Ответов: 621
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

Кафил ташкилоти томонидан тўлаб берилган пул маблағларини ушбу ташкилотга қайтариб беришнинг ўзи бевосита солиқ оқибатини юзага келтирмайди. Аммо сизнинг жамиятингизда ФКнинг 295-моддаси ва СКнинг 135-моддаси билан боғлиқ бўлган солиқ мажбуриятлари юзага келиши мумкин.

Фуқаролик қонунчилигига асосан кафил томонидан бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш бўйича харакатлар кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади (ФКнинг 292-моддаси).

Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли (ФКнинг 295-моддаси).

Показать ответ

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тайёрлов (заготовка) ташкилотлари товар айланишидан (товар оборотидан) ягона солиқ тўловини ўрнатилган ставка бўйича тўлайдилар (ЎзР Президентининг 29.12.2017 й.даги №ПҚ-3454 Қарори 5-банди). Ундан ташқари, корхона ўз ишчи-ходимларининг меҳнат ҳақи билан боғлиқ солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди (СКнинг VI бўлими, XV бўлимининг 51-боби).

Агар корхона қишлок хўжалик махсулотларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ЯТТ лардан сотиб олиб уларни экспортга жунатса, корхонанинг ушбу фаолияти улгуржи савдо фаолияти деб қаралади. Бунда ягона солиқ тўлови товар оборотидан улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади (СКнинг 355-моддаси).

Якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар (СКнинг 370-моддаси).

Ушбу солиқлар ставкалари Президентнинг Қарори билан ҳар йили белгиланади, 2018 йилга ўрнатилган солиқ ставкалари билан танишиш учун ЎзР Президентининг 29.12.2017 й.№ПҚ-3454 Қарорига 9-2-илова ва 11-иловани қаранг.

Экспортёр корхоналар учун ЯСТ бўйича ЎзР Президентининг 05.06.2000 й.даги  №ПФ-2613 Фармонида назарда тутилган имтиёзлар 2018 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади (ЎзР Президентининг 29.12.2017 й.даги №ПҚ-3454 Қарори 31-банди).

Показать ответ

Солиқ кодексининг 179-моддаси билан жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадларини солиқ солишдан озод қилиш тарзида имтиёз берилган. Жисмоний шахсда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинаётган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлганда ушбу имтиёз қўлланиши мумкин.

Маълумотномада, жумладан, жисмоний шахс бир йилда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишнинг мумкин бўлган ҳажми мажбурий тартибда кўрсатилади. Демак, маълумотнома битта битимга эмас, балки бир йиллик муайян ҳажмдаги маҳсулотни сотиш учун берилади. Бундан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкинки, жисмоний шахс йиллик маҳсулот ҳажмини сотиш учун битта маълумотнома олгани кифоя. Яъни, маълумотномада кўрсатилган ҳажмдаги маҳсулотни, айтайлик, бир йил давомида бир неча улушларда сотиб олиш мумкин. Лекин бунда ҳар сафар мол сотиб олишда ундан янги маълумотнома талаб қилиш мантиққа тўғри келмайди.

Ундан ташқари шуни айтиб ўтиш лозимки, қонун ҳужжатларида маълумотноманинг сотувчи - жисмоний шахсда бўлиши тўғрисида талаб мавжуд, бироқ бундай маълумотноманинг асл нусхаси тўлов манбаи ҳисобланган харидор - юридик шахсда бўлиши мажбурийлиги қайд этилмаган.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text122635_kartoshka_sotib_olsangiz_-_soliq_tulashni_unutmang?paper=sbx

https://vopros.norma.uz/question/8619

https://vopros.norma.uz/question/5564?us=rummo9li09gp99ebnn5jiin1m6

Показать ответ

Солиқ кодексининг 54-моддасига мувофиқ, солиқ таътиллари қуйидаги солиқ тўловчиларга берилади:

  • вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга – солиқ таътили бериш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 24 ойгача бўлган муддатга. Инсофли солиқ тўловчиларга охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киради;
  • ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчиларга ЯСТни тўлаш бўйича, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бундан Солик кодексининг 350-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар мустасно, яъни савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахсларга солиқ таътиллари тақдим этилмайди.
24.01.2018 [ID: 9994] 1. Корхонамиз юқорида қайд этилган ҳолатларни акс эттирувчи уч томонлама воситачилик шартномасини тузса бўладими? Ёки биринчи комитент билан комиссионер ўртасида, кейин комиссионер билан сотиб олувчи ўртасида иккита шартнома тузиш керакми? 2. Корхонамиз юкорида қайд этилган тартибда воситачилик савдосини амалга ошириши мумкинми? 3. Корхонамиз Комитентдан (воситачилик савдосини амалга ошириш учун) олган товарларни, сотувчи харидорларга (савдо устамаси қуймасдан) белгиланган тартибдаги счет-фактураларни расмийлаштирган холда, факат пул кучириш йўли орқали сотиши мумкинми? 4. Бу холатда корхонамиз қандай солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланади (ЯСТ ми ёки умумбелгиланган тартибдаги соликларни тўловчисими)? 5. Юкорида кайд этилган тартибда биз воситачилик фаолиятини амалга оширсак, солиқ идора ходимлари буни улгуржи савдо фаолияти деб эътироф қилишмайдими?
Показать ответ

3, 4, 5. Воситачилик ёки топшириқ шартномалари бўйича товар реализация қилишда томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши қонунга мувофиқдир.

Мазкур ҳолда корхона фаолиятига солиқ солиш унинг кичик ёки йирик бизнесга киришига боғлиқ. Агар корхона кичик бизнес мезонларига жавоб берса (ЎзР 25.05.2000 й.даги №69-П Қонуни, 5-моддаси) ва солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлласа, у ҳолда воситачилик фаолияти бўйича белгиланган ставкада ЯСТ тўлайди.

СКнинг 350-моддасига мувофиқ, воситачи, ишончли вакил томонидан воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича товарларни реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Бу ерда албатта воситачилик шартномалари, бирламчи ҳужжатлар қонун нуқтаи назардан тўғри расмийлаштирилиши, бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиш  лозим.

Шуни эслатиб ўтамизки:

  • СКнинг 130-моддасига мувофиқ, воситачилик фаолиятидан даромадлар оладиган юридик шахслар учун реализация қилишдан тушум дейилганда кўрсатилган хизматлар учун олиниши лозим бўлган ҳақ, яъни воситачилик ҳақи суммаси тушунилади.
  • СКнинг 22-моддасига мувофиқ, асосий фаолият тури - юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятидир.
Показать ответ

Ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича кам таъминланган оилаларга алоҳида имтиёзлар берилмаган.

Жисмоний шахсларга солинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ Кодексининг тегишинча 290 ва 275-моддаларида белгиланган. Ушбу имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар таркибида кам таъминланган оилалар назарда тутилмаган

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2008 йилдаги №ПҚ-800 Қарори билан жорий этилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йил 31 декабрда тугаган (21.02.2008 йилдаги №ПҚ-800 қарор, 7-абзац) ва 2018 йилда ушбу имтиёзлардан фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун корхонангиз 2018 йилда фойда солиғи солинадиган базани камайтирмаган ҳолда 14 фоизлик ставка бўйича солиқ тўлаши лозим бўлади

Показать ответ

Таъсисчи пул маблағларини банкга топширганида эълонда кўрсатиладиган тўлов мақсадига эътибор бериш лозим. Айланма маблағларни тўлдириш учун пул маблағлари қайтариб бериш шарти билан (қарз сифатида) ёки қайтариб бермаслик шарти билан киритилиши мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам пул маблағлари шартнома асосида киритилади.

1. Пул маблағи қайтариб бериш шарти билан, яъни қарз сифатида муайян муддатга киритилган тақдирда, ушбу қарз суммаси ҳисобда кредиторлик қарзи сифатида акс эттирилади (қайтариш муддатига қараб узоқ муддатли ёки қисқа муддатли мажбурият сифатида). Қарз суммаси фоизлар тўлаш мажбуриятисиз ёки Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст фоизда олинган бўлса, ушбу “тўланмаган фоизлар” суммаси қарз олувчи корхонанинг солиқ солинадиган базасига киритилади. Ушбу суммани аниқлаш тартиби СКнинг 135-моддасида акс эттирилган. Бу ҳақида батафсил “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2017 йил 28 февралда чиққан 7-сонида чоп этилган "Фоизли ва фоизсиз қарз"мақоласи билан танишинг.

Қарз берувчи таъсисчи, яни жисмоний шахсга келсак, ушбу ҳолда у берган қарзи бўйича фоизлар оладиган бўлса, таъсисчида мулкий даромад юзага келади (СК 176-моддаси), корхона унинг ушбу даромадидан белгиланган ставка (ЎзР Президентининг 29.12.2017 даги №ПҚ-3454 қарори, 3-бан, 7-сатр) бўйича солиқ ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши лозим.

2. Пул маблағлари қайтариб бермаслик шарти билан олинган тақдирда, ушбу сумма ҳисобда “Текинга олинган мол-мулк” сифатида “Хусусий капитал” бўлимида акс эттирилади,  киритилган сумма солиқ мақсадларида тўлиқ миқдорда “бошқа даромадлар” сифатида қаралади (СКнинг 132,135,355-моддаларига қаранг) ҳамда солиқ солинадиган базани (ЯСТ ёки фойда солиғи бўйича базани) оширади, яъни корхонанинг асосий фаолияти бўйича белгиланган ставкада солиққа тортилади. Ушбу ҳолатда Таъсисчида ҳеч қандай даромад бўлмайди ва унга нисбатан солиқ оқибати юзага келмайди. Пул маблағларини юқорида кўрсатилган мақсадларда топширишда пулнинг миқдори ёки бундай операцияларнинг сонига нисбатан чекловлар қонун ҳужжатларида белгиланмаган

Показать ответ

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби” тўғрисидаги Низомда кўрсатилган (АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган).

Айнан шу юқорида кўрсатилган ҳужжатда юридик шахснинг амалга ошираётган фаолият турига ҳамда жойлашган ерига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициентлар ҳам келтирилган.

Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган ташкилотлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) учун пасайтируви коэффициент 0,35 миқдорида белгиланган.

29.01.2018 [ID: 10046] 1. Ушбу камайтириш қандай тартибда амалга оширилади. Мисол учун ходим институтни 2017 йил июн ойида якунлаган. 2017 йил октябр ойида биринчи марта ишга қабул қилинган. Ушбу ходимга хам чегирма бериладими, агар берилса биринчи йил қайси санадан хисобланади, диплом олган санаданми ёки ишга қабул қилинган санаданми. 2. Камайтириш қандай амалга оширилади, барча ставкалар 50 фоизга камайтириладими, масалан биринчи ставка 3,75; иккинчи ставка 8,25; учинчи ставка 11,25. 3. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига мажбурий 2 фоизлик ажратма қайси суммадан олинади. Мисоллар билан келтириб беришингизни илтимос қиламиз.
Показать ответ

ЎзР Президентининг 05.07.2017 й.даги №ПФ-5106 Фармонида таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммасини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш назарда тутилган (Фармоннинг рус тилидаги матнига қаранг).

Яъни аввал ЖШДС ва ШЖБПҲ умумбелгиланган тартибда ҳисобланади, ҳисил бўлган солиқ суммаси эса 50 ёки 25 фоизга камайтирилади.

Имтиёз мазкур тоифадаги жисмоний шахс биринчи марта ишга қабул қилинган кундан эътиборан қўлланади.

Показать ответ

1. Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўловчилари учун солиқ солиш объекти – қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкасидир. ЯЕС суммаси ер участкаларининг норматив қиймати ва ягона ер солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Яъни, ушбу солиқ суммаси Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ЯСТ каби маҳсулот сотишдан олинган тушумга боғлиқ эмас. Шунинг учун ЯЕС тўловчиси ўз маҳсулотини Меҳрибонлик уйига текинга берганида унда ҳеч қандай солиқ оқибати юзага келмайди.

Маҳсулот текинга аҳолига (яъни жисмоний шахсга) бевосила бериладиган бўлса, у ҳолда ушбу маҳсулотнинг қиймати СКнинг 177-моддасига асосан жисмоний шахнинг моддий наф таризидаги даромади деб эътироф этилади ва тўлов манбаида (яъни корхонада) солиқ агенти сифатида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин (СКнинг 184-моддаси). Бироқ, меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти (яъни ўз маҳсулотини берувчи корхона), жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича СКнинг 189-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаши шарт.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги №ПҚ-2687 Қарорининг 14-бандида кўрсатилган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялар 7-иловага мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга берилган. Мазкур қарорда ушбу имтиёзлар фақат "Ўзбекенгилсаноат" АЖга аъзо бўлган корхоналар учун тадбиқ этилиши мумкинлиги тўғрисида эса ҳеч нарса айтилмаган. Яъни, "Ўзбекенгилсаноат" АЖга аъзо бўлмаган корхоналар ҳам белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда улардан фойдаланиши мумкин.

ПҚ-2687 қарор билан берилган солиқ ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдалана олишингиз учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

1. Корхонангиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот ПҚ-2687 қарорининг 7-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ келиши;

2. Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши.

Юқоридаги шартларни бажарган ҳолда мазкур имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Показать ответ

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоби ва уларни тўлаш махсус Низом билан тартибга солинади (ВМнинг 01.05.2003даги 199-сон Қарорига 5-илова). Мазкур Низомда ушбу компенсация тўловчилари, тўлаш объекти, компенсацияни тўлаш муддатлари ва ҳисоботларни тақдим этиш тартиби акс эттирилган.

Ушбу компенсацияни тўловчиси бўлиш ёки бўлмаслик корхонанинг амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ эмас. Юқоридаги Низомнинг 2-бандига асосан компенсация тўловини қуйидагилар тўлайдилар:

  • Ўз фаолияти давомида ЎзР ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
  • Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда коммунал канализация тармоқларига инфлослантирувчи моддаларни нормадан ортиқча оқизувчи юридик ва жисмоний шахслар;

Ундан ташқари, СКнинг 256-моддасига мувофиқ, хорижий инвесторлар маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлайдилар.

Компенсация тўлови бўйича ҳисоб-китоб тўловчи жойлашган жойи бўйича табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органига топширилади. Ҳисоб-китобни электрон тарзда шахсий кабинет орқали жўнатиш масаласи бўйича эса Ўзбекистон Республикачи экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат қилишни тавсия этамиз. Мурожаат хатини ушбу сайт орқали жўнатишингиз  мумкин:

http://uznature.uz/uz/faq_s

21.02.2018 [ID: 10197] МЧЖ таьсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини Устав фондини оширишга йуналтирса қандай солиқ тўланади? Бир йилдан кейин Устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади? . 1- апрельдан бошлаб устав сифатида шакллантирса соликка тортилади дейилган. 1 - апрельгача юналтирсам 1 йилдан Кейин камайтирсам солик тулаш керак буладими? . Янги таьсисчи 3 млрд. сўм тақсимланмаган фойдани Устав фондини оширишга йуналтиради, 3 йилдан кейин таьсисчи 3 млрд. сўмга Устав фондини камайтиради? Соликка тортиладими? ((В 2017 г. доходы в виде дивидендов, направленные в уставный фонд (уставный капитал) юридического лица, от которого они были получены, не подлежали налогообложению (ч. 4 ст. 156 НК). Согласно изменениям в ст. 156 НК эта льгота отменяется с 1 апреля 2018 г. Для С этой даты налог будет взиматься со всех доходов в виде дивидендов.)) Шунга изох беринг илтимос
Показать ответ

Солиқ Кодекси 179-моддасининг 19-бандига мувофиқ, юридик шахснинг устав фондинига йўналтирилган дивиденд шаклидаги даромаддан солиқ ундирилмайди. Ушбу имтиёз 2018 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади (454-сонли ЎРҚнинг 2-моддаси 13-банди ва 5-моддаси). 2018 йил 1 апрелдан бошлаб дивиденд шаклидаги даромадлардан, улар қайси мақсадларга йўналтирилганидан қатъий назар, 10%-ли ставка бўйича солиқ ундирилади.

2018 йил 1 апрелга қадар қўлланилган имтиёзлар бўйича, СКнинг 179-моддаси 19 бандига асосан, имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичидатаъсисчига унинг улуши чиқариб берилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади. Яъни, бир йил ичида таъсисчига қайтариб берилган даромаддан илгари тўланмаган солиқ ундирилади. Муддат бўйича қўйилган чеклов бир йилни ташкил этади.

Показать ответ

Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли, 21.12.2016й. ПҚ-2687-сонли ва 20.04.2017й. ПҚ-2911-сонли қарорларида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланишнинг асосий шартларидан бири шуки, уларда кўрсатилган имтиёзлар қўлланиладиган товарларни сотишдан тушум ҳажми ҳисобот даври якуни бўйича умумий реализация ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этиши лозим (ПҚ-1050, 3-банд 5-хатбоши; ПҚ-2687, 14-банд 5- хатбоши; ПҚ-2911, 2-банд.).

Демак, йил якуни бўйича умумий реализация ҳажмидаги устун бўлган маҳсулотга нисбатан имтиёз қўллаш мумкин.

Сизнинг ҳолатда 2017 йил якуни бўйича тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинган тушум умумий реализация ҳажмининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этади ва корхонангиз ПҚ-2911 билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин. Бунда имтиёзлар корхонанинг барча фаолият турлари бўйича олинган тушумга нисбатан қўлланилади.

Показать ответ

Майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаси бўлган ЯСТ тўловчилари 2018 йилда ер солиғи ҳисоб-китобини Ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганидан кейин топширадилар. Низомни ишлаб чиқиб тасдиқлаш вазифаси ЎзР Молия вазирлиги (МВ) ва Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) зиммасига юклатилган (29.12.2017 й.даги ПҚ-3454 сонли қарор 7-банди).

Бу масала ҳақида МВнинг КА/04-03-32-04/164 сонли ва ДСҚнинг 13/3-03006 сонли расмий ахбороти солиқ хизматининг қуйидаги сайтида эълон қилинган:

ўзбек тилида: https://soliq.uz/uz/press_center/news/rasmiy-axborot/ 

рус тилида: https://soliq.uz/ru/press_center/news/kogda-platelshchikam-enp-s-ploshchadyu-bolee-1-ga-predstavit-raschet-po-zemelnomu-nalogu/  

“Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2018 йил 13 февралдаги 7-сонида “Ер солиғи: ЯСТ тўловчилар ҳисоб-китобни қачон тақдим этади” номли қисқача мақола чоп этилган.

Показать ответ

1.Биринчидан, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида жами майдони 1 гектардан кўпроқ ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилари ер солиғини 2018 йил 1 апрелдан бошлаб тўлайдилар (СКнинг 349-моддасига, ЎРҚ-454-сонли Қонуннинг 2-моддаси 45-банди ва 5-моддаси 2-қисми билан киритилган ўзгартиришлар, Президентнинг ПҚ-3454-сонли қарори 7-банди).

ЯСТ тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Низом билан белгиланади. Хозирги кунда ушбу Низом тасдиқланмаган.

МВ ва ДСҚнинг 2018 йил 6 февралдаги (КА/04-03-32-04/164-сонли, 13/3-03006-сонли) расмий ахборотномаси билан майдони 1 гектардан кўпроқ ер участкаси бўлган ЯСТ тўловчилари томонидан ер солиғи ҳисоб-китобини Низом тасдиқланганидан кейин топшириши ҳақида маълум қилинган.

Бу масала ҳақида қуйидаги манбалардан ахборот олишингиз мумкин:

2.Ер солиғини тўловчилари бўлиб мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади (СКнинг 279-моддаси).

Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади (Ер кодексининг 22-моддаси 3-хатбошиси).

Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (СКнинг 281-моддаси).

Бу дегани, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи янги мулкдорга ўткунга қадар ундан ер солиғи аввалги мулкдор томонидан тўланиши лозим.

 

Показать ответ

Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларини солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан, лекин ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган миқдордан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (29.12.2017 й. № ПҚ-3454, 12-банд).

Сизнинг ҳолатда шартномада кўрсатилган ижара ҳақи (220 000 сўм) белгиланган ставкадан (330 000) кам бўлгани боис, солиқ (ЖШДС) суммаси 330 000 сўмдан ҳисобланади (330 000 х 7,5%).

Ушбу операцияни ЖШДС бўйича хисоботда акс эттириш умумбелгиланган тартибда амалга оширилади ва ЖШДС бўйича ҳисобот шалларининг тегишли сатрларида (ячейкаларида) акс эттирилади (МВ ва ДСҚнинг АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорига 2-илова ). Шартномада белгиланган сумма жисмоний шахснинг ижарадан олган даромади сифатида кўрсатилади (айни вазиятда 220 000 сўмдан келиб чиқиб), ушлаб қолинган солиқ суммаси сифатида эса белгиланган минимал ставкадан (айни вазиятда 330 000 сўмдан) ҳисобланган сумма кўрсатилади.

12.03.2018 [ID: 10270] 1. Улгуржи савдо корхонаси фаолият юритмаган даври учун қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим? 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иссиқхоналарда етиштириш ва уни аҳолига сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхона қандай солиқларни тўлаши ва қандай солиқ ҳисоботларини топшириши лозим? 3. Ўзида ишалаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотилари четга экспорт қилинса қандай солиқлар тўланади ва қандай солиқ ҳисоботлари тақдим этилади?
Показать ответ

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхона солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас (СКнинг 350-моддаси). Савдо корхоналари Ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлайдилар. Савдо корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган корхона ягона солиқ тўловини давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган корхона эса кейинги йил тугагунига қадар тўлайди.

Улгуржи савдо корхонаси фаолият юритмаган даври учун (ёки реализация суммаси ЯСТнинг минимал миқдоридан кам бўлган давр учун) ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўлайдилар (АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган ). Ушбу Низом янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида татбиқ этилмайди (2203-сон Низом I бўлимининг 2-банди).

Мазкур ҳолатда ўтган йил учун ЯСТ тўланади (ЯСТнинг минимал миқдорини ҳисобга олган ҳолда) ва солиқ хизматига у бўйича ҳисобот топширилади.

Корхона 2018 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб сотиш билан шуғулланса ва СКнинг 362-моддасида белгиланган мезонларга жавоб берса, Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўлаши лозим бўлади.

ЯЕС тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ органига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.

Корхона белгиланган мезонларнинг биттасига жавоб бермаган тақдирда, ЯЕС тўловчиси бўлиб ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда корхона барча фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб олиб бориши ва ягона солиқ тўловини (ЯСТ) ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, жами майдони 1 гектардан кўп ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилари жами майдонга ер солиғини (яъни ЯСТдан ташқари ер солиғини ҳам) тўлайдилар (Ўзбекситон Президентининг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 сонли қарорининг 7-банди).

Маҳсулотни четга экспорт қилиш факти тўланадиган солиқ турига (ЯСТ, ЯЕС) таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтиш лозимки,

Показать ответ

ЖШДС бўйича ҳисоботнинг 1-иловаси бўйича

2-устунида  ходимнинг жами даромадидан ЖШДС ва ПЖга суғурта бадали айириб ташланганидан кейин қолган сумма ёзилади. 3-устунида эса 2-устундаги суммадан солиққа тортилмайдига даромад суммасини айириб ташлашдан ҳосил бўлган сумма ёзилади.

2-устунда 1 208 878 сўм (1 288 960 – 32 082 – 48 000);

3-устунда 519 918 сўм (1 208 878 – 688 960).

6-устунда ҳисобот даврида ҳақиқатда берилган иш ҳақи (нақд, пластик картага ўтказиш, натура шаклида) кўрсатилади. 6-устундаги суммадан солиқ солинмайдиган даромад айириб ташлашдан ҳосил бўлган сумма 7-устунда кўрсатилади.

Масалан, январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи ва нафақа 31 январда тўланса (6 ва 7-сатрлар бўйича ой бошига қолдиқ йўқ деб фараз қилсак):

6-устунда 1 208 878 сўм;

7-устунда 519 918 сўм (1 208 878 – 688 960).

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шаклининг 010 сатрида Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи кўринишидаги даромадлар акс эттирилади, яъни ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиладиган даромадлар.

010 сатрда 600 000 сўм. 

Ушбу ҳолда 688 960 сўм ходимнинг бошқа даромадларига киради (СКнинг 178-моддаси) ва ЯИТ ҳамда суғурта бадалларига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика