Ответов: 621
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Давлат мулкини ижарага бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади. Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади: ижара тўлови; коммунал ва фойдаланиш тўловлари.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш АВда 22.12.2010 йилда 2169-сон билан рўйхатга олинган Йўриқномага асосан амалга оширилади.

Савол мазмунида ташкилот коммунал хизматлар учун тўловларни ижарачилардан қандай олиши, бунда қандай ҳужжатлар ва қай тарзда расмийлаштирилиши, шунингдек текширув далолатномасининг мазмуни очиб берилмаган. Текширувга оид ҳужжатларни кўрмай туриб ташкилотда йиғилган суммаларни бюджетга олиб қўйилгани қанчалик тўғри эканлиги тўғрисида аниқ фикр юритиш қийин. Шуни айтиш мумкинки, бюджет ташкилотларида мол-мулкни ижарага беришда олинадиган ижара тўловлари счёт № 26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар”да ҳисобга олинади, яъни, молиявий натижаларда даромад сифатида акс эттирилади. Ижарачилардан олинадиган коммунал тўловлар эса ташкилотнинг даромади деб ҳисобланмайди. Коммунал хизматларни кўрсатувчи ташкилотдан кирувчи ҳисобварақ-фактура олинган пайтда уларнинг суммалари тўлиқ миқдорда ҳаражатларга олиб борилмайди, ижарачиларга тўғри келадиган қисми ижарачиларнинг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади. Коммунал хизматларни қоплаш учун ижарачилардан пул тушганида дебиторлик қарзи ёпилади. Шу йўсинда коммунал хизматлари тўланади. Аслида ижарачилар коммунал ҳизматлар учун тўғридан-тўғри етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишлари ҳам мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда коммунал хизматлар бўйича ижарачилардан олинган суммалар бухгалтерия ҳисобида нотўғри акс эттирилган бўлиши мумкин. Натижада, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тўлиқ миқдорда бюджетдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилган бўлиши мумкин. Шу сабабли йиғилиб қолган маблағлар ортиқча маблағ сифатида бюджетга ўтказилган деган таҳминимиз бор.

Бюджет ташкилотида бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш учун қуйидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинг.

Показать ответ

Корхона корпоратив пластик карта орқали пул тўлаш йўли билан хизмат автомашинаси учун бензин харид қилса, пластик карта сақловчиси белгиланган тартибда ишлатилган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот бериши шарт  (Адлия вазирлигида 2005 йил 18 апрелда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низом). Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармонида 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисобварақ-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибни жорий қилиш назарда тутилган.

Сизнинг ҳолатингизда корхона раҳбари доимий равишда пластик картани сақловчиси бўлса ва ундан вақти-вақти билан бензин харид қилса, у ҳар 10 кунда бухгалтерияга ҳисобот топшириши керак. Чакана савдода пластик карта орқали харид қилинганда харидорга терминал чеки ва НКМ чеки берилади. Ёқилғи станцияси берган ҳужжат (чеклар ёки ҳисобварақ-фактура) асосида харид қилинган бензинни кирим қилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттиришингиз мумкин. Ёқилғи кирими чекда кўрсатилган харид санаси билан акс эттирилади.

Автомашина ёқилғисини бир ойда бир марта ҳисобдан чиқаришингиз мумкин. Бу корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши керак. Автомашиналар учун ёқилғи сарфи нормасини белгилаб қўйиш ва раҳбар буйруғи билан тасдиқлаш лозим. Нормаларни белгилашда автомашинанинг техник ҳужжатларидаги маълумотлардан фойдаланишингиз мумкин, унинг техник характеристикаларида бензин сарфи кўрсатилган бўлади. Ёки “Ўзбекистон стандартизация , метрология ва сертификация агентлиги”нинг 28.07.2003 йилдаги 05-20 сонли қарори билан тасдиқланган нормалардан фойдаланган ҳолда корхонангизнинг нормаларини ишлаб чиқинг. Автомашинанинг босиб ўтган йўлига қараб ёқилғи сарфини ҳисоблаб чиқарасиз. Бунинг учун алоҳида журнал юритиб, спидометр кўрсаткичини муайян даврларда текшириб туришингиз лозим. Масалан, ой бошида ва ой охирида спидометр кўрсаткичини ечиб олиб (журналда қайд этиб), ёқилғи сарфини норма бўйича ҳисоблаб топасиз. Норма бўйича ҳисоблаб топилган ва ҳақиқатда сарфланган ёқилғи ҳажмини солиштирасиз. Ёқилғини ҳақиқатда сарфланган миқдорда ҳисобдан чиқарасиз. Ёқилғи сарфи белгиланган нормадан ортиқ бўлиши мумкин. Бу ҳар хил сабабларга асосан содир бўлади, масалан, автомашинанинг носозлиги ёки эскириши, ходим бензинни ўзининг шахсий мақсадида ишлатиш учун олиши ва ҳ.к. Бундай ҳолатларда вазиятга қараб ҳисоб юритилади.

Эслатма.

  • Нормадан ортиқ харажатлар қиймати ҳисобдор ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралиши ва ЖШДСга тортилиши мумкин (СКнинг 177-моддаси), ЯИТ ва суғурта солиғига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).
  • Фойда солиғи тўловчи юридик шахсларда нормадан ортиқ харажатлар чегирилмайдиган харажатлар бўлиб ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси).

Шунингдек, қўшимча маълумотлар:

https://vopros.norma.uz/question/12032

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/kpk_vositasida_haq_tulash_hisobvaraq-faktura_kerakmi

Показать ответ

Устав капиталининг миқдори ўзгарганида таъсисчилар йиғилишининг қарори асосида уставга тегишли ўзгаришлар киритилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бухгалтерия ўтказмалари.

Агар таъсисчи ўз улушини (айни ҳолатда товарларни) уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар киритадиган бўлса:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Изоҳ

Таъсисчи улуш сифатида товар киритди

2910 “Омбордаги товарлар”

6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари”

Киритилган мол-мулк қиймати таъсисчилар томонидан баҳоланади

Уставга ўзгариш давлат рўйхатидан ўтди

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

8330 “Пай ва улушлар”

 

Олдиндан киритилган улуш қиймати ҳисобга олинди (зачёт)

6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари”

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

 

Агар таъсисчи ўз улушини уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтганидан кейин киритса:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Изоҳ

Уставга ўзгариш давлат рўйхатидан ўтди

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

8330 “Пай ва улушлар”

 

Таъсисчи улуш сифатида товар киритди

2910 “Омбордаги товарлар”

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

Киритилган товар қиймати таъсисчилар томонидан баҳоланади

Қонун ҳужжатларида жамиятнинг устав капиталига улуш сифатида киритилган мол-мулкдан фойдаланишга нисбатан чекловлар йўқ. Жамият устав фондига киритилган мол-мулкни сотиш ҳуқуқига эга. Асосийси, Ўзбекистонда савдо-сотиққа оид ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиш лозимлигини эсда сақланг. 

Показать ответ

АВлар аввал корхонангиз балансининг қайси моддасида ҳисобга олинганига эътибор беринг. Улар шўъба ёки қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар шаклида ҳисобга олинган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда активларни аввал омборга кирим қилиб, ҳисоб сиёсатига асосан уларни классификацияланишига қараб тегишли счётларда акс эттирасиз. (масалан, асосий воситалар 0820 “АВларни харид қилиш” счётида, материаллар 1000 “Хом ашё ва материаллар” счётида). Активларни кирим қилиш учун сизда асос бўлиши керак (масалан, шўъба корхонасининг ликвидация қилиниши ёки бошқалар). Кейин эса комиссия тузиб, бошқа харакатларни амалга оширасиз.

Корхонада ишлатилмаётган асосий воситалардан (АВ) кейинчалик фойдаланилмаса уларни ликвидация қилиш, сотиш, текинга бериш ёки бошқача йўл билан ўзга шахсларга ўтказиш орқали балансдан чиқариш мумкин. Агар АВлардан вақтинчалик фойдаланилмаса, уларни маълум муддатга консервация қилиш мумкин. Ушбу харакатларни амалга ошириш учун корхонада раҳбар ёки бош инженер бошчилигида комиссия тузиш керак. Комиссия АВларнинг ҳолатини, улар фойдаланишга яроқли ёки яроқсиз эканини, қайта тиклаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини ва шунга ўхшаш масалаларни аниқлайди, кейин эса уларни қай тарзда тасарруф қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида таклиф беради. АВларнинг кейинги тақдири тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин, уларнинг ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритасиз.

АВларни балансдан чиқариш

АВларни балансдан чиқариш 5-сон БҲМС ва АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга (кейинги ўринларда Низом) асосан амалга оширилади. Низомда АВларни турли сабаблар билан (ликвидация қилиш, сотиш, текинга бериш ва бошқ.) ҳисобдан чиқариш тартиби, бунда тузиладиган бирламчи ҳужжатлар ва турли ҳолатлардаги бухгалтерия ўтказмалари батафсил тушунтирилган. Активларни АВлар таркибидан чиқаришда улар ёки уларнинг қисмлари материаллар сифатида омборга кирим қилиниши ва 0100 “Материаллар” счётида ҳисобга олиниши мумкин. Батафсил тушуниш учун Низом қоидалари билан танишинг. Ундан ташқари, АВларнинг балансдан чиқишида солиқ мажбуриятлари юзага келиши ёки улар бўйича солиқ мажбурияти тугатилиши мумкин (СКнинг 132,133-моддаси, 204-моддаси, 355-моддаси, 266-моддасини кўриб чиқинг).

АВни консервация қилиш

Техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ёки 3 ой мобайнида ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаган асосий воситалар – уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга консервация қилиниши мумкин.

АВларни консервация қилиш “Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (ВМҚ 16.09.2003 йил № 401) асосан амалга оширилади. 

Консервация қилинган АВлар 0199 “Консервация қилинган асосий воситалар” счётида ҳисобга олинади (21-сон БҲМС) ва консервация муддати давомида уларга эскириш ҳисобланмайди (5-сон БҲМС 32-банд).

АВ мол-мулк солиғи солинадиган объектлар қаторига кирадиган бўлса (СКнинг 266-моддаси), улар консервация қилинганидан кейин ҳам солиқ тўловчида улар бўйича мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан консервация қилинган кўрмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно (СКнинг 269-моддаси).

Показать ответ

Жисмоний шахс банкдан олган истеъмол кредити вақтида тўланмагани учун банк томонидан ҳисобланган пеня – ушбу жисмоний шахснинг банкга бўлган қарздорлиги ҳисобланади. Жисмоний шахс пеня суммасини, агар у банк билан тузга шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, нақд пулда, пластик картадан ёки иш жойи орқали иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлашга ҳақи бор. Жисмоний шахс ўзининг иш жойига ариза ёзиб, пеня суммасини унинг иш ҳақи ҳисобидан банкга ўтказиб беришни сўраса, унинг иш ҳақидан пеня суммасини ушлаб қолиб, банкга ўтказиб беришингиз мумкин.

Пеня суммасини ушбу пеня вужудга келишига айбдор бўлган бухгалтернинг иш ҳақидан ундирмоқчи бўлсангиз, бунинг учун сизга қатъий асос бўладиган ҳужжат керак бўлади (масалан, бухгалтернинг ёзма аризаси ёки суд қарори).

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади.

Пеня суммаси иш ҳақидан ушлаб қолиб, банкга  тўланса (ходимнинг ёки бухгалтернинг иш ҳақидан).

Иш ҳақидан ушлаб қолиш:

Дт 6710 “Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи”

Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”(ходимнинг кредити бўйича банкга тўланадиган)

Пеня суммасини банкга ўтказиш:

Дт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”(ходимнинг кредити бўйича банкга тўланадиган)

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Ёки, иш ҳақидан ушлаб қолиш ва пеня тўлашни қуйидагича акс эттиришингиз мумкин:

Дт 6710 “Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи”

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Агар пеня суммаси иш ҳақи ҳисобланишидан аввал банкга тўлаб берилса.

Пеня суммасини банкга ўтказиш:

Дт 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилганда пеня суммасини ушлаб қолиш:

Дт 6710 “Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи”

Кт 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”

Показать ответ

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг асосий қоидалари Меҳнат Кодексида белгиланган. Лекин, ҳар бир корхонада Меҳнат Кодекси қоидаларига амал қилган ҳолда локал (ички) ҳужжат қабул қилиниши лозим. Ушбу локал норматив ҳужжатда иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиб-қоидалари белгиланади.

Иш ҳақи ҳар ярим ойда камида икки марта тўланиши керак (МКнинг 161-моддаси).

Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи: аванс тарзида ходим билан келишилган миқдорда ёки  ҳақиқатда ишланган кунлар/бажарилган ишлар ҳажми учун тўланиши мумкин.

Агар ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи келишилган миқдорда аванс тарзида тўланса, корхонанинг бундай тартиб назарда тутилган локал норматив ҳужжати ҳамда ҳар бир ходимнинг иш ҳақи белгиланган ҳужжат (меҳнат шартномаси, штат жадвали) аванс ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда албатта ҳар бир ходимнинг ишлаган кунлари назорат қилинади. Масалан, ходим касал бўлган кунлари учун аванс эмас, нафақа тўланади, таътилда бўлган кунлари учун эса таътил пули тўланади. Корхоналарда иш вақтини ҳисобга олиш учун табель юритилади, ёки ишбай асосида иш ҳақи тўланадиган ҳолларда наряд тузилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи аванс тарзида тўланса, ой охирида якуний ҳисоб-китоб табель ёки наряд асосида амалга оширилади.

Агар корхонанинг локал норматив ҳужжатида ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи ҳақиқатда ишланган кунлар/бажарилган ишлар учун тўланиши белгиланган бўлса, ойнинг биринчи ярми ҳамда иккинчи ярми учун иш ҳақи ойнинг биринчи ва иккинчи ярми учун алоҳида тузиладиган табель ёки наряд асосида ҳисобланади. Бунда иш ҳақидан олинадиган солиқ ва мажбурий тўловларни ҳар бир ярим ойлик учун алоҳида ушлаб қолиш мумкин, бюджетга ўтказиш эса ой якуни бўйича ойига бир марта амалга оширилади.

Показать ответ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Агар йил давомида ходимнинг асосий иш жойи ўзгарган бўлса, солиқ унинг аввалги иш жойида олинган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотнома асосида ҳисобланиши керак (СКнинг 186-моддаси).

Янги ишга кираётган ходим йил давомида бошқа иш жойида ишлаган ёки ишламанганлиги ҳақидаги маълумотлар эса мехнат дафтартачи асосида аниқлаш мумкин.

Жисмоний шахс ишга қабул қилинаётган пайтда иш жойига бир қатор ҳужжатларни топшириши лозимлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Жумладан, янги ишга қабул қилинаётган ходим иш жойига меҳнат дафтарчасини топширади (МКнинг 80-моддаси). Ходим биринчи марта ишга қабул қилинаётган бўлса, унга меҳнат дафтарчаси уни биринчи марта ишга қабул қилган корхонада очилади.

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг иш стажини тасдиқловчи ҳужжатдир. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт (МКнинг 81-моддаси). Ходим аввалги иш жойидан бўшаётган пайтда унинг меҳнат дафтарчасига ходим билан меҳнат шартномаси тўхтатилгани ҳақидаги маълумот ёзилади. Ушбу ёзувда ходим ишдан кетган сана кўрсатилади. Айнан шу ёзувдан ходим йил давомида асосий бўлган бошқа иш жойида ишлагани ёки ишмаганини аниқлаш мумкин. Қонун ҳужжатларида бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган.

Ишдан бўшаб кетган ходимнинг шахсий иши сақланадиган папкада у ҳақидаги барча маълумотлар, шу жумладан унинг меҳнат стажига доир маълумотлар сақланиб қолиши лозим.

Маҳалла фуқаролари йиғилиши жисмоний шахсларнинг иш жойи тўғрисидаги маълумотларни одатда шу фуқароларнинг оғзаки ахборотлари асосида тўплайдилар, яъни улар берадиган маълумотнома ҳеч қандай расмий ҳужжатга асосланган бўлмайди.

Ходим томонидан аввалги иш жойида олинган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилмаса ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тақдим этилмаса, ЖШДС белгиланган энг юқори ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 186-моддаси).

Шуни таъкидлаш лозимки, 2018 йил 15 октябрдан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тасдиқловчи ҳужжатларини, шу жумладан шахснинг ишсизлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш бекор қилинган (ЎзР ВМнинг 03.10.2018й. 789-сонли Қарори).

Показать ответ

Жамият амалга оширган ишларга баҳо бериш учун савол мазмунида келтирилган маълумотлар етарли эмас. Лекин, асосий қоидалар тўғрисида маълумот беришга харакат қиламиз.

Таъсисчиларнинг жамият устав фондидаги улушлари ва юридик шахсларнинг бошқа жамиятларга киритилган инвестициялари молиявий ҳисоботларда турли стандартларга муофиқ акс эттирилади.

Жамиятнинг хорижий валютада ифодаланган устав фонди 2008 йилда шаклланган, демак у билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 22-сон БҲМС ҳамда Адлия вазирлигида 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилган (мазкур Низом АВ 26.10.2018 й. 1411-3-сон билан рўйхатга олинган қарорга мувофиқ ўз кучини йўқотган).

Жамиятнинг таъсисчиси бўлган “Ўзавтосаноат” АЖ сизнинг корхонангизга киритган улушини “Узоқ муддатли инвестициялар” сифатида ҳисобга олади. Инвестициялар ҳисоби 12-сон БҲМС “Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш” ҳамда 8-сон БҲМС “Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш” миллий стандартлари билан тартибга солинади.

Узоқ муддатли активлар сифатида тасниф этилган инвестициялар бухгалтерия балансида:

  • Харид қиймати бўйича;
  • Қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича;
  • Харид қиймати ва бозор қийматининг умумий инвестициялар усули бўйича аниқланган энг кам баҳоси бўйича ҳисобга олиниши мумкин.

“Ўзавтосаноат” АЖнинг ҳисоб сиёсатида узоқ муддатли инвестициялар харид қиймати (яъни, айни пайтда улуш киритган кундаги курс бўйича миллий валютада ифодаланган қиймати) бўйича ҳисобга олиниши назарда тутилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда таъсисчининг узоқ муддатли инвестицияси қиймати сизнинг жамият устав фондидаги унинг улуши қийматига мос келади, лекин жамиятда вужудга келган курс фарқи хусусий капитал таркибига кирувчи Кт8420 “Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи” счётида ҳисобга олинади, сизнинг ҳолатингизда 101 500 198,37 сўм.

Жамитяда таъсисчи улуши:

- 6 043 517 702,03 сўм – 8330 “Пай ва улушлар” счётида;

- 101 500 198,37 сўм – 8420 “Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи” счётида ҳисобга олинади.

Ўзавтосаноатда узоқ муддатли инвестиция:

- 6 043 517 702,03 сўм – 0600 “Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар”да.

Юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда жамиятингиз устав фонди шаклланишини қайта ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

Ўхшаш саволларга жавоблар қуйида келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/2102?sid=12436&st=67192&us=6po6afi43qukb2tq6fvq9hs8b3

https://vopros.norma.uz/question/2194?sid=12363&st=67176&us=6po6afi43qukb2tq6fvq9hs8b3

Показать ответ

Хорижий етказиб берувчи хом ашё етказиб бериш контракти бўйича сизнинг корхонага бўлган талабидан воз кечишга қарор қилса, буни ёзма равишда юридик томондан тўғри расмийлаштириш керак, масалан, талаблардан воз кечиш шартномасини тузиш лозим. Бундай шартномани импорт контрактига қўшимча келишув шаклида расмийлаштирсангиз бўлади.

Хорижий валютада ифодаланган мажбуриятлар хорижий валютада мажбуриятни юзага келтирган операция амалга оширилган кундаги МБ курси бўйича сўмга ўгирилиб акс эттирилади ва белгиланган тартибда қайта баҳоланиши мумкин (22-сон БҲМС).

Сизнинг ҳолатингида, хорижий етказиб берувчи сизга бўлган талабидан воз кечиш тўғрисидаги келишув кучга кирган куни хорижий валютадаги мажбуриятингиз қийматини қайта баҳолайсиз. Шундан сўнг, мажбуриятни ҳисобдан чиқарасиз.

Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади (21-сон БҲМС).

1.Қайта баҳолашда юзага келадиган фарқ суммасини акс эттириш.

Мажбуриятнинг сўмдаги суммаси ошадиган бўлса корхона зарар кўради:

Дт 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар”

Кт 6010 “Тўланадиган счётлар”

Мажбурият суммаси камайса, фойда кўрилади:

Дт 6010 “Тўланадиган счётлар”

Кт 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар”

2.Мажбурият ҳисобдан чиқарилишини акс эттириш.

Дт 6010 “Тўланадиган счётлар”

Кт 9360 “Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад”

Счётлар режасида 9360 счётининг ўрнига бошқа янги счёт киритсангиз ҳам бўлади (масалан 9665).

Қўшимча маълумотни қуйидаги ўхшаш саволга жавобда кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/7173?sid=14715&st=89827&us=p7qprf87ihmle4btd33ha9ci66

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш натижасида юзага келадиган даромад – СКнинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар деб эътироф этилади ва солиқ солинадиган базага (ёки фойдага) киритилади.

Юқоридаги операцияларни 1Уз программасида бажариш бўйича эса, “BePro Norma” компанияси билан қуйидаги телефон ёки сайт орқали боғланиб, керакли консультацияларни олишни тавсия қиламиз:

Тел. :(+998 71) 230-21-12;  (+998 71) 230-21-13; (+998 71) 230-45-17.

Сайт: https://1uz.uz/

Показать ответ

Молия Вазирлигининг Адлия Вазирлигида 08.11.2018 йил 1299-4-сон билан рўйхатга олинган буйруғи билан 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 13-банди ва 35-бандига ўзгаришлар киритилган, ушбу ўзгаришлар БҲМСнинг 5-бандига ёки 5-параграфига тегишли эмас.

Мазкур ўзгариш киритилгунига қадар, хорижий валютага сотиб олиган асосий воситаларнинг (АВларнинг) бошланғич қийматига киритиладиган харид қиймати божхона юк декларациясини (БЮД) тўлдириш кунидаги МБ курси бўйича ҳисоблаб сўмга ўтказилган. Ўзгариш киритилганидан кейин эса АВларнинг харид қиймати уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш кунидаги МБ курси бўйича ҳисоблаб сўмга ўтказилади (5-сон БҲМСнинг 13-банди). Яъни, контракт шартларига мувофиқ, АВга бўлган мулк ҳуқуқи ўтишига қараб улар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинади ва, агар уларнинг қиймати хорижий валютада ифодаланган бўлса, шу кундаги курс бўйича сўмда акс эттирилади.

БҲМСда ишлатилган “қайта ҳисоблаш” (рус тилида “пересчёт”) иборасини АВ қийматини қайта баҳолаш” тушунчаси билан адаштирманг, бу ибора (қайта ҳисоблаш) айнан хорижий валютада ифодаланган қийматни курс бўйича ҳисоблаб сўмга ўтказишни назарда тутади. 5-сон БҲМСга охирги ўзгариш киритилган санадан олдин (сизнинг ҳолатингизда икки йил аввал) хорижий валютада кирим қилинган АВларнинг қиймати қайта баҳоланмайди.

Умуман, АВларнинг қиймати, улар қайси валютада олинганидан қатъий назар, корхона балансида хорижий валютада ифодаланмайди, шунинг учун АВларнинг қиймати хорижий валюта курси ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди. АВлар қиймати фақатгина 5-сон БҲМСнинг 5-параграфида белгиланган ҳолатда қайта баҳоланади (АВда 04.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низомга қаранг).

5-сон БҲМСнинг 35-бандига келсак, унда амортизация ҳисобланмайдиган АВлар рўйхати аниқлаштириб қўйилган. 

30.11.2018 [ID: 12258] 1.Ускунани 700 млн. баланс қийматида (жорий бозор баҳоси қимматроқ бўлса ҳам) шуъба корхонасига улуш сифатида киритиш мумкинми? 2.Кейинчалик ушбу ускуна шуъба корхонаси томонидан бозор бахосида, масалан 1 млрд сумга сотилганда ҳамда шуъба корхонаси тугатилганда, шуъба корхонаси АВлари бош корхонага қандай топширади ва қандай ўтказмалар берилади? 3.Шуъба корхонани тугатиш жараёни ва ҳар икки корхонада бухгалтерия ўтказмалари юзасидан тушунтириш берсангиз ?
Показать ответ

Саволнинг мазмунига қараганда корхона МЧЖ шаклидаги шуъба корхонасини таъсис қилган.

МЧЖ ўзига тегишли ускунани шуъба жамиятининг устав фондига баланс қийматида киритиши мумкин. МЧЖнинг устав фондига киритиладиган мол-мулкнинг (ёки пулсиз ҳиссанинг) пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишида бир овоздан қабул қилинадиган қарор билан тасдиқланади (ЎзРнинг “Масъудияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни, 06.12.2001 й.№310-II, 15-модда; 5-сон БҲМС 14-моддаси).

Шуъба корхонасининг асосий воситалари (АВ) ўзга учинчи шахсларга сотиладиган бўлса, ушбу АВлар бош корхонага қайтиб келмайди, демак бош корхонада ҳисобга олинмайди.

Бош корхонада ҳисоб юритиш.

Ликвидация қилинаётган хўжалик жамият мол-мулкини таъсисчилар ўртасида тақсимлаш натижасида таъсисчи олган АВларнинг бошланғич қиймати уларни қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймати бўйича аниқланади, бунда АВларни олиш билан боғлиқ харажатлар бўлса, улар ҳам бошланғич қийматга киритилади (5-сон БҲМС 14.1-моддаси, 11-моддаси). Шуъба жамияти тугатилганида бош жамиятга (таъсисчига) келиб тушадиган АВлар дебет бўйича 0700 “Ўрнатиладиган асбоб-учкуналар” счётида ёки 0820 “Олинган асосий воститалар” (монтаж талаб қилиниши ёки қилинмаслигига қараб) счётида, кредит бўйича 0620 “Шуъба хўжалик корхоналарига инвестициялар” счёти билан корреспонденцияда ҳисобга олинади. Бошланғич қиймати шаклланганидан кейин эса асосий воситаларни ҳисобга олувчи 0100 счётлар гуруҳига (ёки бошқа тегишли счётга) ўтказилади.

Шуъба жамиятида ҳисоб юритиш.

Тадбиркорлик субъектларини (шу жумладан шуъба жамиятини) тугатиш (ликвидация қилиш) “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низомда (Президентининг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тугатилаётган жамиятда ликвидация баланси тузилишидан аввал таъсисчилар билан ҳисоб-китоб қилишда уларга АВлар берилса, ушбу берилаётган АВларнинг чиқиб кетиши “Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган) 9-параграфида кўрсатилган тартибда акс эттирилади. Мазкур Низом билан танишиб чиқинг.

Қўшимча маълумотлар қуйида келтирилган:

https://vopros.norma.uz/question/4042?sid=17378&st=114491&us=far2rjqv2q5csrah36vtbbe5l7

Показать ответ

Ижаранинг тури икки хил бўлиши мумкин: молиявий ижара ва оператив ижара. Ижара объектининг ижарачи балансига ўтиши ёки ўтмаслиги ижара турига боғлиқ.

Савол мазмунида ижара объекти аниқлаштирилмаган. Лекин ер солиғи тўғрисида савол берилганига қараганда ижарага кўчмас мулк (бино ёки иншоот) олинган кўринади.

Ижара объектини ҳисобга олиш.

Оператив ижара шартномаси бўйича ижарага олинган объект ижарага берувчининг балансида сақланиб қолади. Ижарага олувчида эса ушбу объект балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади (6-сон БҲМС, 4-§, 21-сон БҲМСнинг 2-иловаси 6-қисми).

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича ижарага олинган объект ижарага олувчининг балансига ўтади (6-сон БҲМС, 3-§).

Ер солиғини тўлаш.

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар ер солиғини тўлайдилар (СКнинг 279-моддаси).

Кўчмас мулк одатда кўпроқ оператив ижарага берилади. Яъни, кўчмас мулк оператив ижарага олинган бўлса, ушбу мулк жойлашган ер участкаси бўйича ер солиғини ижарага берувчи тўлайди.

Объект молиявий ижарага олинганда ушбу объект жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ (мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи) ижарага олувчига ўтган бўлса, ер солиғини ижарага олувчи тўлайди.

Показать ответ

Республикамизда корпоратив пластик карталардан фойдаланиш “Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади (АВда 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатга олинган).

Мазкур Низомга асосан, корпоратив пластик карта корхонанинг ходими бўлган сақловчига ҳисобдорликка берилади. Юридик шахслар фаолият юритиш, шу жумладан давлат божи ва йиғимларни тўлаш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин. Корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай корпоратив банк картаси  воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида юридик шахснинг бухгалтериясига ҳисобот топшириши этиши шарт. Ҳисоботга сотувчилардан олинган терминал чеки, НКМ чеки, ҳисобварақ-фактуралар, квитанциялар илова қилинади. Ёқилғи ходим ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида бухгалтерияда ҳисобга олинади.

Корхона фаолиятида ишлатадиган автотранспорт воситаси ўзига тегишли ёки ижарага олинган бўлиши, ё бўлмаса ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат вазифасини бажариш учун фойдаланиши мумкин. Автомобиль ижарага олинган бўлса, уни ёқилғи билан таъминлаш ижарачи корхонага юклатилса, ушбу ижарачи корхона автомобилнинг техник кўрсаткичларидан келиб чиқиб ёқилғи сарфи нормасини тасдиқлайди ва корхонанинг ички ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда масофа ўлчагичи кўрсатмаларига қараб ҳисобдан чиқаради. Корхона ўз ходимининг шахсий автомашинасидан хизмат мақсадида фойдаланса, ходимнинг аризасига биноан унга компенсация пули ўрнига ёқилғи бериш қонун ҳужжатлари томонидан таъқиқланмаган. Бундай ҳолатда ходимга ҳисоблаб ёзилган компенсация пули унга берилган ёқилғи қиймати ҳисобига ёпилади. Компенсация нормалари қуйидаги норматив ҳужжатда белгиланган.

Қаранг: МКнинг 173-моддаси; ВМ 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон Қарори билан тасдиқланган "Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш Тартиби".

Ҳисобдор шахснинг ҳисоботи ва бирламчи ҳужжатлар билан тасдиқланмаган харажатлар мазкур ходимларнинг солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромадлари сифатида қаралиши мумкин ва жами даромадлари таркибида ЖШДСга тортилади. Шуниингдек, ходимларнинг шахсий автомашиналаридан хизмат мақсадларида фойдаланилгани учун белгиланган нормалардан ортиқ тўловлар ушбу ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади (СКнинг 177-моддаси). Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ЯИТ ва ПФга мажбурий суғурта бадалига тортилмайди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда СКнинг 177-моддасида назарда тутилган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари ҳамда хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар чегирилмайдиган ҳаражатлар бўлиб ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси). ЯСТ тўловчи корхоналарда эса бундай тўловлар корхонанинг солиқ солинадиган базасига таъсир кўрсатмайди.

Показать ответ

Юридик шахс бўлган таъсисчи мол-мулкни текинга олса, ушбу мол-мулк қиймати мазкур юридик шахснинг (таъсисчининг) бошқа даромади деб эътироф этилади ва унинг даромади ушбу мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича белгиланади (СКнинг 132-моддаси, 135-моддаси). Асосий воситани олган юридик шахснинг бошқа даромади солиқ солинадиган жами даромадга (фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича) киритилади ва солиққа тортилади (СКнинг 129-моддаси, 355-моддаси).

Одатда асосий восита текинга қолдиқ қиймати бўйича берилади. Бунда АВни берган корхонада унинг қолдиқ қиймати миқдорида зарар юзага келади. Умумбелгиланган солиқлар тўловчиларида фойда солиғи солинадиган даромадни аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан зарар чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси), СКнинг 145-моддаси 40-банд "е" ва "ж" ларида кўрсатилган зарарлар бундан мустасно. Бунда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база (сотиш қиймати билан қолдиқ қиймати орасидаги ижобий фарқ) мавжуд бўлмайди.

Асосий воситани текинга олган таъсисчи жисмоний шахс бўлса, у ҳолда юридик шахс томонидан унга текинга берилган мол-мулк қиймати жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этилади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ЖШДС) тортилади (СКнинг 177-моддаси). Бунда жисмоний шахснинг даромадига деларация асосида солиққа тортилади (СКнинг 189-моддаси). Юридик шахс берган маълумотнома асосида жисмоний шахс солиқ хизмати органига декларация топширганида асосий воситанинг қолдиқ қиймати унинг жами даромадига қўшилади ва солиққа тортилади. Юридик шахс асосий воситани олган жисмоний шахс тўғрисида белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт (СКнинг 187-моддаси).

Показать ответ

TIR (французча Transports International Routiers, рус тилида «Международные дорожные перевозки», МДП) —  товарларни автомобилларда халқаро ташишлар (ХТ) тизими. Ушбу тизим юкларни Халқаро ташишлар китобчасини (ХТ китобчаси) қўллаган ҳолда Халқаро ташишлар тўғрисидаги божхона конвенцияси асосида ишлайди. TIR – божхона транзитининг хадқаро ҳужжати, у ХТ китобчаси деб аталадиган ҳужжатнинг ичидаги жуфт варақлардан ташкил топган бўлади, ҳар бир божхона зонаси учун иккитадан варқ – бири кириш учун, иккинчиси чиқиш учун. Юк ортилганидан сўнг, автомашина пломбаланади ва машина хайдовчиси ХТ китобчасини маршрутидаги божхона зоналарида кўрсатиб, чегараларда юк текширилмаган ҳолда белгиланган манзилигача боради. Юк манзил охиридаги пункт божхонасидан чиқишида TIRнинг охирги варағи йиртиб олинади. Мазкур ҳужжатнинг импорт қилувчига етиб келмаслиги – бу табиий ҳол, у импортёрда сақланмайди.

Қуйидаги ҳужжатни қаранг (рус тилида): Юкларни халқаро ташишларда божхона конвенциясини қўллаш тўғрисидаги Низом, АВда 10.12.1996 йилда 290-сон билан рўйхатга олинган.

CMR – бу халқаро ташишларда товарга илова қилинадиган йўл ҳужжати (юк хати). Унда божхонага қандай товар, қандай ҳолатда, қайси санада ва соат нечада келигани кўрсатилади. Мазкур юк хатидан шунингдек қуйидаги маълумотларни тушуниб олиш мумкин: товар миқдори қанча бўлган, уни айнан ким ва қайси маршрут бўйича ташиб келтирган, транспортировка қайси ҳужжат асосида амалга оширилган, юкни олувчи ва юборувчи ким.

Автоташиш иштирокчилари бўлганларнинг (Ташувчи, Юкни олувчи, Юкни жўнатувчи) ҳар бирида CMRнинг дубликати бўлиши керак. Одатда товарга юк хатининг оригинали ва кўчирма нусхалари илова қилинади. Ҳужжатнинг оригинали етарли нусхада таёрланган бўлса, улардан бири импортёрга етиб келади. Айрим ҳолларда фақат кўчирма нусхаси етиб келади, оригинал нусхалари эса ташиш маршрутидаги чегараларда қолиши мумкин.

Показать ответ

ЖШДС бўйича имтиёзга доир хатоликни кейинги ойда тузатиш учун аввалам бор 1С программасини тўғри созлашингиз лозим. Иш ҳақидан ЖШДС йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисобланади, шунинг учун тўғри созланган программа кейинги ойда хатоликларни автомат равишда текислайди. Шунингдек, қуйидаги маслаҳатларни ёдда сақланг:

  1. Ҳисобланадиган фоизларни алоҳида счётда ҳисобга олинг (асосий қарз суммаси билан бирга эмас.
  2. Ходимнинг иш ҳақи бўйича фақат ундан ушлаб қолинадиган асосий қарз суммаси “солиқ солинмайдиган сумма” (необлагаемая сумма) сифатида белгилаб қўйинг (1Сда), фоиз суммасини бу суммага киритманг. Масалан, ҳар ой ушлаб қолинадиган асосий қарз суммаси 100 000 сўм, ҳисобланадиган фоиз суммаси 3 000 сўм бўлса, солиқ солинмайдиган сумма 100 000 сўм бўлади.
  3. ЖШДС ва мажбурий тўловлар ушлаб қолинганидан кейин заем суммаси ва фоизлар суммасини ушлаб қолинг.

1С программаси бўйича мутахассис билан маслаҳатлашишни сизга тавсия этаман. Мутахассис программани созлашга ёрдам беради.

Показать ответ

Ҳа, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини бериш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда иссиқ овқат қиймати ҳисобга олинади.

Меҳнатга лаёқатсиз бўлган ишчига у бетоб бўлган кунлари учун касаллик варақаси асосида нафақа тўланади (МКнинг 285-моддаси, СКнинг 175-моддаси).  Нафақани ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан ижтимоий суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради (АВда 2002 йил 8 майда 1136-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 50-банди, Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби ВМнинг 11.03.1997 йилдаги қарори билан тасдиқланган). Корхонанинг ходимларни иссиқ овқат билан таъминлашга қилган харажати корхона ишчи-ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киритиладиган компенсация тўловлари ҳисобланади (СКнинг 172-моддаси 5-хатбоши, 174-моддаси 13-банди) ва мажбурий ижтимоий суғурта бадалларига тортилади (СКнинг 306,307-моддалари).

Показать ответ

Ходимлар ёки таъсисчи топонидан корхона манфаатида қилинган ҳаражатларни ФКнинг 47-бобига асосан қоплаб бериш мумкин. Бироқ, ушбу харажатлар ҳар томонлама асосланган бўлиши керак.

Саволнинг мазмунига қараганда корхона таъсисчиси ёки ходимлари корхона манфаатида бажариладиган ишлар ва хизматлар (шу жумладан таъмирлаш ишлари) ҳақини тўлайдилар. Сизнинг ҳолатингизда бу тарзда харажатлар қилиш ва уларни қоплаб бериш етарли асосга эга эмас деб қаралиши мумкин. Чунки одатда ходимлар хизмат сафарида бўлганларида, баъзи ҳолларда эса пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив пластик карталардан тўловларни амалга оширишнинг иложи бўлмаган вазиятларда ўз ҳисобларидан айрим тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бошқа ҳолатларда эса ҳисоб-китобларни банк ҳисобрақамидан пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив пластик карталари орқали амалга ошириш мумкин. Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқинг (АВда 2005 йил 18 апрелда 1470-сон билан рўйхатга олинган). Таъмирлаш ишлари бажарилганида эса қўшимча ёлланма ишчиларнинг меҳнатидан фойдаланилса, улар билан ҳисоб-китобларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиб, бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади. Бунда ишчиларга тўловлар банкдан олинган нақд пул билан амалга оширилади ёки уларнинг пластик карталарига пул ўтказилади (солиқ ва мажбурий тўловлар ушлаб қолиш тўғрисидаги талабларга амал қилган ҳолда).

Ходимлар томонидан корхона манфаатида қилинган харажатларни қоплаб бериш тўғрисида қуйидаги ўхшаш саволларга берилган жавобалрда кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/11576

https://vopros.norma.uz/question/7972?us=kb55f1t2rvj8el560sm7t9uqa0

https://vopros.norma.uz/question/8123?us=kb55f1t2rvj8el560sm7t9uqa0

Показать ответ

Йўқ, қарзга олинган маблағлар ҳисобига сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар киритилмайди (5-сон БҲМС 11-банди).

Показать ответ

Дивидендлар – деганда акциядорлар ёки таъсисчилар ўртасида тақсимланадиган фойда тушунилади (аниқ таърифини кўриш учун СКнинг 22-моддасига қаранг). Тақсимланмаган фойда таъсисчилар ўртасида дивиден шаклида тақсимланса, дивидендларни тўлаш пайтида тўлов манбаи бўлган жамият (яъни дивидендлар тўловчи корхон) дивидендлар суммасидан белгиланган ставкада солиқ ушлаб қолади ва бюджетга ўтказади (СКнинг 156-моддаси, 185-моддаси).

Саволда “Текстиль” МЧЖ (жамият) таъсисчилари қарорининг мазмуни аниқ баён этилмаган. Агар таъсисчилар ўзларига ҳисоблаб ёзилган дивидендларни футбол клубини молиялаштиришга йўналтиришга қарор қилган бўлсалар ва уларнинг талабларига биноан жамият дивидендларни таъсисчиларга тўламасдан, футбол клубининг ҳисобрақамига ўтказиб берса, у ҳолда жамият ушбу суммадан белгиланган ставка бўйича (2018 йил учун 10%) солиқ ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши лозим. Агар пул маблағи жамият ҳисобидан ўтказилса ва жамиятда зарар сифатида харажатларга олинса, у ҳолда жамиятда дивиден солиғини ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика