 сўм

Кт 60 10 “Тўланадиган счётлар”             225 000 сўм

Ой давомида қилинган реализация (270 000 сўмга) қуйидагича акс эттирилади:

Дт 50 10 “Кассадаги пул маблағлари”     270 000 сўм (ёки терминал счёти)

            Кт 90 20 “Товарларни сотишдан даромад”       270 000 сўм

Кейин устаманинг қайси қисмини реализация таннархини камайтиришга ҳисобдан чиқариш кераклиги аниқланади. Умумий савдо устамаси 22 000 минг сўмни ташкил этади (давр бошида – 7 000 ва шу даврда келиб тушган товарлар бўйича – 15 000). Товарлар умумий суммаси – 330 000 сўм (давр бошида – 90 000, давр мобайнида келиб тушган – 240 000). Бундан биз давр учун устаманинг ўртача фоизини топа оламиз:

Ўртача фоиз = 22 000 : 330 000 = 6,67%

Шу тариқа реализация қилинган устама 270 000 х 6,67% = 18 000 сўмни ташкил этади.

Товарларни таннархга ҳисобдан чиқариш бўйича ўтказма қуйидагича бўлади:

Дт 29 10 “Омбордаги товарлар”             18 000 сўм

Дт 91 20 “Сотилган товарлар таннархи”         252 000 сўм

            Кт 29 10 “Омбордаги товарлар               270 000 сўм

Эътибор беринг! 2910-счётдан товарлар реализация қилиш нархи бўйича ҳисобдан чиқарилади, бироқ бунда сотишлар таннархи (91 20 счёт) реализация қилинган устама суммасига тузатилади. Бунда айни ҳисобдан чиқарилган реализация қилинган устама (18 000 сўм) товарларни реализация қилишдан ялпи фойдани кўрсатади.

  • 1
  • 2
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика