![]() Ответов: 23
|
Тулаганов Гуломжон экономист
Специализация: налогообложение, бухгалтерский учет
|
Корхонангиз Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига кўра кичик корхоналар тоифасига кирса, ягона солиқ тўловини тўлаш тартибига ўтиш ҳуқуқига эга.
ДалееҲа, ходим аввалги иш жойидан тегишли маълумотномани тақдим этган тақдирда 2017 йил учун ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
ДалееЯСТни тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар томонидан бўш пул маблағлари тижорат банк депозитларига жойлаштирилиб, улар фоизли даромад тарзидаги бошқа даромадларга эга бўлишганда, Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади.
ДалееСолиқ текшируви натижасида жуда кўп миқдордаги солиқларнинг бюджетга тўланмаганлиги аниқланган ҳолларда корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иши очилиши мумкин.
ДалееМуассис ўз улушини номинал қиймати бўйича сотаётган бўлса, мол-мулкни реализация қилишдан даромад бўлмайди, улушнинг сотилиши уни сотувчида солиқ мажбуриятлари юзага келишига олиб келмайди.
ДалееАсосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида бериш натижасида фойда олинган тақдирда, ушбу фойдани камайтириш ёки умуман кўрсатмасликнинг қонуний йули мавжуд эмас.
ДалееКорхонангизга қарашли вилоят марказларидаги омборхоналарда ва туманлардаги савдо шахобчаларида товарлар реализация билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисоби марказлашган ҳолда бош офис томонидан юритилади.
Далее
Тақсимланмаган фойда устав фондини кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс муассисининг улуш қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари, дивиденд кўринишидаги даромадлар деб тавсифланади ва уларга солиқ солинмайди.
ДалееАсосий воситаларнинг корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида берилиши қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади ва бунда бухгалтерия ёзувлари 21-сон БҲМСга асосан амалга оширилади.
ДалееЯСТ тўловчиларида асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ оқибатлари фақат реализациядан фойда мавжуд бўлгандагина вужудга келади. Асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинган зарар ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.
Далее: Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган ходимга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириш мумкин.
ДалееИнститут тузилмасида алоҳида юридик шахс ҳисобланмиш 15 та ташкилотларнинг мавжудлиги қонун ҳужжатлари билан чекланмаган.
ДалееБюджет ташкилоти томонидан унга тегишли бўлган чет эл валютасидаги бўш маблағлар, агарда уларнинг келиб тушиши манбаи мақсадли ишлатилиши шарти билан берилмаган тақдирда, ушбу маблағларни хизмат кўрсатувчи банкга депозитга қўйилиши ва депозитга қўйиш натижасида олинган даромадни бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши мумкин.
Далее