Ответов: 621
Ответы эксперта. Налоговый учет - 2019
Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги №Р-4010 Фармойишига биноан, тижорат банкига ўтиб кетган банкрот-корхонанинг (шу жумладан банк кредити эвазига ўтганларининг) мулки базасида яратилган корхона, ушбу корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан то стратегик инвесторга сотилган пайтга қадар (лекин уч йилдан кўп бўлмаган муддатга) фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади (№Р-4010 Фармоннинг 2-банди).

Мазкур саволда айтилишича, корхона банк томонидан инвесторга 2016 йил 31 мартда сотилган. Демак, юқорида кўрсатилган солиқларни тўлашдан озод қилинган муддат 2016 йил 31 матрда тугаган ва шу пайтдан эътиборан корхона №Р-4010 Фармойишида белгиланган имтиёзни қўллашга ҳақли эмас.

Показать ответ

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун ЎзР Президенти томонидан солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари берилган (Президентнинг 21.12.2016 й. ПҚ-2687 сонли Қарори, 13-14 банлар).

Улардан фойдаланиш учун мазкур Қарорда белгиланган шатлар бажарилган бўлиши лозим.

Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш тартиби Адлия Вазирлигида 2017 йил 16 майда 2885-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган.

ПҚ-2687 сонли Қарор билан берилган имтиёзлар мақсадли йўналтириш хусусиятига эга эмас.

Қўшимча маълумот учун қуйидагиларга қаранг:

https://vopros.norma.uz/question/9236

https://vopros.norma.uz/question/9444

Показать ответ

Жисмоний шахсларнинг бетоб бўлган вақти учун касаллик варақаси бўйича тўланадиган нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (СКнинг 178-моддаси, 1-банди) ва ЯИТ га тортилмайди, шунингдек, ундан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ушлаб қолинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Демак, ЯИТ ҳамда ПЖга суғурта бадали мазкур ҳолда 600 000 сўмдан ҳисобланади:

Суғурта бадали – 48 000 сўм (600 000 х 8%);

ЯИТ – 90 000 сўм. ЯИТнинг минимал миқдори билан солиштирилади (МВ, ИВ ДСҚнинг АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган қарорига илова).

ЯИТ ва ПЖга суғурта бадали бўйича солиқ ҳисоб-китоби ЎзР Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тақдим этилади (Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга қарорга 10-илова). Бунда, юқорида айтиб ўтилганидек, касаллик варақаси бўйича нафақадан ушбу ажратмалар тўланмаганлиги учун, улар ҳисобот шаклида ҳам даромад сифатида акс эттирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЯИТ ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СКнинг 310-моддаси).

Показать ответ

Ўзбекистон Президентнинг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарорида (кейинги ўринларда – Қарор) тўқимачилик ва тикув-трикотаж истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун имтиёзлар берилган. Ушбу Қарорнинг 14-бандида келтирилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун унда белгиланган иккита шарт бажарилиши лозим:

  • Корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот Қарорнинг 7-иловасида келтирилган рўйҳатга мувофиқ келиши;
  • Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши.

Яъни, корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот, биринчидан, Қарорнинг 7-иловасига мувофиқ келиши лозим, иккинчидан, ҳисобот даврида уларнинг умумий сотиш ҳажмидаги улуши 60 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Мазкур ҳолатда, корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулоти Қарорнинг 7-иловасида келтирилган рўйҳатга мувофиқ келади. Юқорида кўрсатилган иккинчи шарт бажарилган тақдирда, корхона ПҚ-2687 сон қарорнинг 14-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

Показать ответ

Корхона Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594 сон Фармонида (кейинги ўринларда – Фармон) кўрсатилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши учун у мазкур Фармонда ҳамда АВда 11.01.2012 йилда 2312 – сон билан рўйхатга олинган Низомда (кейинги ўринларда – Низом) кўрсатилган барча шартларга мувофиқ келиши керак. Шу жумладан Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариши (хизматлар кўрсатиши) ҳамда ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан (хизматлар кўрсатишдан) тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Показать ответ

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ставкаси 15% миқдорида белгиланган (ЎзР Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 23-Илова).

Лекин, ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТ суммасини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом қабул қилинган (АВда 2010 йил 13 апрелда 2095-сон билан рўйхатга олинган Низомга қаранг).

Мазкур Низомга мувофиқ, ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўлайдилар, бироқ ҳар ойлик ЯСТ суммасини ҳар бир ходим учун:

  • фермер хўжаликлари минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
  • микрофирмалар ва кичик корхоналар ойига минимал иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
  • қолган тўловчилар бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблашади.
Показать ответ

Фоиз кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади (СК 156-модда). Фоизлар суммаси фоизлар олувчи корхона томонидан ЯСТ бўйича солиқ ҳисоб-китобининг тегишли иловаларида кўрсатилади (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-иловада (бошқа даромадлар, 160-сатр) ҳисобланган фоизлар суммаси (тўлиқ миқдорда, ушлаб қолинган солиқ билан бирга) кўрсатилади, яъни аввалига жами даромадга қўшилади;

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-иловада (солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши, 0202-сатр) худди шу сумманинг ўзи яна қайта акс эттирилади ва шу тариқа солиқ солинадиган ялпи тушум суммасини камайтиради, яъни тўланадиган ЯСТ суммасини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган даромаддан чиқариб ташланади.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон Қарорига биноан – хорижий шифокорлар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган техник мутахассисларга тузилган меҳнат шартномалари доирасида олинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслар даромад солиғини тўлашдан, шунингдек улар бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилади. Мазкур имтиёзлар маҳаллий кадрларга тўланадиган иш ҳақига нисбатан қўлланмайди.

Ягона ижтимоий тўлов бўйича имтиёзлар СКнинг 308-моддасида белгиланган. Лекин унда сизнинг соҳангизда ходимларга тўланадиган даромадлар назарда тутилмаган.

Маълумот учун!

Показать ответ

Эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Президентининг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853 сонли Фармонида ҳамда ВМнинг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарори билан тасдиқланган “Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги” Низомда баён этилган. Мазкур қонун ҳужжатларида эркин иқтисодий зона иштирокчилари томонидан ишлатиладиган технологиялар ва технологик учкуналарга нисбатан талаблар қўйилмаган.

Лекин ВМнинг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган “Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом бандларига эътибор бериш лозим. Мазкур Низомда инвестор томонидан ЭИЗ Дирекциясига бериладиган инвестиция буюртмасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Улар орасида инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси мавжуд бўлиб, ушбу бизнес-режада қандай маълумотлар акс эттирилиши лозимлиги кўрсатилган. Бизнес-режада, шу жумладан, қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

  • ускуна ва технологик линияларни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;
  • ишлаб чиқариш технологиясининг (экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда) технологик ускуналари, ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва давлатлари рўйхати кўрсатилган тавсифи;
  • ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги.

Агар қабул қилинган инвестиция лойиҳасига риоя қилинмаса, бу келажакда корхонани ЭИЗ иштирокчилари мезонларига мос келмаслиги тўғрисидаги хулоса юзага келишига олиб келиши мумкин, натижада корхона ЭИЗ иштирокчилари учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади. Шунинг учун ўзга корхонанинг технологиясини ижарага олишдан аввал вазиятни ҳар томонлама ўрганиб, таҳлил қилиб чиқиш керак.

Показать ответ

2. Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги даромадлар манбаидан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларига тўлов манбаида чегирмаларсиз жисмоний шахсларнинг даромад солиғи (ЖШДС) солинади. Солиқ ставкаси 20 фоизга тенг (СКнинг 182-моддаси). Ушбу шахсларнинг даромадларидан  фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ушлаб қолинмайди, шуниндек уларнинг даромадлари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайди (СКнинг 305-моддаси).

Акциядорлик жамиятларида ишловчи чет эллик ходимларнинг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадларига солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси 34-банди).

Показать ответ

Стационарда ва (ёки) амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини тўлаб бериш ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси 1-банди) ва уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) солинмайди (СКнинг 179-моддаси 3-банди). Мазкур имтиёз тиббий хизматлар ходимнинг болаларига кўрсатилган ва ушбу тиббий хизмат харажатлари иш берувчи томонидан тўлаб ёки қоплаб берилган тақдирда ҳам амал қилади. Бунда тиббий хизмат кўрсатилганлиги факти соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан ёзиб берилган ҳужжат билан тасдиқланган бўлиши лозим. Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаганда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Шунингдек, ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари Ягона ижтимоий тўловга ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонининг 2-бўлими б-бандида: “ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш” деб ёзилган.

Амалдаги Солиқ кодексининг 355-моддасида ялпи тушум таркибига нимлар кириши кўрсатилган. Унга молиявий ҳисобдаги реализациядан ташқари яна баъзи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилган. Ялпи тушум корхоналарнинг банкдаги ҳисобрақами бўйича оборотлардан аниқланмайди. Масалан, товар (иш, хизмат) учун аванс тарзида тушган, лекин ҳали улар бўйича реализация бўлмаган тушумлар, қарз тариқасида тушган пуллар, устав фондини шакллантириш учун таъсисчилардан тушган пул ва бошқалар солиқ солиш мақсадида ялпи тушумга кирмайди. СКнинг 355-моддаси билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Мазкур концепцияда солиқ тизимини реформа (ислоҳ) қилишдаги муҳим устоворликлар ва  асосий йўналишлар назарда тутилган. Унда кўриб чиқилган масалалар солиққа оид қонун ҳужжатларида, хусусан Солиқ Кодексида ўз аксини топиши керак. Президент Фармонида Ишчи Комиссияга Солиқ Кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси топширилган. Унда ялпи тушумга нималар кириши аниқлаштириб кўрсатилган бўлади.

Показать ответ

Ягона ижтимоий тўлови (ЯИТ) Адлия вазирлигида 2010 йил 13 апрелда 2095-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. Низомга мувофиқ, ЯИТ суммаси унинг минимал миқдори ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Низомнинг кириш қисмида у (Низом) кимларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги баён этилган.

Низом, жумладан, янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида тадбиқ этилмайди. Яъни, янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг барчаси (фаолият туридан қатъий назар) давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида ЯИТни, унинг минимал миқдорини қўлламаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар. Улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи кичик табдиркорлик корхоналари ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар. 

Показать ответ

Президентнинг 03.05.2018 йилдаги №ПҚ-3693 Қарорига асосан Ўзчармсаноат уюшмаси аъзоси бўлган ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари берилган. Қарорда белгиланган имтиёзларни қўллаш тартиби АВда 27.07.2018 йил 3046-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган. Мазкур имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган.

Божхона ва мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисоботларида акс эттириш Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси ва Давлат Божхона Қўмитаси томонидан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади (АВда 02.04.2005 йил 1463-сон билан рўйхатга олинган Низом). Мазкур Низомнинг 3-параграфига асосан, мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди, шу сабабли Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) ҳам кўрсатилмайди. Бўшаган маблағлар суммаси ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича балансдан ташқари 013 "Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари" счётининг дебетида акс эттирилади. Имтиёз муддати тугаганидан сўнг ушбу счётнинг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Ўзчармсаноат уюшмасига ўтказиладиган ажратмалар ҳисоблаб чиқарилганда харажатларга олинади ва мажбурият акс эттирилади, маблағ тўланганда эса мажбурият ёпилади.

Ажратма ҳисоблаб ёзилганда:

Дт 94 20 “Маъмурий харажатлар”

            Кт 69 90 “Бошқа ҳисобланган мажбуриятлар”

Пул маблағи уюшма ҳисобрақамига ўтказилганда:

Дт 69 90 “Бошқа ҳисобланган мажбуриятлар”

            Кт 51 10 “Ҳисоб-китоб счёти”

Показать ответ

Корхонада етиштирилган маҳсулот (шу жумладан корхонанинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган маҳсулот) таннархидан паст нахда сотилса (маҳсулот кимга сотилганининг, ўз ходимларигами ёки ўзга шахсларгами, аҳамияти йўқ) улар бўйича маълумот ҚҚС ҳисоб-китобининг 0103-сатрида акс эттирилади. Лекин ушбу қоида ҚҚСдан озод этилган оборотларга тадбиқ этилмайди. Яъни, таннархидан паст нархда қилинган реализация бўйича оборот бирор-бир қонун ҳужжатига мувофиқ ҚҚС тўлашдан озод этилган бўлса, у бўйича маълумот 0103-сатрга киритилмайди, акс ҳолда жами оборотлар йиғиндиси (010-сатр) ошиб кетади. СКнинг 208-моддаси 28-бандига биноан, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, таннархидан паст нархда ходимларга маҳсулот реализация қилинса, ушбу маҳсулотнинг таннархи билан ходимга сотиш нархи орасидаги фарқ ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромади бўлиб ҳисобланади ва белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади (СКнинг 177-моддаси), ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси). Шунингдек, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси).

Показать ответ

ФКнинг 83-моддасига асосан кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. Агар бино ичида жойлаштирилган ускуналарни уларга зарар етказмаган ҳолда кўчириб, бошқа жойга ўрнатиш мумкин бўлса, демак уларни кўрмас мулк деб ҳисоблаб бўлмайди.

Одатда кўрмас мулк ҳисобланган бино ва ускуналар алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади. Асосий воситаларни кўчмас мулк ҳамда кўчар мулкка ажратишда бино ва унда жойлашган асбоб-ускуналар бухгалтерияда қандай ҳисобга олинганига эътибор беринг. Машина ва асбоб-ускуналар жойида маҳкам туриши учун бино деворига ёки полига маҳкамланиши мумкин. Уларни бошқа бинога кўчириш имконияти бўлади. Ундан ташқари, асосий воситаларни тавсифлашда асосий фондлар классификатори (асосий воситалар кодлари)дан фойдаланинг.

Показать ответ

Ягона ижтимоий тўловни (ЯИТ) ҳисоблаб чиқариш СКнинг 51-боби ҳамда “ЯИТнинг минимал миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” Низом (АВда 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади. ЯИТнинг минимал миқдори ходимлар сонига ҳамда улар ишлаган кунларнинг сонига бевосита боғлиқ.

Пенсия жамғармасига мабурий суғурта бадаллари ходимларга ҳисобланган иш ҳақи миқдоридан белгиланган ставкалар бўйича аниқланади ва ушбу ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади (СКнинг 51-боби).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботлари Республикада қабул қилинган шаклда тақдим этилади (АВда 22.03.2013 йил 2439-сон билан рўйхатга олинган, 10-илова).

Айни ҳолатда солиқ хизматининг талаби комерал назорат ўтказилиши натижасида қилинган бўлиши мумкин. Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қўшимча ҳисоблаб ёзиш фақат камерал назорат натижасигагина асосланган ҳолда амалга оширилмайди. Камерал назорат ўтказишда СКнинг 70-моддасида белгиланган тартибга риоя қилиш лозим. Солиқ хизматининг сизга қўйган талаби қанчалик тўғри эканлиги ҳақида бирор-бир фикрга келиш учун ўтган ҳисобот даврларидаги солиқ ҳисоботларида кўрсатилган маълумотлар билан танишиб чиқиш керак.

Солиқ хизматининг талабномасига жавоб беришдан аввал қуйидагиларга эътибор беринг:

1.ННТнинг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш учун ушбу алоҳида бўлинмага раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс тегишли адлия органига ариза билан мурожаат қилади (Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомнинг V бўлими. ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган). Низомда аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Улар жумласига ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси киради (Низомнинг 38-банди). Шунингдек, агар давлат рўйхатидан ўтаётган алоҳида бўлинма халқаро ёки хорижий ННТларнинг ваколатхонаси ёки филиали бўлса, бўлинма ходимлари тўғрисидаги маълумот ҳам тақдим этилади (Низомнинг 18-банди). Яъни, алоҳида бўлинма ҳисобга олинаётган пайтда камида унинг раҳбари тайинланган бўлиши керак. Ташкилот раҳбари – ушбу ташкилотнинг ходими ҳисобланади.

2.Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолган пайт учун ушбу ходимга унинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаш лозим (МКнинг 159-моддаси).

3.Ўтган ҳисобот даври учун ЯИТ ва суғурта бадали бўйича тузилган солиқ ҳисоботида қандай маълумотлар кўрсатилган, жумладан, ходимларнинг сони, ишлаган кунлари тўғрисида.

4.Солиқ хизматига ташкилот раҳбаряти тўғрисида, яъни январь ойидан бошлаб раҳбар ишдан кетгани тўғрисида хабар берилганми ёки йўқми?

Қонун ҳужжатларида аниқлик мавжуд бўлмаган ҳолларда СКнинг 7 ва 11-моддаларига таянган ҳолда иш тутиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

Ҳа, тўланади. Қайси йилнинг соф фойдаси таъсисчилар ўртасида тақсимланишининг аҳамияти йўқ (Имтиёз ЎзРнинг 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454 сон қонуни 2-моддаси 11,13-бандлари, 5-моддасига асосан СКдан чиқариб ташланган). 2018 йилнинг март ойидан кейин (яъни 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб) тақсимланган ва тўланган дивидендлар, улар жамият устав фондига йўналтирилган тақдирда ҳам, солиққа тортилади.

Маълумот учун:

Дивидендларжамият соф фойдасининг (ёки тақсимланмаган фойдасининг) жамият таъсисчилари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланадиган қисми. Корхонанинг фаолияти натижасида олинган соф фойда унинг таъсисчилари ўртасида тақсимланиши ёки тақсимланмасдан, йиллар давомида йиғилиб туриши мумкин. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси таъсисчилар ўртасида тақсимланмагунига қадар дивидент деб ҳисобланмайди. Фойда таъсисчилар ўртасида тақсимланганидагина дивиденд деб ҳисобланади.

Показать ответ

Текинга олинган мол-мулк корхона омборига кирим қилиниши ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши лозим. Ташкилот томонидан текинга олинган товар-моддий захираларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (4-сон БҲМС 19-банди). Текинга  олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 5-сон БҲМСнинг 15-бандга мувофиқ аниқланади.

Айни ҳолатда текинга олинган тара (контейнер) корхона омборига кирим қилиниб, ТМЗларни ҳисобга олувчи счётларда ва Хусусий капиталда “Текинга олинган мол-мулк” сифатида акс эттириш лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига асосан контейнер асосий воситалар таснифига мос келиши ҳам мумкин.

Текинга олинган мол-мулкнинг қиймати – солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчининг бошқа даромадлари таркибига киритилади (СКнинг 132-моддаси) ва ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага қўшилади (СКнинг 355-моддаси 2-банди). Текинга олинган мол-мулкнинг бозор (жорий) қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади (СКнинг 135-моддаси). Бошқа даромадлар учун корхонанинг асосий фаолияти бўйича белгиланган ЯСТ ставкаси қўлланилади.

Показать ответ

Жисмоний шахснинг моддий ёрдам тариқасидаги бошқа даромадларига (СКнинг 178-моддаси 16-банди) қуйидагилар киради:

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;
  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;
  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар;

 СКнинг 179-моддасида жисмоний шахсларга СКнинг 178-моддаси 16-банди бўйича берилган моддий ёрдам суммалари қайси миқдорда солиққа тортилмаслиги белгиланган. Хусусан, қуйида қўрсатилган миқдордаги моддий ёрдам суммалари солиққа тортилмайди:

1) фавқулотда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари - тўлалигича;

2) оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорда;

3)юқорида кўрсатилган бошқа ҳолларда (шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун) берилган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорда. Яъни бунга юқорида кўрсатилган икки ҳолатдан ташқари СКнинг 178-моддаси 16-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг барчаси киради.

Ушбу кўрсатилган имтиёзларнинг ҳаммасини баравар қўллаш мумкин. Бунда моддий ёрдам суммаси йиллик асосда ҳисобланади.

Сизнинг корхонангиз мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, ходимга йил давомида оила аъзоси вафот этганлиги муносабабти билан ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ЭКИҲнинг 7 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Ходимга кўрсатилган моддий ёрдам суммаси айни ҳолда тўлиқ миқдорда (ЭКИҲнинг 17 баравари) солиққа тортилмайди.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика