Ответов: 118
Ответы эксперта. Гражданско-правовые отношения
Показать ответ

1. Фикримизча, мазкур ҳолатда шахсни ЖКнинг 122-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди. Юқоридаги моддада вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича чиқарилган суд буйруғини бажармаганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.

Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:

- моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш учун маблағ тўлаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги;

- жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида ушбу маблағни тўланмаслиги (ОС Пленумининг 2009 йил 7-сон Қарори 14-банди).

Бунда, моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгаликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатьи назар уч ойни ташкил этиши лозим.

2. Вояга етмаган фарзанд(лар)нинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи чиқарилган кундан (2011 йил) бошлаб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунга қадар тўланмай, тўпланиб қолган алимент бўйича қарздорлик суммаси қарздордан ундириб берилиши керак.

Бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш тугатилади (ОКнинг 147-моддаси). Бироқ, ота-онанинг келишувига биноан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга ҳам таъминот берилиши мумкин. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади (ОКнинг 100-моддаси).

Аслида, алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда суд ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига кўра қарздорни қидиришни (қарздорнинг мол-мулкини қидириш ёки болани қидириш) эълон қилиши шарт (АВ томонидан 2001 йил 29 декабрда 1091-сон билан рўйхатга олинган Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 80-банди).

Сизга, турмуш ўртоғингизни топиш юзасидан эълон қилинган натижасиз қидирув ҳаракатларини назоратга олиш тўғрисида прокуратура органларига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

 

Показать ответ

Қонун ҳужжатларида бош бухгалтернинг бюджет ташкилотларида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича иқтисодчи ишини бажаришига тақиқ мавжуд эмас.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича бир тараф “Ижрочи” (иқтисодчи эмас, яъни лавозими кўрсатилмайди) буюртмачининг (иш берувчининг эмас) топшириғига кўра муайян ишни бажариш (хизматлар кўрсатиш), иккинчи тараф “Буюртмачи” эса, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Ташкилот жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришганда унга нисбатан меҳнат ҳуқуқи нормалари қўлланилмайди (яъни, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилмайди, иш вақтини ҳисобга олиш табели юритилмайди, ижтимоий кафолатлар тақдим этилмайди) ва тегишинча, у ишларни ўзи учун қулай бўлган вақтда, асосий ишидан бўш вақтида бажаради.

Ижрочи иш натижаларини қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан буюртмачига топширади ва унга шартномада назарда тутилган миқдорда, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳақ тўланади.

26.04.2017 [ID: 8447] 1. Квартира 24 йил илгари хусусийлаштириш жараёнида сотиб олинган бўлиб, унга эгалик қилиш ҳуқуқи менда бўлса, юқорида талаб қилинган маълумотларни олиб келишим ҳамда хусусийлаштиришга ўз розилигини берган шахсларнинг розилигини олишим кераклиги тўғрисидаги талаб қонунийми? Агар қонуний бўлса, бу қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? 2. Марказга шу турдаги маълумотномани олиш учун 75 000 сўм тўлаш тўғрисидаги талаб қанчалик қонуний ва у қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? Марказ маълумотномаларни қанча муддатда тақдим этиши керак?
Показать ответ

1. Нотариуснинг талаблари қонуний.

 Хусусийлаштирилган квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва уй-жойнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар ҳам уларнинг умумий мулки бўлмиш хусусийлаштирилган квартира ёки уйга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва тенг мажбуриятларни бажарадилар (УЖКнинг 32-моддаси 5-қисми).

Шунга кўра, хусусийлаштирилган квартира ёки уйни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш учун квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва квартира ёки уйнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг розилиги олиниши керак (УЖКнинг 32-моддаси 6-қисми).

Шунга ўхшаш қоида “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунда ҳам белгиланган, унга биноан хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги билан амалга оширилади (13-модданинг 4-қисми).

Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

-  кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди. Бунда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда кўчмас мулкнинг умумий майдони ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли ҳужжатлардан нусха олиниб, кадастр йиғмажилдининг асли қайтариб берилади;

-  ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма;

-  мулкдорнинг ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.

Агар хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги ҳам талаб қилинади (Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 136-б. 8-хатб. (АВ томонидан 2010 йил 30 мартда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган)).

2. Марказнинг талаби қонуний.

Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринларда - Низом) 5-банди, 9-хатбошисида (ВМнинг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон Қарорига 1-илова) алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида (74888 сўм) йиғим ундирилиши белгиланган.

Бироқ Низомда маълумотнома бериш муддати кўрсатилмаганлиги боис, 10 кунлик муддат Марказнинг ички тартиби қоидалари билан ўрнатилган бўлиши мумкин.

Показать ответ

Ушбу ҳолатда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.

МКга кўра болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши керак (234-модданинг 5-қисми).

Шунга кўра, агар ходима болани парваришлаш таътилида бўлган даврда у билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаса, меҳнат шартномаси узайтирилади.

Муддатли (шу жумладан 1 йилгача) меҳнат шартномалари:

- бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

- корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан;

- қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин (МКнинг 76-моддаси).

Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади (МКнинг 74-моддаси 3-қисми).

Меҳнат шартномалари МКга биноан номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга ҳамда муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади (МКнинг 75-моддаси 1, 2-қисмлари).

Сизнинг ҳолатингизда, ходима болани парваришлаш таътилига чиққунга қадар у билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилган тақдирда ушбу шаклда тузилган меҳнат шартномасини ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузишга йўл қўйилмайди (МКнинг 75-моддаси 3-қисми).

Юқоридаги ҳолатда Сизга тақдим этилган муддатли меҳнат шартномасига имзо қўймаслигингиз керак эди. Шартноманинг тарафлар томонидан имзоланганлиги сизнинг ушбу шартнома шартларига рози эканлигингизни англатади.

Шунинг учун Сиз ўз меҳнат ҳуқуқларингизни тиклаш мақсадида Меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (суд, прокуратура)га ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Мурожаатда шартномага мажбурланган ҳолатда ёки алдов остида имзо қўйганлигингизни ва шу билан боғлиқ ҳолатларни тасдиқловчи далилларни акс эттиришингиз керак бўлади.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасида товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир муносабатлар “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида” Қонун (кейинги ўринларда – Қонун) ҳамда Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидаларига (кейинги ўринларда - Қоидалар) асосан тартибга солинади.

Товар  белгисини  рўйхатдан ўтказиш учун ЎзР Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) мурожаат қилишингиз керак (Қонуннинг 7-моддаси). Бунинг учун Агентликка талабнома топширилади (Қонуннинг 8-моддаси). Талабнома Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиши лозим.

Талабномада қуйидагилар бўлиши керак:

а) товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берувчининг унинг жойлашган жойи ёки яшаш манзили кўрсатилган аризаси;

б) талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;

в) белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва (ёки) хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати (Қоидаларнинг 6-банди).

Ўзбек ёки рус тилида Агентликка берилган талабномада товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва талабномани топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлса, талабнома келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинади (Қоидаларнинг 75-банди).

Товар белгисига доир гувоҳнома ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли реестрда рўйхатга олинганидан кейин ўн кун ичида Агентлик томонидан берилади. Товар белгисига доир гувоҳнома ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади (Қонуннинг 20-21 м.м.).

2.Товар белгиси халқаро миқёсда ҳуқуқий муҳофаза қилиниши учун у Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросида 27.06.1989 йилдаги Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага  мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси  Баённома иштирокчиси ҳисобланади[1].

 


[1] 18.07.2006 й. ЎРҚ-40-сон Қонунига асосан

 

Показать ответ

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - Бюро) электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш, уларни сотиш ҳамда ҳисобини юритишда иштирок этади. 

1. Бюронинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низомнинг (30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016 қарорига 4-илова) 11-бандида белгиланган. Фойдаланилган энергия ресурслари учун маиший истеъмолчиларнинг тўлов интизомини таъминлаш бўйича Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- электр энергияси учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида талабномалар юбориш;

- электр энергияси учун ўз вақтида тўлов қилинмаган ва Бюро талабномалари ижро этилмаганда, шунингдек, электр, газ тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш;

- қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга, шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш;

- қоидабузарликлар бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш (алоҳида истеъмолчиларни улаш ҳақида талабномалар юбориш);

- электр ва газ тармоқларига қайта улаб берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундириш ва ҳ.к.

Бундан ташқари, Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили гувоҳномасини кўрсатган тақдирда, хонадондаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини соат 8-00 дан 20-00 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эгадир.

Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўздан кечириш учун Бюро ходимини қўймаслик далолатнома билан расмийлаштиради. Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад этиши уни электр тармоқларидан узиб қўйишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор этилиши лозим (12.01.2018 йилдаги 22-сон ВМҚга 1-илованинг 109-б., кейинги ўринларда - Қоидалар).

Истеъмолчилар ҳам ўз навбатида фойдаланилган энергия ресурслари учун ўз вақтида ҳақ тўлаши, Бюро ва тегишли инспекцияларнинг ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши ўрнатилган тартибда Бюро ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўришига имкон бериши ва ҳ.к. шарт.

2. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар истеъмолчи томонидан тўлдирилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Бунда тўловлар қонунчилик билан белгиланган барча мавжуд усулларда (тижорат банклари ва почта бўлимлари, мобил алоқа, интернет ва бошқалар орқали) амалга оширилади.

Тўлов квитанцияларини топиш имкони бўлмаганда мобил алоқага келган тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги смс-хабарлар далил сифатида қабул қилинади. Бу каби ҳолларда, келгусида асоссиз қарздорлик келиб чиқмаслиги учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобидаги кўрсаткич ва амалга оширилган тўловларнинг солиштирма ҳисоб-китоби учун ариза беришингиз мумкин.

3. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади (Қоидаларнинг 111-б.).

4. Маиший истеъмолчилар қарздорлик ҳақида Бюро томонидан хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ичида қарзни сўндиришлари шарт. Ушбу муддат ўтгандан сўнг[1] келиб чиққан қарздорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ҳар ойда чиқариш чораларини кўради (Қоидаларнинг 107-б. 3-хатб.).

 


[1] тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичида ноаниқликлар аниқланганда ўн беш кун муддат ўтгандан сўнг (Қоидаларнинг 71-б.)

Показать ответ

Йўқ, мажбур эмас.

Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда (АВда 15.05.2001й. 1031-сон б. рўйх.ол., кейинги ўринларда – 1031-сонли Низом) барча мулкчилик шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан коммунал хизматлар учун ўз ходимлари иш ҳақидан ушланмалар кўринишида тўловни қабул қилиш улар (ходимлар)нинг ёзма розилигини олган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Ходимларнинг розилигисиз буни бажариш уларнинг ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Агар Мажбурий ижро бюроси (Бюро) томонидан 1031-сонли Низом асосида ташкилотингизга ҳар бир ходим кесимида яшаш манзили бўйича коммунал истеъмоли ҳисоб-китобини олиб бориши, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой олиб мажбурий ижро бюросига маълумот тайёрлаб бериш талаби қўйилган бўлса, буни асоссиз талаб деб баҳолаш мумкин. Чунки ҳужжатда ташкилотга бу каби функциялар юклатилмаган.

Бюро фақат суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш, шунингдек уларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга (30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016 қарорига 4-ил. 11-банди “а”-кич. 2,3- хатб., кейинги ўринларда - Низом).

Қолаверса, корхона унинг ходимлари ёзма равишда мурожаат қилганидагина тегишли ҳисоб-китобларни бажариши, коммунал хизматлар учун иш ҳақидан ушланадиган тўлов суммаларини аниқлаши керак.

Бюро ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади (Низомнинг 6-б.).

Қайд этиш керакки, ҳамкорлик икки тарафнинг ўзаро розилигига асосланади, шу билан бирга бу ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳл қилмаслиги керак. Бундан келиб чиқадики, Сиз МИБ билан ҳамкорлик қилиш борасида ихтиёрлисиз.

Бюронинг вазифа ва функцияларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш (Низомнинг 9-б. 4-хатб.), истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларнинг ҳар бир истеъмолчига тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланишини ўрганиш (Низомнинг 10-б.“д”-кич.б. 4-хатб.), белгиланган муддатларда истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини олиш, уларнинг шахсий варақларига маълумотларни киритиш, энергия ресурсларини истеъмол қилишнинг ойлик ҳажмларини аниқлаш (Низомнинг 10-б.“д”-кич.б. 3-хатб.) ва бошқалар киради.

Показать ответ

Тиббий-ижтимоий патронаж ўз функцияларига кўра ҳар бир оиланинг тиббий-ижтимоий аҳволини доимий ва режали ўрганиб боришни (мониторингни) амалга оширади (ВМнинг 22.02.1996 йилдаги 71-сон қарорига 1-илованинг  3-банди, кейинги матнда - Низом).

Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари бригада тамойили бўйича амалга оширилади (Низомнинг 3-1-банди).

Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларига уларнинг мақсадларидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар юклатилган:

- турмуш шароитларини баҳолаш ва тиббий-ижтимоий муаммоларни аниқлаш;

- фертиль ёшдаги аёлларни ва болаларни тиббий кўриклардан мунтазам ўтказиш;

- айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган кам таъминланган оилаларга тиббий-ижтимоий ва мурувват ёрдами кўрсатиш;

- соғлом оилани шакллантириш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш (Низомнинг 5-банди).

Показать ответ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонунга (кейинчалик - Қонун) биноан мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли (Қонуннинг 21-м. 1-2-қисмлари).

Бироқ Давлат хизматлари ягона реестрида (АВ томонидан 2018 йил 1 июнда 3021-сон билан рўйхатга олинган) (реестр рақами № 72) жисмоний ва юридик шахсларни электр тармоқларига улашга аризалар бериш электрон шаклда, пуллик амалга оширилиши белгиланган.

Саволингизда кўрсатилган 17 224 сўм миқдордаги сумма давлат хизматлари орқали мурожаат юборганингиз учун тўлов эмас, балки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларининг сертификатларини берганлик учун йиғим ҳисобланади.

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланиш учун сиз электрон рақамли имзога эга бўлишингиз керак.

ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун жисмоний ва юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (17224 сўм) йиғим ундирилади (ВМнинг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига илованинг 5-б).

ЭРИ калити кўпи билан 24 ой муддатга берилади. Ушбу йиғим бир марта ундирилади ҳамда келгусида сизга берилган ушбу ЭРИ калити орқали 2 йил давомида мурожаат йўллашингиз мумкин.

Показать ответ

Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари Давлат хизматлари Ягона реестрида (АВ томонидан 2018 йил 1 июнда 3021-сон билан рўйхатга олинган) белгилаб қўйилган.

ЭРИ калитининг сертификатини бериш, бунинг учун йиғим ундириш, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига илова, кейинчалик – Маъмурий регламент) билан тартибга солинади.

ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун жисмоний ва юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (17224 сўм) йиғим ундирилади (Маъмурий регламентнинг 5-б).

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади (Маъмурий регламентнинг 9-б. 2-ҳатб.).

Показать ответ

Техник инвентаризация республика ва ҳудудий кадастр бюролари 1993 йилда ташкил қилинган Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги  (22.07.1993й. 371-сонли ВМҚ) ҳузурида бўлган. Кейинчалик ТИБ лар ўрнига ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари фаолият кўрсата бошлади (24.07.1998й. ПФ-2059 – сонли Президент фармони).

Ҳозирда бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилади (02.06.1997й. 278-сонли ВМҚнинг 3-б.)

1991 йилда мавжуд бўлган Техник инвентаризация бюроси томонидан ўтказилган техник инвентаризация ҳамда уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган тақдирда ўзининг юридик кучини сақлаб қолади.

Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда тузилган инвентаризация-техник материаллар, агар уларнинг матнида тўғри расмийлаштирилган, уйга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора бўлса, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиниши керак Мнинг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 1-илованинг 43-банди мазмунидан келиб чиқиб).

Агар сиздаги уй-жой ҳужжатида мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора қилинган бўлса, сиз судда ушбу важни асос қилиб уйга бўлган мулк ҳуқуқини тиклашга эришишингиз мумкин.

Уйга бўлган мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларга:

- давлат ҳокимияти органларининг қарорлари;

- бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари ёки ҳакамлик судининг қарорлари;

- мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар;

- нотариал тасдиқланган: олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари; иморат солиш тўғрисидаги, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисидаги шартномалар ва бошқалар киради (1-сон ВМҚнинг 43-банди).

Показать ответ

Сувоқова ташкилоти ходимининг талаби тўғри.

Агар хонадонингизга ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбоби белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, яъни ушбу асбоб ўрнатилганлиги тўғрисидаги икки томонлама тасдиқланган далолатнома асосида сув ўлчаш бўғинига назорат пломбалари ўрнатилган бўлса, сувдан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичларига асосан амалга оширилади.

Истеъмолчи жорий ойнинг 23-25-санасида сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тўғри ва ўз вақтида қайд қилиб бориши, жорий ойнинг сўнгги санасигача ИСКХ ташкилотига кўрсаткич - маълумотларни алоқа воситалари ёрдамида тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириши керак (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМ қарорига 2-илованинг 123-б. 8-ҳатб.).

ИСКХ ташкилоти эса, йилнинг ҳар чорагида бир марта пломбалар бутлигини кўздан кечириш ва кўрсаткичларни ёзиб бориш, тегишли далолатномаларни тузиб боришга мажбур (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМ қарорига 2-илованинг 119-б.).

Сизга, ИСКХ ташкилотига ҳисоблагич асосида амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи квитанцияларни тақдим этган ҳолда, уларга асосан қайта ҳисоб-китоб қилишни сўраб мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Мажбурий тўловларни тўлаш муддати ва уларнинг миқдори қонун ҳужжатларида ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномалар асосида белгиланади (“Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 31-м.).

Қонунга кўра, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш харажатларини ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлашлари керак (УЖКнинг 134-м.).

Коммунал хизматлар учун белгиланган тўловларни амалга оширмаган шахслар (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари)дан тўловларни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат  қилишингиз керак.

Показать ответ

По нашему мнению, нормы Положения не расширяют норм ГК.

Требование по обязательному нотариальному удостоверению договоров аренды и безвозмездного пользования недвижимым имуществом отменяеться с 1 января 2019 года путем установления порядка обязательной постановки договоров аренды на учет в органах государственной налоговой службы (п.2 №ПП-3741 от 25.05.2018).

По смыслу вышеприведенного пункта понимается что данная норма распростроняется только на граждан. Потому что до этого требования по обязательному нотариальному удостоверению договоров аренды и безвозмездного пользования недвижимым имуществом для юрлиц не существовало.

На наш взгляд Положение о порядке обязательной регистрации договоров аренды недвижимого имущества на учет в органах государственной налоговой службы (рег. МЮ от 11.10.2018 г. №3077) по сути упрощает порядок регистрации договоров между гражданами и тем временем не должен усложнять этот процесс для юрлиц.

Под гражданами (физическими лицами) понимаются граждане Республики Узбекистан, граждане других государств, а также лица без гражданства (ст.16 ГК).

Для уточнения вопроса рекоммендуем обратиться с запросом в уполномоченный орган (Налоговый Комитет).

Показать ответ

Фуқаролик кодексига биноан ижара ва аренда атамалари бир маънони англатади.

Фақат Фуқаролик кодексида аренда атамаси “мулк ижараси” (ФК 34-боб) маъносида, ижара атамаси эса, уй-жой ижараси (ФК 35-боб) маъносида келтирилган.

МДХ давлатлари ҳуқуқни қўллаш амалиётида ушбу атамалар тушунчалари қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади:

- шартномалар объектининг турлича эканлиги. Яъни, ижара (турар жой ижараси) объекти сифатида фақат турар жой биноси бўлиши мумкин. Айни вақтда, офис, ишлаб чиқариш, савдо ва омборхона бинолари аренда (мулк ижараси) предмети бўла олади;

- юридик шахс аренда шартномасининг тарафи ҳисобланса, ижарада жисмоний шахслар иштироки назарда тутилади;

- аренда берувчи (арендодатель) ва арендага олувчи (арендатор) аренда муносабатлари иштирокчилари ҳисобланадилар. Ижара муносабатлари эса, ижарага берувчи (наймодатель) ва ижарага олувчилар (наниматель) ўртасида амалга ошади.

Шунингдек, уй-жой ижараси (наем) шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Мулк ижараси (аренда) шартномасининг муддати тарафларнинг келишувига биноан белгиланади.

Саволингиз мазмун ва моҳиятига кўра унга расмий шарҳ берилиши кераклиги ҳамда бундай ваколат бизда йўқлиги сабабли қонун ҳужжатларига расмий шарҳ берилишини сўраб Конституциявий судга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми, икки бола учун - учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин (Оила кодексининг 99-м. 1-қ.).

Алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин (Оила кодексининг 140-м. 2.қ.).

Шунингдек, алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ундирув суднинг қарорига биноан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганда тўланадиган ижтимоий суғурта нафақаларига ва ишсизлик нафақаларига қаратилиши мумкин (“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 68-м).

 

Показать ответ

Йўқ, мумкин эмас.

Товарларнинг фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида сотилиши улгуржи савдо мезонларига тўғри келади (26.11.2002 йилдаги ВМКга Илованинг 2-б. 3-хатб, кейинги матнда - Низом).

Улгуржи савдо билан эса, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланишлари мумкин (Низомнинг 3-б).

Сиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга (шунингдек, банк пластик картаси орқали) сотишингиз керак.

Показать ответ

Қонун ҳужжатларида бундай норма белгиланмаган.

Қонун ҳужжатларида овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг (1 квт/соатга - 250 сўм) 50 фоизи (1 квт/соатга – 125 сўм) миқдорида тўланиши назарда тутилган (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 152-б. 2-хатб.) (кейинчалик - Қоидалар).

Электр энергияси учун ҳақ тўлаш фақат электрни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичларига кўра амалга оширилади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.

Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарур (Қоидаларнинг 119-б.).

Марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойларнинг қайси турдаги турар-жойларга тегишли эканлиги масаласи бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриш Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 36-бобида белгилаб қўйилган. Назорат шикояти бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Назорат шикояти суднинг ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ўтгандан кейин берилган назорат шикояти кўриб чиқилмайди (ИПКнинг 310-м.).

Назорат шикоятида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) назорат шикояти берилаётган суднинг номи;

2) шикоятни бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг ишдаги процессуал ҳолати;

3) ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;

4) ишни биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияларида кўрган судлар ва улар қабул қилган қарорларнинг мазмуни;

5) устидан шикоят берилаётган суд ҳужжати;

6) суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар, важлар келтирилган ҳолда;

7) шикоят бераётган шахснинг илтимоси (ИПКнинг 311-м. 1-қ.).

Ишда иштирок этмаган шахснинг назорат шикоятида қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан унинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилиши керак. Назорат шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак. Вакил томонидан тақдим этилган шикоятга ишончнома ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади. Назорат шикоятига иш бўйича қабул қилинган, суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари ва шикоятнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинади. Назорат шикоятига белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак (ИПКнинг 311-м. 2-5-қ.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика